XII- XIII аср тасаввуфининг энг ёркин ва энг улуг намояндаларидан бири булмиш улуг мутафаккир олим Нажмиддин Кубро ана шундай буюк зотлардан биридир. Нажмиддин Кубро 1145 йилда Хива шахрида дунёга келади:-унинг асл номи Ахмад ибн Умар ибн Мухаммад ал-Хевакий ал- Хоразмийдир. Отаси Умар онаси Биби Хожар ( хозирда кабри Хива якинидаги Саёт кишлогида).
"Нажмиддин", "Кубро", "Абулжанноб", "Валийтарош" сузлари бул зотга берилган лакаб, унвон ва куниятдир.
" О, ер устида юрган не-не
кимсаларни биз тирик санаймиз, аслида улар улик, ер остида ётган не-не зотларни биз улик санаймиз, аслида улар тирикдир".
Абулхасан Хараконий.
Абдурахмон Жомийнинг "Нафахотул унс" асарида ёзилишича:-Ахмад ёшлигидан илмга кизикиб, ислом асослари шариат илмларини жуда тез узлаштириб узидаги кобилияти асосида Хоразмнинг мана-ман деган уламоларидан узиб кетади ва илмий бахсларда барчани олкишига сазовор булади. Шу боис у "Тамматул Кубаро", яъни уламоларнинг етуги, улугвори ва илм балоси деган лакабни олади. Бунинг ёнига "Нажмиддин"-"диннинг юлдузи" деган мартабали унвон кушилиб Ахмад ибн Умар шундан кейин Нажмиддин Кубро номи билан машхур булади"- дейилган.
"Абулжанноб" сузи эса
Нажмиддин Кубронинг куниятидир. "Куният"- арабларда хурмат юзасидан бериладиган лакабдир. Жомий хазратлари ёзадиларки:- "Нажмиддин Кубро Искандария шахрида мухаддис уламоларидан хадис илмини урганиб кайтаётганида, йулда бир кеча хазрати Пайгамбаримизни тушида куради ва ул зотга мурожаат килиб, " менга куният багишланг" дейди. Шунда хазрати Пайгамбар Нажмиддинга:-"Сенинг куниятинг Абулжанноб- дунёдан ижтиноб, пархез этувчи булади", деб мархамат киладилар.Шундан кейин Кубро "Жанноб" лакабини олишга мушарраф булади. "Жанноб- ижтиноб килувчи, поклик пархезига амал этгувчи маъносидадир"."Валийтарош" лакабига келсак, бу сузнинг маъноси валийларни тарбияловчи демакдир.
Нажмиддин Кубро 16-17 яшарлигида ватани Хоразмни тарк этиб, тахсилни чукурлаштириш максадида Эрон, Миср, Шому Ирок мамлакатларини кезади. Уни илмга чанкок калби хеч тинч куймас, каердаки бирор номдор олимни овозасини эшитса, дархол йулга тушар, кидирган кишисини топиб, ундан сидкидилдан сабок оларди.
Нажмиддин Кубро Мисрда Шарк фалсафаси билан шугулланади ва унинг сирларини урганади. У хадис илми билан кизикиб Нишопурда Абул Маккорим Лубон ва Абу Жафар Самдлоний, Табризда Абу Мансур Хафт, Маккаи Мукаррамада Абу Мухаммад Таббех ва Искандарияда Абу Тохир Салафий хизматларига етишиб улардан хадис илмларини урганади.
Нажмиддин Кубро- тасаввуфнинг машхур шайхларидан бир "Кубравия" тарикатининг асосчисидир. Нажмиддин Кубро Хоразмга 1185 йилда кайтиб келади. У 25 йилдан ортик умрини илм олишга багишлайди. У Хоразмга кайтгач, катта хонакох курдириб Кубравия таълимотига асос солади. Унинг кули остида юзлаб одамлар тарбияланиб тахсил олишади.
Комил инсонни тарбиялаш бу тарикатнинг асосий вазифаси булиб, Шайх Нажмиддин Кубронинг хаёти катта сабок,улкан мактабдир.
Шайх Нажмиддин Кубро унлаб асарлар муаллифи хамдир. Жумладан, унинг "Фиодобус соликин" (Соликлар одоби хакида), "Рисола аттул хайф ул-хоим ан лавмат ил-лоим" (Куркувчи овворалар ва маломат этувчи маломатийлар хакида), "Фавойихул жамол"(Гузалликни эгаллаш), "Рубоийлар туплами" номли асарларида халоллик ва мардликни улуглаб, илм олиш ва илм бериш савоби барча мумин мусулмоннинг бурчидир деган фикрлар олдинга сурилган. Унинг тасаввуф тарихидаги яна бир хизматлари- жавонмардлик гояларини тарикатга жорий этиш булди. Натижада мардлик ва поклик, кахрамонлик ва фидойилик, маърифат ва жисмоний-рухий кудрат бирлаштирилди, инсон камолатида ахлокий юксаклик, ватанпарварлик гоялари кушилиб ифодаланди.
Нажмиддин Кубро кишиларни эзгуликка, илмга, саховат ва мардликка даъват этди. Нажмиддин Кубронинг муридлари куп булган. Эрон, Арабистон, Кавказ, Шому Ирокнинг турли жойларидан келиб, улуг шайх маърифатидан бахраманд булганлар, сухбатларида иштирок этганлар. Хоразмлик буюк шайхнинг тарикати бутун дунёга таркалган. Унинг истеъдодли муридлари донишмандлик, исломий хикмат ва инсоний поклик, маърифат гояларини турли миллат ва элатлар орасига ёйдилар.
Нажмиддин Кубро тарихда буюк алломагина эмас, балки уз ватанининг озодлиги учун мислсиз мардлик намуналарини курсатган миллий кахрамон сифатида хам ном колдирган. Хоразмнинг буюк фарзанди уз она ватанини мугуллардан химоя кила туриб шарафли улим топади. Нажмиддин Кубро 1221 йилда узи муаллимлик килган хонакохга дафн этилади. Кейинчалик Олтин Урдага буйсинувчи улка хукумдори Кутлуг Темур томонидан XlV асрда Урганч шахрида буюк олим, тасаввуф таълимотининг асосчиларидан бири, ватанпарвар Шайх Нажмиддин Кубро номига макбара тикланган. Хозирги вактда Нажмиддин Кубронинг кабри Туркманистон республикасининг Тошховуз вилояти Кухна Урганч шахридадир.
Шайх Нажмиддин Кубронинг бундай ватанпарварлиги асрлар оша тилларда достон булиб, афсоналарга айланиб бизгача етиб келган. Мустакиллигимиз шарофати туфайли 1995 йилда республикамизда буюк аллома Нажмиддин Кубронинг 850 йиллиги кенг нишонланди ва бир канча рисолалари чоп килинди. Шайх Нажмиддин Кубро инсоният тарихидаги энг эътиборли сиймолардан биридир, унинг номи Шаркда неча асрлардан буён ватанпарварлик тимсоли булиб келмокда.
Хоразм Маъмун академияси нашриётининг 2009 йилдаги кискартирилган варианти.
Д.Бобожонов, М. Абдурасулов "Абадият фарзандлари" 2009.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев