Feed

ОМОН МАТЖОННИНГ ТУРҒУНЛИК ЙИЛЛАРИ «Нега мен?!» достонидан парча Ҳайронман сен ўзбек деган миллатга, Ерингни тўлдирдинг мараз, иллатга, Не жавоб айларсан бундай кулфатга, Қара, пойдеворинг нурашга тушди? *** Қани элни яктан этган донолар, Қани уй файзини тутган момолар, Қани «Бирлаш! Тиклан!» деган нидолар, Ғафлат оғусими ё ошга тушди?! *** На шомда ишинг бор, на тонгда ёдинг, Ароқ, уйқу бўпти бор эътиқодинг, Жаҳон саҳнасидан ўчмоқда отинг, Номингдан бошқалар сўзлашга тушди. *** Бойқаронг қотилмиш, Темуринг хунхўр, Мангубердинг зобит, хор, манглайи шўр, Не хароб миллатсан, борми бирон зўр, Устунлар тикланмай қулашга тушди?! *** Жаннат Ўзбекистон, жаннатинг қани, Шунча меҳнат қилдинг, меҳнатин

Feed

Аму-Дарья. 1978г.

Feed

Минг бор ўлдик, минг бор тирилдик, Раҳм этмади вақт оҳимизга. Такрор – такрор кўмилавердик, Ўзимизнинг тупроғимизга. Ватан сақлар жимлигимиздир, Ватан айтадиган сўзимиз. Бахт – ватандир, кулфат – ватандир, Демак, Ватан – бизнинг ўзимиз. Ҳайқирганим қўшиқ – ватаним, Дилга армон куйим ватандир. Очқаб келсам, қазноқдаги нон, Ўлан тўшак уйим ватандир. Кўзларингнинг қораси – ватан, Қошларингнинг ораси – ватан. Мушкулларим бўлмай қолса ҳал, Чорасизлик чораси ватан. Кўзларимга қалққан қатра ёш, Тортаётган нолам ватаним. Ёт элларда қолганим болам, Ўн саккиз минг олам ватаним. Ватанимсан, севгилим, жоним, Юрагимдир юрагинг – тошинг. Ҳаётинг ҳар куни ватаним, Ва айниқса, ўн саккиз ёшинг. Жўн би

Feed

Устоз суҳбатлардан бирида: "Мухлисларимни ҳеч ўзимдан бездиролмадим", деган эдилар. Шу бир оғиз сўз замирида қанча маъно мужассам. Бир ўзбек санъаткорига қандай иқтидору фазилат зарур бўлса, барчаси мужассам эди, Ортиқ устозда. Аслида, гап узоқ яшаганликда эмас, балки қандай яшаганликда. Шу маънода Ортиқ Отажонов жуда кўпчилик санъаткорларга ибрат бўларли, гўзал ҳаёт кечирдилар десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Асосий мазмун-моҳият ҳам ана шунда. Эл севган санъаткор Ортиқ Отажоновнинг ёрқин хотираси қўшиқсевар халқимиз қалбида абадий яшайверади. Охират маконлари жаннати ризвонлардан бўлғай! Омин! Ahmad Nur профилидан олинди.
Show more