3-Бўлим.
ҚОНГА БОТГАН КАРТАЛАР. 2-қисм.
Қолаверса, уй қамоғида эмаслиги,
лекин бир имо билан бу кошона
қамоққа, эҳтимол, исловатхонага
айланиши нимадир қилишга
мажбур этарди.
Дастурхон тузатилгач, Усмон
чиқиб турмоқчи эди, Лобар
рўпарасидаги стулни кўрсатди.
– Ўтиринг, сизнинг ҳам қорнингиз
очиб қолди.
– Сизга ёқимли иштаҳа, менга
ёқимли хизмат, – деди Усмон.
– Ўзингиз биласиз, – айёрликни
ишга солди Лобар, – мажбурлаш
йўқ... Бир нарсани айтмоқчиман.
Овқатланиб бўлсам, меҳмонхонани
айланиб чиқаман, қарши
эмасмисиз?
– Бемалол. Лекин дарвоза ёпиқ.
Сиз фақат чор атрофи бино бўлмиш
ҳовличада ва ётоқхона-ю
бильярдхонада кезинишингиз
мумкин. Бу ерда бошқа ҳеч вақо
йўқ.
– Ажойиботларга қизиқмайман.
Менга бу бинонинг тузилиши ёқди.
Самарқандда шунақа кичик
меҳмонхоначалар қурмоқчи эдим.
Усмон ичида кулимсирагани
лабларидан хиёл сезилди.
Овқатланиб бўлгач, Лобар унинг
ортидан чиқди. Истанбул об-ҳавоси
Самарқандникидан илиқроқ эди.
Қор ёғиш олдидан бўладиган
ёқимли ҳаво Лобарнинг юрак
торларини черта бошлади.
– Янги йилга ҳам оз қолди, – деди
Лобар кўкка боқиб.
– Кўргани кўзим йўқ, – Усмон
айвонга кириб, сигарет ёқди.
– Туркияда Янги йилни
Рождествога тенглаштириб, байрам
қилишмайди, деб эшитгандим. Рост
экан-да?
– Бизда ҳам Янги йилни катта
байрам қиладиганлар кўп. Оиламиз
шунақа эди. Эсласам, юрагим
қисади.
– Бирон кўнгилсизлик бўлганми?
– Э, кўнгилсизлик дейсиз... –
Усмон жаҳл билан сигарет тортиб,
Лобарга таъномуз нигоҳ ташлади. –
Сиз ҳақингизда маълумот
тўплаганимизда билдикки,
ўғлингизнинг сохта ўлими
уюштирилиб, сўнг уни чет элга олиб
чиқиб кетишган экан. Эрингизни
ютқазишга ҳам россиялик
қиморбозлар мажбурлашибди.
Қани, айтинг, шу воқеалардан кейин
сизни ким деб аташ мумкин?17
Жабрдийда аёл! Балки “адашган
аёл” ва ҳоказо. Мен эса оиламдан
бир кунда ажралганман. Онам,
опам, сингилларим Янги йил кечаси
ҳаёт билан видолашдилар. Отам
ичиб келарди, ишининг тайини йўқ
эди. Топган арзимас ҳафталигини
пеш қилиб, ҳаммамизни безор
қилиб юборарди. Ота – улуғ зот, деб
тарбиялашган мактабда. Шунинг
учун отамни одам ўрнида кўрардим,
гарчи у чўчқадан баттар бўлса ҳам!
Оқибат нима бўлди? Аввал опамни,
уни ҳимоя қилишга уринган онамни,
кейин эса ҳеч нарсадан бехабар,
кўчадаги арча байрамидан кириб
келган сингилларимни пичоқлаб
ташлади. Дунёда шунақа турк яшаб
ўтганига, ўша менинг отам
эканлигига ҳануз ишонгим
келмайди. Янги йил байрамини,
унинг шарафига кўтариладиган
қадаҳларни, уйига маст ҳолда
қайтадиган оталарни кўрсам отиб
ташлагим келади. Ичкиликбозлик,
даҳрийлик, тўнғиз гўштини ейиш ана
шунақа оқибатларга олиб келди.
Мени ким деб аташ мумкин?
Жабрдийда эркакми? Йўқ, мен
қилган шафқатим учун оғир
жазоланган инсонман.
– Отангизга нима бўлган?
– Мен уни отганман. Ўлган.
– Шу шафқатми, Усмон?
– Аввалроқ отишим керак эди.
Фожиа бўлишини кутиб яшадим.
“Онамга, опамга, сингилларимга
бир нима бўлса, ўлдираман”,
дердим. Фожиа содир этилишини
сезган эканман, нега кутганман?!
– Қамалмадингизми?
– Нега қамалмас эканман! Ўн
йилга кесишди. Лекин муддатидан
олдин хўжайиним билан бирга
чиқиб келдим.
– Усмон, – деди Лобар бир оз
жимликдан сўнг, – қамоқда ўтириш
қийинми? Мен қамалишдан
қўрқаман.
– Қамоқнинг оти қурсин, – Усмон
сигарет қолдиғини чертган эди,
қутига тушди. – Бир замонлар қамоқ
одамларни қурбонлик қилиш учун
ушлаб туриш мақсадида ихтиро
қилинган. Кейинчалик жазосини
олсин деб вақтинча қамай
бошлашди. Ҳозир эса қамоқдан
мақсад – одамни қайта тарбиялаш.
Ўн, йигирма, ўттиз йил! Кейин
одамнинг кимга кераги бор?! –
Усмон кулиб юборди. – Эътибор
берганмисиз, қамалиб
чиққанлардан қўрқишади. Фақат
айрим шахслар эмас, жамият ҳам.
Лобар хоналарни томоша
қилишни айвондан бошлаган эди,
бир шода калит тутган Усмон
эргашди. Чор томони бино-ю ўртада
фавворали ҳовли. Ўн олтита дам
олиш хонаси. Ҳар бир хонада икки
кишилик ётоқ дивани, телевизор,
аудио-видео техника билан
жиҳозланган истироҳат бўлмаси,
ҳожатхона ва ювиниш хонаси.
Музлатгич, мебеллар, гиламлар ҳам,
албатта, энг машҳур фирмаларнинг
энг қиммат маҳсулотлари.18
– Гапларингизни эшитиб, бир
жиҳатга эътибор бердим, – деди
Лобар кичик барга кириб
келишганида. – Ичкиликбозликка,
чўчқа гўшти ейишга қарши экансизу
аммо мафияга хизмат қиларкансиз.
Бу ёғи қандоқ бўлди? Дин
буюрмаган нарсалардан ҳазар
қилдингизми, охиригача ҳазар
қилинг-да! Жиноий тўдалар, қимор,
ишрат, қотилликлар – барчаси гуноҳ
маҳсуллари-ку!
– Ҳар ким ўзига кераклисини
олади, – деди Усмон. – Биров
судхўрликни, биров бузуқчиликни,
биров хоинликни ёмон кўриб, унга
амал қилмайди. Аммо ўша одамда
дин қоралаган бошқа амаллар
бўлади. Бир одамни биламан.
Ичмайди ҳам, чекмайди ҳам. Бироқ
аёлларга шунчалик ишқибозки, зино
қилиш бўйича Туркияда биринчи
ўринда турса ажабмас.
Лобар Усмонга ҳадиксираб
қаради. Ғалати йигит экан.
Бунақалардан ҳар нима кутиш
мумкин. Отасини ўлдирган одам
кимсасиз меҳмонхонада ҳимоясиз
жувонга тажовуз қилмайдими?
Балки у мафия топшириғини
бажариш учун Лобарни қиморгача
асраб-авайлар? Бироқ унинг ўзи
Иброҳим давангир бўлиб чиқса-чи?
Лобар яна бир марта ҳадик ила
қараган эди, Усмон:
– Менга бирон гап
гапирмоқчимисиз? – деб сўради.
Телефонга кўзи тушган Лобар
деди:
– Ҳа, телефон қилмоқчи эдим.
– Кимга?
– Иброҳим давангирга.
– Хўжайин эртага келиб, сиз билан
гаплашади.
Шу пайт Лобарнинг бахтига
Усмоннинг чўнтак телефони
жиринглаб қолди. Афтидан
Лобардан сир тутадиган гап бор
шекилли, у ташқарига шошилди.
Чиқаётиб Лобарни телефондан нари
туришга ишора этди. Аммо Усмон
қорасини ўчирган маҳал жувон
гўшакка ёпишди ва махсус
рақамларни терди, кутганидек
халқаро тармоққа уланган экан.
Ҳаял ўтмай Зилоланинг телефони
овоз бера бошлади.
– Алло, – деди нотаниш киши.
– Кечирасиз, Зилолани чақириб
беролмайсизми? – Лобар бетоқат
бўлиб эшикка кўз югуртирди. Мен
синфдошиман.
– Янгам бугун Россияга учиб
кетдилар.
– Россияга? Нега?
– Худо раҳматли акамнинг уй-
жойи, буюмлари, банкда пули
қолган.
– Зилоланинг Москвага бориш
нияти йўқ эди-ку! Ахир, акангизнинг
ўлимида бировларнинг қўли бор,
деб гумонсираб ўтирувди. Азали
ҳолида шунча узоққа қандай
юбординглар?
– Дугонаси телефон қилиб,
Москвага чақирди. Уйни сотишга,
пулларни ундириб, уйга юборишга
ваъда берди.19
– Москвада дугонаси бор эканми?
– Москвалик эмас, ўзимизнинг
Самарқанддан. Россияга тез-тез
бориб туради, бизнесмен аёл. Лобар қўрқинчли, аччиқ бир гап
эшитишни сезиб, базўр сўради:
– Дугонасининг исмини
биласизми?
– Ҳа, Москвадан телефон
қилгандаям ўзим гаплашдим.
Бизникигаям бир неча марта
келган...
– Исмини айтсангиз-чи ахир!
– Лобар.
– Лобар?! – Ўз исмини эшитган
жувоннинг аъзои бадани жимирлаб
кетди. – Мен ҳам... дугонаси... –
деди тутилиб. – Янгангизнинг ҳамма
дугоналарини танийман. Лекин...
Лобар... Узр, у қайси Лобар экан?
– Лобар деган дугонаси битта, –
ҳайрон бўлди Зилоланинг қайниси,
– синфдоши бўлсангиз нега
билмайсиз? Ё яна бошқа Лобар
бормикан? Яқинда Россияга,
касалхонадаги эрининг ёнига кетган
Лобар-да! Билсангиз, унинг ўғли
ўлган эди, ўтган ҳафта қабри
эксгумация қилинди, қабр бўм-бўш
чиқди.
– Сиздан сўнг телефонда Зилола у
билан гаплашдими?
– Гаплашмаса кетармиди?
– Нималар деганини
айтолмайсизми?
Шу лаҳзада остонада Усмон пайдо
бўлди. Лобар гўшакни жойига
қўйиб, шифтга илинган шайтонвачча
қиёфасидаги туморга қаради:
– Ишқилиб, анави рамзларинг
эмасми?
Усмон қовоғини уюб,
шайтонваччага эмас, телефонга
ўқрайди.
* * *
Лобар уйғонганида, Усмон
нонушта тайёрлаб қўйганди.
Туркиядаги иккинчи кун тинч ва
бехавотир бошланди. Фақат
чошгоҳга яқин кимдир дарвозани
тақиллатганда Усмоннинг кўзларида
хавотир сезилди. Шундагина Лобар
унинг битта эмас, иккита “Макаров”
тўппончаси билан қуролланганини
кўриб қолди. Келган одам
меҳмонхонада муқаддам дам олиб
кетган мижоз экан.
Усмон унга меҳмонхона ўн кун
ишламаслигини айтиб, бошқа
манзилни берди.
– Битта мен учун меҳмонхонани
ёпиш шартмиди? – деди Лобар.
– Хўжайиннинг буйруғи шундай.
– Бу жой менга ишратхонани
эслатаяпти.
Усмон ўзгача таажжуб ила
Лобардан кўз узолмай қолди.
– Хоним, сиз ишратхонада
бўлганмисиз?
– Йўқ, – кулди Лобар. –
Меҳмонхонангиз аслида
исловатхона вазифасини
бажаришини хоналардаги нарсалар
жойлашуви айтиб турибди.
Меҳмонни бунақа жойда яшашга
мажбур қилиш яхши эмас.20
Усмон бу гапга қарши ҳеч нарса
демади. Бир оз ўтгач, чўнтак
телефони жиринглаб, аллаким
билан гаплашиб олгач, Лобарнинг
ёнига қайтди.
– Хўжайин бугун ҳам
келолмайдилар, қиморга
тайёргарлик фақат сиз билан
шуғулланиш дегани эмас. Бизни
тушунарсиз, хоним.
– Яна қачонгача қамалиб
ўтираман? Аниқроқ
айтолмайсизми?
– Ярим соат.
– Тушунмадим.
– Биз ярим соатдан сўнг йўлга
чиқамиз, – жилмайди Усмон. –
Иброҳим давангир деган улуғ зотга
қарашли меҳмонхоналарни,
ресторанларни ва албатта,
ишратхоналарни бориб кўрасиз.
Аммо, айтиб қўяй, исловатхонада
Самарқанддан келган қизларни
учратганингизда гаплашмайсиз,
ўзингизни таништирмайсиз.
– Бунинг менга нима кераги бор?!
Иккови қора “БМВ”га ўтиришди.
Аллақаердан пайдо бўлган икки
йигит дарвозани ичкаридан
беркитишиб, пост алмашдилар.
Кун бугун ҳам илиқ эди. Лобар
Истанбул манзараларига боқиб,
Қувонни ўйлади. У шу ерда, шу
атрофда. “Нега мураккаб тақдирли
аёллар кўпинча ўзларидан ёш
эркакларга кўнгил беришади? –
ўйлади Лобар. – Абдулла ака энди
мен билан яшамаслиги аниқ. Учинчи
эрдан ажралмасдан туриб, тўртинчи
эркакка боғланиб қолишим
нимадан экан-а? Муҳаббатми?
Наҳотки, севги деганлари шу бўлса?
Уят- андишани билмаса...”
Лобар илдамлаётган машина
борган сари фоҳишахонага
яқинлашаётганини, у ерда эса Қувон
ва Зилолани учратишини хаёлига
ҳам келтирмай, юракдан энтикиб
қўйди.
Ярим соатдан сўнг бир бино
тагида тўхтадилар. Турли маркадаги
машиналар баланд девор пойини
искаб турардилар. Эскича усулда
қурилган икки қаватли кўҳна
иморатнинг нариги томонида, ҳовли
тўрида замонавий уч хонали бино
ҳам кўзга ташланарди.
– Бир вақтлар бизлар бу ердан
ўтишга қўрқардик, – деди Усмон. –
Сатанг хотинлар ушлаб олса,
ичкарига киргизишиб, хоналарига
қамаб қўйишади, уч-тўрт кун
чиқармайди, кийимларимизниям
бермайди, деб ишонардик. Хоним,
бугунги кунда бу даргоҳда битлиқи
фоҳишаларни эмас, дунё
гўзалларини учратасиз. Худо ҳаққи,
уларни фоҳиша дейишга ҳам тил
бормайди.
Лобар кираверишдаги эркакларга
эътибор қилди. Улар Лобарга суқ
билан қараб қўйишди, айримлари
эса “аёл қўшмачи, шекилли, қизлари
қаерда экан?” деган мазмунда
Усмоннинг машинасига разм сола
бошлашди.21
Меҳмонхона ҳодимлари
Усмоннинг истиқболига чопиб
келишган эди, у Лобарни кўрсатди.
– Бу хоним хўжайиннинг мўътабар
меҳмони бўлади. Универсал
меҳмонхонамиз билан танишиш
мақсадида ташриф буюрди.
Таъбини хира қиладиган бирон
нарсани кўрса, мендан хафа
бўлманглар.
Ходимлардан бири Усмоннинг
қулоғига алланималарни
шивирлаган эди, дакки эшитди:
– Аҳмоқ, гулсиз чаманнинг
нимасини томоша қилади?!
Шундан сўнг мўйловли, укки кўз
бир йигит олдиларига тушиб,
таништира бошлади:
– Бу бино шаҳримизнинг қадимий
биноларидан бири. Жуда кўп марта
қўлдан-қўлга ўтган, лекин бу ерда
истиқомат қилувчилар, аниқроғи,
ишловчилар ўзгармай қолаверган...
– Янаям аниқроғи, касблари
ўзгармай қолаверган, – қўшимча
қилди Усмон.
Мўйловли йигит асло хижолат
чекмай давом этди:
– Универсал меҳмонхона деганда
ёмон хаёлга бормаслик керак. Биз
ресторан, бар, бильярдхона, сауна
ва ниҳоят меҳмонхона мажмуасини
ташкил этганмиз. Албатта, бу
масканда казино йўқ. Овқатланиш
ва дам олиш қимор билан
келишолмайди.
Мўйловли “гид” рестораннинг ҳар
бир хонасини кўрсатмоқчи эди,
Усмон эътироз билдирди:
– Бунақада чарчаб қоламиз, биз
нафақат меҳмонхонани, хўжайинга
қарашли виллани ҳам кўришимиз
керак.
Улар уч қаватли бинога кириб
келишганида илиқ ва хушбўй ҳаво
юзларига урилди. Эшик оғаси
суҳбатлашиб ўтирган қизга жавоб
бериб, буларга йўл кўрсатди.
– Иккигами? – деб сўради
Усмондан.
– Биз туристлармиз,
кўрмаяпсанми? – луқма ташлади
мафиячи. – Биринчидан бошлаймиз.
Лобар бояги қизнинг ортидан
тикилиб қолди. Усмон неларни
ўйлаётганини тахмин қилиб, деди:
– Кимнинг фарзанди экан, нега
ғунчалик чоғидан эркакларга хизмат
қилаяпти, умрбод фоҳиша бўлиб
яшайдими, деган хаёлга борманг.
Кўпчилиги вақтинчалик келган
қизлар. Ҳеч ким уларни хор қилиб
қўймайди. Газеталар ахлоқ
бузилиши деб бонг урса-да, аслида
мижозларда ҳам, қизларда ҳам
ахлоҳ доирасидан четга чиқиш йўқ.
Итдай хўрлаш, уриш, сўкиш,
гуруҳбозлик ҳолатларига йўл
қўйилмайди. Ишонасизми, етмиш
йилдан бери меҳмонхонада
биронтаям қиз ўлдирилмаган.
Ташқари оламда эса... – Усмон
тутилиб қолди, афтидан у яна ўз
оиласини эслаган эди, – ...биласиз,
қанча қизлар ваҳшийлик қурбони
бўлишди.
– Фаҳшни оқлаш сизга ярашмас
экан, – деди Лобар.
– Мен меҳмонхонамиз ҳаётини
гапираяпман, холос, – Усмон соатига
қаради. – Олимларга ўхшаб игнадек
тешикдан туяларни ўтказмайман.
Бир фоҳишани оқлаш минглаб
фоҳишаларни бегуноҳ қилиб
кўрсатиш эмас.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 23