16-қисм.
Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар🔥
Муаллиф: Рустамхон.
(Иккинчифасл...2)
Самолёт бурилиб, учиш йўлаги томон харакатланаётган вақтида,юзини иллюминаторга тираган қиз, кузатиш залининг кенг ойнакли деразасидан чунтакларига қўлини солиб турган Зафарни узоқдан бўлсада таниди.
"Айтган гапларини барчаси хақиқатми шуни? Яна буни" асал "-деб тарифлашади. Нимаси асал? Асал айнимас,- деган гап бор! Бу моғорку! Ҳамма жойни чиритиб юборадиган моғор! Қуёш нури тушмайдиган, қоронғу зах ерларда ўсадиган, моғорку! Хавфсизлик камарини ечиб бошини ўриндиққа тиради. Бир оз ухлаб олмасам, бошимга оғриқ кирди. Аслида кофе ичмаслигим керак эди. Кофе қўзғатувчи менга эса унақа нарсалар мумкин эмас!
Лондондан Германияга келиб кутиб олишга ваъда берган акасини ўйлади. Телиграмини очиб акасининг овозли хабарини қайта эшитди." Менга қолса ўқишингни тугатиб, шу ерда қол. Бу ерда, умуман европада медикларга эхтиёж катта. Нима қиласан қайтиб кетиб, дунё кўрсангчи!? Излан, ўқи. Бупти келавер гаплашамиз! "
Гулираънога акаси таклиф қилаётган хаёт тарзи ёқмайди. Бегона юртда, бум бўш ижарага олинган уйда ёлғиз ўзи. Дадаси уйдан кетган вақтида ўтказган кунларидек, ҳаёт кечириши асло истамайди. У келажагини ўйласа, Шахноз опасникидек хаёт кечиришни истайди. Севикли аёл. Меҳрибон она, эрини иззатини сақлайдиган оқила рафиқа. Ишларини тез тез битириб уйига шошиладиган устозига хавас кўзида боқади. Ўзига хавас билан қараб турган қизга кўз қисиб, жилмайиб қўядиган аёл бир куни шундай деди:
"Бахт учун курашилади. Уни сенга тутқазмайдилар!" Устозининг сўзини эслаб хўрсиниб олди. Шунда мен халиги, Фарруҳ акани қўлини тутиб турган қиз билан курашишим керакми? Қандай тутиб тургани кўз олдига келиб нафаси қайтди. Аслида, Сурбет Фарруҳ экан.Адашибман. Инсон шунчалик ёлғончи, маккор бўла оларканда!?
"Гулии, сени севаман, жоним, асалим!"-деса
-Уфф!-бош чайқади. Бунчалар соддамана! Куппа кундуз куни кафеда қўл ушлашииб! Одамлар кўз олдида шунчалик, ҳеч ким йўқ жойда нима қилсалар!?
Кўз олдига ойисининг операция ўтгандан кейинги тунда, гаплашиб ўтира туриб, қандай қучоқлаб ўпгани келиб титраб кетди.-Жирканч!-шивирлади. Ўзини ўрнида халиги қизни кўриб, бош чайқаб оғир оғир нафас олди. Юраги азобдан тошиб кетганини сезиб кўз очди.
-Сизни нимадир безовта қилаяптими?-ўзи томон эгилган, стюардесса қизга жилмайди.
-Йўқ, рахмат! Стюардесса қизларининг бир жойга тўпланиб, ўзи томон қараб қараб қўйишаётганини сезиб хайрон боқди.
Қизнинг эътибори ўзларига тушганини англаган биттаси секингина ёнига келди.
-Сиз модельер эмасмисиз?-жилмайиб савол берди.
-Йўқ,-бош чайқади. Мен врачман. Кулгуси келди.-Модельерга ўхшайманми?
-Ҳа бўйингиз, юз қиёфангиз, гузал экансиз жилмайди.-Биз сизни модельер деб ўйлагандик. Узр безовта қилдим!
-Ҳеч қиси йўқ! Тавба саволини модельер эмасмисиз дейдими?
-Худо асрасин! Сон мингта эркакни ўзига жалб қилиб, нечтасини тушагини обод қилиб, пул топишдан. Тавба ,тавба! Машхурларни ҳаётини хушламайдиган қиз лаб бурди.
Менга тинчгина ишим, ширингина оилам бўлса етарли. Осмондаги ой керакмас! Хорижда виллари бори ҳам! Унақа дабдабали ҳаёт, мен учун эмас.Севиб севилиб яшашни истайман! Кўзларини юмди. Аммо энди ишонмайман ҳеч кимга. Юрагимни кимгадир бергандан кўра, юлиб отиб юбораман. Аммо бопладим. Баттар бўлсин!.............
Ювиниш хонасида сувнинг баралла очилиши хам йиғи овозини ойиси эшитмаслигига тўсиқ бўла олмади.
-Гули, нима бўлди қизим? Нега йиғлаяпсан? Эшикни урган онасининг хавотирли овози эшитилди.
- Гули эшикни оч! Гулираъно! Оч эшикни!
Бу уйда тинчгина йиғлашга ҳам ҳаққинг йўқ! Зарда билан эшикни очиб, хавотирга тушган ойисини юзига боқди.
-Қизим, жоним қизим, нима бўлди? Яна бошинг оғрияптими а? Гапир! Хонаси томон юрган қизига эргашди.-Гулиии юрагимни сиқмасангчи! Бақириб юборди.
Деразадан уйлари ховлиси томон келаётган Фарруҳга кўзи тушиб, ғазаб ва аламдан қалтираб кетди. Тезликда нимадир қилишни ўйлай бошлади.
- Ойи хозир, бир йигит келади. Мени эшитинг ойиии!- онаси томон отилди.-Ойижон, илтимос сиздан, хозир мени битта йигит сўраб келади.
-Хўўп,-ҳеч нарсани англамаган она бош силкиди
-Сиз унга, мени йўқ денг! Курсдоши билан кетди денг!
-Хўп
-Кейин, кейин,-фикрлар қуюнидан энтикиб қолди.-Кейин унга, қизимизни безовта қилманг, четдан қайтиши билан узатамиз денг!
-Негааа?
-Шундай денг илтимос! Жон ойи илтимос шундай денг!
-Хўўп, келса айтаманми? Қўлтиғидан олиб эшик томон етаклаган қизига норози боқди.-Ховлиқма келсин олдин, сени сўрасин, мен нима дейишни яхши биламан!
Эшик вунғироғидан чучиб кетиб ёқасига туфлади.
-Туф туфеей юрагим ёрилди!
-Ойиии,-илтижо қилиб кафтларини бирлаштирди. Ойижон гапингиздан адашманг!
-Хотиржам бўл!- кафтини ҳавода сермаган она эшик томон юрди.
-Ким?
Очиқ эшикдан эшитилаётган Фарруҳнинг овозига юзини нафратли қийшайтириб, қулоқ солди.
-Гулираъно Европадан қайтгач, уни унаштирамиз. Дадаси билан шу қарорга келдик. Куёв тайин. Илтимос қизимни ортидан келманг. Куёвнинг қулоғига етса яхшимас!
Ойисининг сўзларини эшитган қиз, иккала қўлини мушт қилиб хавода силкиди.
- Бопладилар!
Гапларини айтиб бўлиб, эшикни чала ёпган ойиси қизи томон норози боқди.
-Кунглинг жойига тушдими? Бечорани бошига ғишт тушгандек гангиб қолди!
-Баттар бўлсин!-алам билан хитоб қилди.- Куёвни исмини ҳам айтиш керак эди!
Кўзи ярим ёпилган эшикка тушиб, қарсиллатиб қайта ёпдида, қарсилаб ёпилишига қаноат қилмай ичкаридан қулф бурагичини буради.
-Баттар бўлсин!- хонасига қайтаётиб такрорлади.
-Агар энди бу дунёда битта йигит зотига ишонсам ўзимни одам ҳисобламайман!
-Бу нима деганинг а? Нима деганинг бу? Ортидан келган ойиси эшикка кунлаланг бўлди.-Нима бўлди қизим гапирчи нега бундай деяпсан?
-Ойиии,-ортиқ чидолмади.- Ойии у мени алдади! Мен унга ишонгандим! Ишонгандим ойижон!- ёнига келган онасини қучиб йиғлаб юборди.-Ишонибман шунчалар ахмоқ бўламанми!?
-Гули қизим тинчмисан? Хавотирли савол берди.
Нима демоқчи бўлагини англаган қиз жахл билан нари кетди.
-Мен ота онамни юзини ерга қаратадиган иш қилмайман!-тунғиллади.
-Уф юрагимни ёрдинг. Ўзи нима гап тушунтириб гапирчи?
-Хеч гап!
Онаси ўзини тушуна олмаслигини англаган қиз ўзини бепарво кўрсатишга тиришди.
- Севаман деса ишонибман, аслида бошқа қиз билан ҳам яхши кўришиб юрар экан!
-Ҳмм, аммо менга ундай туюлмади. Ўйланиб турган ойиси бош чайқади.-Бошқа қизни сендан аъло кўрса, ортингдан югуриб келмас эди. Билмасам яна,- елка қисди.- Менга яхши йигитдек туюлди. Аммо бекор қилдинг
-Нега?
-Бекорга азобладинг шу болани. Ғалати бўлиб кетди гапимни эшитиб, ўзи тортиниб уялиб зўрға гапирганди. Ҳа гапинг қурсин сения, мен ҳам шошиб қолиб айт десанг айтиб ўтирибман. Кейин ўзинг пушоймон бўлмайсанми?
-Йўқ!
-Хўп ўзинг биласан! Нарсаларинг тайёрми? Мен овқатга уннай. Кеч бўлиб кетди.
Ошхонага чиқиб кетди.Ойиси чиқиб кетгач столи ёнига бориб ўтирдида, бўлган воқеаларни бир бир тахлил қилишга тушди. Кафтларини махкам тутиб турган қўл..
Уфф, мен шундай тутишга журъат этмагандим. Ким у қиз? Ҳамкасбингиз дедими? Демак у ҳам доктор. Тўсатдан Фарруҳнинг гаплари қўлоғи остида жаранглади.
"Мен учун аёллар касби ичида иккитаси муқаддас! Биринчиси бу ўқитувчилар, чунки онам шу касбдалар, иккинчиси докторлар.Охирги вақтларда докторлик кийимида юрганларни кўрсам, юрагим ғалати бўлиб,энтикиб кетаман.
- Нега?
- Чунки, чунки сени эслайман, хамма докторлар кўзимга сендек гузал, сендек меҳрибон бўлиб кўринаверади,- қизариб кетиб изоҳ бергани эсига тушди.
-Дааа,-алам билан бош бармоғини тишлади. У вақтда мен бу гапларни гўл бўлиб, оғзимни очиииб тинглаганман, нафратдан энтикиб чуқур нафас олди. Гўл, довдир, ахмоқ пешонасига кафтлари билан тарс тарс туширди. Қизариб бўзариб кетса тортинчоқлар деб ўйлабман! Аслида ёлғон гапирганидан қизариб кетганини сезмаганман, хаа ўлаа содда, ахмоқ! Ойиси касалхонада вақтида росса атрофимда айланди. Онаси бир ҳафта ётган бўлса, шу вақт мобайнида, ҳар куни кечки еттиларда келиб, эрталаб кетиб юрди. Вақт топди. Иши ҳам кўпаймади. Мен бўлсаа, келишига иссиқ овқат тайёрлатиб йўлига кўз тикдим. Касалхона ошхонасида овқатландик. Бирон марта кўчага чиқишга таклиф қилмади. Аммо у қиз билан кафеда қўл ушлашииб.. Демак, у бойни қизи! У бойни қизи! Ўз тахмини исботлаш учун,миясинингтуб тубини кавлаб далиллар қидира бошлади. Ҳа мендан фойдаланган. Ҳа худди шундай бўлган! Шунчалар ахмоқ бўламанмияя!?
Манада, Шахноза опам операция қилдилар, пул олмадилар. Хамма харажатларни клиника ҳисобидан қоплатдилар. Бошқа жойда ёки бошқа доктор операция қилганда камида 5-6 милион атрофида харажат бўлар эди. Нафратдан қалтираб кетди. Бирон марта онасини ортидан гул кўтариб келмаган, ёки овқат. Хамаасини опаси бажарарди. Бу бўлса келар, мен тайёрлаб қўйган нарсаларни оч жиғилдонига паққос тушириб! Ўл Гули! Ўл ундан кўра! Ғирт Альфонс эканлигини билмагансан! Қора хаёлларини ўтмишдаги воқеалар билан битталаб далиллашга киришди. Шахноза опамни ўғлини туғулган кунига борганимизданчи, гулни ўзим сотиб олганман! Совғани ҳам! У келмай туриб олганман туғри лекин кейин олсам ҳам чўнтагидан пул чиқмас эди! Гул олиш учун тухтаганимизда, мен гулга пул тўлаб бўлганимдан сунг чунтак ковлаган! Хаа, демак у қиз олди ортига қарамай пул ишлатадиган бойни қизи! Апрелда танишганмидик маймиди. Ишқилибда, қачон, қай кунлигини нима аҳамияти бор энди! Шунча вақт қаради мен пул сарфламадим. Тушликда,кечки овқат маҳал кафеларга чақирмадим. Қараган бўлмаяпти, кейин бу қизни...
Қаердан биласан балким иккимиз билан бир вақтда параллель... Уффеей бунча жирканчли башаралари очилиб кетаяпти! Бекорга шу вақтгача уйланмай юрмаган. Қизлар, аёллар пулидан фойдаланиб, умр кечириб юрса керакда. Туғоида ўйланиб нима қилади. Ахмоқ қизларни ўзи боқса едирса ичирса кийинтирса, камига машинасига бензин қуйиб, чунтагига пул ҳам солиб қўйишса керак! Вой иплосеей, мени севиб қолди, истаган куйимга соламан деб орқамдан келган! Маккор тулки! Хамелион! Шошма сени боплайман! Шошма! Нима қилсам, ўзини,мен учун бир тийин бўлганини билар экан! Нима? Ахмоқман, ахмоқ! менга ўхшаганларни қисқа қилиб лох дейдилар! Нима қилсам эканаа?
Аэропорт эшигидан киришда расм тушиб пост қолдираман. "Кўришгунча азизим, сизни соғинаман!" дейман. Уфф бўлмайди, ўзига тегишли деб ўйлайди. Бунёд билан тушсамчи биз биргамиз.. Ээй йўўқ жиннимисан шунча курсдошларинг қариндошлар, танишларинг нима деб ўйлашади!? Бунёдни ҳамма таниса, кўпчилик билади ажралмай юришимизни.
-Гули овқатга чиқ қизим.-эшикда онаси кўринди.
-Йўл олди нарса егим йўқ юз бурди.
-Хўп ўзинг биласан
Бунёд билан расмга тушиш энг ахмоқона ғоя!
Анави жинниларга мавзу топиб бераман! Биронтаси "Сиам эгизаклари сафарда!"- дебми бир бало деб изоҳ қолдирса, тамом, кейин бу ёғи давом этиб кетаверади. Тузукроқ хаммани ҳайратга соладиган нарса ўйлаб топишим керак. Янгиликдан анқайиб қолишсин! Телифони жиринглаб чучиб тушиб қаради. Дадам
-Алоо ассалому алайкум яхшимисиз дадажон.
-Она қизим, йўлга чиқмадингми?
-Йўқ, нарсаларимни тайёрлаб бўлдим. Энди бирон соатларда чиқаман. Хавотир олаверманг.
Ўн марталар қунғироқ қилдиларов кўнглидан ўтказди.
-Аксига олганини кўрда қизим. Бунёд билан гаплашдингми?
-Ҳа у ҳам тайёр.
-Ҳа қизим айтгандек, аптечкадан керакли дорилар олиб юрма. Божхонада муаммо бўлмасин. Таркибида оғриқ қоллирувчи бор ҳеч нарса олма!
-Хўп
-Майли она қизим, Шахноза опанг салом айтаяпти
-Саломат бўлсинлар! Салом денг!
-Етиб борганингдан телифон қил, кутиб ўтираман
-Хўп дадажон,- гапира туриб кўзгу ёнига борган қиз қўли билан тортмани тортдида тортма ичига кўз ташлаб ғолибона жилмайди.
-Хуп дадажон хайрли тун!
Телифонини каровоти устига отиб юборди.
Мана! Манааа топдим! Ғижимланган қоғозчани тикислади
Қаро қошинг қалам қошинг....
Бош ва ўрта бармоқларини бир бирига ишқалаб товуш чиқартирган қиз, Шахноза опасини уйида Зафарга, ёмон қараган Фаррухни юз ифодасини кўз олдига келтирди.
"Мана сени азоблайдиган одам, дилингда озгина инсонийлик бўлса, озгина шавқат, виждон бўлса сенга, мени шу одамни ёнида кўриш азоб! Юравер уша қопқора, кўрса кунгил айнийдиган, юпқага ўраб ташласанг, ит искамайдиганинг билан қўл ушлашиб! Ўзингга мос у! Сен уни алдайсан у сени қулоғингга лағмон илади! Жудаям жудаям моссизларки хеч уёқ буёғи йўқ! Худди узукни кўзини ўйиб олгандек моссизлар! Қўлига телефонини олиб тез тез Зафарни номерини терди...
Шунақа изоҳ қолдираман ҳаммасини оғзи очилади. Зафар чиройли, келишган йигит, расмгаям чиройли тушади!..............
-Уффаа амалладим! Ёнига келиб ўтирган Бунёд чуқур нафас олиб чиқарди.
-Нимани амалладинг?- кўзларини олайтириб қаради.
-Анави стюардессани номерини олдим.
-Эээ ўл одам бўлмайсан сен! Айлантир шу бечорани лекин билиб қўй! Аксарят стюардессалар ўзларига умр йўлдош қилиб, бизнесмен ёки сиёсатчиларни танлайди. Бечора бир умр китоб титиб ўқийдиган докторни эмас!
-Мен ҳали энг машхур доктор бўламан! Доктор Бонни бўлиб кетсам, фахрланиб юрасан. Нобель мукофотини олганимда Твда кўрсатишади! Боларингга кўрсатасан, мени курсдошим дейсан!
-Уни қарая, шундай буюк одам билан бир самолётда учишдек бахт насиб қилибди! Мен билмабмана.
-Қадримга ет ! Мени авайлаш керак!
Томоқ қириб гердайиб қўйган йигитга қараб бош чайқади
-Вой войеей мақтанчоғеей, Бунтигим мени, яхшиям борсан!
Озгина бош қуйиб, мизғиб олмасам бошим оғрияпти.
-Елкамни ижарага беришим мумкин.
-Ээйй, бореей жинни!
-Арзон, ўйлаб кўр лекин! Соатига, атиги 100 доллардан тўлайсан
-Бореей, қўл силкидида ўриндиққа бошини тираб кўзларини юмди. Нимадир ёдига тушгандек, кўз очмай жилмайди.
-Бунтик
-Ҳммм
-Эслайсанми, дадам иккимизни учинчи курс вақтимизда жазолаб, бутун бўлимдаги гиламларни ювдиргандилар
-Хааа эсимда, сени деб бўлганди биласанми? Ушандан бери белим оғрийди. Аслида сен мени ҳар йили икки марта ўз ҳисобингдан саниторига юборишинг керак
-Қараяяя
-Туғрида, нимани аралаштириб юборгандинг ушанда? Калийни ичига нима солгансан?
-Кальцимиди ишқилиб нимадир солувдим. Йўўў, инсулинни дозаламай солганман. Бақириб кетувдиларку. Ҳозир эсласам юрагим орқамга тортади. Ушанда дадам келиб қолиб, қанча солдиларинг демаганда, нима бўлар эди? Уфф касал камида реанимацияга тушармиди? Сен бўйнингга олгансан. Дадам билгандилар мен қилганимни мен қилдим деб турволганингга иккимизни қўшиб жазоландилар. Жинни бўлганман, ғирт довдир!
-Ҳалиям уша ушасан узгармагансан!
-Иии,-кўзини очиб елкасига боплаб мушт туширди.-Ҳеччамда! Тусатдан бушашиб бош эгди.-Туғри айтасан халиям лохман содда ва гўлман алам билан пичирлади. Ахмоқман!
-Эээ ҳазиллашдимку? Ҳафа бўлдингми? Гули ээйй алоо!
-Қўй,- курсдошининг ўзи томон узатилган қўлини нари қилиб, илюминнаторга юз босиб узоқ ўйланиб турди. -Бунёд мана кўрасан, сен гувоҳсан қасам ичаман! Энди бу ҳаётда, ўзимдан бошқа ҳеч кимга ишонмайман!
-Нима бўлди?-хавотирланиб ўзи томон бурилганини сезиб бош бурди.
-Бугун Гули ўлди! Жилмайди. Шу самолётда Гулираъно туғилди. У сен билган Гулидек содда, довдир, ишонувчан, ахмоқ қиз эмас. Агар дилингда мени озгина ҳурмат қилсанг, мени қайтиб Гули деб чақирма хўпми?
-Хўп бош силкиди. Хўп чақирмайман. Менга нима бўлганини айтасанми?
-Айтаман, сал кейин хўп, мажбур қилма хозир
-Хўп, қачон айтгинг келса мен тайёрман.
-Мен озроқ дам олай
-Ўриндиқни пасайтириб берайми?
-Йўқ шарт эмас ёнбошига ҳиёл угрилиб бошини қаттиқ ўриндиққа босиб, кўзларини юмди.-Менга ундай қарама!- кўзларини очмай гапирди.
-Қандай? Юзидан кўз узмай тикилиб турган Бунёд кўзини очган қиздан кўзларини олиб қочди.
-Раҳминг келиб, бечора ташландиққа қарагандек боқма. Мен ўзимга келиб оламан. Менга раҳми келадиган одам эмас, чинакам дуст керак ҳозир!
-Тушундим бош ирғади. Тушундим. Ухла......
Аэропорт ташқарисида ичкаридан чиқаётган одамлардан кўз узмай турган акасига узоқдан қўл силкиди.
Синглисига қучоқ очган ака кўтариб айлантирди.
-Хеей ўқиш бахона бўлмаса, келмайсан экан.
Яхшимисан ахволларинг яхшими?
Таниш,-ёнида турган қизга ишора қилди. Сара биз бирга ишлаймиз.
-Синглим Гулираъно қизнинг елкасига қўл оширди. Кетдикми?
-Бунёд қани! Атрофга аланглади.
-Нарсаларни жойлаяпти такси томон ишора қилди.-Кетдикми?
-Аха
Улар учун ажратилган ётоқхона ёнида махсус бириктирилган ходимлар кутиб олиб,икаисини ўз ўз хоналарига жойлаштирдилар. Шахар айланиш вақтида Сара билан яқиндан танишган Гулираънога қиз ёқди. Астана шахридан бўлган қиз беш йилдан буён Лондонда яшар экан. Очиқкунгил экан кўнглидан ўтказди. Овқатланиб бўлишгач акаси синглиси билан хайрлашди.
-Қаерда қоласиз?- хавотирланиб савол берди.
-Биз меҳмонхонага жойлашганмиз,- сал нарироқда кутиб турган қизга ишора қилди.
Ҳайратдан чошларини чимириб қўйган Гулираъно елка қисиб олдида, акаси билан хайрлашиб, ўзини кутиб турган Бунёд сари юрди.
-Темур билан гаплашдим. Улар хам етиб келишибди. Ёнида жим ўйланиб кетаётган қизга қаради.
-Нима бўлди?
-Акам...
-Хўш?
-Мехмонхонага жойлашдик дедилар
-Нима бўлибди?
-Акам европалашиб кетибдилар. Илгаридан ҳам табиатида европача қараш бор эди. Аммо бу ерга келгач, буткул унутибди.
-Нимани?
-Ўзлигини, инсон қаерда яшамасин ўзлигини йўқотмаслик керак деб ўйлайман.
-Балким, ҳақдирсан! Бош ирғаб тасдиқлаган Бунёд атрофга аланглади. Чиройли шахар экан!
Бир кишилик ётоқхона деб аталадиган жой салкам уч хоналик квартирадек кенг мўл. Гулираънони эсида, биринчи ё иккинчи курс вавтида оғир фанлардан бўладиган имтихонларга тайёрланиш учун талабалар турар жойига борганди. Ушанда талабаларнинг яшаш шароитини кўриб рахми келган. Каридордан бошланадиган эшик, битта узун хонага уланади ва шу бор йўғи. Хонанинг турт томонига туртта, бир кишилик сим каровот. Стол стул. Шу бир хона, хам овқатланиш, хам дам олиш, ҳам дарс қилиш жойи. Каридордан эшитиладиган шовқин, катта курсларнинг бақир чақири.Ўз шароити билан уларникини таққослаган. Беш хонали, катта катта хоналардан иборат, кенг уй. Агар акаси музикани сал баланд қўйса жанжал кўтаришини ўйлаб ўзини ношукр ва сабрсизликда айблаган. Дилида курсдош қизларига раҳм, шавқат уйғониб, хатто уйларига олиб кетмоқчи ҳам бўлган.Дадаси қизининг гапларини эшитиб кулган, "йўқ қизим ҳаётда, ана шунақа қийналиб, ўқиб яшаганлар кўпроқ натижага эришади. Қизим, сен болалигингдан кўчадан касал ит мушукларни кўтариб келиш одатинг бор эди.Туғри ожиз одамларга ёрдам бериш яхши иш, аммо бутун дунёни сен қутқара олмайсан! Ундан кўра сен ҳам улардек тиришқоқ ва билимли бўлишга урган!" Дадасининг эътирозга ўрин йўқ сўзларини тинглаган қиз курсдошларини кузатди. Ҳақиқатдан ҳам олис вилоятдан келиб ўқийдиган талабалар шароити ҳаминдақар жойда яшасаларда, уйи бир қадам бўлган, барча шарт шароитга эга уй жой ва асосийси ота онаси бағрида яшайдиган шахарлик талабалардан кўра тиришқоқроқ ва негадир билимлироқ бўлишини сезди......
Хўрсиниб олган қиз хонани кўздан кечирди. Кенг ва деразалари катта катта хона. Тўрга катта бир кишилик каровот ўрнатилган, каровотнинг бир томонида тунчироқ учун стол ва устида тунчироқ. Иккинчи томонида тепасига китоб жавон ўрнатилган стол ва стул. Уларни ёнида эса катта кийим учун шкаф ўрнатилган. Унг томондаги кичик эшикдан, ювиниши хонаси ва хожатхонага чиқилади. Кенг хона эшик томондан девор оркали катта эшик ўрни қолдирилиб ошхонага туташади. Ошхона рупарасида эса чиқиш эшиги. Бунақа уйларни "студия" дейишармиди? Сумкасини стол устида қолдирган қиз. Чемадонини судраб каровоти устига қўйдида ўз нарсаларини олиб жойлашга киришди. Стол устида қолдирган сумкасидан телифони куй таратди.
-Ким бўлса? Роуминг тизимига мослаб олганим яхши бўлди. Сим карта бало баттар қилиб сарсон бўлмайман. Телифони олиб кўз ташлади.
Зафар ака хўрсиниб олди. Алишер Навойини бир гапи боридику нимайди эслолмадим уфф майли энди ҳа деб қўймасам балким ойимни ёнидадирлар. Бу ерда соат икки, Ўзбекистонда шунда соат беш бўладими? Вақтлар фарқини эслаб қолишим керак!
-Алоо ассалому алайкум!
-Воалейкум ассалом яхшимисиз?
-Рахмат
-Жойлашиб олдингизми?
-Ҳа
-Дарслар қачондан?
-Эртага программа билан танишамиз ҳозирча дам.
-Яхши, унда. Жим қолди. Гулираъно?
-Эшитаяпман.
-Берлиндасиз а?
-Ҳа
-У ерда оби ҳаво, июль, август ойида бир мунча булут бўлади. Ёмғир ҳам тез тез ёғади. Иссиқ эмас. Иссиқ кийимлар олганмисиз?
-Ҳа
-Сентябрдан, совий бошлайди. 10-15градус атрофида иссиқ бўладида, намли ҳавоси қалинроқ кийининг, шамол тез тез эсиб туради. Худди прогноз погодачиларга ўхшаб кетдимми кулди. Эҳтиёт қилинг ўзингизни.
-Хўп рахмат!
-Гулираъно?
-Лаббай
-Халиги, климат алмашганда, кўпроқ кефер ичинг, икки уч махал. Овқатланишга шошилманг. Сув ичишга ҳам. Кўчадан нестли суви олиб келиб ичинг!
-Нега?
-Мослашиб олишингиз керак, йўқса тобингиз бўлмай қолиши мумкин
-Сиз қаердан.. А айтмоқчи сиз саёҳатчи қурбақаку! кулиб юборди. Бошидан ўтган табиб дейсизда
-Ҳа шундай
-Яна қанақа тавсияларингиз бор?
-Ҳозирча шу
-Ҳозирча дейсизми? Сиз менга яна қайта қунғироқ қилмоқчимисиз?
Чуқур хўрсингани эшитилди.
-Йўқ, йўқ, бошқа қайтиб қунғироқ қилмайман. Хотиржам бўлинг.
Жим қолди.Телифондан оғир оғир нафас олишини эшитган қиз ҳайрон қолди.
-Йиғлаяптими? Қулоғидан олиб экранга боқди.Янақулоғига босиб диққат билан қулоқ тутди
-Гулираъно?
-Лаббай!-йигитнинг чақириғига жавоб қайтарган қиз бош чайқаб олди. Йиғламаяпти!
-Гулираъно
-Лаббай эшитаяпман
-Мен сизни қайтиб безовта қилмайман. Бу сиз билан охирги гаплашишимиз
Тавба кулгуси келди.Худди мен билан минг йилдан буён гаплашиб юргандек гапиришини ўйлади
-Гулираъно
-Лаббай, гапираверинг эшитаяпман!
-Сиздан бир нарса илтимос қилсам бўладими?
-Илтимос?
-Ҳа
-Қўлимдан келса агар бемалол
-Мен нафратланманг...
-Иии қаердан...
-Гапимни бўлмай туринг гапириб олай
-Хўп
-Мендан нафратланманг! Такрорлади.-Келажакда мабодо, эслаб қолсангиз, нафрат билан эсламанг демоқчиман. Бўладику бир эсга тушиб кетиш.
-Шуми илтимосингиз?-энсаси қотди.
-Ха
-Бупти, агар шу бўлса, сизга ваъда бериб айтаман сизни нафрат билан ҳам, бошқаси билан ҳам эсламайман! Умуман сизни хотирамдан ўчираман! Кунглингиз жойига тушдими?
-Ха... Гулираъно
-Вой хаа, ха, на мунча тутиқўшдек Гулираъно Гулираъно дейверасиз. Эшитаяпман гапиринг!
-Ўзингизни эхтиёт қилинг!
-Хўп
-Хайр
-Хайр саломат бўлинг!
Тавба томи кетганми буни?! телифонини зарда билан каровот устига улоқтирди. Ахмоқ! Мени нафрат билан эсламангмиш! Как будто, мен сени эртадан кеч ўйлаб юраман! Бошқа қиладиган ишим йўқ! Зарда билан ювиниш хонасига кириб кетди. Мендан нафратлангмангмиш! Артина туриб ўйлади. Бошқа безовта қилмайманмиш! Шошма! Юраги нохуш уриб,томоғига нимадир тиқилгандек энтикди. Шошмаа Гулиии, ахир у. Воой! Югуриб чиқди. Ким сени доктор дейди хозирги гапларингдан сунг!?
Нахотки!? Титраб кетди. Йигитнинг аэропортдаги холатини, кўз қарашларини кўз олдига келтирди. Йўғее адашмадимми? Гурс гурс ураётган юраги устига кафт босди. Адашдим. Йўқ унақа эмас! Адашдим. Хўрсиниб стулга ўтирди. Хаёл ёмонда. Хар томонга олиб кетади. Зафарнинг сўзлариги эслади.
"Мендан нафратланманг. Келажакда мабодо эслаб қолсангиз, нафрат билан эсламанг демоқчиман. Бўладику бир эсга тушиб кетиш."
Қандайдир умидсизлик, тушкунлик бор!
Йўқ адашмадим! Йўқ! Телифонини қўлига олиб иккиланиб қолди. Адашган бўлсамчи, агар адашган бўлсамчи!?
Майли адашган бўлсам ҳам, кейинчалик виждоним қийналиб юргандан хозир гаплашай
Бир қарорга келиб, қунғироқ қилишни босди.
Жавоб берилмади. Уффф юраги сиқилиб телифони пешонасига босиб ўйланиб қолди. Қайта қунғироқ овозидан чучиб экранга боқди.
Ҳайриятей кутарди
-Ало Зафар ака,
-Эшитаман
-Билмадим, қанчалик гапим туғри, ёки нотуғри, аммо бир гапни сизга айтиб қўйишни лозим топдим.
-Эшитаман
-Фақат, қурқоқ, ожиз, нотовон инсонгина ўзига хиёнат қилади! Фақатгина, уша мен айтган учта сифатга эга инсон, ўзига хиёнат қилади! Ўзига хиёнат қилиш энг оғир гуноҳ, уни ҳатто худоям кечирмайди! Бошқа барча гуноҳни кечирсада, бу гуноҳни кечирмайди! Мен гапларимни эшитаяпсизми?
-Ха
-Шуни айтмоқчи эдим. Хуп, хайр яхши дам олинг!
-Хўп хайр,- хўрсиниб олди.
Тавбаа ғалати шу йигит. Телифонини стол устига қўйган қиз ўзи билан олиб келган китоблари ичидан "Шамолларда қолган ҳисларим" ни танлаб олиб ўрнига узалди. Кўзлари толиқиб китобдан бош кўтарди.
Ҳаёт муаммолар ва уларнинг ечимларидан иборат. Мендаги муаммо. Глобал муаммо эмас. Худди Бразилия сериалларидек севги қиссаси. Дунёда бунданда кўп муаммолар бор. Шундай экан Гулираъноҳоним бу ўйларни эртага қолдириб, ҳозир эса ётиб ухланг. Ахир сиз Скарлетни яхши кўрасизку! Унга ўхшаб барча муаммоларни эртага ўйлашга ўзингизга сўз берингда ухланг! Бошини ёстиқ остига тиқди............
Давоми бор.
#тугунхикоя
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 13