Бир куни самолётда учаётган одам ҳадеб: Эй Худо, ишқилиб самолёт қулаб тушмасин, - деб нола қилаверибди.
Ёнида ўтирган йўловчилардан бирининг жаҳли чиқиб: Мен самолётларда кўп учганман, у ишончли, ҳеч нарса қилмайди, — дебди.
Қўрқаётган йўловчи яна гапира бошлабди: Дўстим, сиз билмайсиз! Велосипедга ўтирсам, педали синиб кетади. Таксига ўтирсам, тормози ишдан чиқади. Автобуснинг эса балони тешилиб қолади, - дебди.
Шу пайт салонга стюардесса кириб:
— Ҳурматли йўловчилар! Самолёт тинч океанига қуламоқда. Ҳозир ҳар бирингизга хуштак тарқатаман. Уни чалсангиз, сизга акула ҳужум қилмайди, — дебди.
Бояги йўловчи жон ҳолатда:
— Ана кўрдингизми?! Ҳозир менга берилган хуштак ё ишламай қолади, ёки акуланинг қулоқлари кар бўлади, — дермиш.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев