Предыдущая публикация
Сени эслаш азобли бунча!
Бунча оғир тошбағир фироқ,
Яшайманми тонг отгунича.?
Тепаверар кўксимни юрак,
Бўлмаяпти уни кўндириб.
Бу соғинчлар кун келиб бешак,
Қўядику мени ўлдириб?!
Шу азобми энди тоабад?
Мадад сўраб толдим сабрдан.
Сен ўлди деб кўмган муҳаббат,
Чиқиб келиб бўлди қабрдан!
Бахтдан ниқоб кийдим уялмай,
Кўрган кулиб, терс қараяпти.
Таним соғу, руҳимни тинмай,
Оғриқ, азоб тимдалаяпти.
Саволларим бўғар бўғзимдан,
Дайди итдек тентирар хаёл.
Суратини излар кўзимдан,
Кўзгудаги мунис бир аёл.
Оҳларимни териб тун бўйи,
Болаларин боқар бойқушлар.
Бир кун мени қўймасми сўйиб,
Қайтмаслигинг билиб кутишлар!
Муаллифдан оллох рози бўлсин !
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 10