Хаёл суриб осмонларда учганлар
Бегона бир личкаларни қучганлар
Ногаҳон бир хабарларни жўнатиб
Омонмисиз спамларга тушганлар...
Сухбатингиз келишмайин қолдими
Ёки шайтон йўлингиздан олдими
Борар манзил чўрниланиб қолдими
Омонмисиз спамларга тушганлар..
Орзуйингиз осмон осмон бўларди
Сухбатингиз тунни тонга уларди
Муомилани яхши қилса бўларди
Омонмисиз спамларга тушганлар..
Гуноҳингиз оғирмиди шунчалар
Сиздан осон кечишдию шунчалар
Кўнгилларини овчисисиз эх сизлар.
Омонмисиз спамларга тушганлар..
Шундоқ бўлар хар қаерда кезишлар
Танимаган одамларга ёзишлар
Борман дия хабар беринг азизлар
Омонмисиз спамларга тушганлар..
Кўнгилларни олмоқ истаб қолдизми
Сохта севги, муҳаббатда ёндизми
Энди қора курсиларда қолдизми
Омонмисиз спамларга тушганлар.
Қани энди бошингизни кўтаринг
Борман дия томоқ қириб йўталинг
Маслаҳатим бошқаларни еталанг
Омон бўлинг спамларга тушганлар...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев