Бу кунни биз узоқ кутдик, анча кутдик.
Ва ниҳоят унга етдик! Унга етдик!
Қани қизлар каникулга! Олға!. Кетдик!
Таътил муборак бўлсин азизларим!
Энди яхши дам олинглар, ой қизларим!
Мана бугун бир ёш ошди фарзандингиз.
Бир поғона кўтарилди дилбандингиз.
Бунда унга ёрдам бериб, суядингиз.
Фарзандига жони фидо азизларим.
Энди яхши дам олинглар ой қизларим!
Устозларнинг гапларига қулоқ тутдик.
Уришганда сал қизариб, бўйин эгдик.
Мақташганда осмонларга, Ойга етдик.
Булар бари ортда қолди азизларим.
Энди яхши дам олинглар ой қизларим.
Болажонлар ухлашганда биз дарс қилдик.
Болажонлар ўйнашганда биз дарс қилдик.
Мультфилм кўришганда биз дарс қилдик.
Бешнинг ярми бизларники, азизларим.
Энди яхши дам олинглар ой қизларим.
Эҳ, нималар ясамадик: сандиқ, қуш, гул.
Тугади рангли қоғоз, дафтар буткул.
Конспект ёзиб, мисол ечиб толиқди қўл.
Қўллари гул, билимдонлар, азизларим.
Энди яхши дам олинглар ой қизларим.
Ёрдамимиз аямадик бир- бировдан.
Бунинг учун миннатдормиз телеграммдан.
Ҳаммангизга "Рахмат"- дейман чин кўнгилдан.
Омон бўлинг ҳожатбарор азизларим
Энди яхши дам олинглар ой қизларим.
Тонгда жавраб уйғотишдан дам оламиз.
"Ҳой, дарсингни қил!"- дейишдан дам оламиз.
Форма ювиб, дазмоллашдан дам оламиз.
Омон бўлсин шу неъматлар, азизларим.
Энди яхши дам олинглар ой қизларим.
Бувижонлар, дарс қилишдан олингиз дам.
Тушки уйқу, сокин ором сизга ҳамдам.
Кутиб олиш, кузатишдан уч ойга дам.
Ўригидан мағзин ширин билганларим.
Энди яхши дам олинглар тенгдошларим.
Устозларга раҳмат изҳор қилай бу кун.
Бир йил ишлаб, дамга етди улар бугун.
"Қайтинг кузда асабларни қилиб бутун!"
Сиз лойиқсиз олқишларга, устозларим.
Энди яхши дам олинглар ой қизларим.
Шеърни ўқиб, битта яйраб кулишайлик.
Мактаб даврин эслаб маза қилишайлик.
Сентябрда, омонликда кўришайлик.
Учрашгунча соғ бўлинглар азизларим.
Таътил! Байрам муборак ой қизларим.
Устозлар ҳам чиқдилар каникулга.
Келинг дўстлар, дам оламиз энди бирга!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев