Бормисиз қизим, сизни тополмай қолдимку деди! (тўғриси фотохотирам унчамас, одамларни ҳаммасини ҳам эслаб қололмайман).
-Шу ердаман холажон, мен йўқ пайтларим келдизмикин дедим.
-Алҳамдулиллаҳ Умраларга бориб келдим, сизни роса дуолар қилдим қизим, келинг бир бағримга босай сизни, деди,
Қарияларни болаларга хос самимийлиги бўлади, онахон билан қучоқ очиб кўришарканман,- Аллоҳ зиёратларингизни қабул қилсин, машааАллоҳ, мени ҳам дуо қилдингизми? деб сўрадим. ( Тўғриси ҳалигача эслай олмаятгандим нима қилганимни)
- Ҳада, нега сизни унутай, нега сизни дуо қилмай болам, ахир ота-онамни дедию кўзлари ёшга тўлиб йиғлаб юборди, Онахонни ўтқазиб, ўзим ҳам ёнида ўтирдим, Умра таасуротлари ҳақида гапириб кетди. Узундан узун дуолар қилди.
-Сиз чақириб берган ота-онамни расмини олиб бордим Умрага, ўзлари кўрмаган, келмаган, ҳеч бўлмаса расми бўлса ҳам келсин дедимда. ( Эсладим, бир эски расмни реставрация қилиб, каттайтириб чиқариб бергандим)
-Умримиз ниҳоятда меҳнатда ўтди, Аллоҳим менгаям Каъбангини кўришни насиб этармикансан, менгаям насиб қил, мен ҳам борай деб сўрайверардим, йиғлаб йиғлаб сўрайверардим, узоқ йили укам мен билан борасиз деганда ҳам, ўғлимни уйи қурилятганди, ўғлим уйсиз турса мени у ерга боришим тўғрими деб унамагандим. Алҳамдулиллаҳ, бу йил уйи битди, она тайергарлигизи кўринг, яқинда бораман, Умрага борамиз деганди, росаа йиғладим.
Булар бизни уч кун Истамбулда оп колишди, у ердаям масжидларни роса айлантиришди, юрагим ҳеч қўймайдида, майли бу ерларни қайтишда айланайлик, тезроқ Маккага оборинглар деб юрагим така пука бўлаверди. Бордик Мадинада Пайғамбаримизни Равзаларида намозлар ўқидик, ибодат қилдик мазза қилиб, ҳар қаерда сизни эсладим, сизни роса дуо қилдим, Сизга ҳам насиб бўлсин ўша ерга бориш, деб роса дуолар қилди, онахонни хурсандчилигига шерик бўлиб йиғладим)
Онахон, совға ҳам келтирибдилар, тўғриси роса хурсанд бўлиб кетдим. Ўз наздимда арзимаган бир ишим, бошқа бир инсон наздида, бунчалар буюк эътиборга сазовор бўлиши қалбимни қувнатди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3