- Хааа...- чўзилиб хўрсинди улардан бири – Aгар мени ҳам шунақа эрим бўлганида, ўн баробар очилиб кетардим. Эшакдек ишлаганинг билан, эркакники бўлак!
- Тўғри,- хўрсинди бошқаси,- Пальтосини қаранг! Шунақа чиройли кийимларим бўлса, устимдаги манави увадаларни ёқиб, маликалардай юрардим!
- Менда унинг тиллалари бўлса йўқ демасдим!-деди учинчиси, - Икки донасини қизларимга олиб қўйиб, қолганини сотардим. Пулига бир йиллик озиқ-овқатни ғамлаб, уйда мазза қилиб ўтирардим.
Яна бир аёлнинг ҳаёли бойвуччанинг қирмизи рангдаги уловида эди:
- Мен, - деди у ширин энтикиб, - Машинам бўлишини орзу қиламан. Тиқилинч автобусларда юриш жонимга тегди! Анавинақа қимматбаҳо эмас, “Тико” бўлса ҳам жон дердим!
Қолган аёллар ҳам олам -жаҳонни ловуллатиб турган хонимни ҳавасу - ҳасад аралаш муҳокама қилиб, ширин орзулари билан ўртоқлашишарди...
Аммо уларга ҳам ҳавас билан қараётган бир кимса борлигини билишмасди.
У рўпарадаги бекатда, кўзида ёш билан Яратганга мурожаат қиларди:
- Агар, тўрт муччам соғ бўлиб ишга яраганимда, болаларимни тиланчилик қилмасдан боқардим.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5