"Эй ўғлим! Беш юз ҳадис орасидан танлаб олганларим ушбу беш ҳадисга амал қил:
1) "Барча ишлар, албатта, ниятга боғлиқ бўлади. Ҳар бир кишига ният қилгани бўлади".
2) "Кераксиз нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг диёнати яхшилигидадир".
3) "Ўзи хуш кўрган нарсани бошқага ҳам раво кўрмаган банданинг имони комил бўлмайди".
4) "Ҳалол ҳам маълум, ҳаром ҳам маълум. Аммо улар ўртасида шубҳали нарсалар ҳам бор. Кўпчилик уларни билмайди. Улардан ўзини сақлаган банда динини ва шарафини ҳимоя қилган бўлади. Шубҳали нарсалардан ўзини тиймаган банданинг ҳаромга ўтиб қолиши ҳеч гап эмас. Бундай банда кўрикхона атрофида қўй боқаётган қўйчивонга ўхшайди, у ҳар лаҳза кўрикхонага ўтиб кетиши мумкин. Ҳар бир ҳукмдорнинг кўрикхонаси бўлганидек, Аллоҳнинг ҳам кўрикхонаси бор. У Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардир. Ҳар бир баданда бир парча гўшт бор, у соғлом бўлса, бадан ҳам соғлом бўлади, у касал бўлса, бадан ҳам бемор бўлади. У қалбдир".
5) "Бировларга тили ва қўли билан озор етказмайдиган мусулмон ҳақиқий мусулмондир".
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 9