Кўнгил ўртаб, соғинчлардан қийналса жон,
Азоб бериб, тилса агар дилни хижрон,
Ёдга тушса ёшликдаги алвон-алвон,
Томлардаги лолаларни соғинарман.
Бахор келиб, ёғса бахор ёмғирлари,
Кўм-кўк либос кийса дала, боғ, қирлари,
Хузурланса юрагимнинг бир ерлари,
Ёшликдаги далаларни соғинарман.
Арғумчоқдек тизилишиб учса қушлар,
Бу манзара оғушлари дилни хушлар,
Болаликни ёдга солса ажиб тушлар,
Ёшликдаги жолаларни соғинарман.
Олтин барглар тўкканида кузги боғлар,
Сокинликни солиб дилга, эзган чоғлар,
Тинглаганда кетгазгучи дилдан доғлар,
Ёшликдаги нолаларни соғинарман.
Кўнгил шеърнинг хуморидан кетса эриб,
Шеър ёзмоқни истаганда сўзлар териб,
Устоз Мухаммад ЮСУФдек, мехр бериб,
Шогирд Пўлат ОХУН бўлиб, мехр бериб,
Лолақизғалдоқларимни соғинарман,
Томлардаги лолаларни соғинарман!
#Билол.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 6