Кўриб турганимиздек, ўнг тарафда мис панжара бор. Ана шу панжара қаршисига келганимизда, севикли Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ва ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки саҳобаларига салом берамиз.
Тўғрида Бақиъ қабристонига чиқиладиган дераза кўриниб турибди.
Чапда Набавий ҳужранинг деворлари кўриниб турибди. Девор ичида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг ва Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг қабрлари мавжуд.
Эътибор берсак, ерда учта доира бор. Уларнинг биринчиси Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабри шарифларига, иккинчиси Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг қабрларига, учинчиси Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг қабрларига ишора қилади.
"Маъаалимул Мадийнатин Набавийя"
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев