Ҳаёт, мохир муаллим, гарчи гапира олмасада жуда яхши тушунтиради...
....Ҳаёт, одил хакам, унда ҳеч ким ғирром уйнай олмайди...
....Ҳаёт, уста тарозибон, нимага лойиқ бўлсангиз фақат ўшани беради...
....Ҳаёт, шундай хонандаки, одамларни ҳохлаган куйига ўйната олади...
....Ҳаёт, оқил донишманд, сизга нима яхши, нима ёмонлигини эслатиб туради...
....Ҳаёт, бахт ва бахтсизлик...
....орзу ва армон...
....муҳаббат ва нафрат...
....хурмат ва иллат...
....доно ва нодон...
....оқибат ва ғафлат каби жуфтликлар йиғиндисидир...
....Ҳаёт, бахоларингиз жамланиб борадиган кундалик дафтардир...
....Охирида бахоларингизга қараб ё жаннат ёки дўзахга йўлланма оласиз...
....Ҳаёт, кичкина ҳовли, ховлингизга ҳохласангиз гул экасиз...
....хохласангиз тиконзорга айлантирасиз.!
#Билол.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев