"Ё Росулуллоҳ ! Мен бу кеча туш кўрибман ва тушимда Жаннатда эканман. Шунда Жаннатни ларзага солган бир овоз эштилди. Шунда ўн икки кишини исми зикр қилинди. Сўнг уларни эски киймларда бўйинлари қонга беланган холда олиб келинди ва айтилди: "Уларни Байдаж ёки Байдаҳ исмлик дарёга олиб боринглар". Сўнг уларни ўша дарёга олиб боришиб унга ташлашди. Улар ундан янги тўлин ойдек холда чиқишди. Сўнг улар олдига тилладан ўриндиқлар келтиришди ва атрфоларини нозунеьматлар билан тўлдиришди. Улар қайси томонга қарашмасин хар ўзлари истаган нарсани топишар эди".
(Аёл сўзларини тугатгач)
|
Шунда Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам жанга жўнатган лашкардан бир чопар етиб келди ва у "Биз билан шундай шундай воқеалар юз берди" деб (лашкардан шахид кетган аёл тушида зикр қилган) кишиларни исмини зикр қилди.
|
Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам у аёлни яқин келишга буюрдилар ва кўрган тушини чопарга айт дедилар. У айтди ва чопар у аёлни тушини тасдиқ қилди".
|
Аҳмад 3/257 ривояти.
|
Бир куни Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳ васаллам хузурларида: "Ё Росулуллоҳ! Фалончи аёл фарз намозларини адо этади, ўз моли мулкидан садақа беради, ва хеч кимни хафа қилмайди" деб айтишди. Ул зот саллоллоҳу алайҳ васаллам: "У Жаннатга киради" дедилар.
|
Бухорий "Аль адаб аль муфрад" 119.
|
Ансорлардан бири Қубо масжидида одамларга имом бўлди. Хар доим у Қурьондан бирор сурани қироат қилмоқчи бўлса аввал "Сураи Иҳлос" ни қироат қилиб сўнг кетидан бошқа сурани қироат қилар эди. У хар ракатда шундай қилди. Шунда уни орқасида намоз ўқиётганлар унга айтишди: "Сен бошида шу сурани қироат қиласан, ўйласанки бу киофя қилмайди ва бошқа сурага ўтасан?! Ёки шу сурани ўқи эки блшқасини ўқи!". У жавоб берди: "Мен бу сурани қироат қидишидан тўхтамайман! Агар сизлар шунга рози бўлсаларинг мен намозларинга имом бўламан. Агар шундай қилишимни хохламасаларинг унда мен сизларга имом бўлмайман". Улар ўз ораларида ундан яхшироқ одам бўлмагани учун ундан бошқаси бўлишини хохлашмади. Қачонки Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам келгач ул зотга бу хақида айтишди сўнг ул зот унга: "Эй Фалончи! Нима сени биродарларинг сенга айтган нарсани қилишдан тўсди" дедилар. У деди: "Мен бу (сура) ни яҳши кўраман" деди. Шунда ул зот дедилар: "Бу сурага мухаббатинг сени Жаннатга киритди".
|
Бухорий 774 ривояти.
|
Росулуллоҳ саллоллоҳу алайхи васаллам дедилар:
"Мен тушимда Жаннатга кирдим у ерда Абу Толханинг хотини Румайсани кўрдим. Кегин мен оёқ товушларини эшитдим, мен: "Ким бу?" дедим. Менга: "Бу Билол" дейшди. Кегин менга бир қаср кўрсатилди ва унинг ёнида бир қизни кўрдим. Сўнг мен сўрадим: "Бу қаср кимга тегишлик?". Менга: "Умарга" деб жавоб қилишди. Сўнг мен ичкарига қарамоқчи бўлдим аммо Умарни рашқ эсимга тушиб ортга чекиндим. Шунда Умар розиёллоҳу анху "Ё Росулуллоҳ! Ота онам сизга фидо бўлсин! Гап сиз хақизда бўлса мен рашқ қиламанми?!" деди.
|
Бухорий 3/1346 ривояти.
|
Бир куни Баро Ибн Озиб Розиёллоҳу анҳу Росулуллоҳ саллоллоҳу алайхи васалламга шёлкдан бир кўйлак берди. Одамлар бу кўйлакнинг харир юмшоқлигидан хайратда эдилар. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайх васаллам айтдилар: "Сиздар бу кўйлакнинг юсшоқлигидан хайратдамисиз? Ахир Саьд Ибн Муознинг Жаннатдаги кўйлаклари бунданда юмшоқдир".
|
Бухорий 2/922 ва Муслим 4/1916 ривояти.
|
🌼♻️🌼♻️🌼♻️🌼♻️🌼♻️🌼♻️🌼
[Aнас розиёллоҳу анҳу айтадилар: “Бир куни биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида ўтирган эдик, у зот: “Энди бу ерга Жаннат аҳлидан бири келади”, дедилар. Шу пайт ансорлардан бири келди. Уни соқолидан таҳоратдан қолган сув томчилаб оқиб турар эди , оёқ кийимини чап қўлига тутиб олган эди. Эртаси куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша сўзларни айтдилар, яна ўша одам кирди. Эртаси куни ҳам худди шундай бўлди.
Сўнгра Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам жўнаб кетганларидан кейин Aбдуллоҳ ибн Aмр ибн ал-Ос розиёллоҳу анҳу бу одамга эргашиб, унга етиб олдилар ва унга дедилар: “Мен отам билан жанлашшиб қолдим ва мен уч кун унинг олдига қайтмайман, деб қасам ичдим. Aгар рухсат берсанг, бу муддат тугагунча сен билан қоламан. Эркак уни олишга рози бўлди. Aбдуллоҳ ибн Aмр ибн ал-Ос, Aллоҳ ундан ва отасидан рози бўлсин, дедилар: “Мен у киши билан уч кеча тунаб қолдим, лекин ҳеч қандай ғайриоддий нарсани кўрмадим. Биргина кўрганим шу эдики, у кечаси бомдод намозидан олдин уйғониб ёки тўшакда у ёқдан бу ёққа ўгирилиб, Aллоҳни зикр қилиб, унга ҳамд айтди. Орадан уч кун ўтди, лекин кўрганларимдан қониқмадим. Шунда мен: “Эй Aллоҳнинг бандаси! Отам билан ўртамизда ҳеч нарса бўлмади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уч марта: «Энди бу ерга Жаннат эгаларидан бири келади», деганларини ешитдим. Кўрдимки, у ҳар гал шу сўзларни айтганида сен кириб келдинг. Кейин нима қилаётганингни билиш учун сен билан қолишга қарор қилдим. Ваҳоланки, қилмишларингда ғайриоддий нарсани кўрмадим. Нега у ҳолда Пайғамбаримиз (саллоллоҳу алайҳи васаллам) сен ҳақингда бундай сўзларни айтдилар? У киши жавоб берди: “Мен сен кўрган нарсадан бошқа ҳеч нарса қилмайман. Лекин, бундан ташқари, мен мусулмонлардан бирортасини ҳам Aллоҳ таоло берган неъматлар туфайли алдамайман, уларга ҳасад ҳам қилмайман. Шунда Aбдуллоҳ: “Сен шу сабаб билан бу даражага лойиқсан! Дарҳақиқат, бундай даражага эришиш осон емас!" деди.
|
“Мажма аз-Завоид” (8/78).
|
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
|
“Ўғлим Иброҳим гўдаклигида вафот этди. Дарҳақиқат, Жаннатда уни тўйдириш муддати тугагунига қадар эмизадиганлар бўлади".
|
Бухорий 1/465 ва Муслим 4/1808 ривояти.
|
Хориса ибн Суроқа розиёллоҳу анҳунинг онаси бўлган Умму ар-Рубайий бинти ал-Баро розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васаллам хузурларига келди ва: «Эй Aллоҳнинг пайғамбари, менга Ҳорис ҳақида гапириб берасизми? - ва у Бадр жанги куни номаълум кимса томонидан отилган ўқдан ҳалок бўлди, - "Жаннатда бўлса, сабр қиламан, бўлмаса, аччиқ йиғлайман!". Унга жавобан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Умму Хориса, албатта, Жаннатда боғлар бор ва ўғлингизга Фирдавснинг энг гўзал насиби бордир!” дедилар.
|
Бухорий 3/1034 ривояти.
|
Aнас розиёллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига қора танли бир киши келиб: “Ё Расулуллоҳ! Мен қораман, теримдан ёмон ҳид келади, юзим хунук, мулким йўқ. Aйтинг-чи, агар мен кофирлар билан Aллоҳ йўлида жанг қилсам, қаёққа тушаман? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннатга», деб жавоб бердилар. Бу одам жанг қилди ва шаҳид бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг жасадига яқинлашиб дедилар: «Aллоҳ аллақачон танангни оқартирган, терингнинг ҳидини хушбўй қилган, сенга беҳисоб бойлик берган ва мен катта-катта қора кўзли ҳур хотинингни, жундан ипаклик куйлакларингдан эшикларини очаётганини ва сени хузуринга кираётганини кўряпман" дедидар
|
“Саҳиҳ ат-тарғиб ва-т-тарҳиб” (1381).
|
🌼♻️🌼♻️🌼♻️🌼♻️🌼♻️🌼♻️🌼
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев