-------
ДЎСТЛАРИМИЗ ҚАНДАЙ ИНСОНЛАР БЎЛИШЛИГИ КЕРАК.
Абу Ҳурайра р.а дан ривоят қилинди: Росулуллоҳ ﷺ айтдиларки: Киши дўстининг динидадир. Сизлардан бирорталарингиз дўст тутаябтурган одамига қарасин дедилар.
(Термизий ривояти)
️Шарҳ: Бир одамни танимоқчи бўлсангиз дўстларига қаранг. Қарасангиз дўстлари зинокорми! Демак бу ҳам зинокор. Бугун зино қилмаса эртага қилади. Бир одамни суҳбатдошлари ҳамтовоқлари ўғри каззобми! Демак бу ҳам ўғри каззобдур. Бугун ўғри бўлмаса каззоб бўлмаса эртага бўлади.
️Яна бошқа одамнинг дўстлари тўғрими! Демак бу ҳам тўғри. Бази камчиликлари бўлса эртага тўғрланиб кетади. Яна бир одамнинг дўстлари суҳбатдошлари диндор тақводор инсонларми! Демак бу ҳам диндор тақводордир. Яъни ҳар ким ўзининг жинсини бориб топади.
Ҳар бир инсон ўзини текширсин!
️Диндор илмли тақводор инсонлар билан юришни яхши кўрса уларнинг суҳбатида ўтиришдан хурсанд бўлса демак у ҳам шундай одамдур. Аллоҳга ҳамд айтсин.
️Аммо ундай мажлисларга суҳбатларга боргиси келмаса борса сиқилиб кетаверса, ёмонлар билан ўтирса ғийбатчилар билан ўғрилар, қаззоблар билан ҳаромхўрлар билан ўтирганда хурсанд бўлиб кетаверса демак у ҳам шундай инсон.
Шунинг учун ҳар ким ўзини атрофига қарасин. Ёмонлар билан юрманг. Oта боболаримиз қозонга яқин юрсанг қораси юқади дейишган. Сиз қанчалик яхши одам бўлсангиз ҳам ёмонлар билан юрсангиз ёмоннинг таъсири бўлади. Яхшилар билан юринг камчиликларингиз бўлса секин секин яхши бўлиб кетади.
️Аллоҳ таало сизга ва бизга ўзи рози бўладиган дўстлар ҳамроҳларни насиб қилсин.
◇~~◇~~◇~~◇~~◇~~◇~~◇
БОМДОД ВА АСР НАМОЗЛАРИНИНГ ФАЗИЛАТИ
-------
1046/1. Абу Мусодан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. «Ким бомдод ва аср намозларини адо этса, жаннатга киради», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Фойда:
Бу икки намозни фазилатли бўлишига сабаб, чунки бомдод пайтида уйқу ғолиб келади. Аср вақтида эса ишлар кўпайиб, тижоратда кўплаб фойда қўлга киритиш пайида бўлинади.
1047/2. Абу Зуҳайр Умора ибн Рувайбадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в «Қайси бир киши қуёш чиқиши ва қуёш ботишидан олдин, яъни бомдод ва аср намозларини ўқиса, дўзахга тушмайди», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
1048/3. Жундуб ибн Суфёндан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. «Ким бомдод намозини ўқиса, у киши Аллоҳнинг аҳди ва омонидадир. Аллоҳ сизларни ҳаргиз аҳдини зое қилган ҳолда топмасин», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
(Яъни, субҳи намози ва қолганларини ҳам ўқиган киши ёмонлик қилишдан огоҳлантириляпти.)
1049/4. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. «Сизларнинг ҳузурингизга кечқурун бир жамоа ва кундузи бир жамоа фаришталар орқама-орқа келиб, бомдод ва аср намозларида жам бўлишади. Кечқурун турган фаришталар Аллоҳ ҳузурига чиқишганда, Аллоҳ ўзи билган ҳолда: «Бандаларимни қай ҳолда тарк қилдинглар?», деб сўрайди. Фаришталар: «Уларни тарк қилганимизда ҳам, борганимизда ҳам намоз ўқишаётган эди», дейишади.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
1050/5. Жарир ибн Абдуллоҳ ал-Бажалийдан р.а. ривоят қилинади. Биз Расулуллоҳ с.а.в. ҳузурларида эдик. У зот тўлин ойга қараб: «Сизлар яқин кунларда Раббингизни худди мана шу ойни равшан кўргандек кўрасизлар. Қодир бўлсангизлар, қуёш чиқиши ва ботишидан олдинги, яъни бомдод ва аср намозларни тарк қилманглар», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Бошқа ривоятда: «Ўн тўрт кунлик ой», бўлиб келган.
1051/6. Бурайдадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. «Кимки аср намозини тарк қилса, амалларини ҳабата қилибди», дедилар.
Имом Бухорий ривоятлари.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев