---------
Алҳамдулиллаҳ ...
Авваламбор, шаръий масала бўйича ишончли жавоб топиш мақсадида исломий саҳифага мурожаат қилганингиз бизни хурсанд қилди.
Биз доим ғайримусулмонларни шундай қилишга чорлаб келамиз. Ислом аҳкомлари ҳақида ғайримусулмонлардан, ҳатто мусулмонларнинг ичидан шаръий илмлар бўйича мутахассис бўлмаган кишилардан сўраб кетавермасликларини илтимос қиламиз.
Иккинчидан, бизнинг Шариати мутаҳҳарамизда муслима аёлни ғайримуслима аёллар билан алоқада бўлишидан қайтарадиган ҳукм йўқ! Хусусан, агар у аёллар аҳли китоб – яҳудийя ва насронийялардан бўлса, чунки булар билан бўладиган алоқаларнинг аҳкоми бошқалардан кўра яна ҳам кенгроқдир.
Шариатимизнинг бу бобдаги асосий эътибори, зиёратдан ҳосил бўладиган фойдаю манфаат ёки динга таъсир қилиб қўйиши хатари бўлган зарар ва зиёнларнинг олдини олишдир.
Шариати исломийя ғайримусулмонларни зиёрат қилишга (умумий рухсатдан ташқари яна алоҳида) тавсия ва тарғиб этадиган бир қанча ҳолатлар бор.
Қуйида ана шундай ҳолатлардан баъзиларини зикр қилиб ўтамиз, иншоаллоҳ.
---------------------------------------------------
ЯҲУДИЙЯ АЁЛНИНГ САВОЛИГА ЖАВОБ
2-қисм
Шариат ғайримусулмонларни зиёрат қилишга тарғиб этадиган ҳолатларга мисоллар:
Биринчи ҳолат: ғайримуслима аёл муслима аёлнинг онаси ёки бирон қариндоши бўлса:
Дарҳақиқат Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Асмо бинти Абубакр розияллоҳу анҳумога мушрика ҳолида қолган оналарига силайи раҳм ҳуқуқларини адо этиб туришга буюрдилар.
عَنْ أَسْمَاءَ بِنْتِ أَبِي بَكْرٍ رضي الله عنهما قَالَتْ : قَدِمَتْ عَلَيَّ أُمِّي وَهِيَ مُشْرِكَةٌ ، فَاسْتَفْتَيْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، فَقُلْتُ : يَا رَسُولَ اللَّهِ ، قَدِمَتْ عَلَيَّ أُمِّي ، وَهِيَ رَاغِبَةٌ ، أَفَأَصِلُ أُمِّي ؟ قَالَ : ( نَعَمْ ، صِلِي أُمَّكِ ) .
رواه البخاري ( 2620 ) ومسلم ( 1003 ) .
ومعنى راغبة : أي : تطلب بر ابنتها لها .
Асмо бинти Абубакр розияллоҳу анҳумо ривоят қилиб айтадилар:
"Менинг онам мушрика ҳолида олдимга келди. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан нима қилишим кераклиги ҳақида сўраб дедим: эй Расулуллоҳ, онам менинг олдимга (менинг зиёратимга) ўз қизи онаси учун яхшилик қилади деган умидда келди. Онамга силайи раҳм қилайми?
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бердилар:
"Ҳа, онангизга силайи раҳм қилинг (оналик ва қариндошлик ҳуқуқларини адо этинг)".
(Бухорий ва Муслим ривоятлари).
Ушбу ҳадисдан маълум бўлаяптики, Асмо розияллоҳу анҳо ўзларининг мушрика (кофира) ҳолида қолаётган оналарини зиёрат қилиб туришлари жоиз. Шунингдек мушрика она ўзининг муслима қизининг уйига кириши ҳам жоиз.
---------------------------------------------------
ЯҲУДИЙЯ АЁЛНИНГ САВОЛИГА ЖАВОБ
3-қисм:
Шариат ғайримусулмонларни зиёрат қилишга тарғиб этадиган ҳолатларга мисоллар:
Иккинчи ҳолат: ғайримуслима аёл муслима аёлга қўшни бўлиши.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
{وَاعْبُدُواْ اللّهَ وَلاَ تُشْرِكُواْ بِهِ شَيْئًا وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا وَبِذِي الْقُرْبَى وَالْيَتَامَى وَالْمَسَاكِينِ وَالْجَارِ ذِي الْقُرْبَى وَالْجَارِ الْجُنُبِ وَالصَّاحِبِ بِالجَنبِ وَابْنِ السَّبِيلِ وَمَا مَلَكَتْ أَيْمَانُكُمْ إِنَّ اللّهَ لاَ يُحِبُّ مَن كَانَ مُخْتَالاً فَخُوراً}.
النساء/ 36 .
"Аллоҳ(нинг Ўзи)га ибодат қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар! Ота-онага, қариндошларга, етимларга, мискинларга, қариндош қўшнига, бегона қўшнига, ёнингиздаги ҳамроҳингизга, ибни сабил – сафарда узилиб қолганларга ва қўлларингиздаги мамлукларга яхшилик қилингиз! Албатта Аллоҳ ўзини юқори тутувчи ва одамлар устидан фахрланувчиларни хуш кўрмас".
(Нисо сураси, 36-оят)
Шайх Абдураҳмон Саъдий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Қариндош қўшни" дегани яқин қўшнидир. Унинг қўшничилик ҳаққи ҳамда қариндошлик ҳаққи бор. "Бегона қўшни" дегани қариндош бўлмаган қўшнидир. Банда ҳар қанақасига ҳам қўшнининг ҳаққини адо этиши мутлақо вожиб амалдир, хоҳ у мусулмон бўлсин, хоҳ кофир, хоҳ яқин бўлсин хоҳ узоқ (бегона). Унга яхшилик қилиш эса қуйидагиларни ўз ичига олади:
1. Унга ҳеч қандай азият бермаслик;
2. У озор берган тақдирда ҳам сабр-тоқатли бўлиш;
3. Қўшнига қўлидан келганича, қурби етганича, ўзига енгил бўлган нарсалар билан ёрдам бериш;
4. Қўшнига ўзининг деворидан фойдаланиши учун имконият бериш;
5. Ораларидан сув ариғи оқиб ўтадиган бўлса йўлини тўсмаслик -агар зарар етмайдиган бўлса- ;
6. Қўшнига яхшилик қилишни қўшни бўлмаганларга яхшилик қилишдан устунроқ кўриш;
7. Қўшнилар орасида сизнинг дарвозангизга энг яқин бўлган қўшнининг ҳаққи кўпроқ таъкидланади;
8. Қўшни ўз қўшнисига садақалар, ҳадя-совғалар, таом ейиш учун ўз уйидаги дастурхонга гоҳ-гоҳ бўлса ҳам таклиф қилиб туриш;
9. Ширин сўз ва хуш муомала билан хабар олиб туриш;
10. Бу ишларнинг барчасини Аллоҳга яқинлашиш ва ўзининг ҳақдор биродарига яхшилик қилиш мақсадида холисона бажариш.
(Шайх Абдураҳмон Саъдий, Тайсирул-латифи-маннон" китоби: 57-бет).
عَنْ مُجَاهِدٍ رحمه الله أَنَّ عَبْدَ اللَّهِ بْنَ عَمْرٍو ذُبِحَتْ لَهُ شَاةٌ فِي أَهْلِهِ فَلَمَّا جَاءَ قَالَ " أَهْدَيْتُمْ لِجَارِنَا الْيَهُودِيِّ ؟ أَهْدَيْتُمْ لِجَارِنَا الْيَهُودِيِّ ؟ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ : "مَا زَالَ جِبْرِيلُ يُوصِينِي بِالْجَارِ حَتَّى ظَنَنْتُ أَنَّهُ سَيُوَرِّثُهُ".
رواه الترمذي ( 1943 ) وحسَّنه وصححه الألباني.
Мужоҳид раҳимаҳуллоҳдан ривоят. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумонинг уйларида бир қўй сўйилди. Шунда Абдуллоҳ ибн Амр: "Яҳудий қўшнимизга ҳам ҳадя чиқардингларми, яҳудий қўшнимизга ҳам ҳадийя чиқардингларми?" деб қайта-қайта сўрадилар ва қуйидаги ҳадисни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитдим дедилар:
"Жибрил (Жаброил алайҳиссалом) менга қўшнига яхшилик қилишни қайта-қайта васият этиб такрорлайвердики, ҳатто унга (қўшнига) ҳам меросдан бериладиган қилиб қўйса керак деб ўйладим".
Шариат қўшниларга, гарчи улар яҳудий бўлсалар ҳам, ҳадялар чиқариб туришга тавсия қилар экан, ғайрмусулмонлардан келадиган ҳадяларни қабул қилишга ҳам, уларнинг дастурхонларида ўтириш таклифини қабул қилиш - уйларига бориб таом ейишга ҳам рухсат берган. Дарҳақиқат саҳиҳ суннат собит бўлганки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир яҳудийнинг уйига бориб таом ейиш таклифини қабул қилганлар.
(Имом Аҳамад Ал-Муснад номли ҳадис тўпламларида саҳиҳ санад билан ривоят қилганлар: 20/424)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев