_________
Байрамнинг келиб чиқиш тарихи, ўтмишга мурожаат қилган баъзи кишиларни хайрон қолдирса, баъзиларнинг эса унга муносабати ўзгариши ҳам мумкин.
8 мартнинг байрам қилинишига сабаб бўлган воқеа - ўтган асрларда Клара Цеткин исмли аёл бошчилигидаги немис феминистларининг сиёсий норозилик намойиши бўлган. Феминистлар - Европада аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқлари учун курашувчи ҳаракат бўлиб, унинг аъзолари асосан (ф...ҳишалардан(!) иборат эди...
Улар ф...ҳишахоналардаги аёлларнинг хўрланиши, калтакланиши ва аянчли аҳволидан норозилик билдириб, ўз муаммоларига мутасаддиларнинг эътибор беришини талаб қилиб намойишга чиққанлар.
Кейинроқ, СССРда коммунистлар мазкур намойишдан ўз ғоялари ва тузумлари учун тамсил олишиб, бу кунни "Халқаро хотин-қизлар куни" деб атадилар!
* * *
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) пайғамбарликлари бошида шариатда ҳали аниқлик киритилмаган масалаларда аҳли китобларга тақлид қилар эдилар. Кейинчалик Ислом шаклланиб, мукаммал дин бўла бошлаганидан сўнг эса Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам барча умматларини яҳуд ва насороларга ўҳшамасликка, улардан фарқли бўлишга, улар қилган нарсаларни тескарисини қилишга қаттиқ буюрдилар ва ўзлари ҳам шунга амал қилдилар.
Абу Ҳурайра р.а. ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
--- “Умматим ўзидан илгаригиларнинг тариқатини қаричма~қарич, қалам~бақадам ўзлаштирмагунларига қадар қиёмат қоим бўлмайди!”, дедилар.
---“Ё Расулуллоҳ, форс ва румликлар сингари қавмларнинг тариқатлариними?”, дейишди. Жаноб Расулаллоҳ: “Улардан ўзгаларнинг ҳам!”, дедилар.
Абу Саид ал-Худрий ривоят қилган ҳадисда:
-“Биз ё Расулуллоҳ, яхудий ва насороларнинг ҳамми?” дедик. У зот: “Уларга бўлмай, кимга?!”, дедилар”. дейилган.
(Бухорий ва Муслим ривоятлари)
Имом Муслимнинг ривоятида “… қаричма-қарич, қадам-бақадам узлаштирасилар, агар улар калтакесак кавагига кирса сизлар ҳам ўша ерга кириб кетасилар” зиёда қилинган.
Яъни Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзини ислом умматидан санаган инсонларнинг яҳуд, насоро ва ҳатто кофир ва мушрикларнинг изидан кетиб қолиши башоратини бердилар, ва бу нарса қиёматнинг аломатлари эканлигини таъкидладилар.
Афсуски бугунги кунда биз бунинг ёрқин мисоли бўлиб турибмиз. Биз шунчаликка бориб етдикки ўзимизнинг жоҳилият давридан қолган байрамларимизни тиклаб олиб, камига жаханнам аҳли бўлган мушрик ва кофирларнинг байрамларини ҳам ўзимизники қилиб олдик.
Кўчага чиқсангиз ҳамма ёқда Янги йил, Валентин куни, 8 март, Навруз ва ҳоказо, мусулмонлар учун эса бу куфр байрамлари "ИККИ ИЙД" байрамидан ҳам <<АЗИЗ>> бўлиб қолди, Астағфируллоҳ...
Бизга Аллоҳ ТОМОНИДАН* берилган муборак ҳайит кунларимизда аъза очиб, бел боғлаб турамиз, бошқалар эса байрам қилиш ўрнига таъзияма-таъзия юриш билан овора... Лекин кофирларнинг байрамларида эса ҳамма ёқда шоду-ҳуррамлик, ўйин-кулгу ва ҳаммасидан ачинарлиси эса ичкиликнинг мўл-кўл бўлиши.
Биродар мана шу дўзаҳ аҳлига тақлид қилиш, уларнинг байрамларини нишонлаш билан уларга эргашиб ортидан тўғри жаханнам қарига тушиб кетманг. Бир ақлингизни ишлатиб, ўзингизга-ўзингиз САВОЛ бериб кўринг:
---“Мен кимга ТАҚЛИД қилаяпман?!
Аллоҳга ОСИЙ бўлган, унинг ланаътига учраган, оҳиратда жазоси жаханнам бўлган КОФИР ва МУШРИКларгами? Бу билан улардан нима фарқим қолди?”
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар:
--- “Кимки бировга ТАҚЛИД* қилса, ўзи ҳам ўшалардан бўлибди”!
(Абу Довуд ривояти)
Аслида уламолар бундай кунларда нафақат байрам қилиш балки бу кунларни нишонлётганларни бу байрамлар билан қутлашни ҳам ҲАРОМ деганлар...
* * *
Ибн Ал Қоййим ўзининг Аҳкаам ал~Зиммаҳ китобларида қуйидаги гапларни келтирадилар:
----“Кофирларни уларнинг байрамларида қутлаш барча олимларнинг назарида ҳаромдир, ҳамда уларга “Байрамингиз билан табриклайман” ёки “Байрамларни яҳши ўтказинг” ва шу каби сўзларни айтиш ҳам ҳаром.Буни айтган (мусулмон) куфрдан кутулса-да, харомдан кутула олмайди...
Бу ҳудди бировни ҳоч (КРЕСТ) га ~ САЖДА* қилганида қутлашдек, балки ундан ҳам ёмонроқ ишдир. Бировни ароқ ичгани учун ёки одам ўлдиргани учун, зино қилгани учун ва ҳоказолар учун қутлаш қанчалик катта гуноҳ бўлса, бу байрамлар билан қутлаш ҳам ҳудди шу кабидир. Ўз динини ҳурмат қилмайдиган инсонлар кўпинча мана шу ҳатога йўл қўядилар, улар қилаётган ишининг қанчалик улкан гуноҳ эканлигини англамайдилар. Бошқаларни Аллоҳга осий бўлгани учун ёки бидъат ва куфр амали қилгани учун табриклаган инсон Аллоҳнинг ғазабига мубтало бўлади.”
Демак кофирларни бу байрамлар билан қутлаш ҳаром экан, бу билан биз уларнинг байрамлари ва уларнинг тутган йўли тўғри эканлигини тасдиқлаган бўламиз. Дилида бу байрамлар нотўғри ва залолат эканлигини билиб туриб ҳам шундай қилиш МУМКИН ЭМАС...
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилиб айтади:
Агар КУФР* келтирсангиз, албатта, Аллоҳ сиздан беҳожатдир. У ўз бандаларининг кофир бўлишига рози бўлмас. Агар Унга ШУКР келтирсангиз, сиздан рози бўлур…
(Зумар сураси, 7~оят)
Бугунги кунда Мен сизнинг динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сизга Исломни ДИН деб рози бўлдим.
(Моида сураси, 3~оят)
Демак уларни бу кунларда қутлаш ҳаром экан, улар ким бўлишидан қатъий назар, ҳамксабингизми, қўшнингизми ва ҳоказо...
Агар улар сизни бу кунларда қутлашса уларга ЖАВОБ берманг, сабаби бу мусулмонларнинг БАЙРАМИ ЭМАС ва Аллоҳ бу байрамларни қабул қилмаган. Аслида ўша байрамлар уларнинг динидаги "БИДЪАТ" амаллардир, ва агарки улар тўғри бўлган тақдирда ҳам Аллоҳ томонидан Муҳаммад с.а.в. орқали одамзотга туширилган Ислом келиши билан бекор қилингандир. Аллоҳ таоло айтади:
--- "Ким Исломдан бошқа ДИНни хоҳласа, бас, ундан бу ҳаргиз қабул қилинмас ва у охиратда ЗИЁН кўргувчилардан бўладир!
(Оли Имон сураси, 85~оят)
Шунингдек бу кунларда кофирлар томонидан ўтказиладиган маросимларда қатнашиш ҳам ҳаромдир, аслида бу уларни табриклагдан ҳам кўра улканроқ гуноҳдир!
Бу байрамларда кофирларга тақлид қилиб дастурхонлар ёзиш, бир-бирига совға улашиш, ширинликлар ва таомлар тарқатиш ёки бу кунларни дам олиш куни қилиб белгилаш эса мутлақ ҲАРОМ бўлган амаллардандир!
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар:
---“Кимки бировга тақлид қилса, ўзи ҳам ўшалардан бўлибди” !
(Абу Довуд ривояти).
Шайх ул-Ислом Ибн Таймия ушбу гапларни айтган эканлар:
---“Кофирларга уларнинг байрамлари кунлари тақлид қилиш билан инсон уларнинг БОТИЛ эътиқоди ва куфр амаллари унга ҳам ёқишини кўрсатади, ва кофирларга мусулмонларни йўлдан уришда ва адаштиришда ҳамда уларни камситишига имконият очиб беради”!
Ўзимизнинг Исломий байрамларимиз бўлган, Аллоҳ томонидан бизга "ЮБОРИЛГАН" муборак Ҳайит кунлари қолиб, бизга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган куфр ва залолатга кетган жаханнам аҳлининг байрамларини <<ЎЗЛАШТИРИШ>> билан ана ўшалардан бўлиб қолишдан, қиёмат куни эса жаханнамда улар билан БИРГА бўлишдан Аллоҳнинг ўзи асрасин...
АМИЙН !
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев