Харидор Кичик ўғил кабоб пиширди. Ўртанча ўғилнинг уйи яқин эди,  она неварасининг қўлига тўртта кабоб бериб амакисиникига жўнатди. Катта ўғилнинг уйи узоқда. Илиниб ўтирди, егани ичига тушмади. Шу пайт эшикдан катта ўғлининг аввал жиянларини эркалаган шодон овози, сўнг ўзи кўринди. Она бахтиёр эди... Катта ўғлини кузатгач, шаҳардаги қизига қўнғироқ қилди. "Қани эди етиб келсанг! Сенга илиниб ўтирибман, қизим" Бу— менинг онам. Бу—сизнинг онангиз. Бу ёруғ оламдаги ягона харидоримиз. Кунда кунора тансиқ таом еганда онаси эсига келмайдиган беоқибат фарзанд бу — мен! Феруза Салходжаева
    12 комментариев
    123 класса
    #Мулоҳазалар Кеча қайноғамнинг набирасининг туғилган кунида менинг ҳам набираларим қатнашибди.Тадбирдан кейин уйга келган рафиқам қизиқ воқеани айтиб берди. Қизалоқ қувончи учун тадбирга иккита “айиқ” олиб келишибди. Набирам рафиқамга қарата “буви айиқлардан бирининг ичида одам бор экан”, дебди. 5 ёшли қизчанинг ақли етган нарсага биз катталарнинг ақли ҳамон етмаяпти. Гап шундаки, айиқ Россиянинг норасмий рамзи ҳисобланади. Оқ айиқ бўладими, Қўнғир айиқ бўладими, ҳақиқийси бўладими, қўғирчоғи бўладими Россия улардан тарғибот сифатида фойдаланади. Айиқлар ҳақида мультфильмлар яратиб болалар онгига ўз мафкурасини сингдиради. Биз эса шунга ақлимиз етмасдан ҳали ақли ҳеч нарсага етмайдиган чақалоқларни туғруқхоналан олиб чиқиш учун “айиқ”лардан фойдаланамиз. Бу бизнинг киночиларимиз, рассом-мультипликаторчиларимиз олдида турган долзарб масалалардан бири десак янглишмаймиз. Бир пайтлар ўзбек кино ва мультфильм усталари жониворларни “миллийлаштирмаганликларини” танқид қилганимда режиссёрлардан бири “ҳайвонларни миллийлаштириб бўлмайди”, деган эди. Шунақа савияли режиссёр билан болалар онгига миллий мафкурани сингдириб бўладими? Бир вақтлар менинг тавсиям бўйича “Кичкина шаҳзодани” ўқиган бир ҳамкасбим “намунча мақтайсиз шу асарни, ўқиб чиқдим, жуда зўр асар эмас экан”, деганида устимга совуқ сув ағдарилгандек бўлган эди. Режиссёрлар ҳам эртакни тушунмас экан, болалар онгига синга оладиган мультфильм ярата олишмайди. Масалан, Россия миллий мафкурани сингдириш борасида оқ ва қўнғир айиқдан, АҚШ бургутдан, Қирғизистон лочиндан, Туркманистон Ахалтака оти ва Алабай итидан, Хитой аждарҳодан унумли фойдаланади. Биз Қорабайр отидан, Кўк бўридан фойдаланишимиз мумкинмиди? Албатта мумкин. Тўғри, гербимизда Ҳумо бор. Аммо, “Хумо қуши халқ онгига сингдими?” деган ҳақли саволни ўртага ташлаш керак. Сингдириш учун нима қилдик. Ҳумо ҳақида бадиий фильм, мультфильм яратилдими? Яратилган бўлса-ю, мен бехабар қолган бўлсам узр. Нимага ишланаётган мультфильмларимиз “Ну, погоди”, “Маша и Медведь”, “Том ва Жерри” каби болакайлар тугул катталар орасида оммалашмади? Ҳозир кўчада кетаётган исталган одамни тўҳтатиб “ўзбек мультфильмларидан қайсиларини биласиз?” дея сўрасангиз “Зумрад ва Қиммат”дан бошқа бирорта мультфилмни айта олмаслигига шубҳа қилмайман. Баҳона тайёр - яхши сценарий йўқ. Барака топгурлар исталган китоб дўконига кирсангиз уч томли “Ўзбек халқ эртаклари” деган киотобни топишингиз, юздан ортиқ эртакларни мультфильм қилишингиз мумкинлигини наҳотки билмайсиз. Фақат истак бўлса бўлгани. Аслида туғруқхоналар олдида шовқин-сурон қилинишига қаршиман. Чақалоқлар шундоқ ҳам ҳеч нарсани тушунмайди. Шахсан мен бу дабдабаларни чақалоқлардан кўра, унинг онасига яхши кўриниш учун эр томонидан кўрсатиладиган илтифот сифатида кўраман. Шунда ҳам хориж мультфильмлари қаҳрамонларини у ерга олиб бориш миллатга хиёнат. Ўзимизнинг қаҳрамонлар яратилиши устида иш бошлаш керак. Бунинг учун хориж мультфильмлари қаҳрамонларининг либосини кийиб халққа хизмат кўрсатаётган “ишбилармонларимиз”да миллий ғурур бўлиши керакка ўхшайди.                                                                Шарофиддин ТЎЛАГАНОВ
    3 комментария
    26 классов
    ЁРУҒ КУННИ СОҒИНИБ 88-қисм — Уни топайлик... Адҳамимни топайлик. Шу ерга олиб келайлик. Бегона жойларда, қурт-қумурсқаларга ем бўлган болам-а-ай... — Мунисани силтаб ташлаб, кўксига ура бошлади у. — Ойи, ойи ўзингизни қўлга олинг... — Муниса қайнонасини бағридан қўйиб, силкиларкан ногоҳон кўзи сал нарида ётган Маликага тушди. У худди нафас олмаётгандек қимир этмас, аммо кўзларидан дув-дув ёш оқиб, ёстиқни хўл қилиб юборганди. “Худойим, нега инсон ўзига келган дардга чидайди-ю, яқинларига етган озорга тоқат қила олмайди? Мен қизларимнинг кўз ёшларини кўтара олмайман. Ўзинг уларга сабр бергин, Парвардигор... Маликам, мурғак дилбандим... Бизни ўйлаб овоз чиқармай йиғлаётган дили куюгим... Сенинг дардингни қандай ўзимга олай? Болажоним, юраги порам...” Муниса ортиқ ўзини тутиб тура олмади. Ўрнидан ирғиб турди-ю, ювиниш хонасига кириб ўкраб юборди. Кафтлари билан оғзини бекитганча, ўзини деворга уриб-уриб йиғлади. Улар учун бу ҳафта жуда оғир келганди. Ҳамма бир-биридан бекитиқча кўз ёш тўкар, дилини ёра олмасди. Ҳатто, Лайло ҳам жим ва садосиз. — Адҳамнинг ўлимини тасдиқловчи далиллар тўпланибди. Аммо мурда йўқ. Кўмишган дейишди. Унинг вафоти ўз тасдиғини топгани учун жиноят иши ёпилибди, — деди уйга тушкун кириб келган қайноғаси зўрға минғирлаб. Унга жавобан ҳеч ким гапирмади. Бу оила учун одатий ҳолдек бўлиб қолганди. Эшитиш бору, сўраш, жавоб бериш йўқ, сўзлашиш, суҳбатлашиш йўқ. Шу аснода бир ой ортда қолди. Қайноғаси кўмагида Муниса эрининг маъракаларини ўтказди. Овсини келмади ҳам. Негадир қайноғаси ҳам икки ўғли билан шу ерда. Дард оғир келганидан ҳеч ким улар билан қизиқмаётгандек. — Ойи, мен четга ишлагани кетмоқчиман, — деди бир куни кутилмаганда қайноғаси. — Четни эмас, хотинингни олиб келишни ўйла. Оила ўйинчоқ эмас, — хўрсинди қайнонаси. — Келмайди у. Мен ҳам ортиқ бу ерда яшай олмайман. Гап-сўзлар жонимга тегди. — Куйган юрагимни баттар куйдирма! Одамлар гапираверади. Бу дунёда ким адашмаган. Уканг... Унинг ортидан норози бўлма! — Мен Адҳамни айтаётганим йўқ. Келинингиз келмайди. — Нега? Адҳамни дебми? Мана биз тинч яшаяпмиз-ку! Ҳеч ким бизни таъқиб ҳам қилмаяпти, қамаб ҳам қўйгани йўқ! Нега энди хотинингга ташвиши тушиб қолибди? — У бир баҳона экан. У... биттаси билан чет элга кетибди... — Нима? — кампирнинг нафаси ичига тушиб кетди. — Нималар деяпсан? Ўғил индамай чиқиб кетди. Кайфиятсиз, гап-сўзсиз юрган эркак уч кун ичида лаш-лушини йиғди-ю, бир ўртоғининг ёнига, қўшни давлатга жўнаворди. — Ойи, сиз хавотир олманг. Ишлаб, пул юбориб тураман. Яхши иш бор экан, — деди у кетаётганида онасига тасалли бериб. Қолганлар нима бўлаётганларини англамай ҳам қолишди. 89-қисм — Не кунларга қолдим? — биринчи бўлиб ўзига келди қайнона. — Сиз ҳам кетаман, деманг. Икки невара билан ҳувиллаган уйда қолиб кетмай... Аввалига Муниса ҳеч нарсага тушунмади. Сўнг эса қалбининг бир чети тирналгандек бўлди. Оғриниб гапирди: — Ойи, мени шунақа деб ўйлайсизми? Наҳот, мен сизни ташлаб кетсам? — Неча ойлардирки, сира яхши хабар эшитмадим. Миямга ҳам фақат ёмон хаёллар келса нима қилай? Ахир сиз ҳам мени, икки болангизга қўшиб, мана бу икки ўғилни ҳам боқишга мажбур эмассиз. Кетаман, десангиз ушлаб туришга ҳаққим йўқ! Шундагина Муниса ўз фарзандларига билан бирга гарданида қайноғасининг ўғиллари тарбияси ҳам турганини англади. Ростдан ҳам бу енгил эмас. Қайнонаси қўрққанича бор. Унинг олий маълумоти бўлса ҳам бошқа гап эди. Қандай бўлмасин, иш топмоғи, рўзғорни ўйламоғи лозим. Аммо қандай? Шу пайтгача бирор иш топганмидики, энди топса? Тўрт бола билан ўзи ҳам кампирнинг нафақасига қараб қолмаса яхши эди. — Кетасизми? — қўрқа-писа ердан бош кўтармай сўради қайнонаси унинг жимиб қолганини ўзича хулосалаб. — Қаерга бораман, ойи? Ўз уйимни ташлаб кетишим мумкинми? Шундоқ ҳам адо бўлган юрагимни турли саволлар билан эзманг. Мен шу ерда, сиз билан, болаларим ва акамнинг ўғиллари билан яшайман! Ҳаммамиз бирга яшаймиз. Кампирнинг елкалари қисилди, чуқур нафас олиб, оғир хўрсингач, дуо қила бошлади: — Илоҳо, бошингиз тошдан бўлсин! Болаларингизнинг роҳатини кўринг. Бу яхшиликларингиз мендан қайтмаса... — у бошқа гапира олмади. Овози титраб ҳиқиллашга тушди. — Ойи, нега бунақа қиляпсиз? Мен... мен ҳали сизга қандай яхшилик қилдим? Сиз берган меҳрнинг ўндан бирини ҳам бермадим-ку! Нега ўзингизни бегонадек тутяпсиз? — Ўғлим ўша “иш”га бош қўшаётганда бизнинг шунчалик азоб чекишимизни ўйладимикан? Шуларни ўйласам дунёга сиғмай кетаман. Ўғлимни деб сиз ҳам нималарни кўрмадингиз... — Бўлди ойи. Буларни ўйламанг. Ўғлингизни кечиринг, ундан рози бўлинг. Ота-она фарзанд учун жаннат эшиклари эмиш. Улар рози бўлса, эшиклар очилармиш, акси бўлса... — Менинг розилигим нимани ҳам ўзгартиради энди? Мен кечирганим билан Аллоҳ кечирармикан? Ахир у... — Ойи, мен яқинда бир ҳадис ўқидим. Муҳожиддан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир нарса билан Аллоҳ азза ва жалланинг орасида парда бор. Фақатгина “Лаа илааҳа Иллаллоҳ” шаҳодати ва ота-онанинг дуоси бундан мустасно”, — дедилар”. Эшитдингизми, сизнинг дуонгиз ҳеч бир тўсиқсиз Аллоҳга етиб боради. — Ростдан боламнинг хатоларини кечирармикан? — кўз ёшларини артди онаизор. Унинг бироз бўлса-да, таскин топаётганини кўрган Муниса яна деди: — Шунга ўхшаш яна бошқа бир ҳадис ҳам бор. Жаъфар ибн Бурқондан ривоят қилинади: “Ҳар бир ота-онанинг фарзанди ҳаққида кунига бир марта ижобат бўладиган дуоси бор. Агар қодир бўлсанг, ҳалок бўлувчи маҳқум бўлма”. 90-қисм Сиз ҳар куни дуо қилинг. Бошқа сиқилманг, йиғламанг. Ризқни Худо беради. Мана шу тўрт болани, ўғилларингизни шундай дуо қилингки, ҳеч кимдан кам бўлмасин. — Болам... — қайнонаси Мунисани қучоқлаб олди. — Борингизга шукр. Сиз бўлмасангиз нима қилардим? — Мен бўлмасам, невараларингизга бош-қош бўлиб ўтирасиз. Чунки эртадан бошлаб иш излайман. Ишлайман. Барибир болалар ўзингизга қолади, — жилмайишга ҳаракат қилди у. — Мен ҳам танишларимдан суриштираман. “Келинимга иш керак”, дейман. Шу кундан бошлаб иккаласиз ҳам иш қидиришга тушди. Қайнонаси эринмай ҳамма танишларига қўнғироқ қилди. Муниса эса дуч келган ишхонанинг эшигини тақиллатарди. Уч кун шу тарзда иш излади. Битта жойда котибалик бор экан. Кўпроқ компьютер билан ишлашга тўғри келгани учун уни олишга рози бўлишди. Муниса улардан ҳеч нарсани яширмади. Эри билан боғлиқ воқеаларни ҳам айтди. — Кечирасиз, унда бизга гап тегиб қоладими? — бирдан ўзгарди кадрлар бўлими бошлиғи. — Мен бир раҳбаримиз билан маслаҳатлашай... Бу эшик ҳам Муниса учун ёпилгани аниқ эди. “Бекор айтдим. Эримнинг бу “иши” туфайли мени ҳеч ким ишга олмаслиги аниқ? Лекин нега? Ахир мен ҳеч нарса қилганим йўқ-ку! Мана, тинч яшаётган бўлсак... Одамларнинг ўзи ёмон. Уларда ҳадик кучли... Наҳот, энди ҳеч қаерда ишлай олмайман? Ўзи, умримда бир марта ишладим. У ҳам бўлса уйда ўтириб... Э-э, айтганча, ўша ишим-чи? Сайт иши ҳам ёмон эмас-ку! Мен учун қўшимча даромад...” У қувончи ичига сиғмай Зуҳрага қўнғироқ қилди. — Мунис, сайтда ишлар зўр. Маош ҳам ошди. Айтганча, мени табрикланг, мени бу ерга муҳаррир қилиб ишга олишди. Энди аввалгидек мақолалар жойлаштириш билан эмас, уларни кўриб чиқиш билан шуғулланаман! Уйда ўтириб ишлаётганим ҳам йўқ. Офисда алоҳида хонам бор, — лаби лабига тегмай мақтана кетди Зуҳра. Сўнг бирдан иши кўплигини айтиб, гапни қисқа қилди. Муниса уни табриклашга ҳам зўрға улгурди. Балки, лавозими сабаб иши кўп бўлгандир? Ёки ёнига одам келиб қолгандир? “Яхшиси, ёнига бораман. Юзма-юз ўтириб гаплашаман. Ахир у яқин дугонам. Дардкашим. Мени тушунади. Кейин бирга ишлаймиз...” У юрагида пайдо бўлган умиддан кучланиб Зуҳранинг ёнига ошиқди. Афсуски, уни кўрган дугонаси эса бақадек қотиб қолди: — Ие, келаман, демагандингиз-ку! Мунисанинг ўзи яқин бориб уни бағрига босди: — Бирдан келгим келиб қолди-да! Зуҳра эса сохта жилмайишни ҳам эплай олмади. Нима учундир у ўзини бошқача тутарди. Бундан Муниса ҳам ўнғайсизланди. — Муниса... бу ерга бекор келибсиз... — деди кейин у қизариб. — Илтимос, бошқа гаплашмайлик. Мени тўғри тушунинг. Эрингизнинг “иши”дан кейин... Мен ҳам “қора рўйхат”га тушишни истамайман... 91-қисм — Нима? — Муниса дугонасининг нега ўзини тортаётганини тушунди-ю, қони қайнаб кетди: — Қанақа “қора рўйхат”? У бор бўлса менга кўрсатинг-чи? Мана мен юрибман-ку! Ҳеч ким йўлимни тўсаётгани йўқ! Одамларнинг ўзи шунақа... — Муниса... Сиз тушунмадингиз... Ҳалиги... Менам оиламни, болаларимни ўйлайман... Муниса ҳеч нарса демай шаҳд билан ортига бурилди-ю, чиқиб кетди. Ўпкаси шишиб кетаётгандек, кўксини нимадир тўлдирди. Аламдан ичидагини бақириб чиқариб юборишни истади. Бироқ, буни ютишдан бошқа чораси йўқ эди. Йиғлай ҳам олмади... “Менинг одамлардан хафа бўлишга ҳаққим йўқ! Ҳамма нарсага кўникишим шарт. Ҳали ҳаммаси, ҳамма гап-сўзлар, қийинчиликлар олдинда. Ҳозирдан уларга ён берсам, кейин қандай курашаман? Курашишга кучим етадими, ўшанда? Болаларим учун ҳам бардошли бўлмоғим, барча кўргиликларга сабр қилишим керак...” Ўзига ўзи далда бериб, анча тетиклашгандек бўлди. Лекин барибир дили оғриди. Жондек дугона деб билган Зуҳрадан буни кутмагани учун ҳам қалбига қаттиқ теккан экан. Бироқ буни уйдагиларига билдирмади. Ахир улар ҳам Мунисага изтиробларини кўрсатишаётгани йўқ. Айниқса, қизлари... На савол беради, на йиғлайди. Маюс ва мунис нигоҳлари андуҳларини ошкор қилиб турса-да, ташқарига чиқаришмайди. Баъзан Муниса уларнинг ичикишидан, касал бўлиб қолишдан жуда қўрқади. Ахир ҳар иккисининг ҳам жажжи юрагида дунёга сиғмас соғинч вулқондек тошмоқчи бўлиб тургани аён. Лекин бу соғинчга на у малҳам бўла олади, на қайнонаси... Бу ўйлар Мунисага азоб берди. Қизларини қучгиси, бағрига босгиси келди. Ҳали ухлайдиган вақт бўлмагани учун Малика ҳам Лайло ва Муниса ухлайдиган хонада эди. “Дарс қилаяптимикан? Балки, синглисига ўзи ўрганганларини ўргатаётгандир?” Муниса оҳиста эшикни очиб ичкарига мўралади. Кутилмаганда кичик қизи олазарак боқиб, кароватининг четини тўғирлашга тушди. Унинг қурқув ва ҳаяжон билан боқиши онада шубҳа уйғотди. Чунки болалари шу пайтгача ундан дардларидан бошқа ҳеч нарсани бекитмаган. Муниса улар томон одимлагани сари иккала қизининг ҳам тинчи йўқолиб, бесаранжом бўла бошлади... Қизларининг ўзини жонсарак тутиши онанинг ҳам ҳаловатини олди. Уларга яқинлашгани сари юраги қинидан чиққудек ура бошлади. Назарида ҳозир нимадир содир бўлади-ю, ҳаёти остин-устун бўладигандек. — Лайло, нима қиляпсан? — Мунисанинг овози ҳам титради. — Ҳеч... — Лайлодан олдин Малика жавоб берди. Сўнг онасига пешвоз чиқиб бидирлай кетди: — Ойи, мен Лайлога янги шеър ўргатмоқчиман. Лекин унинг расм чизгиси келяпти. Шеър ёдлагани яхши, а? Лайло эса каровати устига ёпилган кўрпадан қўлини олмас, икки кўзи онасида. — Лайло, бу ёққа кел-чи? — Муниса унга қўл чўзар экан, ўзи юришдан тўхтамади. Олдига югуриб келган Лайлонинг пешанасидан ўпди-да, унинг кароватига яқинлашди. Икки қизи ҳам ҳозир даҳшатли воқеа содир бўладигандек, қўрқув билан қараб турарди. Тўшакни кўтарган Муниса қотиб қолди. Ич-ичидан туғён уриб келаётган титроқдан тили ҳам айланмади. — Ойи, олиб қўйманг, — Лайло шартта онасидан олдин кароват ва кўрпача оралиғида турган футболкани олиб улгурди. Онаизор эса оёғидан жон кетгандек кароват устига шалвираб ўтирди. Чунки қизалоғи қўлида эрининг устачилик қилган пайтида кийган, бўёқ теккан, кир футболкаси турарди. 92-қисм — Лайло... — кўзларидаги ёшларни тийиб тура олмай пичирлади Муниса. — Ойи, уни олиб қўйманг, ювманг, — йиғлаб юборди Лайло. Малика ҳам унга жўр бўлди: — Ойижон, ювманг. Ювсангиз дадамнинг ҳиди кетиб қолади. Илтимос, ювманг. Мунисанинг юрак-бағри тилка-тилка бўлди. Ўкраб юбормаслик учун иккала қизини ҳам ўзига тортиб, қучоқлади. — Олмайсиз-а? Ювмайсиз-а? Ювмайсиз-а, ойи? — ҳадик билан сўраркан, изиллаб йиғлади Малика. — Ювмайман, болам, ювмайман... Унинг димоғига дилбандларининг жаннатий иси билан бирга бўёқ аралаш бўлса-да, қадрдон ҳид урилди. Кўкси куйди. Юраги оташ ичида қолгандек, азобланди. “Мен бу азобга дош бера олмайман. Худойим, қанча қийноғинг бўлса менга бер. Фақат боламга эмас. Ўтинаман, сендан Худойим, болаларимни раҳм қил, уларга сабр бер. Уларнинг бундай изтироб чекишларига мен бардош бера олмайман...” У қизларини қанча бағрига босиб йиғлади, ўзи ҳам билмайди. Кўз ёшларини артаркан, қизининг қўлидан кийимни олди: — Шкафга осиб қўяман, бунақа яшириб юрма болам. — Бувим кўриб қолмасин, йиғлайди, — жуда тез улғайиб қолган Маликанинг меҳрибонлиги Мунисани яна йиғлатди. — Хўп, бўлди, энди юз-қўлимизни ювиб, бувимизнинг ёнига борамиз. Улар ҳеч нарса бўлмагандек кириб боришганида қайнонаси газета ўқир, қайноғасининг икки ўғли эса телевизор кўриб ўтирарди. — Муниса, мана бу газетада эълонлар бор экан. “Иш бор” деганларини ҳам кўрдим. Ўзингиз кўринг-чи? Қайнонасининг у учун ташвиш чекаётгани янада Мунисанинг кўнглини бузди. Зўрға ўзини қўлга олиб, газеталарни варақлашга тушди. Ростдан ҳам иш ҳақидаги эълонлар талайгина. — Эртага қўнғироқ қилиб кўраман, — бир нечтасини белгилаб қўйди у. Афсуски, Мунисанинг тонгдан қилган ҳаракатлари бекор кетди. — Ишчи олиб бўлдик, эълон чиққан санага қарамадингизми? — деди бири. — Рақамингизни қолдиринг, ўзимиз қўнғироқ қиламиз, — юзаки гаплашди бошқаси. Учинчиси эса эса энса қотириб деди: — Олий маълумотингиз бўлмаса сизни қандай ишга оламиз? Бу суҳбатлардан кейин Мунисанинг бошқаларига қўнғироқ қилгиси ҳам келмай қолди. Лекин тўрт боланинг масъулиятини, рўзғорни ўйлаб яна рақам тера бошлади. #Наргиза_Усанбоева
    6 комментариев
    29 классов
    ЁРУҒ КУННИ СОҒИНИБ 81-қисм — Ойи, нега уйга кетдингиз? Дадам келибдими? — унга пешвоз чиқди Лайло. Мунисанинг кўкси ўйилгандек бўлди. Ўзини хурсанд кўрсатишга уриниб гапни бурди: — Эртага ёмғир ёғаркан, қизим. Иссиқ кийимларимизни олиб келдим. Сенга соябон олиб берайми? Боғчага соябон кўтариб борасанми? Лайлонинг чақноқ кўзларига эса бирдан мунг чўкди. Миттигина вужуд ҳамма нарсани англагандек, сўзсиз нари кетди. Бу Мунисани яна чўктирди. “Бечора болам. Дадасини шунчалар соғиндики... Дадаси наҳот сиз болаларингизни соғинмадингиз? Наҳот уларнинг кулиши, эркаликлари, гап-сўзлари кўз олдингизга келмаяпти? Менга “қизларимни ҳеч қачон йиғлатмайман, меҳрга зор қилмайман”, деб сўз бергандингиз. Қани, ўша ваъда? Қани?” Унинг миясини ҳар хил фикрлар пармалай бошлади. Ўзини, болаларини, қайнонасини овута оладиган нимадир топгиси келди. Ҳалиям, онаси дардини билдирмайди. Азоб кўравериб, дийдаси қотиб кетганмикан, ё? “Мен онам каби бардошли бўлишим керак. Ҳаммани суяб, куч беришим лозим...” Муниса шуларни ўйлаб кечаси ҳам ухлай олмади. Қаёқдан ҳам келсин, ахир Лайло овқат ҳам емади. У онаси уйига кетганида “дадам келган”, деб ўйлаб ўзини ишонтириб қўйган экан. Ким билсин, қандай интиқлик билан кутиб ўтирган. Кейин эса, маюс тортиб қолди, овқатланмади. Малика эса ҳеч нарсани сездирмайди. “Наҳот, болаларим шунчалар тез улғайиб қолди. Улар болаликнинг чексиз қувончи, завқини ҳали тўлиқ тотиб улгурмаганди-ку! Дадаси, тезроқ келинг, тезроқ!” У қачон ухлаганини ҳам билмади. Туш кўрибди. Уйда ўтирганмиш. Кутилмаганда қаттиқ шамол туриб, дераза томондан сув тошқини кела бошлабди. “Бунча сув қаердан келяпти, денгиз, дарё яқинида яшамаймиз-ку!” қўрқув билан бирга ҳайратга ҳам тушармиш Муниса. Шу пайт эшик олдида эри пайдо бўлиб, унга маюс тикилибди. “Дадаси келдингизми?” дермиш у қувончдан тўфонга ҳам эътибор қилмай. Эри эса бир сўз демай, Мунисанинг оёқ кийимини олибди-ю, чиқиб кетибди. “Қаёққа? Мен нима қиламан? Нима кияман? Ташқарига қандай чиқаман?” дея жон ҳолатда бақириб уйғонди у. Терга ботиб кетибди. — Хайрли бўлсин, — деди ўзига-ўзи пичирлаб. — Туш кўрдингми, дейман. Сув ичиб юбор, — деди онаси бош кўтариб. — Ухламадингизми? — Уйқу келармиди? — “уҳ” тортиб яна ёнбошлади онаси. “Онагинам... На дардингизни ёрасиз, на дийдиё қиласиз. Шунча сабрни қаердан оласиз?” * * * — Ўша тикув корхонангга борақол, яна. Маоши кам бўлса нима бўлибди? Йўқдан кўра, яхшида, — Мунисанинг хориб кириб келганини кўрган онаси ачиниш билан деди. — Бир ҳафтадан буён кўча санғийсан. Ким ҳам ўз ишини бергиси келади. — Топаман, ойи. “Узанган қўл қуруқ қолмайди”, дейишади-ку! Нима гаплар? — Қайнонанг телефон қилди. Невараларини соғинганми? Келинг, десам унамади. — Ҳозир ўзим гаплашаман, — Муниса тўғри телефон турган хонага кирди. — Ойи, ассалому алайкум! — Муниса... — қайнонаси шундай деди-ю, гапира олмай қолди. Йиғлаётгани сезилди. — Тинчликми, ойи? Бирор хабар келдими? — Овсинингиз икки боласини ташлаб кетворди. “Жиноятчининг уйида яшамайман”, деди. Касри унга ҳам урармиш... 82-қисм — Нима? — Мунисанинг миясига қон тепди. — Қизиқ, шу янгам ҳам. Биз қатағон даврида яшаётганимиз йўқ-ку! Нега бунча ваҳима қилади? Мана, биз — оиласи тинч юрибмиз-ку! — Акангиз ҳам индамади. “Йўқол”, деди. — Сиқилманг, ойи. Биз ҳозир борамиз. Невараларингизни кийинтирай. Ўз уйларига боришни эшитган Малика ҳам, Лайло ҳам жуда хурсанд бўлди. Уларнинг хаёлида дадаси қайтгани учун боришаётгандек эди. Муниса эса уларнинг уйга боргач қай ҳолга тушишини ўйлаб, бошига оғриқ кирди. — Майли, ойи, биз кетдик. Жавлонга кетганимизни айтиб, “хайр” деб қўйинг, — у энди қўл чўзган ҳам эдики, эшикнинг ўзи очилди. Остонада турган, озиб кўзлари киртайган, қорайиб кетган укасини кўриб Муниса бақириб юборди: — Камо-о-ол! Ойи, Камол келди! Мунисадан олдин Камолнинг мижжалари намланди. Ўзини опасининг бағрига отаркан, бир гапни тинмай такрорларди: — Худога шукр, уйга келдим. — Камол келди, Камол келди, — Мунисанинг ҳам тили бошқа сўзга айланмасди. — Болам! — онасининг соғинч, дард, титроқ аралаш чиққан овози опа-уканинг эътиборини тортди. Меҳмонхона эшиги олдида турган онаси худди остонада михлангандек эди. Қўллари ўғли томон талпинар, оёғи эса жойидан жилмасди. Шу ҳолатида у чўккалаб қолди: — Камолим! — Ойи? — Камолдан олдин Муниса онаси ёнига югурди. “Онажоним! Дардларни кўз юммай симирган дили порам! Наҳот, дийдор сизни йиқитди. Наҳот, шунча ғам юки турган елкаларингизга севинч оғирлик қилди. Рост, баъзан биз қувонч олдида ҳам довдираб, ожиз бўлиб қоламиз. Онам шу кўйга тушди. Қадам босишга ҳам куч топа олмади...” — Қаерларда юрибсан болажоним? — онаизор дилбандини бағридан қўйгиси келмасди. Муниса уйига кетишни ҳам унутди. Меҳмонхонага дарров жой солиб, Камолнинг ёнига чўкди: — Қаерда эдинглар? Поччанг қани? — Сал ўзимга келиб олай. Уйга келганимга ҳалиям ишонмайман, — йиғламсираб деди укаси. — Нафасини ростлаб олсин, — ўғлининг юзидан кўз узмай деди онаси ҳам. — Озиб кетибсан болам. Чой олиб келсанг-чи, Муниса? — Малика, чой қўй қизим, дастурхон олиб кел, — Мунисанинг ҳам укаси ёнидан жилгиси келмасди. — Лайло сенам опангга ёрдамлаш. Болалари чиқиб кетгач, у пичирлади: — Болалар чиқиб кетганида гапир. Поччанг келмадими? — Опа, кейинроқ ўзим тушунтириб айтиб берай, хўп, — Камол оғир хўрсиниб, ниманидир яширмоқчи бўлаётганини сездириб қўйди. — Сен бизнинг не кунларни бошимиздан кечирганимизни билмайсан. Ўтган уч-тўрт ой нақ дўзахнинг ўзи эди. Хабар бериб қўйсаларинг бўларди-ку! Гапир, ё... поччанг уйга кетдими? 83-қисм Шу пайт уларнинг гапини йўлакда туриб эшитган Лайло опасига бақирди: — Опа, дадам уйга кетибди. Бу гапни эшитиб Камолнинг кўзларида даҳшат акс этди. Сўнг, беихтиёр бақирди: — Лайло, унақа дема... — Нима? — Муниса қотиб қолди. — Нимани яширмоқчи бўляпсан? Айт! Поччанг келмадими? Қўлга тушдими? — Опа, нимани биласиз? — Камол ҳаяжон билан сўради. — Кўп нарса... Фақат... Қайси рост, қайси ёлғон шуни билмайман. Айт, Камол! Менга ҳақиқатни айт. Шу пайтгача юрагим қонга тўлди. — Опа, у ёқда бизга ҳам осон бўлгани йўқ... — умуман гапиргиси келмасди Камолнинг. — Поччам... — Қаерда? Қаерда осон бўлмади? Шошма... — беҳаловат бўлди Муниса. — Ҳозир жиянларинг келади. Уларнинг эшитишини истамайман. У ўрнидан туриб ошхонага мўралади: — Малика, тез кел қизим. Синглинг билан дўконга чиқиб кел. Тоғангнинг шоколад егиси келибди. Ўзингга, синглингга, тоғангга олиб кел. У қизларини кўчага чиқариб юборгач, Камолнинг ёнига қайта чўкди: — Мен ҳар қандай гапни эшитишга тайёрман. Гапир... — Нимани айтаман? Ҳалиги... — Сизлар ўша куни шошиб чиқиб кетгансиз. Чунки “станок”ни ўчиришга ҳам улгурмагансиз. Кейин... — Биз ўзимиз чиқиб кетмадик. Бирдан ишлаётган хонамизга иккита эркак бостириб келди. “Ҳид олишган!” дея поччамни нуқиб ташқарига судради. Иккинчиси мени эшик томон итарди. Мен ҳеч нарсага тушунмадим. “Камолнинг бу ишга алоқаси йўқ, қолсин!” дея бақирди поччам. “У бизга керак бўлади”, деди унга жавобан ҳалиги эркаклардан бири. Югургилаб тушарканмиз, поччам яна қаршилик қилди: — Бу йигит қолсин. У биздан эмас. — Биламан, ҳозир ҳар дақиқа ғанимат. Қолдирсак бўлмайди. Бизни кўрди, — мени ҳам судради бошқаси. Шу билан поччамнинг машинасида анча йўл босдик. Бу орада поччам сизга телефон қилмоқчи бўлди. — Тинглаётган бўлишлари мумкин, ўчир! — дея поччамга қўшиб, менинг ҳам телефонимни олиб қўйди. Кейин йўлимизни бир машина тўсди. Поччамнинг машинасини йўлда қолдириб, унга ўтдик. Унда тўрт соатми, беш соат юрдик. Мен ҳеч нарсага тушунмас, сўрашга ҳам қўрқардим. Қанча йўл юрдик, қаерга келдик, билмасдим. Бир чекка қишлоқда тўхтадик. Мени бир хонага ўтқизиб, поччамни олиб кетишди. Бир одам пойлоқчидек ёнимдан жилмади. Овқатландик. Уни ҳам саволга тутишга қўрқардим. Лекин кўнглим аллақандай қўрқинчли воқеа бўлишини сезаётгандек эди. Эртасига яна машинада беш-олти соат йўл юриб, тоғли жойга келдик. Бу ер қаер, қандай жой буни билмасдим. Тоғли қишлоқ кичкинагина бўлиб, жуда ичкарида эди. Бу ерда ҳамма анча эркин бўлиб қолди. Поччам билан бирга ўтириб, бир хонада ухладик. Сездим, поччам менга нималарнидир айтишни истар, лекин кириб-чиқиб юрган кишилардан ҳайиқарди. Ўзи ҳам қандайдир бесаранжом, назардимда хаёли фақат уйда эди. — Атрофга қараб қаерга борганингни билмадингми? — Опа, қаёқдан биламан... — Гап-сўзларидан ҳам... — Улар машинада умуман гаплашишмасди. Жим кетишарди. Менинг ёнимда атай гапиришмасди. Бир ҳафтача яшадик. “Уйдагилар хавотирда бўлишса керак”, дедим мен поччамга. Поччам кўзларини олиб қочди. Сўнг “Камол, сабр қилиб тур. Атроф тинчисин, борамиз”, деди. “Атроф тинч-ку. Булар кимлар ўзи?” дедим сабрим тугаб. “Мен бир иш бошлагандим. Охирига етмади. Милициялар пайқаб қолишибди. Агар булар олиб қочишмаганида қўлга тушардим”, деди поччам. “Жиноят қилмаган бўлсангиз, нега қочасиз?” дедим. Ўтган кунлар ичида нималарнидир англагандек эдим. “Жиноят қилганим йўқ. Аллоҳ розилиги учун қилдим”, деди поччам. Кейин улар менга асирга қарагандек қарай бошлашди. Кундан кун уларнинг юзидаги хавотир кучаярди. Баъзан қўлида совуқ қурол кўриб, баттар тахликага тушиб қолардим. “Қочсамми?” дедим. Аммо буни билишса аямай отиб ташлашлари аниқ эди. Бир ойлар ўтганидан кейин поччам паришон бўлиб қолди. Бир куни келиб, “Мени ҳукумат жиноятчи деб топибди. Чегара орқали ҳам қочиб кетолмайман. Суратларим берилган ҳамма жойга. Ушлашлари аниқ. Агар қўлга тушишим аниқ бўлиб қолса, булар мени ўлдиради. 84-қисм Сотиб қўйишимдан қўрқиб отиб ташлашади. Лекин сен қўрқма, сенга тегишмайди. Чунки сен улар учун яхши гаров бўлишинг мумкин. Аммо то келиб сени қутқармагунларича қочма!” деди. Поччамнинг айтгани бўлди... — Камолнинг кўзлари ёшланди. — Поччам энди йўқ! Қолганини сўраманг опа... Эслашни ҳам истамайман. Шуни аниқ биламанки, мен ақидапарастлар қўлида эдим. Поччам ҳам уларга аралашиб қолган. Улар ваҳший эди. Бўлмаса, поччамни отиб ташлашмасди... — Нима? Сен... сенга ҳеч нарса қилишмадими? — ўғлига ёпишда она. Муниса эса жонсиз ҳайкалга айланиб қолганди. — Йўқ ойи, мана соппа-соғман. Мени милиция ходимлари қутқарди. Тошкентга олиб келди. Биз Сурхондарёга борган эканмиз. Ақидапарастлар чегара орқали қочишни режа қилишган экан-да. Улар учун оддий одамнинг жони ҳеч нарса эмасди. Ишонасизми, мени милицияга қарши қалқон қилиб олиб чиқишди. Ўлиб кетардим. Агар улар милиция ўрнида бўлганида мени аямай отиб ташлашарди. Лекин давлат ходимлари ўқ узмади. Орқадан зарба бериб, мени қутқаришди. Уларни қўлга олди. Ўтган уч ойдан зиёд вақт ҳаётимдаги энг даҳшатли кунлар... Опа, опа? Муниса қотиб ўтирарди. — Муниса, ўзингни қўлга ол. Ҳозир қизларинг келади. Қизларингга билдирма... — йиғлаб зорланди онаси. — Пешананг бунча шўр бўлмаса... Камол опасини қучди: — Поччам адашган опа. Жойи жаннатда бўлсин! Мунисанинг кўзидан бир томчи ёш оқди. Аммо сассиз эди. Ранги оқариб, оёқ-қўли тош қотгандек бўлди. — Опа-а-а! — хушини йўқотган Мунисанинг юзига ура бошлади Камол. — Муниса, қўрқитма! — бақириб юборди онаси. Эшикдан кириб келган қизалоқлар ҳам унинг устига ўзини отди: — Ойи-и! — Малика, чоп сув олиб кел. Юзига сув сепиш керак. Уни зўрға ўзига келтириб олишди. — Менинг ҳам ўлгим келяпти, ойи, — шифтдан кўз узмай бир нуқтага тикилганча пичирлади Муниса. — Тавба қилдим, де болам. Қизларингни ўйла! — Уларни ўйлаяпман ойи. Уларга нима дейман? — Муниса ўзига ўзи гапираётгандек шивирларди. — Бу гапларни айтганимдан кўра, ўлим осонроқ. Жон бериш осонроқ менга ойи. Энди нима қиламан? Нима дейман, ойи? Ўлгим келяпти, ўлишни истайман... Қўрқиб кетган Лайло бирдан йиғлашга тушди. — Ҳар балони гапирма, болам, — онаси юзини силади унинг. — Лайлони қўрқитдинг! — Ўлгим келяпти-и-и! — кутилмаганда бор овози билан бақирди Муниса. — Ўлишни истайма-а-н! 85-қисм Энди Лайлога Малика ҳам жўр бўлди. Ортиқ чидай олмаган она қизининг юзига тарсаки тортиб юборди: — Манов гўдакларнинг юрагини ёрдинг! Сабрли бўл! Аччиқ зарбдан юзини тўсган Муниса ўкраб юборди. Бақириб-бақириб, дардларини айтиб-айтиб йиғлади: — Нега бунча пешанам шўр? Нима учун болаларимни етим қилдинг, Худойим?! Мен сендан шуни сўраганмидим? Дадаси, нега бизни ташлаб кетдингиз? Нега бундай қилдингиз? Энди нима қиламан? Онангизга нима дейман? Болангизга нима дейман? Нега бу йўлга кирдингиз?.. Шу пайт жиринглаган телефон уларни чалғитгандек бўлди. Малика ҳам, Лайло ҳам онасининг пинжига суқилганча ҳамон йиғларди. — Ким экан? — ўрнидан қўзғалди Мунисанинг онаси. Сал ўтмай унинг синиқ овоздаги гаплари эшитилди: — Невараларингиз ҳали уйда. Камол келди, қуда. Ҳалиги... Келинг, уйда гаплашамиз. Ҳа, ўғлингиз билан келаверинг. Бу гаплар Мунисанинг дилини янада хун қилди. Икки қизини маҳкам қучаркан, яна йиғига зўр берди. “Дадаси, онангизга нима дейман? Қандай яшайман энди? Қизларингизга қандай тушунтираман? Нима учун шуларни ўйламадингиз? Нега бизнинг азоб чекишимизни англамадингиз? Бизга раво кўрганларингиз шуми?” Ярим соат ўтар-ўтмас эшик қўнғироғи жиринглади. — Қайнонанг келди. Ўзингни қўлга ол, болам, — дея онаси ўрнидан қўзғалди. Муниса қайнонасининг юзига қарай олмади. Худди бор айбни у қилгандек, бу ғамларга ўзи сабабчидек бош эгди. Лекин кўзларидан ёш тийилмади. Уларнинг бир аҳволда ўтирганини кўрган қайнонасининг нафас олиши тезлашди. Невараларини бағрига босаркан, Камолга қаради: — Адҳам қани? — Адҳам келмабдими? — қайнонаси билан бирга келган қайноғаси негадир Мунисага юзланди. Камол ерга қаради. Муниса лабларини тишлади. Бу дунёдаги энг оғир ҳолат, энг мураккаб саволдек туюлди. Иккиси ҳам жавоб беролмади. — Ўтиринг. Бир пиёла чой ичинг, — уларга далда бўлмоқчи бўлган онасининг ҳам овози титраб чиқди. — Адҳам... — титраб-қақшаб ўтираркан кампир келинига қаради: — Нега у йўқ? Нега йиғлаяпсиз? — Қуда, ўтиринг. Сабрли бўлинг, — Мунисанинг онаси яна ўзининг метин иродасини ишга солди. — Улар айтадиган аҳволда эмас. Қийнаманг. Ўзим айтаман! Шу билан у ўзи ҳам дуруст тушунмайдиган ақидапарастлар ҳақида гапирди. — Куёв уларнинг мақсадини билмай қўшилиб қолган. Улар бу йўлда ҳеч нарсадан қайтмаскан. Адҳамнинг қидирувда ва айби исботланганини билиб... Қўлга тушса, сотиб қўяди дейишган-да... Ноинсофлар... — Адҳамни ўлдиришдими? — аллақандай ваҳимали ва аянчли овозда Камолдан сўради кампир. Камол ёшли кўзларини артаркан бош силкиди. Бу имодан сўнг Мунисанинг қайноғаси аввалига қўлларини мушт қилиб тугди. Сўнг бошини қуйи солиб, силкина бошлади. У гавдасига ярашмаган ҳолда унсиз йиғларди. Онаси эса аввал ҳаммага бир-бир қараб чиқди. Кейин кўзларини катта-катта очиб, дастурхонга тикилди. Муниса “ҳозир қайнонамнинг мазаси қочиб қолади”, деган ҳадикда ундан нигоҳини узмади. Кутилмаганда она дадил ва баралла деди: — Ўлган менинг ўғлим эмас! “Ақлдан озди”, Мунисанинг миясига шу фикр ўқдек урилди. 86-қисм — Ойи, ойи тинчланинг! — ўз оғриқларини ҳам унутиб, қайнонасини қучди. — У менинг ўғлим эмас! — Ойи, — қайноғаси ҳам ҳайрат билан боқди. — Менинг ундай ўғлим йўқ! — Ундай деманг, ойи, — Муниса қўрқиб кетди. — Унақаларни Ватан хоини дейишади. Улар ўз юртига кулфат келтиради, вайрон қилади. Бу — ўз уйини, оиласини, онасини, боласини оловга отиш дегани! — телбавор оҳангда ғазаб билан гапирарди у. — Мен ўз элига, онасига, фарзандларига озор етказадиган бола ўстирмаганман! У менинг болам эмас! — Ойижон, унақа деманг! Бу гапларни асло гапирманг, — йиғлаб ялина бошлади Муниса. — Сиз шунақа деб турсангиз, мен нима дей? Болаларим нима десин? Ахир улар отасидан воз кеча олмайди-ку! Нега куйган юрагимни кўкка совурасиз! Ундай деманг, ойи... — Унинг учун куймайман! Унинг учун йиғламайман! Аза ҳам очмайман! Сиз ҳам аза тутмайсиз! — Ойи-и-и! — кутилмаганда янграган қайноғасининг ҳайқириғи ҳаммани чўчитиб юборди. Она нима учундир катта ўғлига ҳам ғазаб билан қаради. — Ўлганнинг ортидан ёмон гап айтмайди, дердингиз-ку, ўзингиз, — тили тутулиб қолди ўғилнинг. — Укамни биламан, ўз қилмишидан барибир пушаймон бўлган. У адашган. — У адашмаган! Бу ишга анча аввал аралашган. Билиб аралашган. Мунисага ҳам бекорга уйланмаган. Шундай бўлишини, бизни азобга қўйишини билган. Мунисанинг ҳам кўп ғам кўрганини билиб, тоқатли эканлигига кўзи етиб уйланган. Ўшанда мен унга “умуман нотаниш бўлган, бир мартагина кўрган қизга қандай уйланасан?” деганимда “Суриштирдим, қийинчилик кўрган қиз. Ҳаётни билади, тушунади”, деганди. У ҳамма нарсани режа қилган... Бу гаплардан Муниса ўзини йўқотиб қўйди. Қайнонаси умуман бошқа аёлга айланган, кўзлари фақат алам ва нафратга лимо-лим эди. Бувисининг қўйнида ўтирган Лайло ҳам бирдан ўзини торта бошлади. — Ойи, ўтинаман сиздан! Бунақа гапларни айтманг. Биламан, сизга ҳам оғир. Илтимос, невараларингизнинг мурғак юрагидаги меҳр ва ишончни чилпарчин қилманг! Мен розиман, ўғлингиздан розиман! Уни деб тортган азобларимдан ҳам розиман. Фақат бунақа гапларни айтманг! — Лекин мен розимасман! У бизни ўйламади. Сиз яширганингиз билан мен қалбингиздан кечаётганларни, кўргиликларингизни биламан. Тўрт ойдан буён уни деб қон ютдик. У-чи? Агар у менинг болам бўлганида бундай қилмаган бўларди... — Ойи... — Агар менга қарши бўлсангиз, “ойи” деманг... 87-қисм Муниса дод солиб юбормаслик учун лабларини тишлади. Кўзларини юмиб олди. Танаси бўйлаб муздек титроқнинг таралаётганини ҳис қилди. Боши ғувиллади. Шундоқ ҳам юмуқ кўзларининг олдини янада зулмат қоплади... — Муниса-а-а! — қайнонасининг аччиқ ҳайқириғи қулоғига кирган сўнгги сўз бўлди... * * * — Ойи-жо-он, — ҳиқиллаб йиғлаётган Лайлонинг овозидан у ўзига келаётгани ҳис қилди. — Адойи тамом бўлди. Менинг хонадонимга бориб ҳам ёруғ кун кўрмади. Энди қандай яшайман, унинг кўзларига қандай қарайман? — қайнонаси меҳр билан унинг юзларини силар, эзилиб йиғларди. — Кўзларингизни очинг, қизим. Мени қўрқитманг! Мен кимга суянаман, энди? — Мен яхшиман, ойи, — қулоқларининг шанғилашига парво қилмасликка уриниб пичирлади Муниса. У сал ўзига келгач, қайноғаси йўлга отланди: — Бу ерда ўтиргандан фойда йўқ. Кетдик уйга. Қариндош-уруғга хабар қилайлик! — Ҳеч кимга ҳеч нарса демайсан! — онаси ўғлини жеркиб бердию, йўлга тушди. Бирор кимса унга қарши сўз айтишга ботина олмади. Муниса учун куннинг ботиши ҳам, тонгнинг отиши ҳам қийин бўлди. Ухладими, йўқми, ўзи ҳам билмайди. Эрталаб юзини юваётиб қайнонаси ётадиган хонадан келаётган овозни эшитиб сесканди. Одатда қайнонаси Малика билан ухларди. “Қизимга бирор нима бўлдимикан?” дея Мунисанинг юраги пакка-пукка бўлди. Шаҳд билан эшикни очди-ю, бошидан рўмоли тушиб кетган, кўзлари қизарган, бир нуқтага тикилганча унсиз йиғлаётган қайнонасини кўриб томоғига нимадир тиқилгандек бўлди. — Ойи, — кампир уни пайқамагандек қилт этмасди. — Ойи, яхшимисиз? Оёқ учида тахланган ҳолда турган ёпинчиқни кўриб у қайнонаси туни билан мижжа қоқмаганини тушунди. Беихтиёр бўйнидан қучиб бағрига босди: — Ойи, нега ухламадингиз? Онаизор унсиз тебрана бошлади. — Ойи... — У қаерда ётибди? Боламнинг ўлганига ишонмайман! — ниҳоят тилга кирди бағри қон она. Муниса бир оғиз сўзлашга ожизлик қилди. Қайнонасини янада қаттиқроқ қучди. Бўғзидан бўғиб келаётган йиғини қайтаришга уринди. — Адҳамим ўлмаган! Болам ўлмаган! Ҳаммаси ёлғон! Бу ғамга қандай чидайман? Ўлган бўлса мурдаси қани? Қаерларда ётибди у? — уввос солиб йиғлай бошлаган қайнонасини келин қандай овутишни билмасди. Кечадан буён ўзининг ҳам юрагини кемираётган бу саволлар жонига азоб берар, бутун вужудини ич-ичидан қўпориб келаётгандек бўларди. Қайнонасининг бу гаплари эса нураб турган деворга берилган зарбадек бўлди. “Она бирибир она-да, — эзилди Муниса. — Кеча аччиқ устида нималар деганди? Энди оналик туйғуси устун келди. Кечаси билан ким билсин, неларни ўйлаган? Бағри-дили куйиб кетгандир? Сизни нима деб алдай? Нима деб овутай? Сиз қийнаётган саволлар менга ҳам азоб беряпти. Аммо қўлимдан нима келарди? Кечагидек жаҳл қилганингиз, бақирганингиз минг чандон яхши экан...” #Наргиза_Усанбоева
    15 комментариев
    42 класса
    #БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА - Ўғлининг бемаҳал ўлими тоғдек эркакни ер билан битта қилганди. Умиднинг ўлими ҳақидаги хабарни Сурайё опа хушига келгандан сўнг, шунда ҳам бир хафтадан ўтиб эшитганди. Унгача юраги билан барига иқрор бўлиб улгурган эди у. Ўша тунда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари томонидан Адҳам акага қўнғироқ қилиниб Москва вилоятининг - рақамли трассасининг -километридаги кўприк устида катта масштабли йўл-транпорт ҳодисаси юз берганини, натижада ўн тўққиз нафар турли катта-кичик автомашиналардаги жами қирқ етти нафар инсон турли тан жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлиги, йигирма олти нафар йўловчи эса воқеа жойида ҳалок бўлганлигини, улардан тўққиз нафарини кучли мажақланиш оқибатида мурдасини ҳам таниб бўлмайдиган ҳолатга келиб қолганлигини айтиб, фалокат жойидан Николай Естегнеев ва Умид Ибрагимовларнинг паспортлари топилганлиги ҳақида маълумот берилган эди. "Шу паспорт маълумотлари орқали манзилингизни топиб сизга боғландик"- дейишди соҳа вакиллари. Улар орадан уч соат ўтиб Адҳам акага қайта қўнғироқ қилиб Николайнинг оила аъзолари ўғилларининг кийими ва шаҳсий буюмларидан ўз фарзандларини танишганлигини, Умид ва яна икки дўсти у билан бирга бўлганликларини тасдиқлашгани ҳақидаги маълумотни етказишди. "Сизга қўнғироқ қилишимизнинг асосий сабаби бошқа,- дейишди улар,-айнан Умид ва унинг дўстларининг мурдалари бўлакланиб кетган. Уларни ҳатто бир-биридан ажратишнинг иложи бўлмади. Руҳсатингиз билан биз уларни дафн қилмоқчимиз. Бу ерга келиб ўғлингизнинг майитини олиб кетаман дейишда ҳеч қандай мантиқ йўқ" Адҳам ака ўша куни ўзини у ёққа урди, бу ёққа урди, ахири илмли ёши улуғлардан кимдир уни юпатадиган сўзни топиб айтди: - Ўғлинг шаҳид мақомида кетибди, шаҳидларга қаерда, ким билан ёнма-ён дафн этилишининг аҳамияти йўқ. Улар шундоқ ҳам жаннатийдирлар, ин шаа Аллоҳ. Шундан сўнг ота шўрлик йўқ ўликка таъзия очди. Қабри ва жисми чет юртда қолишга ҳукм қилинган Умиднинг таъзиясидан бир хафта ўтиб Мафтуна, Муниса ва Карималарнинг бу хонадондаги "сафари қариди". Келинининг кўч-кўлонларини ортиб кетаётган машина ортидан Адҳам ака бир оғиз сўз демай маҳзунгина кузатиб қўйди. Ўз ватанидан бир дона қабр буюрмаган ўғли ғамида куйган ота учун бу инсон ва буюмларнинг тариқчалик аҳамияти қолмаган эди... Шу куни кечга яқин у ҳусусий клиникада ишлайдиган Чарос исмли чаққонгина ҳамширани аёлига қараб туриши учун гаплашиб олиб келди. Чарос лобаргина жувон бўлиб кун бўйи беморига астойдил қарар, Сурайё опанинг уйидан унча узоқда яшамагани учун кечқурун болаларини бирини ҳамроҳ қилиб хабар олиб кетишни ҳам уддалар эди... Бугун Адҳам ака сафарга кетганлиги сабаб Сурайё опанинг ёнига синглиси Сайёра опа келиб ётишини билиб унинг ёнига кирди: - Онажон, бугун синглингиз ёнингизга келиб ётарканлар. Мен соат нечада келай? Сурайё опа бошини чайқаб "Келманг" дея ишора қилди. - Бугун келмайми, онажон? - ундан сўзини тасдиқлатиб олиш учун сўради Чарос. Сурайё опа бу сафар: - Ҳҳммм, - деди ва Чарос хайрлашиб чиқиб кетгач ўнг қўлини узатиб тумба устида турган плейр тугмасини босди. Сурайё опа бу плейрга ўзи севиб тинглайдиган қўшиқни Чаросга ёздириб олган эди. У ёлғиз қолган кезлари шу қўшиқни эшитиб марҳум ўғли Умид ва собиқ келини Осиёни ҳотирлар эди. Сурайё опа учун қўшиқни ҳудди-ки Умид ва Осиё куйлаётгандек бўлар эди... -Мен ҳали баҳорни кўрмаган чечак, Тилсимлаб қўйилган дард тўла эртак, Икки дунё аро бўлганим эрмак, Сенга ҳам айтмасам, кимга айтаман? - дея бир томонда фарёд чекар эди Осиё... - Асли кўрмаганим қадрим соғиндим, Бетоқат жон билан сабрим соғиндим, Тўғриси, қаро ер - қабрим соғиндим, Сенга ҳам айтмасам, кимга айтаман,-дея бўзлаётганга ўхшар эди Умид... (Шеър муаллифи: Рислиғой Ҳотамова) Сурайё опанинг мижжалари жиққа ёшга тўлди. У ўз хаёлларига шу даражада асир тушган эди-ки, эшик очилиб ичкарига қадам босиб кириб келган инсонни сезмади. - Опа, йиғлаяпсизми? -деди синглиси Сайёра уни чўчитиб юбормаслик учун оҳиста шивирлаб, - ассалому алайкум. Сурайё опа боши билан алик олган каби ишора қилди. - Опажоним-ей, ётавериб белларингиз ҳам қотиб кетгандир,-деди Сайёра опасининг юз-қўлларини нам сочиқда артиб олар экан,-бугун ўзим сизни бел, оёқ, қўлларингизни яхшилаб уқалаб қўяман. Аввал қорнингизни тўйдирайлик, кейин... Сайёра ўзи билан олиб келган тугунни авайлаб оча бошлади: - Сизга ўзингиз яхши кўрган салат ва буғлаб димланган ош олиб келдим. Айни парҳезбоп, аммо мазасига гап йўқ. Ҳа айтганча, Назира флешкага сиз яхши кўрган кино ва спектаклларни ёзиб берди. Хуллас, бугун икки опа-сингил бир яйраймиз. Комедиялардан кўрамиз-а? Нима дедингиз? Сурайё опа синглисига "яхши" дегандек илиқ нигоҳ ташлади. Синглисининг ёқимли кайфияти унга ҳам таъсир қилган, кўзлари ҳамон маҳзун бўлса-да руҳи тетиклаша бошлаган эди Сурайё опанинг... 🔳 🔳 🔳 Бу йил баҳор серёғин келди. Апрел оҳирлаб қолган бўлишига қарамай табиат янги тушган келиндек эркалигини ҳеч қўйгиси келмас эди. Эрталаб жилмайиб чиққан қуёш пешинда ўз ўрнини қоп-қора булутларга бўшатиб бериб ўзи кишилар нигоҳидан панада ёнбошлаб олар, амал курсиси қўлига теккан ёмғир булутлари эса ўз лашкарларини ер юзига кетма-кет юбориб борлиқни покламоқдан ҳузур туйганлари туйган эди. Вақти келиб бобо қуёш яна ўз тахтини эгаллагач теварак-атроф "Мана бизни кўринг, нечоғлик ювиниб-таралдик, энди покиза жисмимиз билан яна қаршингиздамиз" деган каби унинг пойида эркаланиб ястанар, бунга сари кўк олтин баркашининг тантилиги тутиб ўз нурлари билан ер юзини янада сийлар эди. Пешиндан сал ўтиб йўлга чиққан Адҳам ака Жиззахга кириб келганида куннинг дами ҳали қайтмаган эди. У вилоятга кириб келгач машинасини йўлнинг бир четида тўхтатиб ўзини кутиб олишга келишган шогирдларига қўнғироқ қилишга тутинди. -Домлажон, етиб келдингизми?-деди жиззаҳлик Илҳомжон дилкашлик билан,- мана биз ҳам ҳузурингизга бораяпмиз. Ўн-ўн беш дақиқада ёнингизда бўламиз. Сиз ўша айтган жойингизда бўлиб туринг, ҳадемай етиб қоламиз. Адҳам ака Илҳомжонга "Ҳўп" деб жавоб қайтарганча тармоқдан узилди ва оёқларини чигалини ёзиш учун машинадан тушди. У чўнтагидан дастрўмолини чиқариб пешона ва юзларини артар экан, ёнидан: - Ашшалому алайтом, бобожон,-деган сўзларни эшитиб овоз чиққан тарафга қаради. Қаршисида олти-етти ёшлар чамасидаги оқ-сариқдан келган, мовий кўзли болакай кулимсираб унга бир коса сув тутиб турар эди. - Ваалейкум ассалом, - Адҳам аканинг юраги алланечук ҳапқириб боланинг ёнига чўккалади,- бу сув менгами? - Ҳаа сижга,- жажжи қўллари билан авайлаб косани Адҳам акага узатди болакай, - манг олинг, ичиволинг Адҳам ака беихтиёр косани унинг қўлидан олиб болакайга тикилди. - Ичаверинг, сувимиз топ-тоза,- қистади уни болакай. - Хўп болам, хўп,- Адҳам ака сувни оҳиригача ичди ва косани унга қайтарар экан чин дилдан дуо қилди,- раҳмат болажоним. Сувдек сероб бўлгин. Кооотто йигит бўлгин. - Сижгаям яҳмат, бобожон,- у шундай деб танглайини тақиллатди,- ана энди ойижонимга бугун бешта савоб иш қилдим дейман... - Ҳо шунақа дегин? - завқланди Адҳам ака,- исминг нима, болажоним? - Устоз, биз келдик,- йўлнинг у бошидан кесиб кела бошлади Илҳомжон,- ассалому алайкум, яхши етиб келдингизми? Илҳомжон Адҳам ака билан қуюқ сўрашар экан, болакайга жилмайди: - Ҳа полвон, савобларинг кўпайиб қолдими? Бугун нечта одамга сув тарқатдинг? - Ашшалому алайтом, - кулимсиради болакай ва Илҳомжонга беш панжасини ёйиб кўрсатди,- бешта! - Маладес, ўғил бола! Додангга салом дегин, хўп?! - Илҳомжон Адҳам акани машинаси томон бошлади,- юринг домлажон, сизни машинангизда йўл бошлаб кетаман. Укам Миркомил изимиздан боради. Илҳомжон Адҳам аканинг машинасига ўтирар экан, ҳамон бўш косани ушлаб турган болакайга сўз қотди: - Жалолиддин, уйингга кирақол энди... - Жалолиддин,- ялт этиб Илҳомжонга қаради Адҳам ака, - исми Жалолиддин денг бу болакайни? - Ҳаа! - Адҳам акадаги ҳаяжонни ҳис қилмай йўлга қараганча жавоб қайтарди Илҳомжон,- исми Жалолиддин, фамилияси Ааатттамуупп...- шарақлаб кулди у,- Жалолиддин фамилиясини шунақа ширин қилиб айтади-да ўзи...- асли Адҳамов унинг фамилияси. Сиз билан адаш фамилиядош бу болакай - Сиз бу оилани яхши танийсиз шекилли,- Адҳам аканинг рул бошқараётган қўлларига титроқ турган эди... - Ҳаа, яхши танийман. Жалолиддиннинг бобоси Икромжон ака бош бўлиб қурган намунали уйлардан бирини олганмиз биз. Иморатга бошдан тўлов қилиб битгунича ишнинг боришидан хабардор бўлиб тургандик. Икромжон ака билан ўшанда яқиндан танишиб чиқишиб кетгандик. Тилло инсон у киши. - Жалолиддиннинг бобосининг исми Икромжон ака бўлса, унда нега фамилияси Адҳамов? -ўсмоқчилаб сўради Адҳам ака - Аниқ сабабини билмайман-у, аммо Жалолиддин ота томонидан фамилия олган бўлиши керак. Икромжон ака унга она томондан бобо-ку, яъни Осиё муаллиманинг дадаси... -Илҳомжон,- бирдан тормозни қаттиқ босди Адҳам ака, - минг бор узр. Мен ҳозир сиз билан кета олмайман.Сабаби...Сабаби бир неча йиллардан буён ахтариб юрган инсонларимни топгандекман. Ҳозир ортга қайтмасам бўлмайди. - Устоз, бугун сизни ўз уйимда меҳмон қилиш ниятим бор эди. Шунга яраша тайёргарликни ҳам бошлаб юборгандик... - Кейин...Кейин Илҳомжон... -Адҳам ака машинасини ортга бура бошлади,- зиёфат қочиб кетмас. Мен ҳозир баъзи саволларга жавоб олишим керак. Агар таҳминларим тўғри чиқса, унда оламда мендан бахтли инсон бўлмайди. Сизга эса барчасини эртага симпозиум ўтгандан сўнг батафсил тушунтириб бераман. Илҳомжонни кўча юзида қолдирган Адҳам ака машинасини келган йўлига елдек учириб кетди. - Тинчликми, ака?!- деди изма-из келаётган Миркомил,- домлага нима бўлди? Нега ортга қайтиб кетдилар!? - Аниғини билмадим,- Адҳам аканинг изидан ўйчан тикилиб қолган Илҳомжон,- аммо нималарнидир фаҳмлагандек бўлдим... 🔳 🔳 🔳 Адҳам ака сал аввал Жалолиддинни қолдириб кетган дарвоза олдида машинасини тўҳтатди. Унинг юраги тинимсиз ҳапқирар, кўзлари ёшга тўлиб кетганидан атрофни кўришга ҳалақит бера бошлаган эди. Адҳам ака дастрўмолини олишга ҳам тоқати етмай, кўз ёшларини ўнг қўлининг терс тарафи билан артиб қия очиқ қолган дарвозадан ичкарига мўралади. Анвойи гуллар барқ уриб очилиб ётган ҳовлининг бир чеккасида Жалолиддин қўлидаги алланимани тимискилаб ўтирар эди... - Жалолиддин...-йиғи аралаш овози бўғилиб чиқди Адҳам аканинг Жалолиддин унинг овозини эшитиб жилмайди ва чопқиллаганча Адҳам аканинг ёнига келди Адҳам ака Жалолиддиннинг қаршисида тиз чўкди. - Бобожон, яна сув ичасизми? - Адҳам акага беғубор нигоҳларини қадади Жалолиддин - Ҳаа... -деди Жалолиддин қиёфасида ўғли Умиднинг ёшлигини кўрган Адҳам ака- фақат аввал сени бир бағримга боссам майлими? Адҳам ака қучоғини кенг очди. Жалолиддин бироз ўйланган бўлди-ю унинг қучоғига кирди. Адҳам ака Жалолиддинни авайлаб қучганча сочларини тўйиб-тўйиб ҳидлади , ўзидан бироз итариб оппоқ беғубор юзларига тикилди ва яна бағрига- бу сафар маҳкамроқ босди. - Бу нима? - деди Адҳам ака кўксига алланима ботганини ҳис қилиб Жалолиддинга ҳайрон тикилди. - Бу жажарамиз туймойи,- деди Жалолиддин "шажара" дейишга тили келишмай, яктакчасининг ичидан чарм тумор чиқариб, - унинг ичида Ибойим додам, Аттам бобом, Умммд адамлар ва... - Ва Жалолиддиннинг исми ёзилган... Ҳудди сиз орзу қилганингиздек, адажон... Адҳам аканинг кўз ўнги қоронғилашиб кетди. У ўрнидан гандираклаб турди-ю, қаршисида кўз ёшлари шашқатор Осиёни кўрди... -Қизим... Ахир... Ахир бу қанақасига? Нега? Нима учун? - Нега набирали бўлганингизни айтмаганимга ҳайрон бўляпсизми, адажон? Барини бир бошдан сўзлаб бераман,- ҳўрсинди Осиё,- фақат аввал айвонга ўтиб бир пиёла чой ичинг. Суҳбатимиз ҳали узоқ давом этади... -Қудамгилар кўринишмайди? -айвонга қилинган жойда Жалолиддинни қучоғидан қўймай сўради Адҳам ака. - Ишда эдилар,- деди Адҳам акага чой узатар экан Осиё,- ҳадемай келиб қолишади. - Қизим, - оғир ютинди Адҳам ака,- тақдир насибангиз қўшилиб бу ерларга келиб қолган экансизлар-да. Биз бўлсак сизни Тошкентдан излаб юрибмиз. Қариндош-уруғларингиз эса сиз ҳақда "Иккинчи қайта турмуш қуриб кетди" деганларидан сўнг, буёғига излашдан маъни йўқ деб барига қўл силтаб қўя қолган эдик... - Турмушга чиққаним йўқ, адажон, - ийманиб ерга қаради Осиё, - қариндошларимиз бизни ортиқча безовта қилмаслигингиз учун ёлғонлашган чамаси. - Қизим, нима учун...Нима учун набирам борлигини биздан яширдингиз? Ахир... - Жалолиддиннинг ҳақда ўғлингиз билан ажрашганимиздан сўнг билиб қолдим. Унгача ҳам тобим бўлмай юргандим- у, аммо буларнинг бари ўша кезлари бошимга тушган савдолар туфайли деб ўйлабман. Сўнгра эса янгиликни айтсам барибир ишонмайсизлар деб ўйладим. Ўша туҳмат бошимга тушган кезлари ўғлингизнинг менга ишонмаганлари юрагимга жуда оғир ботган эди. Шу ҳам бир сабаб эди менимча. - Ўша куни "Мен ишдан келиб барини бир бошдан тафтиш қилиб кўриб чиқаман" деган куним қайтгунимга қадар сиз кетиб қолган экансиз. - Адажон... Мен кетиб қолмаганимда ойижонннинг аҳволлари нима кечарди? Ахир бу ишларнинг бошида улар турган эдилар. Ўша малъун Одилни келишини айтиб менга тайинлаб вилоятга кетган ойижоннинг ўзлари эдилар-ку!?. Мен келин бўлиб қандай қилиб шу хонадон соҳибасини ёмон отлиқ қила олардим?! Мен оқлансам, ойижоннинг номлари қора бўлиши аниқ эди. Бунга йўл қўйиш мумкинми эди... Тўғри ўша куни ойижонни ўзларига оғир ботадиган қилиб, қаттиқ-қаттиқ гапирдим. "Гувоҳим Аллоҳ, унинг ўзи жазоингизни беради" дедим. Хонамда ёлғиз қолганимда эса ҳар тарафлама ўйладим. Очиғи айбсизлигим исботланса Умид ака мен туфайли оналари билан юзкўрмас бўлиб кетишларидан қўрқдим. Ҳар ёмоннинг бир яхшиси бор деганларидек, "Шу баҳона бўлиб Умид ака билан бир йўла ажралишиб қўяқоламан. Улар ҳам ота бўлиш бахтига муносиблар" дедим. "Майли номим ёмон бўлса бўла қолсин, шунинг ортидан сизнинг оилангизга бахт келса розиман"-бу менинг ўша вақтда келган оҳирги қарорим эди. Туҳмат юки жуда оғир бўлар экан. Ўша куни" Уйга борсам ота-онамга вазиятни қандай тушунтираман, мени ўз эрига ҳиёнат қилишда айблашаяпгани ҳақида қайси бетим билан айтаман" деган ўйлар исканжасида дугонам Элноракига йўл олдим. Биласиз Элнора тоғаваччам Жавлонга турмушга чиққан, шаҳарнинг бир четида уч хонали квартира сотиб олганларига кўп вақт бўлмаганди. Бор гапдан хабардор бўлган Жавлон ўзи бизнинг уйга бориб ота-онамни ҳотиржам қилиб келди. Орадан вақт ўтгач мен адамлар орқали ажралиш таклифини айттириб юбордим. Кўп ўтмай ажралишдик ҳам. Ўшанда адамлар ҳам, аямлар ҳам менинг тақдиримга кўп куйишди. Яшириб нима қилдим?! Ўғлингиз билан ажралишганимиз менга қаттиқ зарба бўлган эди. Аммо мен шўрликка бошқа илож ҳам қолмаган эди-да?! Тақдир зарбасини кўтара олмай ётиб қолдим. Уйга чақирилган тез ёрдам шифокорлари қон босимим кескин кўтарилиб кетганлиги сабабли мени зудлик билан шифохонага элтишди. Ҳомиладорлигимдан ўша ерда хабар топдим. Шифохонадан чиққан вақтим адамларга Жиззах вилоятида янги турар-жой биноларини қуриш учун таклиф берилганлигини эшитдим. Шунда бир қарорга келишга иккиланиб турган адамларга "Маълум вақтгача бўлса ҳам мени бу ерлардан олиб кетинг" дея ёлбордим. Жиззаҳга кўчиб келганимиздан сўнггина ҳомиладорлигимдан хабар топган адам ва аям бу ҳақда сизларга хабар бермаслик жуда катта адолатсизлик бўлишлигини таъкидлашди. Мен бир қарорга келгунимга қадар бошимга яна бир синов тушди. Қонимда топилган инфекция сабаб туғилажак гўдакнинг ҳаёти хавф остида қолган эди. Шу сабаб яна ўз ташвишимиз билан бўлиб набиралик бўлишингиз ҳақидаги хабарни сизларга етказа олмадик. Эндиги энг асосий дардимиз гўдагимнинг соғ-омон дунёга келиши эди.  Вақти соати етиб у-Жалолиддин дунёга келди.  Бундан бу ёғига болажонимнинг жилмайиши,  кулиши,  биринчи бор қадам босишларга овуниб кунларимиз ўтаверди.    Вақти келиб Жалолиддиннинг тили чиқди. Биласизми,- ҳазин жилмайди Осиё,- унинг тили "дада" деб чиққан эди. Жалолиддин тинимсиз "дадда" лаб чуғурлайвергач, кўнглим бузилиб кетди ва "Нима бўлса бўлар" деб уйдагиларни огоҳлантирмай Жалоллиддинни бағримга босганча ўғлимнинг дадасини излаб йўлга тушдим. Йўл бўйи улар билан бўладиган учрашувни, Жалолиддин ҳақидаги янгиликларни қандай қилиб айтишни ўйлаб юрагим неча йиллик соғинчдан дук-дук уриб борар эди. Таксида бир вақтлар ўзим келин бўлиб тушган кўчага кириб келганимда, Умид ака куёвлик либосида бошқа бир аёлни қўлтиқлаб уйга олиб кираётган эдилар. Мен собиқ турмуш ўртоғим, ўғлимнинг дадасининг никоҳ тўйининг устидан чиқиб қолган эдим. Ва... Индамай ортга қайтиб кетишга мажбур бўлдим. Шу воқеага ҳам тўрт йилдан ошиқ вақт ўтибди. Мен қайтиб остонангизга бош уриб боришга, Жалолиддин ҳақида хабар беришга юрагим дов бермади. Билмадим, балки аёллик ғурурим йўл бермагандир. Бора-бора Умид ака бошқа аёл билан яшасалар мен ҳам ҳаётимнинг мазмуни ўз Жалолиддиним билан бирга умр кечиравераман деган қарорга келдим. Тан оламан бу қарорим заминида Умид акадан аразлаш, ҳудбинлик йўқ эмас эди. Аммо йиллар ўтиб бир нарсага иқрор бўла бошладим. Жалолиддин ота меҳрини қўмсамоқда эди. У тенгдошларини кузатиб отаси борларга қараб кўнгли ўксимоқда. Ҳадемай мактабга чиқади, бироқ "Аяжон, менинг адажоним қачон келадилар?" деган саволларни бергани берган. Мен унга "Аданглар учувчилар. Сен мактабга чиқиб ақлли бола бўлганингда қайтиб келадилар" дея жавоб берган эдим. Қўшни буви эса "Болажоним кўпдан кўп савоб йиғсанг, даданг шунчалар тез қайтиб келади" деганлари учун фикр-у хаёли шунда бўлиб қолган. Икки ой аввал Тошкентга бориб қайтган адамлар...-Осиёнинг кўзларида ёш ғилтиллади,- улар Умид акам ҳақида ҳунук, ноҳуш хабарни етказиб келдилар... Адажон... Мен ўша кундан буён тинимсиз пинҳона кўз ёши тўкаман. Ҳаётда ҳамма нарсага тайёр эдим-у, аммо ўғлингизни йўқотишдан бошқа... Адажон... Мен ўз фарзандини ота дийдоридан бенасиб қилиб қўйган бахтиқаро онаман. Рашк, алам, муҳаббат мени шу куйга солди. Юрагимдаги бу оғир юк билан яшаш менга нечоғлик оғир эканлигини билсангиз эди. Гоҳида шу қадар тушкунликка тушаман-ки, чеки-чегараси йўқ. Бироқ Жалолиддинни сиз ва ойижоннинг ҳузурларига олиб бориш ниятим бор эди... У отасини кўрмади, бироқ бобо, бувисини танишга ҳақли деб ўйлаб юргандим... Бугун эса сизни бу ерда кўриб ниятим чин дилдан бўлганлигини ҳис қилдим... Осиё Адҳам акага яна кўп нарсалар ҳақда гапиришни истаган эди, аммо гапира олмади... Қани энди аёллик ҳаёси йўл қўйса-ю, ҳаётидаги ягона эркак Умиддан бошқасини тан олмаганини, ололмаганини айта олса... Ундан нафратланишни қанчалик истамасин бунинг уддасидан чиқа олмагани ҳақида айта олса. Умидни бор фазилати ва камчиликлари билан жон қадар суйганини айта олса... Умидсиз дунё унга қанчалар тор бўлгани ҳақида ҳайқира олса... Йўқ... У булар ҳақда айта олмайди. Қандай ҳам айта оларди. Ахир ҳақиқий ишқнинг бошланғич манзили ҳам, ибтидоси-ю, иқтидоси кўнгилда бўлса... Ҳар бир кўнгилнинг эса ўз эгаси бор... Унга бошқаларнинг ҳадди йўқ... Ҳаққи йўқ... Шу пайт эшикдан кириб келган Икромжон ака ва Латофатлар собиқ қудаларини кўриб тараддудланиб қолишди. - Адҳамжон ака?!-ва ниҳоят ўзини қўлга олди Икромжон ака,-биз тарафларга қайси шамол учирди? - Яхшиларнинг шамолида, Икромжон ака,- ўрнидан туриб Икромжонни бағрига босар экан Адҳам ака чуқур ҳўрсинди,- Жалолиддин боламнинг шамоли. Набирагинамнинг... Собиқ қудасининг барча гапдан хабари борлигини фаҳмлаган Икромжон ака енгил тортди: - Борингизга шукр, Адҳамжон ака. Мана Жалолиддиним яна битта бобосини топди. Шу куни Икромжон Адҳам акани ўз уйида олиб қолди. Тунда икки бобо бир набирасини эркалаб ўрталарида олиб ётишар экан Адҳам ака Жалолиддиндан "Фамилиянг нима, болам?!" дея шивирлаб сўраб қўяр, унга сари Жалолиддин "Ааатттаммуууппп" дея эркаланар эди. Икромжон Умид мавзусида Адҳам аканинг кўнглига тегиб қўймаслик учун иложи борича эҳтиёт бўлиб ҳол сўраган бўлди-ю, отанинг юрагини ортиқ тимдаламаслик учун ўзини ортиқча саволлардан тийди. Бироқ... Тун ярмида Икромжонни ухлаб қолган деб гумон қилиб бесасгина ташқарига йўл олган Адҳам ака ҳовлидаги ўрик дарахтининг ёнига чўккалаганча овозини чиқармай узоқ йиғлади. Унинг аҳволига нимқоронғи даҳлиз орқали гувоҳ бўлиб турган Икромжон шу топда Адҳам акага бир оғиз сўз айтиб юпатиш қанчалар ортиқча эканлигини билар, шу билан бирга ушбу ҳолатни кузатиш ўз юрагига ҳам оғирлик қилар, ич-ичидан "Оҳ ота-я?! Қандоқ инсон эди авваллари? Энди эса фарзанд доғи бояқишни адои-тамом қилиб еб битирибди" дея эзилар эди. Адҳам ака эрта тонгда тетик ва кўтаринки кайфиятда уйғонди. У нонушта пайтида оила бошлиқларига илтижо оҳангида илтимос қилар экан кўзларини набирасидан узмас эди. - Икромжон ака... Руҳсат берсангиз симпозиум тугаса, қизим билан набирамни бир неча кунга Тошкентга олиб кетсам. Илтимос... Сурайёдан эса ҳавотир олманглар. У... Сурайё кўзлари очилиши, хатоларини тушуниб етиши учун етарлича тўлов тўлади. Карами кенг Аллоҳ чин дилдан тавба қилган гуноҳкор бандасини кечирганда биз хом сут эмган бандалар бир-биримизни кечирмасак инсонийликдан бўлмас. Ҳаётнинг ушбу таҳир ўйинларида энг кўп жавоб берган, умрининг оҳиригача ҳам жавоб бериб ўтадиган Сурайё бўлади. Ҳозир уни кўрсангиз танимайсиз. Аввалги Сурайёдан асар ҳам қолмаган. Шунинг учун... - Адҳам ака...- Икромжон унга далда берган оҳанда деди,- ўзингизни ортиқ уринтирманг. Сиз бафуржа ишларингизни битириб келаверинг. Осиё ва Жалолиддин эртага тушдан кейин тайёр бўлиб сизни кутиб туришади. Биз эса Латофат иккимиз бу ердаги ишларимизни битириб шанба ё якшанбаларга Тошкентга бориб қоламиз. Унгача қизим ва набирангиз сизларнинг иҳтиёрингизда... Адҳам ака Икромжондан бу қадар оқибатни кутмаган эди. Унинг кўнгли бир зумда ёришиб осмон бўлиб кетди. Адҳам ака бу хонадонни тарк этганда икки елкасидан қанот учиб чиққан каби қадамлари енгил эди... 🔳 🔳 🔳 - Сурайё, онаси...- сафардан қайтган Адҳам ака очиқ чеҳра билан аёлининг ёнига омонатгина эгилди,- биласанми мен сенга кимни олиб келдим? Агар ҳаяжонланмайман, ўзимни вазмин тутаман деб ваъда берсанг уни ёнингга чақираман... Адҳам ака ҳарчанд Сурайё опани ҳотиржам бўлишга чақирса ҳам аёли эрининг офтобдек ёришган чеҳрасидан ўзича бир яхшиликни тусмоллаб, аланг-жаланг қилиб қолди: - Уууу... Уууммииитддд... Боооллллааааммм... Адҳам ака кўз ёшларини тия олмай аёлига жилмайди: - Ҳааа... Боланг қайтди, онаси... Кичкина Умидимиз қайтди... Адҳам ака ўзини четга олиб сурилганча йўл бўшатди. Остонада кичкина Жалолиддинни етаклаган Осиё кўринди... -Ассалому алайкум, Ойижон...- Осиёнинг кўзларидан милт-милт ёш қуйилар эди, - мен келдим... Осиё Сурайё опа ётган ётоқнинг ёнига тиззалади. Унинг ўнг қўлини олиб ўпганча юзларига босди. Сўнгра овози титраганча Сурайё опага меҳр билан тикилди: - Қочқоқ қизингизни кечиринг... Сурайё опа Осиёга жавоб қайтаришга уринар, бироқ ҳаяжондан яримта сўзини ҳам айта олмай тинимсиз кўз ёш тўкканча "имм, имм" дея тили ғўлдирар эди. Икки муштипар узоқ йиғладилар. Уларнинг ҳар иккисининг дарди бир- Умид эди... "Мени кечир, қизим,- дер эди кўзлари Сурайё опанинг, - биламан кечирим сўрашга нолойиқман. Қилган қилмишларимни эсласам мени ер кўтариб турганига ҳайрон қоламан. Назаримда у ҳам менингдек гуноҳкорни ўз бағрига олгиси келмаяпти шекилли. Қилган гуноҳларим жабрини ҳали узоқ тортишимни ўзим ҳам яхши биламан. -Ундай деманг, ойижон...-жавоб қайтарди Осиёнинг кўзлари,- она ҳам ўз фарзандидан кечирим сўрайдими? Сиз ҳам воқеалар ривожи бундай чаппасига айланиб кетишини қаердан ҳам билибсиз? Ойижон, сиз эмас, кечиримни мен сўрашим керак аслида... Мен..." Осиё қўли билан Жалолиддинга қўли билан "бери кел" дея ишора қилди: - Ойижон...- овози титради,- бу адажон орзу қилгандек шажарангиз давомчиси, сиз бир неча йиллаб интиқиб кутган набирангиз- Жалолиддин бўлади. - Бувиси, бу болангни фамилияси Аттамуууп экан, қарагин-а?- суҳбатга қўшилди Адҳам ака, - мен уни исм, фамилиясидан топиб олдим. Сен бўлсанг мени нуқул шошқалоқликда айблар эдинг. Осиё Жалолиддинни Сурайё опага яқин олиб келди Сурайё опа Жалолиддин яқинлашгач ўрнидан тураман дегандек бесаранжом бўлиб қолди. Осиё унинг ниятини тушуниб Адҳам ака ёрдамида қайнонасини ўтиришига ёрдамлашиб,, орқасига учта ёстиқ тиради. Сурайё опа ўрнига ўтириб олгач ишлашга ярайдиган ўнг қўли билан Жалолиддинга қучоқ очди: "Кел ўзимга, болам..." Бувисининг хаёлан қилган чорловини тўғри тушунган Жалолиддин унинг бағрига бош қўйди: - Ашшалому алайтом, бувижон Сурайё опанинг Жалолиддинни бир дунё соғинч, меҳр, муҳаббат билан бағрига босиб турганини кўрган Осиё бу аёлнинг ҳаётидаги олий ҳақиқатни тушуниб қолди: - Сурайё опа умрининг энг азиз йиллари, ёшлиги, ҳусн-таровати, соғлиғи, жондан азиз фарзанди Умиднинг фироғи эвазига....- Жалолиддинни Аллоҳдан тилаб олган эди !!! Осиё бу манзарани кузатар экан Адҳам акани қайта учратган кунида дилига туккан ожизгина режаси эндиликда буткул қатъий қарорга айланди. Якшанба куни Икромжон ака ва Латофатлар Сурайё опани кўришга келганларида Осиё уларни ўз қароридан хабардор қилди: - Аяжон, дадажон... Мен Жалолиддин билан ўз ота уйида яшаб қолмоқчиман, бобо- бувилари билан бирга... 🔳 🔳 🔳 Орадан тўрт ой вақт ўтди... Осиё чиройли мактаб формаси ўзига ярашган Жалолиддинни бобо ва бувиси ёнига бошлаб кирди: - Биз тайёрмиз, бобожон, бувижониси. Жалолиддин ўғлингиз сизнинг чиройли дуоларингизни олиб бугун биринчи синфга боради. Аввал Адҳам ака, ортидан Сурайё опа набирасини чиройли дуо қилдилар. Осиё қайнона-ойижониси Сурайё опанинг дуога баравар кўтарилган икки қўлини кўриб ич-ичидан севинар эди. "Энди навбат оёғингизга, ойижон,- ўйлади у энтикканча,- шифокорларнинг айтишларича насиб қилса муолажа ва машқлар сабаб қишгача юриб ҳам кетар экансиз". Оила аъзолари дастурҳонга чиройли фотиҳа ўқиб "Биринчи қўнғироқ" тадбири учун кўча бошида жойлашган мактаб томон йўл олдилар. Осиё чиройли гулдаста ушлаб олган Жалолиддиннинг қўлидан етаклаб олган, Адҳам ака эса бахтдан юзи гулгун яшнаган Сурайё опа ўтирган аравачани тутқичларидан меҳр билан бошқариб борар эди. Тадбир тугаб болажонлар биринчи дарс учун синфларига кириб кетишгач, Адҳам ака бироз толиқиб қобган Сурайё опани уйларига олиб кетди. Осиё эса айрим ҳужжатларга имзо чекиши учун мактаб директорига учрашиши кераклиги учун у ерда ушланиб қолди. Директорнинг ёнида одам бор экан,  Осиё қабулхонада навбат кутиб телефонини қўлига олди. У интернет тармоғига уланар экан, ўзи икки ой аввал мурожаат қилиб мактуб йўллаган идорадан жавоб келганини кўриб юраги ҳапқириб кетди. Осиё Жиззахдаги аввалги ишлаган мактабидан бўшаганидан буён қайтиб ишга кирмаган, асосий вақтини Сурайё опанинг парваришига бағишлаган эди. У қайнонасининг "Мени деб уйда ўтириб қолманг, мана Чаросхон ҳам кунимга яраб турибди, сиз ярим кун ишга бориб кўнглингизни ёзиб келаверинг" деган сўзларига "Ишлаш қочмас, ойижон, аввал сиз оёққа туриб кўнглим ҳотиржам бўлсин" дея қатъий рад жавобини берган эди. Осиё қўлидаги мактубни ўқир экан, кўз ўнгига дарҳол адаси келди. У директор қабулхонасидагиларга кейинроқ келишини айтиб, ўзи ташқарига йўл олди. - Адажон, - деди у Икромжон акага қўнғироқ қилиб,- менга ёрдамингиз керак. Шу топда сизни кўрмасам бўлмайди. Жуда ҳам зарур бу... Осиёнинг қўнғироғидан оёғини қўлига олиб етиб келган Икромжон ака ундан бор гапни эшитиб танидан мадор қочди, бироқ тезда ўзини ўнглаб олди. - Бу хабарни биринчи менга айтганинг жуда соз иш бўлибди. Энди нима қилишимизни келишиб олишимиз керак... 🔳 🔳 🔳 Шу куни кечга яқин Жалолиддиннинг биринчи синфга чиққани муносабати билан Латофат аяси иккиси қўлларида торт ва мева-чева олиб Адҳам акаларникига кириб келган Икромжон ака дастурҳон устида қизиқ хабарни айтиб қолди. - Адҳамжон ака... Мен ва ёрдамчим навбатдаги объектни мувафаққиятли топширганимиз учун Ялта шаҳрига бориб саёҳат қилиб келиш учун беш кунлик йўлланма билан тақдирлангандик. Бироқ ёрдамчимга ўғиллари Умра зиёратига бориш учун йўлланма олиб беришганлиги учун у киши мен билан кета олмайдиган бўлиб қолдилар. Латофат боргин десам, унга ишидан жавоб тегмади. Шунга ижозат берсангиз Осиё мен билан кетса дегандим... Адҳам ака Сурайё опага қисқа нигоҳ ташлади-ю, кулимсираганча Икромжон акага розилик ила бош силкиди: - Албатта, Икромжон ака. Қизим сиз билан бемалол бориб келаверсинлар. Жалолиддин боламни ўзим мактабга олиб бориб, ўзим олиб келаман. Қолаверса бувиси бор, яна бир қизим Чарос бор. Биздан ҳавотир олманглар, яхши дам олиб келинглар... 🔳 🔳 🔳 Икромжон ака ва Осиёнинг жўнаб кетганига тўрт кун бўлди. Орада Осиё адаси билан манзилга яхши етиб келишгани, ўзлари каби саёҳатчилар билан дам олишаётгани ҳақида икки марта телеграмм қўнғироғини амалга ошириб уйдагиларни ҳотиржам қилди. Кечга яқин Осиёдан яна қўнғироқ бўлганида Адҳам ака кутубхонада эди. - Ассалому алайкум, адажон...- деди Осиё ҳаяжон билан, ёлғизмидингиз? - Ҳа, ҳа, - деди Адҳам ака шошиб қолганидан алик олишни ҳам унутиб ,-кутубхонада эдим, ҳозир ойингизни ёнига чиқаман... - Тўҳтанг, адажон, шошилманг,-Осиёнинг ўзи шошганча тез-тез гапирар эди,- адажон... Мен сизга ҳозир бир видео жўнатаман. Сиз уни батафсил кўринг . Шунда менинг ва адамларнинг нима учун кутилмаганда саёҳатга кетиш сабабларимиздан огоҳ бўласиз. У ерда ҳамма, ҳаммаси бор. Барча саволларнинг жавоби ҳам. Адажон, видеони кўриб бўлгач нима қилишни ўзингиз биласиз. Биз индинга эрталаб уйда бўламиз. Адҳам ака "Ҳўп, қизим, ҳўп" деганча Осиё билан хайрлашиб кўнгли алланечук бўлганча, у юборган видеони очиб кўришга тутинди. Видеода Россия телеведениясининг НТВ каналида намойиш этиладиган "Жди меня" кўрсатувининг навбатдаги сони муҳрланган экан. Кўрсатув бошловчилари даврадагилар билан саломлашиб олгач навбатдаги воқеани ҳикоя қилишни бошладилар... -Бугун сизга ҳикоя қилган навбатдаги воқеамизга "Тушларда севдим сени" дея ном бергимиз келди. Биласизми, бизга мактуб ёзган аёл ўз фарзандининг отаси ҳақидаги ўлим хабарини эшитгач бу хабарга сира ишонмаган экан. Нима учун дейсизми? Сабаби бундай. Қаҳрамонимиз бўлмиш у аёл турмушга чиқишдан неча йиллар аввал бўлажак турмуш ўртоғини тушида кўрган экан. Ана ўша тушлар аёлнинг ҳаётида бир эмас, бир неча бор такрорланган, унда бир кўркам йигит ҳар сафар оппоқ отда ўзини авайлаб қучиб кетаётганини кўрар экан. Кунлардан бир куни у аёлнинг туши ўнгдан келибди. Аёл дугоналари билан тоққа дам олишга чиққанда унга отда сайр этишни таклиф қилишибди. Бир сабаб бўлиб ҳуркиб кетган от қаҳрамонимизни олиб қочиб кетган. У "Ҳаммаси тамом" дея тақдирга тан берган вақтда отнинг тизинини бир забардаст қўл ушлаб қолибди ва ўша ҳалоскор чапдастлик билан уловга миниб қизни авайлаб бағрига олибди. Айнан шу дақиқаларда қиз бир неча йиллардан буён тушларида кўриб юрган йигитни танибди... Шундай қилиб ҳар икки ёшнинг муҳаббат қиссаси ҳаётга кўчган экан. Ушбу воқеага ўн икки йил бўлибди.. Ўтган йили эса аёл йигитнинг ўзга диёрда фалокатга учрагани, воқеа жойида бир неча жасадлар ёнидан ўз кўнгил эгасининг шаҳсий ҳужжатлари топилганлиги ҳақида хабар олибди. "Мен бу хабарга сира ишона олмадим, - деб ёзган эди қаҳрамонимиз ўз мактубида,- сабаби хабар ҳақида эшитганимдан сўнг қалбим эгаси яна тушларимга кира бошлаган ва мени чорлаётганларини кўра бошладим. Бу сафар мен оқ отда борар ва у кишига қўлларимни узатар эмишман..." Бошловчи шу ерда чуқур тин олди ва сўзлашда давом этди: - Биз қаҳрамонимиз Ўзбекистонлик Осиёнинг мактубини олгандан сўнг чуқур ҳайратга тушдик, сабаби дунёда камдан кам инсонларга ана шундай тушларда хабари келадиган илоҳий муҳаббат инъом қилинади. Биз ижодий гуруҳимиз билан "Бундай муҳаббат шунчаки тугаб қолиши мумкин эмас" деб ўйладик ва Осиё юборган кординаталар орқали Умидни излашга киришдик. Барчамизнинг назаримизни тортган нуқта- Умид фалокатга учраган жойни кўприк устида эканлиги бўлди ва биз сув оқими бўйлаб уни қидира бошладик. Йигитларимиз Умид деб таҳмин қилган инсонимизни фалокат жойидан тўрт қишлоқ наридан излаб топишди. Энг қизиғи ўша кезлари у топилган қишлоқ яқинида ҳам автофалокат содир бўлган ва икки инсоннинг ўлими билан якунланган, қишлоқдагилар ўша мудҳиш воқеада қаҳрамонимиз жабрланган деб ўйлаб кўп жойларга хабар бериб, бирор ижобий натижага эриша олмаган эканлар. Таҳмин қилганингиздек қаҳрамонимиз автофалокат туфайли ҳотирасини йўқотган экан, бироқ ора-чора бир сўзни такрорлар экан. Ўша сўз нима эканлигига қизиқяпсизми? Яқинда бу ҳақда билиб оласиз... Бора-бора қишлоқдагилар Друг дея исм берган йигитнинг ҳотираси аста-секин тиклана бошлабди. Ҳозир унинг ўз тилидаги сўз бойлиги анча-мунча кўпайган, бироқ ҳалигача яшаш манзилини аниқ ҳотирлай олмаган. Биз Другни сувдан қутқариб олган ва ўз хонадонидан жой берган Вася амакини студиямизга таклиф қиламиз. Студияга чиқиб келган етмиш ёшлардаги қария даврадагилар билан саломлашиб Другни қандай вазиятда учратгани, у билан салкам бир йил давомида кечирган ҳаёти ҳақида гапириб берар экан, бошловчи унга: - Йигит ҳотирасини бутунлай йўқотганда ҳам ёдидан чиқармаган ягона сўз нима эди?- дея савол берди. - Буни унинг ўзидан сўранг, - жилмайди қария. - Яхши унда Другни студияга таклиф қилишдан аввал даврага ҳаётининг мазмунини тушларида кўрган, тушларида севган, ана шу тушлари орқали узоқ ўлкаларга излаб келган Осиёхонимни таклиф қиламиз. Осиё даврага оппоқ кўйлакда худди фаришталарга ўхшаб сузиб киргандек бўлди. Студиядагилар Осиёнинг гўзаллиги, малоҳати, энг асосийси садоқати ва муҳаббатига тан берганча қарсаклар билан кутиб олишди. Бошловчилар қарсаклар овозини аранг бостиришар экан, Осиёга савол беришди: - Агар Друг сиз излаб келган йигит бўлиб чиқмаса нима қиласиз?!- дея савол беришди. - Мен битта нарсани аниқ биламан,- дея бошини баланд тутди Осиё,- қалбим эгаси Умид ака тириклар! Сабаби у киши ҳаётимга кириб келган вақтдан бошлаб юрагим ҳудди куй чалаётгандек бошқача ура бошлаган. Юрагим ҳамон шундай урмоқда. Тушунганингиздек, бу дегани Умид ака тирик дегани. Агар уларни бу ердан топа олмасам бошқа жойдан қидираман. То умримнинг оҳиригача... Осиё шу сўзларни айтар экан ён тарафдан аста-секин оҳиста қадамлар билан студияга кириб келган йигит унга яқинлаша бошлади.  Даврадагиларнинг бари нафасини ичига ютганча уларни кузата бошлади.    Йигит ҳаяжонда Осиёга яқинлашди:    -МАЛИКАМ...    Бошловчи барчага юзланди:     - Шундай қилиб Друг - Умид ўлим ёқасида ҳам унутмаган ягона сўзни сиз ҳам эшитдингиз.  Осиё Умид томонга ўгирилди... - Маликам...- такрорлади Умид.. 🔳 🔳 🔳 "Баҳор қайтмайди" деганлар адашади. Борлиқни мукаммал яратган зот уни ҳамиша, то ўзи истамагунча қайтадиган қилиб созлаб яратган. Шу сабаб ҳотиржам бўлинг: - Кетган баҳор ҳамиша қайтади! Муҳими #БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА биз ўзимизни қандай тутишимиз... Уни кутиб олиш учун қанчалар тайёрлигимиз... Баҳорга қанчалар муносиблигимиз... Ана шунда кўнгил баҳорлари қайтаверади. Ҳудди Умид ва Осиё ҳикоясидаги куз бўлишига қарамай изига қайтган баҳор каби... "Қолгани нима бўлди?!" дейсизми... Икромжон ака Умид ва Осиёни олиб юртга қайтди. Уларни уйларида Адҳам ака, Сурайё опа, Латофат ҳамда биринчи синф ўқувчиси Адҳамов Жалолиддин Умид ўғли бир олам қувонч билан кутиб олдилар... Ким билсин, Жалолиддин келгуси йили ука ё сингилчалик бўлар... Бу ҳикоямизни энди сиз тугатиб қўяқолинг, майлими? Мен эса аллақачон янги қаҳрамонлар излаб йўлга тушдим... Ҳаа айтганча, асар ёзиш вақтида кечикканим, куттирганим, савол, фикр-муносабатларингизга жавоб бера олмай қолганим учун мени маъзур тутарсиз. (Аслида бу фикрлар мен учун жуда қадрли ва мен уларни ҳар бирини ўқиб бораман) Сабаби мен ҳам оддий бир аёлман. Бахтини оиласи, фарзандлари ва севган касби орқали туйган оддий бир муаллима... Исми- ГУЛ, кўнгли- БАҲОР, руҳи- ХАЗОНРЕЗГИ... Хайр демайман, Кўришгунча... Сатрлар орқали ғойибона дийдорлашгунча... Гулбаҳор Рахматуллаева-Хазонрезги Асар боши: 20.01.2024. Якуни: 25.04.2024. Эътиборингиз учун раҳмат! Саломат бўлинг! #қисса_тугади 📌📌📌
    32 комментария
    57 классов
    ШАМСИНУР #БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР Хонага киргсн ҳамшира менга кетишим мумкинлигини айтди. -Секинроқ, уйга бориб дам олинг. Сизга рецепт ёздилар врачимиз, уларни қолдирмай олишингиз керак. -Шу ерга келиб оламизми? Битир акам савол берди. -Ўзларизда ҳамшира бўлса олаверинг. Йўқса келсангизам бўлади. -Хўп рахмат,-эрим чаққонлик билан ҳамширани чўнтагига пул солди. Мени эса туришимга қарамай кўтариб олди. -Ўзим юра оламан. -Йиқилиб қоласан, жим кетгин . Ботир акамни юрак уришини эшитиб кетяпман. Балки бошқа вақтда ҳаяжонланармидим. Лекин ҳозир эмас. Ёлғиз қолгим келяпти. Ҳеч кимса йўқ жойга, тинч жойга боргим келяпти. Машинага ўтирганимиздан кейин мен уйга қайтмаслигимни айтдим. -Мени дадамни уйларига олиб боринг . -У ерда нима қиласан? -Сиз билан яшамайман. -Бу гапни ҳаёлингдан чиқариб ташла. -Мен хиёнатга лойиқмидим? Йўқ саволни бошқача берамиз, хиёнат қилишизга сабаб бормиди? -Ҳамма эркакдаям бўлади бунақа ҳолат. Хато қилдим, биламан буни оқлаб бўлмайди. -Шунингдек кечириб ҳам бўлмайди. -Оддий бир гапга, ёки учрашувга оилани бузиб кетаверасанми? -Демак оддий гап, агар шу ҳолат... Гапимни давом эттиришимга қўймади. -Бас! Бу борада сўз бўлиши мумкин эмас. Қайта гапирмадим. Уйга келганимизда қайнонам хавотир олиб ўтирган эканлар. Мени кўриб дарров олдимизга келдилар. -Қизим нима бўлди сизга? -Йиқилиб тушдим ойижон. Ҳаммаси жойида. -Рангингиз бир аҳвол. -Яхшиман ойижон. -Ойи Сумбула дам олиши керак. Ботир акам қўлимдан ушлаб хонамизга киритиб ётоққа ётқизди. -Энди дамингни ол. Куч тўплашинг керак. Пешонамга теккан лаблардан ўзимни нари олдим. -Мен бирор тансиқроқ овқат буюртма қиламан. Сен бемалол ётавер. Кейин чиқиб кетди. Ўз ҳаёлларим, оғриқларим билан қолдим. Қанча ухладим билмайман қайнонам патнис кўтариб кирдилар. -Қизим шўрва қилгандим, иссиққина ичиб олинг. Ичингизга бироз иссиқлик кирсин. -Ойижон иштаҳам йўқ. -Ботир жудаям афсусда . Мен эса ундан аразладим . Ишончимни синдирдинг дея гапирмай қўйдим. Ўз ўғлим бўлсада бу ишини ёқламайман. Тўқ ҳаётда ўсгани учун ҳаётга енгил қарайдиган бўлиб улғайибди. Бекорга эркакни тўқчилик бузади дейишмаган. -Юрагим оғриди. -Биламан, ҳаммаси яхши бўлади. Ботир сизни яхши кўради. Буни яхши тушуниб етмаяпти. Бироз ўзизга келинг унга яхшигина дарс беришимга тўғри келяпти. Чунки оилада ишонч бўлсагина мустаҳкам бўлади. Ҳали шундай қилайки ёниздан кетолмайдиган бўлсин. -Менга буни кераги йўқ. -Тушунаман ҳозир аламзадасиз. Вақт ҳаммасига даво. Қани оғзизни очингчи. Қайнонам мажбурлаб оғзимга бир қошиқ шўрвани солдилар. Кейин ҳижолат бўлиб ўзим қўлларидан қошиқни олдим. -Илиқроқ бемалол ичасиз. -Рахмат ойижон. -Сиз соғ бўлсангиз бас қизим. Сиз бемалол шўрвани ичиб олинг. Мени бир икки юмушим бор эди. Қайнонам чиқиб кетдилар. Кечда кириб келган эримни юзига қарамадим ҳам. Аммо у менга гул кўтариб келибди. -Мени гўзалим, мовий кўзлигим. Олдимга келиб сочларимдан тўйиб ҳидлади. -Аҳволинг яхшими? -Яхши,-ҳиссиз жавоб бердим. -Ўхшамаяпти. Бу гул сенга. Қўлларимга чиройли букетни тутқазди. -Сенчалик чиройли эмас лекин. -Муҳими чиройли бўлиш эмас. Бу гапимни Ботир акамни кўзларига тик қараб гапирдим. -Унда нима муҳими? -Керакли бўлиш. Ҳар соат, ҳар сонияда керакли бўлиш. -Сен менга кераксан. -Бўлди ёлғонни тугатайлик,алдашиздан маъни йўқ. Ботир яна яқин келганди юзимга ароқ ҳиди келиб урилди. -Биласанми нима, мен кўпчилик билан юргандирман, лекин ҳеч кимни йўқитишдан қўрқмаганман. Ҳаммаси вақтинчалик қизиқиш бўлган. Саргузашт излашми, балки кўнглимга ёққанини излагандирман. -Шу вақтгача топилмаган бўлса бундан кейин ҳам топилмайди. -Ким айтди сенга топилмади деб? -Уми ми унда? -Йўқ, у эмас. У бир марта ана икки марталикдир. Аммо у эмас. -Менга қизиқмас. Юзимни бурдим. Аммо у янада яқин келди. -Наҳотки эрингни кўнглига ким йўл топгани сени қизиқтирмаса? -Қизиқ эмас, ўзиям ёқтирганиям. -Шунчалар бефарқмисан? -Ишонч цинган жойда фарқли ёки бефарқликни аҳамияти йўқ. -Аниқми? -Ҳа қизиқмас. Сиз билан барибир ажрашамиз, ёқтирганизни келтириб яшайверасиз. -Бунга рози бўлсанг бас. Ичимда дунёлар қуласа ҳам бор кучимни тўплаб жилмайдим. -Албатта розиман бахтли бўлинг . -Хўп айтганингча бўла қолсин. Ботир ўрнидан турди. Мен эса адо бўлгандим. Нега севгани бир инсонни севдим дея. Ботир қайта ёнимга ўтирганидан чўчиб тушдим. -Ҳа яна нима? -Ма бунга ёзиб бер. -Нимани?-унга ажабланиб қарадим. -Севганиз билан бахтли бўлинг , у билан бирга яшанг деб. Ушла ёз, менга телбага қарагандек қарама. Алам қилсада айтган гапини ёздим. Ҳаттоки имзо қўйдирди ва суратга ҳам олди. Мастлиги учун бу телбаликларни қиляпти чоғи. Агар яна нимадир деса йиғлаб юбораман. -Ким айтди сенга топилмади деб? -Уми ми унда? -Йўқ, у эмас. У бир марта ана икки марталикдир. Аммо у эмас. -Менга қизиқмас. Юзимни бурдим. Аммо у янада яқин келди. -Наҳотки эрингни кўнглига ким йўл топгани сени қизиқтирмаса? -Қизиқ эмас, ўзиям ёқтирганиям. -Шунчалар бефарқмисан? -Ишонч цинган жойда фарқли ёки бефарқликни аҳамияти йўқ. -Аниқми? -Ҳа қизиқмас. Сиз билан барибир ажрашамиз, ёқтирганизни келтириб яшайверасиз. -Бунга рози бўлсанг бас. Ичимда дунёлар қуласа ҳам бор кучимни тўплаб жилмайдим. -Албатта розиман бахтли бўлинг . -Хўп айтганингча бўла қолсин. Ботир ўрнидан турди. Мен эса адо бўлгандим. Нега севгани бир инсонни севдим дея. Ботир қайта ёнимга ўтирганидан чўчиб тушдим. -Ҳа яна нима? -Ма бунга ёзиб бер. -Нимани?-унга ажабланиб қарадим. -Севганиз билан бахтли бўлинг , у билан бирга яшанг деб. Ушла ёз, менга телбага қарагандек қарама. Алам қилсада айтган гапини ёздим. Ҳаттоки имзо қўйдирди ва суратга ҳам олди. Мастлиги учун бу телбаликларни қиляпти чоғи. Агар яна нимадир деса йиғлаб юбораман. Ботир акам кийимларини енгиллатиб ёнимга ётганча мени қучоғига тортди. Ҳар замонда симиллаб оғриқ бераётган ичимда қаттиқроқ оғриқ турди. -Айй . -Оғридими? -Йўқ,-ўқрайиб қарадим. -Кечир. Янада қаттиқроқ бағрига босди. -Нега менга ёпишиб олдингиз, боринг севганизни ёнига. -Уни ёнидаман, ўзинг рухдат бердинг. Хатто ёзиб бергансан. -Нима? -Севганим сенсан. Бошқаси эмас. Кўнглим бўшаб кетди. Юзимга кўзёшларим оқа бошлади. -Йиғлама, нега йиғлайсан? Ботир акам кўз ёшларимни артганча менга тикилди. -Мен ўйинлардан чарчадим. Илтимос ўйин қилманг, етарли бўлди -Ишон менга, бу ҳеч қанақа ўйинмас. -Қани эди ҳозир ухласаму, ҳеч қачон қайтиб уйғонмасам. -Мен аблах одамман, била туриб сенга азоб бердим. Кечиримингга лойиқ эмасман биламан буни. Нима қилай сени чиндан яхши кўриб қолганман. Буни англашим учун эса боламизни йўқотганимиз сабаб бўлди. Сен уйғонмасам деган сўзни тилингга олма, сенсиз мен қандай яшайман. Ҳар куни сени кўрмасам яшай оламанми? Илтимос бир марта имкон бер. Ҳаммаям хато қилади, мен барини тўғирлашга ҳаракат қиламан. Ботир акамни сўзларида ёлғон йўқлигини гапириш оҳанги ва айбдорлик ҳисси бор бўлган кўзларидан ҳам пайқаш мумкин эди. -Қўлимдан келмасачи? Давоми бор... #shamsinurijodi
    6 комментариев
    45 классов
    1986-йиллар мактабга келиб, ёшлик даврларини эслашибди🙈 Ишқилиб ҳаммасини уйида тинчлик бўлсин, деб ёзишмоқда интернетда)) Синфдошлар группасига юборамиз
    23 комментария
    587 классов
    Халқпарвар бой Туркияда Сабанжи Холдинг номи билан машҳур бўлган жуда катта тадбиркор бўлган. Ҳозир фарзандлари компанияни бошқаради. Туркиядаги “Тойота”нинг эгаси ҳисобланади. Бундан ташқари банклар, ўнлаб йирик фабрика ва заводлар, супермаркетлар, университет, мактаблар, медиа ташкилотлари ва юзлаб майда корхоналарнинг хўжайини бўлган. У эгалик қиладиган корхоналарда минглаб одамлар ишлайди. Ёши анчага бориб қолган бўлса ҳам ҳеч бир тендер ёки кўргазмани ўтказиб юбормаган. Изланишдан тўхтамаган. Кўпчилик “уни пули етти авлодига етади-ку, қариганда шу югур-югур нима кераги бор?” деб айтишади. Ҳудди шу савол билан журналистлар унга юзланишибди. Сабанжи шундай жавоб берибди: “ Мен ва жамоамга тўхташ мумкин эмас. Мен тўхтасам сиз айтгандек, етти авлодим маза қилиб яшайверади. Лекин корхоналаримизда ишлаётган 50000 дан ортиқ ишчилар биз тўхтасак нима қилади? Уларни ишдан бўшатишимизга тўғри келади. Уларнинг оиласи нима билан тирикчилик қилади? Тўхтолмаймиз, бунинг иложи йўқ...” Мана сизга миллиардернинг дунёқараши. Бадавлат инсонлар фақат ўзларини эмас, халқни ҳам ўйлашлари керак. Фақатгина ўйлаш керак эмас, балки бунга мажбурлар. Чунки шу халқ уларни бой қилган ва бой қилишда давом этмоқда.
    5 комментариев
    81 класс
    Сўнгги сўз Ўктамга ҳамманинг ҳаваси келарди. Бойлик, мансаб, шон-шуҳрат—ҳаммаси бор эди. Кўчада ҳаммасини эпларди. Оиласини керагидан ортиқ таъминлаб қўйганди. Ичкарида эса... Оиласида жағи очиқ, шубҳа-гумондан, рашкдан тўйдирган аёли ва уни жонидан ортиқ кўрадиган бешта боласи бор эди. Қариндошлари унга яна битта уйланишни, шу йўл билан бу аёлни жазолашни, ёки ажрашишни маслаҳат берарди. Бир куни хотини жонидан тўйдириб юборди. Машинасига ўтирди-ю боши оққан томонга кетди. Йўлда кимдир қўл кўтарди. Қараса, мактабда ўқитган устози. Машинасини тўхтатди, тушиб саломлашди, кейин иззат билан устозини уловига таклиф қилди. —Туман марказига бориб келишим керак, нафақам билан муаммо бор,-деди устози. —Ўзим олиб бориб келаман,-деди йигит. Ўктамнинг негадир унга юрак ёргиси келди. Аёлининг жанжалкаш, ўта рашкчи эканидан, ҳозир ҳам уйдан қочиб чиқиб кетганидан гапирди. —Ажрашсаммикан? Устоз кўп йиллик ўқитувчи эди. Шошмай гапирди. —Биринчи оилам билан ажрашганимдан хабаринг бор. Иккинчи бор уйланганимни ҳам биласан. Хотин зотининг яхшиси бўлмас экан. Аввалгисидан қутулсам, яхшиси учрайди деб ўйлабман. Бешбаттари келди. Сабр қил... Ўктам сабр қила-қила ўзига дард орттириб олди. Кейин бу оламни тарк этди. У жим кетмади. Унинг ўлиб қолиши мумкинлигини хаёлига ҳам келтирмаган аёлини қошига чорлаб, куч билан охирги гапини айтди. —Мен сен билан болаларим туфайли яшадим. Шуларни етим қилмаслик учун сенга чидадим. Мана қутулдинг, қутулдим... Кейин тилдан қолди. Шу куни кечга жони узилди. П/С: Бу воқеани бизга марҳумнинг қизи гапириб берди. Бу омонат дунёда ҳамма бир-бирига ғанимат. Яхши одамларни, яқин одамларни вақтида авайлаш керакмикан? Хулоса эса ўзингиздан.
    1 комментарий
    58 классов
    ​#ижод. Муаллиф: Азизахон Исмоилова НОМСИЗ ДАРД Бу аёлнинг соддалиги,  эрининг чизган чизиғидан чиқмаслиги,  хуш-ҳандон юриши,  позитив кайфияти доим эътиборимни тортган.  Рост Қўқонжоннинг шундай аёллари борки,  улар эрини бошига тождек қўндириб юради,  пойафзалига қўнган чангни бўлса-да эъзозлайди,  борлиғи,  саждагоҳи,  пир-у мавлосидек кўради... Аёл уйдан чиқмасди.  Уйи унинг қадрли гўшаси эди.  Борсам,  ошхонасига янги гаджет олган бўларди,  кўрсатарди. Эри ҳориждан олиб келган нарсалардан битта-битта илинарди. Кейин тўлиб тошиб жуфтини мақташга тушарди. Ҳайрон қолардик,  унинг олтита тилни биладиган эридан,  аёлнинг меҳр-у муҳаббатидан,  ҳаётга бўлган завқидан,  порлаб турган кўзларидан... Очиғини айтсам,  мен бу аёлнинг кўйлакка текис дазмол уришидан ҳам ҳайратланардим.  Ростдан ҳам ҳавасга дазмол урарди у!  Текис,  силлиқ,  қўлтиқ-пўлтиғида тиришган жойи йўқ,  ҳудди қуйма либосдек турарди бу кўйлак фарзандларининг устида! Овқатининг ширинлигини ҳам мақтайми?  Менимча бу шартмас. Аммо русчасига подача деб аталадиган овқатни дастурхонга чиройли қилиб тортиш,  узатиш илмини ҳам бу аёл жуда ҳадисини олганлардан эди. Камина тўкис деб тушунган мана шу аёл тўртта ўғил фарзанд дунёга келтирди. Тўртта ўғил фарзанд... Бир куни уйига бордим:  борсам у ҳар қачонгидан хурсанд.  Кўзлари яна қоронғу туннинг фонуси каби чақнаяпти.  Мени етаклаб ичкарига бошлади.  Кирдим.  Кирсам, ичкарида янги компьютер турибди.  Ҳайрон қолдим.  Чунки у вақтини ижтимоий тармоқларга сарфламайдиган аёл эди.  Ошхона,  ошхона,  ошхона... У менга яна эрининг ўзи унга одноклассникида профил очиб берганини айтди.  Дўст ҳам топиб берганмиш.  "Мана мана бундай қилиб дўстлар излаймиз.  Кўрдиз,  аллақанчаси чиқиб келади.  Телефонингиздан кирдик-ку,  аввал таниш-билишларни кўрсатади,  бизга!  Мана... бир вошдан чиқиб келди:  бу ўртоғиз Нафиса,  расмларига кирамиз.  Қаранг,  ўша эканми?  Хў-ў-п,  бу Дилдора.  Аммангизнинг қизи!  Унга ҳам друзья ташлаб қўйдик.  Гаплашиб юрасиз.  Ўзиям ҳайрон қолаётган бўлса керак,  сизни тармоқда кўриб? Бу, бу.... И,  мана бу аёл ҳам кўриняпти.  Уям танишингизми? Танишингизми-танишингизмасми,  майли унгаям друзья ташлаб қўйдик.  Бўлди!  Шу бештаси билан гаплашиб туринг, ҳозирча! " Аёл дугоналарини битта-битта тармоқдан топганини ва улар билан бемалол гаплашиб ёзишаётганини айтиб мақтанди. У учун хурсанд бўлдим. Кейинги ташрифимда у тармоқдан танишган дугонаси ҳақида тўлиб тошиб гапирди.  Ажойиб аёл эканлигини,  у билан гаплашиб вақтнинг қандай ўтиб бораётганини ҳам сезмай қолганини айтди. "Бу кишимнинг ғаши келяпти.  Шу хотинга ёпишиб олдингиз.  Уйдаги ишлар ҳам қолиб кетяпти.  Агар овқат-озиқ вақтида бўлмаса,  кирлар вақтида ювилмаса,  кейин мандан хафа бўлманг! дедилар." Гапира туриб кўзи билан компьютерига мўралади.  Сўнг шошиб қозонини кавлашга чиқиб кетди.  Навбатдаги ташрифимда у аввалгидан ҳам хурсанд,  шодликка тўлиб-тошган,  ҳаётидан мамнун бир қиёфада эшик очди.  Суҳбатимизнинг катта қисмида у ўша тармоқда танишилган дугонасининг мақтовидан бўшамади. У аёлнинг гаплари,  тушунчалари,  оқила аёл йўриғида бунга берган маслаҳатлари бизни ажаблантирса-да,  аёлнинг гапини бўлмай жим ўтирдик.  Навбат у аёл жўнатган совға-саломларга келди:  ҳар хил китоблар,  мотивация берувчи қўлланмалар... "Шодияхон роса ажойиб аёл.  Умидакам бир нарсадан ғашимга тегиб, сиқиб қўйса,  бўғилиб турган бўлсам,  дарров юрагимнинг ҳижилини ёзади. Телефонлашяпмиз. Ўзиям роса сезгир-да! Овозимдан биладими билмайман, сиқилиб турганимни.  " Вой опа,  яна сиқилиб қопсиз-а? " дейди.  "Энди уйдан чиқмай ўтирса одам шунақа бўлиб қоларкан-да!" дейман.  Ажойиб-ажойиб гапларни гапиради. Э,  яхши аёл-у эри йўқ-да!" "Ким у Шодияхон?" дейман ажабланиб. "Ўша-да интернетдан топиб олган дугонам!  Ўзиммас-у Умидакам топиб берганлар,  ў-ў-ша биринчи одно очиб берганларида...  Ҳуллас бу аёл... Битта ўғиллари билан наркоман эрга тегиб ажрашиб кетган экан.  Эшитиб ҳайрон қопман.  Роса кўп экан-а Тошконда наркоманлар? Билармидиз? Бир нарсаларни айтиб берса қўрқиб кетибман." 2-қисм "Бу ўша сиз айтаётган Умму бирнарса деган аёлми? "Ҳа, ҳа ўша..." Кетар чоғимиз у қўлимизга дугонаси жўнатган совғалардан улашди. "Олдин совет даврида опам Германиядаги битта ўзи тенги қиздан посылка олган. Тавба, дўстлашиш ўша пайтларда ҳам бўлган экан-да!" "Ҳа, олдин шунақа бўлганда вертуал дўстлашувлар! Ҳамма бир-бирига хат ёзган... " "Энди Шодияхонга манам нимадир жўнатворишим керак. Умид ака "яхшилаб ўйланг, у аёлга нима ёқишини биласизми, ўзи? Бўлмаса сўраб-суриштиринг" деяптилар. Ўйлани-и-иб турибман, нима жўнатсам экан деб... Бу кишим сафарга кетиб қолгунларича шуни ҳал қилиб олишим керак, кейин уйдан чиқолмайман." "Қаерга кетяптилар?" "Дубайга!" "Бориб-келавериб Дубайлик бўлиб кеттилар-ей, эриз!" "Айтманг!" Бир йил давомида мен кечмишини ёзаётган аёл билан ўша Шодияхон ўртасида ажиб бир дўстлик ҳикоялари давом этди. Кейин... Кейин аёлнинг онаси оламдан ўтди. Таъзияга бордик. Таъзияга борганимизда аёлнинг сочлари кумуш оқариб кетганди, кўзлари эса жуда мотамсаро... "Шодия дугонангиз ҳам таъзияга келиб кетгандир?" деб сўрадим. Бўшашиб "ҳа, келиб кетди!" деди. Бу сафар дугонаси ҳақида аёлнинг тўлиб тошиб гапирмаётганини-мен шунчаки аза кайфиятига йўйдим. Кейин кимдандир эшитиб қолдим. Сочларнинг бир кунда кумуш тортиб қолиши анча олдинроқ содир бўлган экан. "Онаси оламдан ўтмасидан олдин ҳам у жуда тушкун аҳволда эди!" дейишди менга. Янги уйга чиққандим. Ташвишим ўзимга етгунча эди. Бир муддат ундан хабар олмаганимни ва ана ўша ўзим билан ўзим бўлиб қолган вақт оралиғида мен биламаган жуда кўп ишлар бўлиб ўтганини тушундим. Кейинчалик маълум бўлишича, Шодияхон шунчаки тасодифан бу аёлга дугона сайланиб қолмаган экан. Аввал бошқа бир инсон билан бу аёлнинг интернетда танишуви юз берган, кўнгил-кўнгиллардан сув ичгач, минг иккиланишлар билан никоҳ ақди тузилган ва кунлардан бир кун шунча йил севимли эр бўлиб яшаб келган инсоннинг хаёлига- кундошларни ажойиб тарзда бир-бири билан таништириб қўйиш ғояси келган... Ғоя одноклассники (бу тармоқ ўша пайтлар машҳур эди) сайтида аёлига янги профил очиб бериш ва уни кимлар биландир дўст қилиш орқали амалга ошган. Натижада аёл ўз кундошига жуда узоқ вақт дугона сифатида қараб у ташлаган илмоқдор саволларга жавоб бериш орқали унга ўз сирларини айтиб келган... Азиз ўқувчим, орангизда бу ҳикояни ўқиб турган эркаклар балки бу ҳолатга жуда оддий қарагандир? Балки орангиздаги баъзи бир аёллар бу аёлнинг сочи бир кечада нега оқариб кетганини тушунмагандир ҳам... Балки "кимдир эр бермоқ жон бермоқ" мақолини эслагандир... Йўқ, масала бундай эмас! Бир туякашнинг жуда севимли бир туяси бор экан. Туякаш у билан кичик-кичик карвонлар тузиб жуда кўп жойларга борган экан. Туянинг ажали етибди. Туякаш туясининг бошида ўтириб ундан рози ризочилик сўрабди. "Сени баъзан оч қолдирдим. Сени баъзан сувга етинтиролмай қийнадим. Сени баъзан саваладим. Баъзан бўғзингдан арқон солиб судрадим. Эй туям, мендан рози бўл!" Туя жавоб берибди: "Оч қолдирганингда, сувсиз қолдирганингда, бўйнимдан арқон солиб судраганингда сени ҳожам сифатида тушунганман. Аммо битта жойда ҳамиятимга тегадиган иш қилгансан! Бўйинтуруғимни бир тиррақи эшакнинг думига боғлаб қўйиб мени масҳара қилгансан. Шуни кечиролмайман, холос!" Ройиш аёлнинг сабр ҳадлари кенг. Оч қолдирсангиз, "битта пиёзни икки кунга етказасан!" деб айтсангиз, бажаради. Тўрт девор ичига қамаб кетсангиз, кўнади. "Ўнта туғиб бер!" десангиз, туғади. "Устингга кундош олдим!" десангиз ҳам кўниши мумкин. Юзини сал четга ўгиради-да қўрғонини яна мустаҳкамлашга тушади. Чунки эр бўлмаса, бола бор. Газ бўлмаса ўчоқ. Аммо қўйнига жосус тиқиб устидан кулсангиз кўнмаса керак. Қайдам... Азизахон Исмоилова 10.05.2023.
    4 комментария
    67 классов
Жанубий Кореяда 70 ёшли чоллар эртадан кечгача биз билан елкама-елка ишлайди. Бирининг айтишича, агар муболаға қилмаган бўлса, 90-100 ёшгача ҳам ишлашар экан. Ишлаб-ишлаб ўлиб кетишади. Ўлгач, аксарини темир қутига солиб, худди чиқиндини ёққандек ёқиб юборишаркан... Уларни ўзимизнинг нуронийларимиз билан таққослаб кўраман, 5 маҳал масжидга қатнайдиган, тўй-ҳашамларнинг тўрида ястаниб ўтирадиган, фарзандлари  ардоғида, атрофида набиралари парвона... мана шундай оқибатга нима етсин?.. Ғолиб Баҳром
Ассалому алайкум! Раббим... Сендан сўраган гўзал орзуларимизни кўзимиз билан кўришни насиб эт. Жонимиздан ортиқ кўрган жон - жигарларимиз билан узоқ йиллар бирга бўлишни, байтинга боришни ва кафтларидан зам - зам ичишни насиб эт. Юртимиз, оиламиз, яқинларимиз, қўни - қўшниларни хотиржамлигини бардавом айла. Жамики хастага, қарздорга, бошига синов тишганга, бефарзандга... ўзинг ёрдам бер. Биздан ўтган хатоларни авф эт ва бизни ранжитганларни ҳам ўзинг кечир. Юзимиздан нур ва қалбимиздан хузурни кам қилма... Жума айёмингиз муборак бўлсин.
ЁРУҒ КУННИ СОҒИНИБ 88-қисм — Уни топайлик... Адҳамимни топайлик. Шу ерга олиб келайлик. Бегона жойларда, қурт-қумурсқаларга ем бўлган болам-а-ай... — Мунисани силтаб ташлаб, кўксига ура бошлади у. — Ойи, ойи ўзингизни қўлга олинг... — Муниса қайнонасини бағридан қўйиб, силкиларкан ногоҳон кўзи сал нарида ётган Маликага тушди. У худди нафас олмаётгандек қимир этмас, аммо кўзларидан дув-дув ёш оқиб, ёстиқни хўл қилиб юборганди. “Худойим, нега инсон ўзига келган дардга чидайди-ю, яқинларига етган озорга тоқат қила олмайди? Мен қизларимнинг кўз ёшларини кўтара олмайман. Ўзинг уларга сабр бергин, Парвардигор... Маликам, мурғак дилбандим... Бизни ўйлаб овоз чиқармай йиғлаётган дили куюгим... Сен
  • Класс
#Мулоҳазалар Кеча қайноғамнинг набирасининг туғилган кунида менинг ҳам набираларим қатнашибди.Тадбирдан кейин уйга келган рафиқам қизиқ воқеани айтиб берди. Қизалоқ қувончи учун тадбирга иккита “айиқ” олиб келишибди. Набирам рафиқамга қарата “буви айиқлардан бирининг ичида одам бор экан”, дебди. 5 ёшли қизчанинг ақли етган нарсага биз катталарнинг ақли ҳамон етмаяпти. Гап шундаки, айиқ Россиянинг норасмий рамзи ҳисобланади. Оқ айиқ бўладими, Қўнғир айиқ бўладими, ҳақиқийси бўладими, қўғирчоғи бўладими Россия улардан тарғибот сифатида фойдаланади. Айиқлар ҳақида мультфильмлар яратиб болалар онгига ўз мафкурасини сингдиради. Биз эса шунга ақлимиз етмасдан ҳали ақли ҳеч нарсага етмайдиган чақал
  • Класс
ФАРҚ. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Бир дирҳам минг дирҳамдан ўзиб кетди". Саҳобалар сўрашди: "Қандай қилиб бир дирҳам минг дирҳамдан ўзиб кетди?!". Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Бир кишининг икки дирҳами бор эди. Уларнинг бирини садақа қилди. Бошқа бир киши эса кўп молига назар солиб ундан юз минг дирҳам олиб садақа қилди". Яъни, бир кишининг икки дирҳами бор экан. У бир дирҳамини садақа қилибди. Яъни, у бор молининг ярмини садақа қилибди. Ваҳоланки, ўзи унга муҳтож экан. Демак, ўзи муҳтож бўлатуриб ярим давлатини инфоқ қилибди. Иккинчиси эса жуда ҳам бой экан. У бутун молига назар солиб ундан юз минг дирҳам садақа қилибди. Аслида бу жуда катта пул.
Кўмиш сизга насиб қилибди 🤣
01:00
😂😂😂
2 858 просмотров
Сўнгги сўз Ўктамга ҳамманинг ҳаваси келарди. Бойлик, мансаб, шон-шуҳрат—ҳаммаси бор эди. Кўчада ҳаммасини эпларди. Оиласини керагидан ортиқ таъминлаб қўйганди. Ичкарида эса... Оиласида жағи очиқ, шубҳа-гумондан, рашкдан тўйдирган аёли ва уни жонидан ортиқ кўрадиган бешта боласи бор эди. Қариндошлари унга яна битта уйланишни, шу йўл билан бу аёлни жазолашни, ёки ажрашишни маслаҳат берарди. Бир куни хотини жонидан тўйдириб юборди. Машинасига ўтирди-ю боши оққан томонга кетди. Йўлда кимдир қўл кўтарди. Қараса, мактабда ўқитган устози. Машинасини тўхтатди, тушиб саломлашди, кейин иззат билан устозини уловига таклиф қилди. —Туман марказига бориб келишим керак, нафақам билан муаммо бор,
ЁРУҒ КУННИ СОҒИНИБ 81-қисм — Ойи, нега уйга кетдингиз? Дадам келибдими? — унга пешвоз чиқди Лайло. Мунисанинг кўкси ўйилгандек бўлди. Ўзини хурсанд кўрсатишга уриниб гапни бурди: — Эртага ёмғир ёғаркан, қизим. Иссиқ кийимларимизни олиб келдим. Сенга соябон олиб берайми? Боғчага соябон кўтариб борасанми? Лайлонинг чақноқ кўзларига эса бирдан мунг чўкди. Миттигина вужуд ҳамма нарсани англагандек, сўзсиз нари кетди. Бу Мунисани яна чўктирди. “Бечора болам. Дадасини шунчалар соғиндики... Дадаси наҳот сиз болаларингизни соғинмадингиз? Наҳот уларнинг кулиши, эркаликлари, гап-сўзлари кўз олдингизга келмаяпти? Менга “қизларимни ҳеч қачон йиғлатмайман, меҳрга зор қилмайман”, деб сўз бергандингиз.
  • Класс
1986-йиллар мактабга келиб, ёшлик даврларини эслашибди🙈 Ишқилиб ҳаммасини уйида тинчлик бўлсин, деб ёзишмоқда интернетда)) Синфдошлар группасига юборамиз
01:29
😂😂😂
44 748 просмотров
Халқпарвар бой Туркияда Сабанжи Холдинг номи билан машҳур бўлган жуда катта тадбиркор бўлган. Ҳозир фарзандлари компанияни бошқаради. Туркиядаги “Тойота”нинг эгаси ҳисобланади. Бундан ташқари банклар, ўнлаб йирик фабрика ва заводлар, супермаркетлар, университет, мактаблар, медиа ташкилотлари ва юзлаб майда корхоналарнинг хўжайини бўлган. У эгалик қиладиган корхоналарда минглаб одамлар ишлайди. Ёши анчага бориб қолган бўлса ҳам ҳеч бир тендер ёки кўргазмани ўтказиб юбормаган. Изланишдан тўхтамаган. Кўпчилик “уни пули етти авлодига етади-ку, қариганда шу югур-югур нима кераги бор?” деб айтишади. Ҳудди шу савол билан журналистлар унга юзланишибди. Сабанжи шундай жавоб берибди: “ Мен ва жамоам
Показать ещё