Унинг булка нон чиқарадиган цехи бор. Кеча ўзим кўрдим, дамасни орқасига мингта нон юклади. Битта нондан икки юз сўмдан қолса ҳам биласизми бир кунда қанча пул топяпти?
*
- Писмадончини танийсизми? Уни хокимиятда таниши бор. Ўша билан гаплашиб шахардаги одамлар гавжум жойларда тўртта музқаймоқ сотадиган жой қилиб олди. Музқаймоқнинг даромади харажатнинг тенг ярмига тенг. Бу дегани бир кунда беш юз минглик музқаймоқ сотса, кечга яқин икки юз эллик минг даромад олади дегани.
***
Хов сўрида думалаб, гапни катта қилиб етган Али амакини кўряпсизми? Ана ўшани иккита ўғли Россияда яҳши жойга ўрнашиб олган, бир ойда хар биридан минг доллордан икки минг доллорни шарақлатиб санаб олади. Шунинг учун хар куни чойхонада, бировга гап бермай юмалаб етади.
****
- Нормат ГАИни танийсиз а? Данғиллатиб ховли соляпти. Шахардаям иккита квартираси бормиш, у ерга ижарача қўйиб, хар ой ижара пули йиғиштиради.
Улар бой бўлмай, мен бой бўлайми?
Нега мени пулим кўпаймаяпти хайронман???
****************************
Манашундай шифтга қараб ётиб, бировни мол-мулкини хисоб китоб қиладиган кимсаларни, қизиқчининг бир аскиясидаги, умрида лотерия сотиб олмай, "Бирор марта лотерияда ютмаганман" деб, нолийдиган кимсаларга ўхшатаман.
- Тур ўрнингдан ярамас, кимнидир қанча пул топишини хисоб китоб қилгунча, ўзинг ҳам ўшалар каби харакат қил, ишла, меҳнат қил! Хеч бир иш қилмай, уйда хонтахлит бўлиб ёнбошлаб олиб хотин бечорага хар харда дўқ уриб, "чойинг намунча иссиқ ёки совуқ" деб жеркимасдан, кўчага чиқиб ишла! - дегим келади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 7
Одамзот гап суз билан яшаяпдими дийсан базида....
Бизам кимлар учундир шунакамиз гийбатчи....иллатчи...