2-қисм.
Муаллиф: Дилором Қосимова.
Соҳиб акамни қучоғида анча ўзимни ҳотиржам сезаман. Ғалати тўғрими? Ундан қанчалик қўрқсам ҳам, Уни ёни мен учун ҳотиржамлик ошёни.
Росдан шундай. Елкасига бош қўйганча, ҳамма нарсани унутаман. Ҳамма-ҳаммасини.
__Соҳиб ака мен кетишин керак. Ойим қидирувга беради. Мени Ҳаёт билан деб ўйлайди ҳозир.
__Қойиб юборгим йўқ сени. -чуқур уҳ тортдилар. -Ойим билан гаплашгандим. Қаршиликларига сабаб даданг дедилар. Мени туғдириб қўйишдан бошқасига ярамаган дадам. Бутун умримга соя соладими дейман?
Сочларимдан силаб, маҳкамроқ қучдилар.
__Нима экан сабаби? Ойим билан дадамни тортишганлари қулоғимга чалинганди. Ўшанда ойим, "У оилага қайта қиз бермайман" дегандек бўлгандилар. -дедим бу сафар яширмай.
__Қиз бермайман? Бизни оилага қиз беришган эканми? Ахир сен катта фарзандсанку.
__Билмадим. Мен ҳам шунга ҳайрон бўлгандим.
__Шайдо. Мен сен билан бирга бораман. Даданг билан ўзим гаплашаман. Унгача сен анави йигитга тўйни тўхтатишини айтасан. У мен ҳақимда сўраганда нега айтмадинг?
__Сиз ҳақингизда сўрамади. Шунчаки тўйга розиманми-йўқми? Шуни сўради.
__Сен нима дединг? -деди мени бағридан бўшатиб, юзимга жиддий қараркан.
__Бу ота-онамни қарори эканини айтдим. Ойим ортиқча гапирмаслигимни айтганлари учун, бошқа бу мавзуда гаплашишни хоҳламадим.
__Ҳимм! -деди киноя билан. -Мен у йигит билан учрашгандим. Иккимиз ҳақимизда ҳам айтгандим. У ўзинг билан гаплашишини айтганди. Кутдим. Қарасам тўй тўхтайдиган эмас. Охири Озодани қўрқитиб, сен билан учраштиришини айтдим. Бир ҳафта судраб бугун имкони топилганини айтди. Ундан келган ҳабарни ўқиб ҳамма ишларимни ташлаб ёнингга учиб келдим.
__Улар рози бўлишмайди. -дедим Соҳиб акамни маҳкам қучиб, йиғлаганча. Мени эслаяптими деб ўйланиб-ўртаниб юрган пайтимда. Соҳиб акам мен билан учрашиш учун пайт пойлаб юрганини эшитиб ичимдан суюниб кетдим. Ҳатто Ҳаёт билан ҳам учрашибди. Бекорга У жиддий бўлиб савол бермаган эканда. -Дадам рози бўлмайди.
__Аввал гаплашайлик. Орада қандай гап ўтган. Юр кеч қолмай борайлик.
Юзимдан чимдиб қўйди. Мен билан тўқнаш келган пайтдаги ғазаби, энди меҳрга ўрнини бўшатиб бергандек эди. -Бўлақол қиладиган ишлар кўп. Ҳали янгангни опасини ҳам йўқлаб келишим керак.
__Соҳиб ака бу шартмасдир? У ҳам ҳақиқатни айтган.
__Ва буни деб сен азоблангансан. Мени ишларимга бурнингни суқма. Қилгим келганини қиламан.
Соҳиб акамга ортиқча гапиришни фойдаси йўқ. Шу сабаб инкор этмасдан индамай ортидан эргашдим. Юрагимда қўрқув ва қувонч бир вақтда ҳукмрон эди.
Юзимга тушган тарсакидан бошим гангиб кетди. Буни кутгандим. Дадамни шундай ғазабга берилишини олдиндан билгандим.
Билиб туриб, Соҳиб акам билан етаклашиб келдим.
__Шайдо яхшимисан? -Соҳиб акам ҳавотир билан сўради. Дадамни олдида ҳижолатдан ўлай дедим.
__Шоҳида тез бу юзсизни хонасига йўқот. -дадам жаҳл билан ойимга ўшқирди.
__Юр буёққа. Қиз бўлмай ўлгур. -ойим мени судрагудек хонам томон етаклади. Хонамга улоқтиргандек киргазиб қўйди. Қизиқ Соҳиб акам билан дадам нималарни гаплашаяпти экан-а?
Хонамда уёқдан-буёққа айланиб анча вақтимни ўтказдим.
Кейин ҳаёлимга келган ўйдан шошиб телефонимни олдим. Балки ўшанда шошилгандурман.
Соҳиб акам билан дадамни суббати якунини билмай хато қилгандурман.
Мен Ҳаётга ҳабар юбордим.
"Ассалому алайкум Ҳаёт. Аввало сиздан узр сўрамоқчиман. Ўша куни берган саволингизга ёлғон жавоб қайтаргандим.
Аслида мен бу тўйга бошидан қарши бўлганман. Сабаби ёқтирган инсоним бор. Ота-онам эса бунга қарши.
Аммо мен Улардан асло кечолмайман. Ҳатто унаштирувдан кейин ҳам У билан гаплашиб юрдим. Муносабатларимизни тўхтатмадим.
Кечира олсангиз кечиринг. Тўйни тўхтатайлик..."
🍃🍃🍃
__Шайдо сизни сўраб бир аёл келибди.
__Ким экан Райҳона опа.?
__Билмадим. Бояги эркак келиб кетгач, анча асабингизга таъсир қилди. Шунга аввал аҳволингизни билай дегандим.
__Анча яхшиман. Аммо келган аёл ким экан?
__Билмадим. Кўринишидан сиз тенги. Бироз сатангроғга ўхшади.
__Сабоо. -деди Шайдони лаблари киноя билан.
__Кираверсинми? Сизга ёмон таъсир қилмайдими уни ташрифи, гаплари.
__Йўқ кираверсин. Эр-хотинлар мени йўқлаб қолишибди бугун. Тинчликмикан?
Шифокор аёл, Шайдони гапини охирини тушунмай, кейинроқ бафуржа сўраб билишни дилиги тугиб. Хонадан чиқиб кетди.
__"Hello" жонгинам. -ҳеч қанча ўтмай, пошнасини таққиллатганча, озғин бўйлари баланд, чиройли аёл кириб келди. Ва Шайдо ётадиган жойга ястаниб ўтириб олди. -Мени соғинганмидинг? Мен сени жуда соғиниб келдим.
__Кимни алдамоқчисан? Эринг келгани учун ортидан пойлаб келганингни мен сезмадим ҳавотир олма! -Шайдо Сабони устидан кулгандек гапирди.
__Енди Унга керагинг йўқ. -Сабони юзи жаҳлдан қизарди.
__Сен шундай деб ўйлайсан! Аслида сендан кўра кўпроқ мени яхши кўришини ҳазм қилолмайсан.
__Басс қилл. Атай асабимни бузяпсан-а?
__Йўўқ. Сен ўзинг-ўзингни асабингни бузяпсан. Мен сени олдингга бормадим ҳар қалай. Сабоо тан ол. Шу холимдаям сендан устунман.
__Лаънатииии. -Сабо ўрнидан туриб Шайдони ёнига келди. -Нега ўлмай қолдингга? Ўлсанг қутиламан дегандим. Жонинг темирданми сени?
__Билмадим! Бунисини Аллоҳ билади. Аммо мен бошқа нарсани биламан...
__Нимани?
__Ҳатто ўлигим ҳам сендан қадрлироқ У учун.
Сабо жаҳлдан қизил тусга кирди. Чуқур-чуқур нафас олганча палатадан чиқиб кетди.
🍃🍃🍃
__Қизим ҳадеб қайсарлик қилаверма. Даданг барибир у йигитга бермайди сени? -ўша куни Соҳиб акам кетгач, хонада анча йиғладим. Тақдиримдан ҳафа бўлдим. Ўзимдан ҳафа бўлдим.
__Ойи сабабини айтинг ахир. Шунчалик жиддий қандай сабаб бор эканки? Мени тушунишни хоҳламаяпсизлар. Ҳатто бир имкон бермаяпсизлар?
__Жоним қизим. Биласан сени саккиз йилда, Аллоҳдан сўраб олганмиз. -ойим сочларимни силаб, гап бошладилар. -Мен бу хонадонга келин бўлиб тушганимда, дадангни кичик сингиллари, яъни амманг ўн етти ёшда эди. Жуда кўзга яқин қиз. Совчилари шу ёшидан қатор-қатор эди.
Бечора Шайдо "мен ўқийман" дерди.
__Шайдо? Аммамни исми Шайдомиди? Улар қаерда? Нега мен билмайман улар ҳақда. Аммамни исми Шайдо бўлса: Унда нега мени исмимни ҳам Шайдо қўйгансизлар. -шу пайт ҳаёлимга келган ўйдан титраб кетдим. -Ёкиии. Улар....улар вафот этганми? -дедим бехол. Ойимни кўзлари ёшланиб бош силкиди.
__Ҳа қизим. Шундай қиз йигирмага тўлмай....-ўпкаси тўлиб йиғлаб юборди ойим. Йигирмага ҳам кирмаган эканлар. Қандай қилиб? Бунча ёш? -Шайдо амманг, ўша сен ёқтирган йигитни отасини деб, эрта кунда бу дунёни тарк этган!!!
__Қанақасига? Ахир Соҳиб акам йигирма саккиз ёшда. Мендан саккиз ёш катта. Сиз дадам билан турмуш қурган йил Соҳиб акам туғилган бўлиши керакку. Уларни дадасини аммамга нима алоқаси бор?
__Аммангни совчилари кўп эди. Роса оёқ тираб олди "ўқийман" деб. Мактабни битириб ўқишга кирди. Шунда ҳам совчилар эшигимиздан аримасди. "Қиз болани жойи чиқса узатиш керак" деб ақл бўлганлар кўпайди.
Бувинг раҳматли ҳам бунга ўйланиб қолди. Қиз болани эгасига топширгунча, ота-онани елкасида улкан тоғ тургандек бўлади.
Аммангни ўқиш жойидан, юқори курсдаги бир йигит ҳам ёқтириб қолган экан.
У ҳам тинмай одамини жўнатди. "Бирга ўқишга бориб-келаверишади" деб туриб олишди совчилар.
Амманг биринчи курсни тамомлаганда тўйи бўлганди. У иккинчи курсда, куёв эса тўртинчи курс бўлишганди.
Айтишганидек, бирга ўқиб юришди. Бир-бирига узукка кўз қўйгандек эдилар.
__Ҳўп ойи улар бахтли эдилар эканку. Бунга Соҳиб акамни дадасини нима алоқаси бор.
__Ўша Соҳиб деганинг, аммангни қайнопасини эри бўлади.
__Нима? Ўлай агар ҳеч нарсага тушунмаяпман. -дедим, росдан ҳеч нарсага тушунмаётгандим. Қайнопасини эрини нима алоқаси бор бунга?
__Қизим ўша қайнопасини эри аммангга бошқача қарай бошлаган. -ойим гап бошладилар. Мен таажжубда қолдим.
__Қандай қилиб?
__Аввалдан аёлларга суяги йўқ бўлган экан. Шайдо аммангни қайнопасига ҳам ҳамма ишни бажариб бўлгач, уйланган экан. Улар анча гаплашиб юришгач, ўша аёл, эркакга ихтиёрини топшириб қўйган. Баҳона севги, ҳисларини жиловлай олмаслик.
Аммо бу севги бўлмаган. У эркак уйланиб ҳам тийилмаган. Аёлига йиллар давомида бир неча бора ҳиёнат қилган.
Бир йиғинда хотинини уйига келганда, аммангга кўзи тушгач, эски қилғиликларидек қизиқган, ҳаёли бузилган.
__Кейинчи? Кейин нима бўлди? Аммамга нимадур қилганми? Аммам қандай ўлган?
Миямда саволлар тинмасди. Ақлимга сиғдиролмасдим. Аммам ўн тўққиз ёш бўлса: Соҳиб акам туғилиб бўлган у йилларда. Эйй ҳудо нималар бўлган экан-а?
__Шайдони эри, битирувчи бўлгани учун, амалиётга чиққан пайтлари эди. -ойимни кўзлари ёшланди. -Бечора Шайдо.
__Ойи нима бўлган аммамга? Нима учун вафот этганлар.
__Қизим эсласам ҳам эзилиб кетяпман. Эртага айта қолай...
__Ойиии илтимос охиригача айтинг? Қизиқишдан ухлолмайман. Ёрилиб кетаман ойижон.
__Шайдога шу эрини поччаси бир-икки ғалати гаплар қилган. Тегажонлик қилишга уринган. Кейин амманг поччаларини қўрқитиб ўзидан узоқлаштирмоқчи бўлган. "Опамга, эримга айтаман. Хотин-болангиздан айрилиб ўтирасиз" деган. У киши эса безрайиб, "улар ишонади деб ўйлайсанми? Тухмат қиляпти десам. Янги келинга эмас, бир неча йиллик куёвга ишонишади. Яна опангдан қўрқадиган жойим йўқ. Уни ўзи менга номусини ихтиёри билан топширган. Кетолмайди, тили қисиқ" деб парво қилмаган.
__Кейинчи? Кейин нима бўлган? -дедим тоқацизланиб. Соҳиб акам шундай одамни боласими? Улар бунчалик эмаслар. Йўқ ундай эмаслар...
__Ўша куни. -ойимни овозидан яна бутун танам қулоққа айланди. Тикилиб қараб олдим. Ҳудди қарамасам, биронта гапини тушунмай қоладигандек.
__Ойи нима бўлди ўша куни?
__Шайдони эри, уйни таъмирлатиш учун, уста солганди. Бахтга қарши, усталар ўша поччасини састави бўлган.
Баъзи-баъзида поччаси кеч қолганини баҳона қилиб кечаси тунаб ҳам қоларкан.
Қайнотаси қизи билан тўйдан олдин қилган номақбулчиликлари сабаб, кўп ҳам ҳушламаса-да. Қайнонаси барибир онада, "бир ёмоним шуни қўлида" деб. Куёвига доим пой-патак бўларкан.
Ўша куни Шайдо, "кўнглим ғаш, янга. Уйга боргим йўқ. Ҳеч оёғим тортмаяпти." деб...шундай деб. Тушкун ҳолатда кетганди.
Ойим яна йиғлаяптилар. Менимча эндиги айтадиган гапи, анча оғриқли. Тўлиб-тўлиб йиғлашидан маълум бу. Ойимни ҳолатларини кўриб бекор гапиришга мажбур қиляпманми деб ўйлаб қолдим.
Аммо энди охиригача билмасам ўзимга келолмайман. Ҳаёллар мени тинч қўймайди.
__Кейинчи ойи? Кейин нима бўлган?
__Ўша куни ҳам ўша разил тунаб қолган. Аксига олиб Шайдо аммангни эри, бир кун олдин, иш билан қўшни туманга кетган бўлган.
Балки у ифлос атай шу сабаб, аммангни эри йўқлиги учун қолгандур.
Яна йиғи....
Яна кўз ёш...
Мен эса бетоқатланяпман. Кутаяпман. Кейин нима бўлган. Ҳаёлимга мингта ўй келяпти.
Охиригиси...
Охирги ўй кетмай айланаверди.
Соҳиб акамни дадаси аммамга нимадур қилган.
Унга тегинган бўлиши, аммам номусга чидилмай, ўзига зиён етказган. Ёки ўзини ўлдирган.
Балки шундай бўлгандур?
Агар поччаси росдан нимадур қилган бўлса бу дахшат.
Ҳатто ўйлаб ҳам титраб кетяпман.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5