📝Қарғиш ҳам, дуо. Ўн бир ўн икки ёшларда эдим адашмасам, кўчада махалламиз бошидаги Назира холани болалари, қўшни қизлар билан ўйнаётган эдик, Назира хола келдида, - Ҳа, қулоғингга том битганми, икки соатдан бери чақираман, нима деяпсан демайсана? Ўғлига қараб жаврадида ариқ қирғоғидаги тол шохини қайриб синдириб ўғлини оёқларига урди. Ўғли бақириб йиғлаганини эшитиб, йўлнинг нариги бетида ажриқ устига газетани ёзиб помидор бн ароқ ичиб ўтирган уч эркакнинг бири -Сен кимсану болаларинг ким бўларди? деди Назира холага . Кейин ўғлига қараб эшакка ўхшаб ханғирама э, ўзинг томонда ўйна, биз томонга келиб хавониям, кайфиятниям заҳарлашма, тенгларингни топиб, ўшалар билан ўйнашгин. -Ке ўша гапингга бешни ташла, шериклари хохолаб кулишиб, бир бири биланн қўл ташлаб кўришиб, шу ерига яна биттадан ичамиз дейишди, Назира холани камситганигами, ёки боласини сўкканига ори келдими? -Уйинга бориб хотинларинга гапириш, икки пиёла ароқни ичиб сасимай, мени зотини суриштирмай сим тақамай кўтаришсанг ичиб ўтириш деди . -Жалабга тенг келма ! Жалабни жалаб десанг, бетини юлиб, мелисага боради, уларда ор бўлмайди, ўтирганларни бири шеригига қарата бақира кетди. -Исботинг борми, мени жалаблигимга? Назира хола йиғлаб юборди. -Исбот одамларни миш миши, нима мени хотинимни гапи чиқмайди, анавини хотинини гапи чиқмаган, сени гапинг чиққан! дея ўрнидан туриб, гандираклаб бориб холани кўкрагидан итариб; -Йўқол, бизни кўчадан! Ўзинг ҳам, харомиларинг хам, бизни кўчада кўринишма, биттангни кўрай оёғингни синдираман! Назира опа орқасига гандираклаб, ўзини зўрға тутиб, -Худоё! Болаларингни мендай гапи чиқсин! Дардингни бировга айтолмай ўлиб кетгин! Кўзларида ёш, йиғидан томоғи бўғилиб, ориятдан юзлари қизариб йиғлаганча , сенларни Худога солдим деб кетди. “Жалаб Худони билармиди? Буни дуоси ўтармиди”, учинчиси уларни жоига ўтқазди. Орадан бир соатча вақт ўтиб тез ёрдамни кучли овозидан, қишлоқнинг ярми кўчага чиқди, тўғри Назира опанинг дарвозаси ёнига тўхтади, онам бизга шу ердан ҳеч қаерга жилмаслигимизни тайинлаб, ўзи Назира холаникига қараб юрди. Докторлар носилкага кимнидир солиб, тез ёрдам машинасига жойлашдида, эшикларини ёпиб, томоша талабларга йўлни очиб қўйишларини сўрагандек серенасини чолди. Тез ёрдам машинаси орқасидан , холанинг беш боласи кетма-кет, иззиллаганича -Ая, аяжон биз сизсиз, нима нима қиламиз? -Ая, сиз ўлманг!!! -Ая, ким нима деса десин, жон ая оғриманг деганларича катта болалари тез ёрдам машинаси ойнасидан онасига қараб югуришар, сабабини фаҳмлаган қўшнилар, болаларни йўлларини тўсиб ушлаб қолишди, беш гўдак, кўча бн, битта бўлиб додлаб йиғлашарди.... Назира хола, бир кун тунда эшикка чиқса, қандайдир ғудиранган овоз келибти, қулоқ солиб овоз кўча томондан келганини сезиб, дарвозани очиб қараса остонасида ерда бир киши ётган экан, туртиб кўрса индамасмиш, ўликми деса нафас олармиш, ярим тунда нима қилишини билмай, катта ўғлини уйғотиб иккиси судраганича, кундузлари ўзлари қуёшдан сақланиш ун узумни соясига қўйган каравотга ётказиб қўйди, колхозни бўрдоқи қўчқор сурувини Қирғизистон адир тоғларида боқиб, чўпонлик қиладиган турмуш ўртоғи тонгда уйга қайтса ховлисида ётган эркакни кўриб хотинини олдига келган жазмани дея, жанжал кўтариб уйидан чиқиб кетган, уйидан чиқиб кетгану, қишлоқдан бу гап чиқиб кетмай, хар оғизда айланиб юрарди.... ​​Назира хола онам,биланн иноқ, ёнларига келиб мен бировга рахмим келиб, ўзим маломатга қолдим деб йиғлашларини кўп эшитганман, дадам улар уйимизга келса қовоғини солиб саломига алик олмас, орқасидан онамга, пичинг қилиб «ўртоғинг» деб гапирар, онам дадамдан хафа бўлиб, махаллада бизни эшигимизга киради холос, ундай қилманг, дерди. Болаларни бўзлаганини кўрган дадам, онамга хаммаси бизникида ётсин, овқатингни кўроқ қил дея тайинлади. Овқат сузилиб косаларга тортилди, болалар хиққилаб деярли ичишмади. Назира хола қон босимлари кўтарилиб касалхонадан бир томони фалаж бўлиб қайтди яқинларини узоқ даволатишларидан сўнг калласи қимиллаб хассатаёқ бн, юрадиган бўлдию, дуоларида шу холга тушишига сабабчи бўлганларни хам, эслаб турди. Уч эркакнинг биринчисини қизи кўричак бўлибди деб больницага олиб борса, хирургия бўлими туғуриқ бўлимига ўтказибти... Иккинчисини ўғли Россияда бировни қизини зўрлашда айбланиб қамалган... Учинчисини боласи ўғрини хамма қўли эгрилигини билиб, исмига ўғри қўшимчасини қўшиб гапиришади... Хали ҳагузгача Назира холани кимдир тухмат ортидан касаллик ортирган дейди, кимлардир ўзини касофати ўзига урган дейди?...
    1 комментарий
    41 класс
    ЁРУҒ КУННИ СОҒИНИБ Муаллиф: Наргиза Усанбоева Қисса 17-қисм — Янга бу ерга қизи билан келган, милиция ака. Қизининг отаси бошқа, — кимдир изоҳ берди. Мурда сари одимлаётган милиция ходими таққа тўхтади. Сўнг бурилиб аёлга тикилиб қолди. Худди бор воқеа унинг юзида ёзилган-у, ўқиб оладигандек кўзларини қисиб қаради. Она-болага яқинлашиб, яна тикилди. Сўнг ўйланиб деди: — Барибир боришингиз керак, биз билан. Сизга берадиган саволларимиз кўп. “Темболи” биринчи эрингиз экан. Қўшни “район”да яшаб туриб, ўлиги бизнинг ҳудуддан, сиз яшайдиган қишлоқдан топилган бўлса, турли фикрлар туғилади. Юринг... — Вой, шарманда. Вой, шўрим... Вой писмиқ, вой бузуқи, — Муниса мактаб ёнида яшайдиган бувисининг овозини дарров таниди. Бирдан юрак уриши тезлашиб, негадир қўрқа бошлади. Онасининг эса ранги оқариб кетди. Бу бувисига янада куч бердими, овозини баландлатди: — Қўлга тушдингми, бузуқ? Ўғлимни узоққа жўнатиб юбориб, бу эринг билан топишиб олгандингми? Вой, шарманда бўлду-у-у-ум! Вой, қандай бош кўтариб юрама-а-н! — Нима? Нималар деяпсиз, ойи? — аёлнинг овози титраб чиқди. — Бу нима деганингиз? Кун бўйи қизингизникида бўлсам, уста боқиб ўтирсам. Бу гапни қаердан олдингиз? — Менам кундузи топишгансан, деётганим йўқ! Ҳамма иш кечаси бўлади-да. Вой ўлмасам, хаҳ, шарманда-а-а! — у тиззасига шапатилаб бақира бошлади. — Элнинг олдида нима деган одам бўлдим? Ана шу-да, ана шу. “Касални яширсанг, иситмаси ошкор қилади”. Банданинг Худодан яшира оладиган сири бўлмайди. Шунақа қилиб сирингни очади. “Кўза кунда эмас, кунида синади”. Бечорагина ўғлим-а, болаларига қўшиб, бунинг етимини ҳам боқаман деб қаерларда юрибди-ю, бу оқкўзнинг қилиб юрган ишини қаранг. Олиб кетинг, милиса болам, шуни олиб кетинг. Қамаб қўйинг! Қамоқда чириб ўлсин! Ўғлимни жўнатиб юбориб, бу эрини чақирган бузуқнинг жазоси шу. — Бўлди хола. Мен гаплашиб олай. Сўрайдиган нарсаларим бор. — Нимасини сўрайсиз? Ўғлимнинг келишини билиб, қўрққанидан бу эрини ўлдиргану сувга ташлаган. Шуни ҳам билмайсизми? Қаманг, қизини ҳам қўшиб қаманг. Икковининг тили бир. — Бир пас жим бўласизми, йўқми? — бақириб юборди милиционер. Сўнг Мунисанинг онасидан майитнинг яшаш жойи, манзилини суриштирди. Ҳаммасини ёзиб олгач, бироз юмшади: — Майли, сиз қолаверинг. Керак бўлсангиз чақирамиз. Улар мурда атрофда алламаҳалгача бўлишди. Одамлар ҳам аста-секин уйлари томон тарқади. Муниса онасини етаклаб уйига келди. Онаси жуда ўйчан ва ғамгин. Паришонлигидан ўғилларини ҳам суриштирмади. Муниса ҳам ўз хаёллари билан банд. “Сувдан топилган одам менинг дадам эмас. Йўқ. Агар дадам бўлса, Нозима опага ўхшаб меҳмонга борардим. Кўришиб турардик. Бу одамни эса биринчи марта кўриб турибман. Бўлмаса ойим нега унақа деди? Бувим нега жанжал кўтарди? Энди ойим иккимизни қамаб қўйишса-я! Милиса ака ҳам чақирамиз, деди? Агар бизни қамаб қўйса, укаларим нима қилади? Ахир уйда дадам ҳам йўқ. Укаларим...” — Вой, ойи Камол билан Жавлон қани? Ойиси бир нуқтага тикилганча ўтирар, Мунисанинг гапини эшитмасди ҳам. — Ойи, укаларим йўқ-ку! Қаерга кетишди? Ойи? Онаси секин бошини кўтариб унга қараб турди. Узоқ тикилди. Аммо бир оғиз ҳам гапирмади. Муниса яна укаларини сўради. У эса елка қисди. Қизалоқ нима қилишини билмай турганида уйга бувиси билан аммаси кириб келди. — Янга, уялмайсизми? Айтганча, сени янга дейиш ҳам ҳайф. Акам йўқлигида кўзига чўп суқдингми, номуссиз! — аммаси оёғидаги калишини ечиб олди-ю, Мунисанинг онаси томонга отди. — Буни биринчи эри бекорга излаб келмаган. Асли бу бузуқ бўлган. Эри ҳам шунинг учун ажрашиб кетган бўлса, энди бузуқи, бузуқи-да, деб йўқлаб келган-да! Безраймай ўлгур, бошидан ёқмаган менга. Уриб ўлдир! — бувиси ҳам важоҳат билан онасига яқинлаша бошлади. — Туҳмат қилгани уялмайсизларми? — онасининг титраётгани овозидан маълум эди. — Агар шу ишни қилсам, сизнинг усталарингизга қараб, улардан ортган овқат билан болаларимнинг қорнини тўйдирармидим? Агар сиз айтгандек ёмон аёл бўлсам, пулим бўларди-да! Туҳматнинг ҳам жавоби бор. — Ўв, сен менга жавоблар ҳақида гапирма! Аввал ўзинг жавоб бер. Акам уч ой кетганига эрсираб қолдингми? Ўзи акамнинг хат-хабарсиз кетгани онамни зиқ қилаётганди. Сен эди бутун қишлоққа шарманда қилиб ўтирибсанми, ит! Ўлдираман, сени! Қишлоқда нима деган одам бўлдик! — амма янгасининг ёнида ётган калишини олди-да, бақирди: — Уриб ўлдираман, сени! Кўз очиб-юмгунча қиёмат-қойим бошланди. Аммаси калиши билан Мунисанинг онасини дўппослай кетди. Дуч келган жойига аямай туширарди. Сўнг бувиси қўшилди: — Ўғлим келса, ўлгунингча калтаклатмасамми? Булар нима бўлибди. Кўзларингни ўйиб оламан! Онаси эса икки томондан тушаётган шапалоқларни қайтара олмас, ҳатто гапирмасди ҳам. Муниса жон ҳолатда Каромат опаникига югурди. — Опа, бизникига юринг, илтимос. Аммам билан бувим ойимни ўлдириб қўяди. — Нима? Вой, ўлмасам... Каромат опа уларни зўрға ажратди. — Уялмайсизларми? Ахир у сувда оқиб келган-ку! Алмат ака кўриб қолиб, ушлаб олиб чиққан. Бунинг учун келинингиз айбдорми? Ўйлаб кўрсангиз бўлмайдими? 18-қисм — Сиз аралашманг, келин. Ўзингизнинг бошингизга тушса кўрамиз, нима қиларкансиз. Бешта ўғлингиз бор, — лаби лабига тегмасди бувисининг. Шунча ғавғо, калтак камлик қилгандек Муниса билан онасини уйдан қувиб чиқарди ҳам. — Ўғлим келгунича қадамингни ҳам босма. Чиқ, уйдан! Камол билан Жавлонни ҳам кўрмайсан. Ўғлим келган тақдирда ҳам сени киритмайди. Яхшиси, ҳозироқ йўқол! Чиқ, кет! Онаси ҳеч нима демади. Каромат опага суянганча сассиз чиқиб кетди. Муниса ҳам уларга эргашди. Каромат опанинг уйига киргач, онаси юм-юм йиғлади: — Нега менинг тақдирим бунақа? Нега бунчалар пешанам шўр? Тақдирим чигаллиги етмагандек, ишсиз қолганимни қаранг. Ҳисобчига иш тугул, иш жойнинг ўзи йўқ. Энди қачон бирорта фермер ишга оладию, менга маош беради. Балки, ўзлари қилар бу ишни. Қаерга бораман, қандай яшайман? Шу ташвишлар камлик қилгандек, бу туҳмат... — Э-э, ҳаммасини орқага ташланг. Қаерга бораман, деганингиз нимаси? Ўз уйингизда яшайсиз. Ишлайсиз ҳам. Ўзингиз тунов куни хурсанд бўлиб юргандингиз-ку, энди ўқиганлар ютади. Олий маълумотли, ўз ишининг устаси бўлганлар худди чет элдаги каби қанча маош олишини иш берувчига ўзи айтади. Тобора ривожланиб бораверамиз, деб. Энди бунақа деяпсиз. Туҳматга келсак, буям Худонинг иши. Бир бор қизини йўқламаган отани Аллоҳнинг ўзи ўлганида юборибди-да! Энди Муниса катта қиз бўлиб қолди. Унга ҳаммасини тушунтиринг, эртага таъзияга боринг. Мунисани ҳам олиб боринг. Ўз қариндошларини кўрсин. — Билмадим, бошим ҳам қотиб қолди. Камол билан Жавлонни қайнонам олиб кетибди. Мен пайқамабман ҳам. Энди улар мени уйга қўймайди. Дадаси ҳам йўқ. Нима қиляпти, қаерда, билмаймиз ҳам. Ҳеч қаердан пул келмаса қийин экан. Шу болаларим оч қолмасин, деб қайнсинглимга усталарингизга ўзим қараб тураман, дедим. Овқатидан, нонидан қолганини болаларга олиб келаётгандим. Шуни била туриб қайнсинглим менга қўл кўтарди-я! Тавба... — Хафа бўлманг. Кеч бўлиб қолди. Бугунча бизникида ётиб турасизлар. Эртагача милиция майитни уйига жўнатади. Сиз Мунисани олиб боринг. Сўнгги марта бўлса-да, отасининг юзини кўрсин. Муниса кечаси билан хаёлга берилди. Ўзи ўйлаганидек, отаси бошқа бўлиб чиқди. Аммо... “Ойим-чи? Ўлган кишининг хотини онам бўлиб чиқса-я! Унда нима қиламан? Мени олиб қолишса нима бўлади? Йўқ, урса, сўкса ҳам тирик дадам яхши. Ойим ҳам яхши. Уларни ташлаб кетмайман. Ўлган отамнинг уйида қолмайман...” Тонгда ростдан ҳам онаси уни етаклаб йўлга тушди. Пешинга яқин қий-чув, йиғи-сиғи бўлиб ётган ҳовлига кириб боришди. Уларни бир аёл мурда ётган хонага бошлади. Тўрга ётқизиб қўйилган майит ёнида оппоқ рўмол ёпиниб, баралла йиғлаб ўтирган аёллар уларга кўзи тушиши билан жимиди. Аввалига ҳайрон қолишди. — Бандаликда... — деди онаси кўзларида милтиллаётган ёшни артиб. Сўнг оҳиста изоҳ берди: — Муниса отасини кўриб қолсин, дегандим. — Муниса? Бу Мунисами? — кексароқ аёл тили тутилиб сўради. Сўнг кўм-кўк кўзларини катта-катта очиб Мунисага тикилди. Бироз туриб бақириб юборди: — Вой, бош боланг келди, болам турмайсанми, тўнғичингни кўрмайсанми? Катта қизинг сени йўқлаб келди, тур болам. Онасини ғафлатда қолдириб кетган бол-а-а-ам. — Вой, ака-а-ам, — унга жўр бўлди ёнидаги ёшроқ жувон. Унинг кўзлари ҳам Мунисаники каби кўк эди. Мунисанинг онаси йиғлаб уларни бирма-бир қучиб чиқди. Қизалоқ эса ҳамон жойида тек қотиб турарди. — Кел, — Мунисага қучоқ очди ҳалиги момо. — Болагинамнинг боласи кел, сени бир бағримга босай. Отанг ўлди, қизим. Сенинг бўйларингни кўрмай ўлиб кетди. Мени ғафлатда ташлаб кетди. Энди қандай чидайман? Момо уни қаттиқ бағрига босди. Сўнг ёнидаги аёллар ҳам уни қучиб роса йиғлашди. — Тур, отангни бир кўр, — уни усти ёпиб қўйилган майит сари етаклади момо. Муниса қўрқиб кетди. Аммо ўликдан сесканишдан кўра, отасининг дийдори кўриш истаги устун келди. У майитга яқинлашди. Момо майит юзига ёпилган оқ матони секин очди. Ухлаган киши каби ётган, юзлари оқарган кишига тикилиб қизалоқ йиғлаб юборди. Юз тузилиши, бурни, қоши Мунисаники билан бир хил. — Отасиз қолдинг, болам. Етим бўлиб қолдинг, — йиғига баттар авж берди момо. “Отасиз... етим... Ахир мени аввал ҳам етим дейишарди-ку!” Қизнинг кўксини нимадир куйдиргандек бўлди. Жонсиз танага тикилганча тек қотди. Гуё у саволларига жавоб берадигандек, ич-ичидан нидо келди: “Дада, нега мени кўргани бормадингиз? Нима учун мени изламадингиз? Ҳамма мени “кўккўз” деди, “етим” деди. Ўшанда қаерда эдингиз? Нега сиз бориб, Нозима опанинг ота-онаси каби “мовийкўзим” демадингиз? Мени яхши кўриб эркаламадингиз, бағрингизга босмадингиз. Нима учун уйимиздаги дадам урганида, совуқда уйдан қувиб солганида келмадингиз? “Қизимни нега урасиз? У менинг мовийкўзим, қизалоғим”, демадингиз. Мен эсингизга ҳам келмадимми? Агар сув оқизиб бормаганида мен сизнинг борлигингизни билмасмидим? Кўзларингиз қанақа эди, дада? Нега бир бор мен кўзларингизни кўра олмадим. Мен сизга ўхшарканман. Сизники каби юзни, қошу кўзни қанчалар излаганимни билармидингиз, дада? Дада, сизни энди кўриб турибман. Аммо гапира олмайсиз, қизим, мовийкўзим дея олмайсиз. Овозингиз қанақа эди? Агар ҳозир мени кўрганингизда бағрингизга босармидингиз? Яхши кўрармидингиз? Йўқ, мени ёмон кўргансиз. Шунинг учун бир бор ҳам кўргани бормадингиз...”
    4 комментария
    26 классов
    #БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР МУАЛЛИФ ШАМСИНУР -Нимасини тушунмайсиз, ишорилган лаб, чизилган қош ва узууун киприклар эмас таббий экан ҳаммаси. Бу эса ҳозирда камёб. -Ҳўш нима қипти шунга? Мен ҳам ўзига яраша жавоб қайтардим. -Дадилсиз. -Нима деб ўйловдингиз? -Мен инсонларни бир қарашда яхши ажрата оламан. Саволим ёқмаса ҳам айтаман, нега турмушиз бузилган? У қўлига суянган кўйи менга тикилиб турарди. -Жавоб бергим йўқ. Ўтмиш кўз олдимдан лип этиб ўтиб кетди. У менга бироз яқин келгандек ҳаракат қилдида, ўзини стул суянчиғига ташлади, кулиб юборди. -Жуда қўрқиб кетдингиз, ҳаёлингизга нима келди? -А? -Б. Жинними бу, гапини қаранг. -Ғалатироқмисиз дейман? -Йўқ ҳеч ҳам. Мен фақат ўта эркин инсонман. Ўзимдан аллақандай одобли кимса ясолмиман. -Ҳм. -Саволим жавобсиз қолди. Мен одатда жавоб олиб ўрганганман. -Мени ўн олти ёшимда мажбуран узатишган, у одам мени ўлдириб қўяй деганида дадам қутқариб бу ерларга олиб келган. Тамом. Бошқа гапиришни истамайман, бу ҳақида. -Тушунарли, демак зўравонлик қурбони бўлибсизда, ҳаммада танлаш ҳуқуқи бор, нега рад этмадингиз? -Мен ўлимни танладим, ўлиб беришга ҳам қўйишмади. Умуман яна шу мавзу бўйича давом этяпмиз. -Сиз у инсонни севганмисиз? -Жуда эзма экансиз, бу савол нимага керак? Ҳаддингиздан ошиш эмасми бу? -Мен бўлажак турмуш ўртоғимни тарихидан озмунча бўлса ҳам хабардор бўлмоқчиман. -Мен сизга ҳали розилик бермадим. -Сиз мен билан учрашувга чиқибоқ розилик бериб бўлдингиз. -Тентак. Жахлим чиқиб сумкамни олганча чиқиб кетдим. Анави тўнкани ортимдан кулиб қолгани баттар асабимни бузди. Уйга боргандаям ҳамон жахлим тарқамаганди. -Нима бўлди? -Ойи у менга умуман тўғри келмайди. -Дадангни суди шу ҳафта ичида бўларкан. Жойимда тўхтаб қолдим. Демак бари рост, улар мени розилигим эвазига дадамни оқланишларига ёрдам бермоқчи. Онам ҳам бежиз бу гапни айтмади. Ўйланиб қолдим. Мен учун ҳар нарсага тайёр аёлни, укаларимни қувончи учун наҳот мен ўзимни қурбон қилолмасам? Ахир мен ўлиб бўлган одам эдимку. Шу инсонлар мени яхши кўришди, уларга кераклигимни билдиришди. -Мен розиман. -Йўқ, сенга ёқмаган, ўзингни мажбурлама. -Биз учун муҳими дадам... Қаранг Сабринани оёғидаги кийиб бўлмас аҳволда, уйимизни томи нураган. Рўзғорлик ҳаминқадар, сиз эса кундан кунга озиб кетяпсиз. Бу тахлит давом этиб бўлмайди. Гапларимни айтиму, хонамга кирдим. Мен тўғри йўлдаман. Мени бошқа йўлим ҳам йўқ, дадажонимни озодликка чиқиши учун ўзимни қурбон қилсам ҳам кам... *** -Сумбула Сара ҳақида нимани биласиз? -Нимани назарда тутяпсиз? Шердорни дабдурустдан келиб айтган бу сўзларидан ажабландим. -Илтимос қилардим очиқча гаплашайлик. Майлими бирор жойда ўтирсак? -Хўп. Ноилож унга эргашдим. Биз олийгоҳ яқинидаги ўриндиқлардан бирига ўтирдик. У узоқ сукутда қолди. Сўнгра сўзини бошлади. -Инсон севиб қолса уни барча қусурларига кўз юмаркан, камчиликлари билан қабул қиларкан. Мен... Мен Сарварани шундай севдим. Уни дунёларга алишмай севдим. Лекин у... Мен бўла туриб бошқа саргузаштлар излаган экан, топган экан. Яқинларим эса буни била туриб менга индашмаган. -Ахир... -Сумбула гапимни охиригача эшитинг. Мен Сарварани кимлигини яхши биламан, аллақачон судга ариза топширдим ҳам. Мен ҳайратда эдим. Наҳот Шердор ҳаммасини билса? -Опам билан онам, Эркин қанча қаршилик қилди,афсус кўзим кўр бўлган экан. Биласизми мен ҳақиқатдан бу таҳлит хабар топаман деб ўйламагандим. Опамни телеграми ишламай қолди. Уни эса мен қайта ўрнатишимга тўғри келди. Шунда биласизми негадир қизиқиш устунлик қилиб сиз билан ёзишган хабарлар архивда сақланганини кўриб кирдим. У ерда эса... Бари тушунарли, Шердор ҳалиги видеони кўрган, чунки уни яқинда Шаҳло опага юборганман. -Мен... -Сизда айб йўқ, биламан буни айтолмасдингиз, балки ишонмасдим ҳам. -Сара қаерда? -Билмайман, у ғойиб бўлган. Қўлимга тушса ўлдираман. Шунчалар аҳмоқ бўлмасам тўй кунидан олдинги томошасига лаққа тушардимми? У ўзи ўлдираман деб ҳаммани кўзида актрисалик қилган. Шердор шу қадар тушкун аҳволда эдики, тасвирлаб беролмайман. Лекин нега менга айтяпти бу гапларни шунга ҳайронман. -Эркин сизни ҳам унга ўхшаш деб ўйлаган. Мен сизни яхши қизлигингизни биламан. Сара сабаб ораларингиз бузилган буни ўз ҳолига келтирай дегандим. Ҳеч йўқ сизларни ҳаётингиз издан чиқмасин. -Йўқ бу мумкинмас, мен турмушга чиқяпман. -Қачон? -Санаси маълум эмас, лекин розилигимни билдирдим. Сиз эса Сарага қасдига бахтизни топиш йўлини қилинг . -Айтишга осон, менда ишонч қолди деб ўйлайсизми? Мен ҳамма аёл қизларни опам, онамдек бўлади, тарбияли деб ўйлабман. Афсуски нафси номусидан устун бўлганлар ҳам бор экан. Мен шунчалар кўзим кўр бўлгани учун ўзимдан хафаман. -Сиз ҳам билмагансизку. -Бу энг катта хатойим, илтимос Эркинни кечиринг, у ёнингизга келолмай юрибди. -Майли шуниси маъқул. Мен ҳеч нарсага ўзгартириш киритиш истагкм йўқ. -Кейин афсус чекмасангиз бас. Шердор ўрнидан туриб кетди, уни ортидан қарар эканман бир мунча қадди букилиб қолганини сезиш қийин эмасди. Киртайган кўзлари ҳам буни яққол мисоли эди. У ҳозир ҳаётда буткул умиди сўнган инсон эди. Бу кунларни эса енгиб ўтишга фақатгина вақт даво эди. *** Бугун бургерхонага ҳалиги кунги йигит ташриф буюрибди. Мен навбатим бўлса ҳам бормай туравердим. -Сени сўраяпти. -Нима деди? -Сумбулани чақиринг деди. Ноилож унинг олдига чиқдим, қизиғи уни исмини билмасдим. -Ассалому алайкум . -Ваалайкум салом . Шу ерда ишлар экансизда? -Ҳа шу ерда. Нима буюрасиз? -Сизни. -Майнавозчиликни йиғиштиринг. Бу ер тамаддихона. -Лавашни ёқтирмайман, фасфоодлар мен учун эмас. Аммо колага йўқ демасдим. -Хўп, ҳозир. Унга кола олиб келдим. Столига қўйдим. -Мен билан ўтиринг. -Иш вақти биз мижоз билан ўтирмаймиз. -Унда ишдан руҳсат олинг, ахир бир-биримизни билишимиз керакку. -Менга фарқи йўқ. Кейинам билиб олармиз. -Бунақаси кетмайди, бироз менга кўникмасангиз кейин қийналиб қоласиз. Бошлиғиздан ўзим сўрайман. Менга баҳона тўқишимга имкон қолдирмади. Биз пиёдалар йўлаги бўйлаб секин кета бошладик. Баҳор ҳавоси этни бироз жунжиктиради. -Совуқ қотдизми? -Йўқ, бу ҳаво менга жуда ёқади. -Қайси ранг ёқади? -Қора. -Бу ёмон, бу рангни яхши кўрманг, сиз яхшиси оқни севинг, поклик рамзи. Унга тинимсиз бўлаётган қўнғироқ ғашимни келтираётганди. -Балки жавоб берарсиз? -Муҳим эмас. -Унда овозсиз қилсангиз мақсадга мувофиқ бўлармиди? Мен рости асабийлашаяпман. -Очиқ айтганиздан мамнунман. Телефонини олиб овозсиз режимга ўтказди. -Ким деб сўрамайсизми? -Йўқ, бу сизнинг шахсий ҳудудингиз, мен бунга даҳл қила олмайман. -Нақадар ажойиб жавоб. Қойил. Мен ўйлаганданда фаросатли экансиз. Биз юришда давом этдик. Ростини айтсам у билан ҳаётимни давом эттиришни кўра олмаяпман. Тасаввуримда умуман мужассам эмас. -Онам сизни жуда ёқтириб қолганлар. -Нега? -Сиздаги истара уларни ўзига тортган бўлса керак. Лекин бу гўзаллик билан қандай бемалол юрибсиз? Йўқ саволни хато бердим. Нега бирорта йигитингиз йўқ? -Рости аҳмоқона савол бўлди. -Сездим ўзим ҳам. Қаранг бу гул сизга. Ҳайратим яна ортди. Қаердан, қачон олди билмайман. Аммо уни қўлида қип-қизил атиргул турарди. -Бу қандай... -Буниси сир, олақолинг сизга. Рости бунақа чиройли катта атиргулни ҳали кўрмагандим. Қандай қилиб қўл чўзганимни билмай қолдим. -Чиройли экан. -Аммо сизчалик эмас. Мен дарҳол ҳушёр тортиб ўзимни ундан анча нари олдим. -Роса қўрқоқсизда, сизни ермидим? -Мақсадга ўтайлик, нима демоқчи эдингиз? -Ҳеч нима, сизни кўргим келди. У менга тикилиб турарди. Менга эса буни аҳамияти йўқ. Шердор муомаласи сабаб ҳурматимга лойиқ бўлганди. Уни бир неча кун ўйлаганим рост, лекин бу севги эмасди, Эркин эса қалбимда умид чироғини ёқмоқчи бўлдию, изсиз ғойиб бўлди. Бу ҳам улардан бири, ёки умуман бошқа инсон. Сўзамоллигидан уни кўпчилик билан гаплашса керак деган фикрга келдим. -Фақат рост сўзлашайлик. -Нега ишонмайсиз? -Қайдам... Ишониш учун ишонч керак. Менда у йўқ. Сиз... -Ботир. Исмим Ботир. -Мен ишга қайтаман. Имконини қила олсангиз мени безовта қилманг. Унга шундай дедиму, ортимга қараб юра бошладим. Ҳеч қанча вақт ўтмай телефонимга хабар келди. «Мени шу пайтгача бирорта қиз рад этолмаган, аммо сиз биринчиси бўлдингиз» -Бу тўғри қарор деб ҳисоблайман. *** Шаҳло опага қўнғироқ қилганимда овозлари маҳзун эди. -Сунбула яхшимисиз синглим? -Яхшиман, сизга нима бўлди овозингиз ғалати? -Шердорга куяманда синглим. -Ҳаммаси изига тушади ҳали. -Қайданам телефонимни унга бердим, ҳаммасидан хабар топибди. Энди Сарани излаб юрибди. -Сара қаерда? -Билмадим аммл уни мен қочирдим. -Қққ.. қан.. қандай? -Шердор топса ўлдиради, бола ундан эмаслигини билади дедим. -Шу гапизга ишондими? -Иложи қолмади бошқа, илоҳим укам топмасинда уни. Жуда хавотирдаман. Шаҳло опани ҳам яхши тушунардим. -Ҳуллас укам хароб бўляпти синглим. Уч кундан бери тинмай излайди. -Сара узоққа кетмаган. Лекин бутун умр яширинмайдику? -Унгача эса бироз пасаяр деган умиддаман. *** Бугун дадамни судлари бўлиб ўтди. Ботир йўллаган адвокат дадамни айбсиз эканликларини исботлаб берди. «Оқланди» деган сўзни эшитишим билан йиғлаб юбордим. Роҳила опа ҳам Аллоҳга шукр дедилар. Тининмсиз йиғлардилар у киши ҳам. «Табриклайман Сумбула, биз ваъдамизда турдик» Телефонимга дарҳол Ботирдан хабар келиб улгурганди. Энди ҳаммаси тамом, мен Ботирга тегишдан бошқа йўл кўрмаяпман. Дадамни озод қилишгач бориб қучиб олдик. -Кўрган кечирганиз шу бўлсин. Қайтишимизда эса дадам йўлни бошқа ёққа бурилганига ҳайрон бўлдилар. -Роҳила қаерга кетяпмиз? -Уйга. -Бу томонда эмасдику? -Кейин айтиб бераман ҳаммасини. Давоми бор... #shamsinurijodi
    7 комментариев
    29 классов
    ШАМСИНУР #БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР -Сиз кўрмаган нарсалар бошқаларга кўринади. -Бореэе. Эркинни милиция ҳодимлари олиб кетмагунча ҳаммаси жойида бўлди. Бирдан келган ИИБ ҳодимлари нега уни олиб кетганига тушунолмай қолдик. -Яна ишкал бошлаган кўринади. -Аввал ҳам олиб кетармиди? -Милиционерларни эркатойику бу Эркин. Ҳеч қиси йўқ дарров келади. Қани ҳамма ишга, Миршод кассага ўт. Усмон ака орамизда ёши каттаси, маркетни ишларини асосан шу одам бажаради. Савдонинг пасту, баландини билгани учун пештахталарда маҳсумотнинг қандай жойлашишини, қайсини киргандан қўйиш кераклигини ҳам назоратда ушлаб туради. Ҳозирам ҳаммани эътиборини ишга қаратди. Айтганича бор экан иш тугашидан икки соат олдин Эркин қайтиб келди. Кайфияти жойида. -Эркин дарров келиб олдингми? -Менга жой йўқ экан. Боравер дейишди. -Сенам гапни қийворасанда. -Биласизку ака. Мен эса анави кунги иши учун уни олиб кетишди деб ҳавотирда эдим. Шукрки ундай бўлмади. Иш тугаб такси кутиб ўтирсам ортимдан Эркин чиқди. -Ҳа йигитинг олиб кетгани келмадими? Унга жахл билан қарадим. -Бу нима деганиз? -Апоқ чапоқ бўлиб турудизлаку машинасида. -У фақат курсдошим. Ундан ортиғи эмас. Эркин ёнимга жуда яқин келиб қолганди. -Унда менчи? Шу қадар яқин келиб қўлимдан ушладики... Юрагим тўхтаб қолмаганига ҳайратдаман. Аммо титроқ ўз ишини бошлаб юборганди. -Сиз.... -Ҳа мен. -Бош... Бошлиғим. Уни ҳафсаласи пир бўлди чамамда, мендан ўзини нари нолди. -Бошлиқ де. -Ҳа. Ўзимни дадил тутишга уриняпман, аммо фойда бермаяпти. -Нега қалтираяпсан? У кўзларимга яқиндан тикилди. -Мен... Қўрқяпман. -Нимадан? Мен шунчалик ёмон одам бўлиб кўриняпманми? Елка қисдим. Нима дейман, у яхшими ёки ёмон мен барибир қалтиравераман. Бу менга боғлиқ эмас. -Шунақа де, демак қўрқинчлиман. Бахтимга такси тўхтади. Энди ўтирмоқчи эдим Эркин такси эшигини ёпиб кетавер ишорасини қилди. -Ўзим олиб бориб қўяман. Сўзсиз бўйсундим. Машинада кетяпмиз, аввалига жимжитлик эди -Бирор инсонни ёқтириб қолмасам керак деб ўйлаганман. Мени ҳисларим билан ўйнашишган. Лекин сени кўрдиму, билмадим сендаги маюсликми, ёки эркаклардан ҳуркишми мени ўзига оҳанграробед тортарди. Лекин сен ҳам курсдошимни деб асабларимни тамом қилдинг. Сенингча ўша курсдошинг яхши йигитга ўхшайдими? Уни гаплари мени ўйлантириб қўйди. Бу гаплари билан у нима демоқчи. -Мен совчи юбораман сенга. Бу эсини аниқ еб қўйган. -Жимиб қолдинг. -Мен ҳеч қачон турмушга чиқмайман. -Бутун умр кимдандир қўрқиб ўтасанми? Сени яшашдан мақсадинг йўқми? Нега фақат ўтмиш хотираси билан яшайсан? -Сиз мени тушунмайсиз, мени ҳаётимда бир кун ҳам яшамагансиз. Мени ҳолатимни ҳис қилолмайсиз. Шунинг учунам сизга гапириш осон -Сен мен ҳақимда ҳеч нарса билмайсанку. -Эртага бир кун жахлиз чиққанида менга ҳам пичоқ кўтарасизми? Ёки отиб юборасизми? Сизни ундан фарқингиз борми? -Мен пичоқни сени ҳимоя қилиш учун қўлимга олдим. -Мендан умид қилманг, мени ўлдириб бўлишган. Қуруқ таним бор ҳолос. Руҳим аллақачон ўлган. Шу билан кўчани томоша қилдим. Эркин асабий рулни ушлаганча кетарди. Тез ҳайдаб машиналарни қувиб ўтишга ҳаракат қиларди. -Бир марта имкон берсанг нима бўлади? -Куйиб, ёниб кул бўлган инсонни қандай қилиб яна тиклай оласиз? -Қўлимдан келганини қиламан бахтли қилиш учун. Лекин хиёнатни ҳеч қачон кечирмайман. Қачондир хиёнатдан азоб чеккандир бу менга қоронғу. Уйга етиб қолганимизда яна саволни қайтарди. -Қачон келсин уйдагилар? -Бу фикрни миянгиздан чиқариб ташланг. Мен билан бахтли бўлолмайсиз. Эркин индамади. Рахмат дея тушиб кетдим. **** -Сумбула Руслан сени ёқтириб қолган кўринади, мен билан иши бўлмай қолди. -Менга сени ҳам уни ҳам қизиғинг йўқ. -Войвооо намунча, сенам унга бефарқ эмаскусан. Бу гапни овоз чиқариб айтди. Бутун аудитория мен томон қаради. -Аҳмоқ нималар деб валдираяпсан? -Эшитинглар энг одобли, ақлли, тарбияли қизимиз Русланни севиб қолибди. -Ўчир. -Уялма тан олиш ҳаммага ҳам эмас. -Туҳмат қиляпсан. -Сени у билан неча маротаба кўрдик. Ўзинггаям ёққанки у билансан. Бечора ойижоним бу кишимга намунали оиладан куёв топибди. Бу эса ўзига аллақачон топиб олган экан. Тухмат қалбимни парчалай бошлади. Қани сўз бойлигим бой бўлса, ёки урушқоқ бўлсаму, Сарани тавбасига таянтирсам. Ҳозир эса фақат кучим кўз ёшимга етяпти. -Йиғлама буни нимаси ёмон, Руслан яхши йигит сени бошига кўтаради Сара тиржайганча устимдан кулишда давом этарди. Энг алам қиларлиси ҳеч ким унга жим демади. -Басссс. Барчаси ёлғон. -Сумбула ўзинг Русланга тинмай телеграмдан хабар ёзаётган экансанку. -Нима? Энди ҳайратим икки кара ошди. -Қ... Қачон? -Мана экран суратларини ҳамма ерга тарқатиб юрибди. Сарага ташлаган экан. -Мен... Мен ёзмадим. -Қара сени рақамингку. Ишонгим келмасди, қандай қилиб мени рақамимдан Русланга ёзган. Айни дамда эса Руслан бу ерда йўқ эди. Телефонимни қўлларим титраб қўлимга олдим. Қани бу титроқ қўллар Русланни рақамини топа олса. Дарвоқе уни рақами менда бормиди? -Сени шунчалар паст кетасан деб ўйламагандим. -Ҳақиқатни тан олиш шунақа аччиқ бўлади. Нима деди, ҳақиқатни тан олиш... Ҳақиқатни тан олиш. Лекин бу ҳақиқат эмаску. Мен курсдошларим ичида шарманда бўлгандим. Улар ҳудди масхара қилаётгандек қарашаётганди. Мен эса жудда изза бўлгандим. Юрагимда оғриқ симиллар бу ердан йўқ бўлиб қолгим келарди. Наҳот ҳамма унга ишонди. -Кўрдингларми буни, Руслан яқинда унаштирилаётган эди, манави ўзини босолмайдиган бетарбия деб фотиҳаси қайтиш арафасида. Чунки у қиз хабарларни билиб қолган. Руслан бунга курсдош деб бемалол ёдгани учун энди айбдор бўлиб ўтирибди. Йўўўўўқ бу таҳлит давом этиши мумкин эмас. Стулга ўтирганча йиғлаяпман. Мен ожизманми ўзимни оқлашга. Телеграмимга кирдим, Кейин Насибани телефонидаги расмларга қарадим. Мени рақамимдан телеграмда хабарлашилган. Мен эса бехабарман. Мен бу қадар беҳаё гап ёзолмасдим ҳам. Юзи кўринмаган ярим яланғоч суратлар ва бўйним остидаги ҳолгача ҳаммаси бор. Ҳаётимдаги ана шу тухмат мени қуюшқондан чиқаради деб ҳеч ўйлаб кўрмаган эканман. Насибани қўлидаги телефонни олдиму, Сарани бурни тагига келтирдим. -Бу нима? -Сен биласан. -Мен биламан а? Шундайми? Мени содда қўрқоқ деб ўйлаб ҳаётингдаги энг катта хатони қилдинг. Анави ҳушторингни ҳам чақир. -Буни қаранг жинни бўлиб қолибди. Сара мени устимдан ошкора кула бошлади. Мен ўзимни ортиқ тутиб тура олмадим. Телефонимдан Миршод юборган аудиони топдим ва овозини баландлатганча қўйдим. Аввалига йигит гапирганига ҳеч ким уни танимади, аммо Сара мен томон отилганда уни қўлини қаттиқ ушлаб қолдим. -Ҳақиқат дединг а? Ана энди ҳамма ҳақиқатни билади. Ҳақиқат билан юзлашиш ана шунақа қийин бўлади. Аудио овози борган сари авжига чиқиб аудитория жим бўлиб қолди фақат Сара мен томон интилар , ғойибдан келган куч телефонимни қўлимдан олишига қўймасди. Нимжонгина қиз бўлсам ҳам мендан гавдалироқ Сара мени олдимда ожиз эди. -Ўчиииииир ёлғон бу. -Ҳаммаси ҳақиқат Руслан билан сен юргансан, неча бора уни уйига борганингни кўрганлар бор. Айтинглар йигитлар нимага жимсиз? Мен... Мен Руслан билан ортиқча ҳаракат қилганимни кўрдингизми? Мени ҳатто телеграмга киришга бу яқин орада вақтим бўлмади. Нега буни тухматларига ишонасизлар? Ауидо эса анча гапни англатиб бўлганди. Жуда очиқ жойига келганда эса мен телефонни ўчирдим. Юрагим ғалати эди. Бу мени одамларнинг ноҳақлигига қайтарган биринчи жавобим эди. -Сени ўлдираман кўрасан ҳали. Сара жахлдан қизарганча сумкасини олдию чиқиб кетди. Менга эса ҳаво етмай бошлади. Қулоқларим чийиллаб кўз олдим қоронғулаша бошлади. Эслаганим юрагимни санчиқдан ушлаганим ва ерга қулаганим бўлди. Шундаям столга бошим тегиб қулганимни биламан. Бошимдаям оғриқ пайдо бўлганди. Олийгоҳнинг ўзида биринчи ёрдам кўрсатилган экан яна нашатир спирти ҳидидан ўзимга келдим. -Яхшимисиз? Бошимни қимирлатай десам қаттиқ оғриди. Ушлаб кўрганимда боғланганини сездим. -Жуда қўрқитиб юбординг. Насиба мени ёнимда ўтирган экан. -Яхшиман. -Росса қўрқитдингееее. -Чарчадим жуда, ҳаммасидан тўйиб кетдим. Беихтиёр кўзларимдан ёш сизиб чиқди. -Йиғлама, сени айбинг йўқку. -Сараварани бунақа ифлос деб ўйламагандим. -Мен ҳам... Эшитганларимдан ҳамон шокдаман. Бечора эри, ачиниб кетяпман. Уни ҳам иссиқ совуқ қилиб олганми? -Эрини оиласидагилар жуда яхши одамлар. Афсус шундай келин... Эссиз ўшандай оила ҳайф. Ўрнимдан туришга ҳаракат қилдим. Бироз бошим айланди, аммо тезда ўтиб кетди. -Кетсам дейман. Ҳамшира келиб қон босимимни ўлчади, пульсни текширди. -Майли бораверинг, фақат дарсга эмас уйингизга. -Хўп. Насиба ёрдамида таксигача етиб олгач уйга кетдим. Маркетга Эркинга қўнғироқ қилдим. Учинчи мартада кўтарди. -Аллоо. -Нима дейсан? Бунақа совуқ муомаладан музлаб кетдим. -Мен бугун ишга боролмайман. -Умуман қайтиб келма. Эркин телефонни ўчирди. Мен эса бугунги куннинг иккинчи зарбасини олгандим. Нега, нега у бундай қилди? Мени айбим нима? Наҳотки Сарвара аллақачон уни ҳам мен ҳақимдаги бўҳтонларга ишонтириб бўлган бўлса ? Нега яшаш бунчалар қийин. Роҳила опа ишда эканликлари учун хонамга кириб ётдим. Укаларим ҳам мактавдан келишмаган. Бўғилиб кетяпман. Овозим борича бақириб йиғлай бошладим. -Эй ҳаёт бунча азоб берасан? Мен ҳам одамманку, мени ҳам яшашга ҳаққим борку. Наҳотки тўғри яшаш шунчалар қийин? Тўйиб кетдим баридан, жуда тўйдим. Она мени нега туққансиз? Бу азоблардан қандай қутилай? Юрагим бардош беролмаяптику... Йиғладим,йиғлайвердим. Йиғлаганим сари кўзимда ёшлар тугаб қолди гўё Қайга бориб қуйилади оқар қоним, Қилдек жонин қилолмайди ҳеч ким фидо. Мени ғамга туққанларми онажоним, Мени дардга яратганми қодир Худо! Қисматимнинг қўлларида қайроқ тоши, Қиличини ўткирлайди шому-саҳар. Қабрда ҳам тинмас балки кўзим ёши, Дунё, нечук озорларинг жоним қадар! Меҳр кутиб, ўтиб бўлди умри куним, Олтин излар кончи каби заҳматдаман. Бир кунгина бахт уйида топсам қўним, Кейин минг кун ғурбатларга хизматдаман! (Малика Тавфиқ Йиғлаб йиғлаб ухлаб қолибман. Онам келиб аҳволимдан қўрқиб кетди. -Сумбула сенга нима бўлди? Роҳила опани қучганча жим ўтирдим. -Чарчадим... Ҳаммасидан чарчадим. У киши илкис мени ўзларига қаратдилар. -Бу нимаси? Нимага чарчайсан? Оёғинг йўқми, ёки қўлинг? Ёки кўрмисан? Тузалмас касалмисан? Нега ўзингни қийнайсан? Роҳила опадан далда кутсан мени койиб ташадилар. -Сен ўзингни енгишларига қўйиб берма. -Ойи менга тухмат қилишди. Йиғлаб юбордим яна. -Нима дейишди. Ҳаммасини айтиб бердим. Ҳатто Эркингача. Роҳила опа индамай тингладилар. -Тур ўрнингдан, бор юз қўлингни ювиб кел. Кейин гаплашамиз. Мен у кишининг айтганларини қилдим. Кейин хонтахта олдига келиб ёнларига ўтирдим. -Аввало сенга тухмат қилганни Аллоҳга ҳавола қил. У энг олий ҳакам. Барчасини кўриб турибди. Аммо у ҳал қилади деб ҳаракат қилмаслик ҳам аҳмоқни иши. Ишингга пишиқ бўл. Эртадан ўқишингга бемалол бориб кел. Сени айбинг йўқми бошингни эгма. Агар сен бормасанг, йиғлаб ўзингни еб битирсанг ҳамма уни ҳақ дейди. Сен эса бориб ҳаммага кимлигингни кўрсат. Сени энди кўришмаяпти, бу гапларгс ишонишмайди. Агар ишонишса ҳам бу уларни иши, сен ўзингни ҳақлигингни билсанг бас. Одамларни фикрини иккинчи даражага қўйсанг ҳаммаси сен ўйлагандан кўра осонлигини тушуниб етасан. Ўша кеча туни билан Роҳила опани гапларини ўйлаб чиқдим. Энди менда ҳам режа уйғонди. Русландан Сарани расмларини оламан, буни йўлини қилишим керак. Бу осон бўлмаслиги аниқ. Эркинга келсак ўзини ҳақиқати билан яшайверсин. Эртаси куни кутилмаганда олийгоҳда Шердорни учратдим. Аммо уни ҳам кўргим келмади. Индамай ўтиб кета бошладим. -Сумбула. Таққа тўхтадим. -Ассалому алайкум -Ваалайкум салом . Ўша гаплар ростми? Қсйси гапни айтяпти бу? -Қайси? -Сарвара айтган. Кулиб юбордим. Мен овоз чиқариб кулдим. Бунақа одатим йўқ эди. Аслида бу кулгу Шердорни устидан кулиш эди. -Сарвара кўп гап айтган аммо сиз, ҳа сиз ҳаммасига ишонасиз. Мен қайси гапни сўраётганизни билмайман, лекин ёлғонлигини айта оламан. -Руслан кимлигини биласизми? -Уни менга қизиғи бор деб ўйлайсизми? -Нега мендан ёрдам сўрамадиз? -Сиздан? Ҳайратим ортди, нега бундан мен ёрдам кутай? -Ҳа. -Менга ҳеч кимни ёрдами керакмас, сизлар ёрдам бериб кейин бир гап бўлса ҳамма гапни менга ағдариб қочишни биласиз. Сиз эса аввал ўз ҳаётингиздаги ҳақиқатларни аниқлаб олинг. Сиз рўёлар ичида яшайсиз. -Эркин сизга уйланмоқчи эди... -Уйланмасин менга ҳеч кимни кераги йўқ, агар чиндан кўнглида нимадир бўлганда мени яхши таниган бўларди. Мен шунча гапни гапирдимми ўзимга ишонмасдим. Ҳеч қанча вақт ўтмай Сара келди. Шердор уни кутаётган экан. Биргалашиб кетишди. Сара менга ерни остидан ёвқараш қилиб ўтиб кетди. Дарсдан сўнг эса Шаҳло опа мени излаб қўнғироқ қилдилар. -Сумбула яхшимисиз? Яна келин нималарни бошлади? -Ўзида нима бор ўшани намоён қилди. -Эркин мен ва ҳоламни совчиликка юбормоқчи эди. -Энди борманглар дедими? Давоми бор... #shamsinurijodi
    20 комментариев
    41 класс
    #БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР МУАЛЛИФ ШАМСИНУР -Ҳа шунақа, нима бўлди? -Ростини айтсам яхши бўлди, унга рад жавобини берганим билан барибир совчи юбормоқчи эди. -Аммо сени ростдан ёқтириб қолганди. -Шаҳло опа у фақат ёқтирган, агар яхши кўрса эшитган гапига ишониб кетаверадими? Мен муносабат бошланмай туриб тугаганидан хурсандман. -Балки унга ҳақиқатни айтарсан. -Буни ҳечам кераги йўқ, мен ўзимни оқламайман. Шу ҳаётгача кўрганларим етарли. Опа мен иш изламоқчи эдим кейинроқ гаплашсак майлими? -Майли, лекин нима бўлганини айтмадингиз. -Айтарман кези келганда. Аммо ҳозирмас. Бекатдаги эълонлар, симёғочдаги эълонларни кўрар эканман рақамларини ёзиб ола бошладим . Уйга боргач эса ўтириб бир бошдан қўнғироқ қилиб чидим. Кўпчилиги ишчи олиб бўлдик деган жавобни берарди. Ёзиб олганларимдан иккита қолди. Эй Аллоҳ шу мени ишга олсин деганча рақамни териб чақирувни босдим. -Алло. Ёши каттароқ аёлни овози келди. -Ассалому алайкум мен эълон бўйича қўнғироқ қилаяпман. Ишчи керак эмасми? -Бизга официант керак. Эплай оласанми? Оббо намунча қўпол. Дарров сенсираб ташлади. -Албатта ҳаракат қиламан. -Яхшиси манзилга кел, гаплашиб оламиз. Аёл телеффони қўйиб қўйди. Мен бу аёл билан ишлай олармиканман? Кийиниб йўлга тушдим. Манзил эса фаст-фудлар ресторани экан. Дид билан безалган шинамгина таммадихона, атроф топ-тоза, талаб ҳам шунга кўра қаттиқлиги билиб турарди. Кассага бориб муддаога ўтдим. -Мен эълон бўйича иш сўраб келгандим. Кассир йигит менга бошдан оёқ қарадида : -Ҳафиза опа қараворинг . Ҳеч қанча вақт ўтмай тўлачадан келган гавдали аёл чиқиб келди. -Боя сен қўнғироқ қилудингми? -Ҳа мен. -Кир ичкарига. Уни ортидан юрдим. Таклиф қилган столига ўтирдим. -Менга иш керак. Жуда зарур . Аммо... -Нима? -Мен ўқийман, дарсдан кейин ишламоқчиман. Аёл бироз ўйланиб турди. -Бўлди, сен кечки сменада ишлайсан. 17.00 дан 23.00 гача маъқулми? Ўйланиб қолдим 23.00 кеч бўлиб кетаркан. Аммо илож қанча. -Майли розиман. -Унда бугундан ишни бошлайвер. Ишчилар сенга қоидаларни тушунтиради. Ва унутма бизда доим мижоз ҳақ! Ҳафиза опа ўрнидан турди. Мен ҳам айтилган вақтгача уҳга боришга қарор қилдим. Роҳила опа ишдан келган эканлар у кишига иш топганимни айтдим. -Жуда кеч тугарканда. Ойим ўйланиб қолдилар. -Бошқа иложим йўқ. Тўғри юрсам ким гапиради? -Қизим кеч юриш барибир хавфли, эҳтиёт бўл. -Албатта ойи. Кийимларимни кийиб ишга жўнадим. Биринчи куним ёмон ўтмади. Ҳамма билан танишиб олдим. Ишни чин кўнгилдан ўргатиша бошлашди. -Хўррандалар кетиши билан столи тозалаб ол. Биринчи мижозга қарс, кулиб тур. Ва ҳоказолар... Ўқишда баъзилар ҳамон мени Русланга ёзган деб ўйларди. Ишга кирганимга икки ой бўлганида Сарани бизни бургерхонага келишини кутмагандим. Шерикларим жуда яхши эди, мени мавбатим бўлганига улардан бири билан алмашдим. Сара мени кўришини истамасдим. У тинмай телефонига қарарди. Кейин эса бир йигит кириб келди. Кўз ўнгимда қучоқлашиб кўришишди. -Сумбула танийсанми буларни? -Ҳа. -Ким? Ҳафиза опа мени кузатиб турган экан. -Курсдошим ва йигитни танимадим. -Ҳа. Мен эса телефонимни чиқариб видеога ола бошладим. Улар турган жойга яқин камерани ёқиб телефонни қолдирдим. Сара мрнга орқа ўгиргани сабаб буни кўролмади. Улар кўп ўтормади, иккиси нимадир устида тортишди,кейин эса кетишди. Мен дарҳол телефонни олиб камерани ўчирдим. Сўнгра видеони кўриш учун галерияга кирдим. -Менга пул топиб берасан. -Қаердан оламан пулни? -Эринг бор, ўзингдаям пул кўп. -Бир сўмам оломайсиз. -Жон қўй бунақа гапларни. Ҳали сен билан гўзал кечаларимиз кўп бўлади. Мендан қизғансанг а? -Ҳозир имкони йўқ. -Балки эринг бола меники эканини билиб қолар? -Ҳеч қачон, эсизни едизми? -Унда пул бермасанг бўлмайди, онам уйлантираман деб қўймаяпти. Уйланишим керак, аммо бу ёқда машинани уриб қўйибман. Шунга озгина ёрдам қиласан энди. -Уфффф қанақа одамсиз ўзи, хотиниз ҳам бежиз кетмаган бўлса керак? -Жим бўл! У бошқа масала. Ҳа айтганча Шердорбей ота бўламан деб осмонда учяптими? -Ҳм. -Вай... Майли мендан унга совға бу. Аммо лекин сендақаси ҳали учрамади. Бошқачасанда. Йигит Сарани сочига қўл узатди. Сарани бир туки қилт этмай ўтираверарди. -Кароче онам қиз топдим дедилар. Бу гал аниқ уйланаман шекилли. -Тезроқ уйланинг қутилардим сиздан. -Сени унутиб бўладими, орада бир икки бирга вақт ўтказсак ёмон бўлмасди. -Мен кетишим керак, пул топсам айтаман. -Бўпти, гаплашамиз. Шу ерида суҳбат тугаган. Мен шокда эдим, Сара қачон бунчаси билан юриб ўрганган. Ҳеч тушунолмасдим. Ўқишдан уйга борсам Фарида опа бизникига келган эканлар. -Ассалому алайкум -Ана қочоқ қиз келди. Эслаб қўймайсан Фарида опа бор эдилар деб. -Яхши ўтирибсизларми? -Ҳа қизим яхшимиз, бор кийимингни алмаштириб чиқ. Фарида опани нега келганлари қизиқ эди. Онам олдиларига қанд-қурс билан чой дамлаб қўйган эканлар. Мен ҳам секингина бориб ўтирдим. -Қизим жуда озиб кетибсиз. -Ишлайман деб ўзини олдириб қўйди. Бир соатдан кейин яна кетади ишга. -Мени уйимда ишласангизчи? -Фарида опа мен уйингизга қайта боролмайман. -Нега? Уларга Сарани кирдикорларини қандай айтай? -Бошқа ишга кирдим. Кейин бўлиб ўтган воқеалар сабаб бора олмаслигимни биласиз. -Унда айбингиз йўқлигини ҳам биламан. -Яна нимадир бўлишини истамайман. Биз у ёқ, бу ёқдан бироз гаплашиб ўтирдик. Кейин Фарида опа кетдилар. Ойим эса мени олдиларига олиб гап бошладилар. -Бу аёл нега келганини биласанми? -Йўқ. -Совчи бўлиб келибди. -Кимга? -Сенгада, яна кимга бўларди. -Бу гап қаердан чиқди? -Бир дугонаси сени кўрган экан. Ўша қизни келин қиламан деб туриб олганмиш. Ўғли қариндошига уйланган экан афсус буйраги касал бўлганига бир умр фарзанд кўролмас экан. Ота онаси олиб кетибди. Қанча умри бўлса ҳам ёнимизда яшасин деб. Ўзи эса эри билан неча йилдан бери чет элда экан. Дипломатик соҳа вакиллари деди. Сени ўғилларига сўрашяпти. Ўғли ҳам шунақа ҳужжатбозлик ишларида ишларкан, департаментми, солиқми, ҳуллас нимадир, эслолмадим. -Майли нима бўлсаям рад жавобини бердизми? Умид билан онамга тикилдим. -Нега рад жавобини берай? Сен ҳам чиройли турмуш қуришга лойиқсан. -Аммо... -Аммоси йўқ, бутун умр тоқ ўтмайсан. Қолаверса бизни ҳам... Бизни ҳам суянган тоғимиз бўлиши керакку. Энг муҳими эса сени қадрлайдиган инсон бўлса дейман -Ойи мен рози эмасман. Ўқишим бор, сизларни эса тадҳлаб кетмайман бу аҳволда. Шу билан суҳбатимиз якун бўлган бўларди. Аммо Фарида опа кейинги гал ўша дугоналари билан бизни кулбага ташриф буюрган. Ойимга аёл ҳам маъқул бўлган. Эндиги мавзу мени турнушга бериш бўлиб қолганди. Мен эса доим гапни бошқа ёққа бурардим. -Улар дадангни озод бўлишига ёрдам қиламиз дейишди. -Демак пора? -Ишонмасангиз эртагаёқ суриштиринг, эрингизни иши қайта кўрувга берилган бўлади, деди. -Қўлимиз калталигидан фойдаланишяпти. -Ундай дема қизим, сендек қизни қўлдан чиқармай деб ҳаракатда улар Мен эса жавоб беришдан қочардим. Аммо бу узоққа бормади, Шаҳло опани ҳаракатлари билан мен учрашувга чиқишга мажбур бўлдим. Тинмай телефонда гаплашувчи бу йигит менга унча ёқмади. -Салом қизи. -Салом. Мен ҳам ўзидек жавоб бердим. -Чакки эмас экансиз, онамни дидига гап йўқ, сиздақасини топиш қийин ҳозир. -Тушунмадим. -Нимасини тушунмайсиз, иширилган лаб, чизилган қош ва узууун киприклар эмас таббий экан ҳаммаси. Бу эса ҳозирда камёб. Давоми бор... #shamsinurijodi
    6 комментариев
    42 класса
    ШАМСИНУР #БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР -Мен бу ерга иш билан келганман. -Шунда мени хотинимга гапиришинг шартмиди? -Ботир ўзингни босиб ол. Муомалангни қара, ҳалиям ёш боласан. -Ўв менга қара. Уларни жанжали мени қўрқита бошлади. Мен сабаб муаммо чиқишини хоҳламасдим. Лекин Ботирдан ранжиганим сабаб уларни олдидан узоқлашиб кетдим. Менга қизиқ эмас эди урушадими, бошқами. Ҳозирда тинчлик истаётгандим. Афсус бу ҳам амалга ошмади. Эркин билан нима ҳақида гаплашган билмайман, билганим у ўн дақиқага қолмай менга етиб олди. -Эркин билан яқин танишмисан? У мени сенсираб гапира бошлаганди. -Қўпол муносабатга лойиқ нима иш қилдим. -Мен қўполлик қилганимни эслолмайман. -Унда нега сенсираяпсиз? -Бир кун барибир сенсирайман, ҳозирдан кўниктирмасам кейин бунданам олир ботса керак. Юрган йўлимиз ҳеч камаяй демасди. Сабаби эса мен умуман бошқа кўчага ўтиб қолганим экан. -Сиз чегарадан чиқдингиз. -Қандай чегара. Мени ўпганини унга қандай айтишни билмаётгандим. -Ҳалиги... -Ўпганимми? У баланд овозда кулиб юборди. Унга қараб мен ҳайрон бўлдим, феъли тез ўзгарар экан. Баҳор ҳавосига ўхшайди. Боя жахлдан қизариб турган йигит, ҳозирда кулиб турибди. Аммо саволини жавобсиз қолдирдим. -Ойим мени билгани учун ҳам никоҳ ўқитишимни талаб қилди. Лекин мени бунчалик тезликда никоҳ ўқитади деб ўйламаган эканлар. Ҳатто уйга борганимда койиб бердилар. Оилангиздан бунга салбий фикр кутгандилар, аммо бундай бўлмади. -Улар ҳамма ҳуқуқни ўзимга беришган. Мен эса сизларга розилик берилгани сабаб ҳам рад этганим йўқ. -Ҳўш энди айтингчи, никоҳимдаги аёлимни ўпсам нима қипти? Ботир қаршимда туриб қолди. Мен яна довдирадим, ва уни айланиб ўтиб юра бошладим. -Сиз ёки жуда соддасиз, ё бўлмаса мени назарга илмаяпсиз. -Иккови ҳам эмас. -Унда нега қочасиз? -Сиз бўлганингизда мени ўрнимда нима қилардингиз? -Роса кулгули гап бўлди, мен умуман аёл кишини ўрнида бўлишни тасаввур қилиб кўрмаганман. -Ҳмм. Биз яна юра бошладик, уйимизга таҳминан ўттиз дақиқалик йўл қолганди. -Сумбула. У бу сафар ўта жиддий гапирди. -Мен жуда сабрли эмасман. Сиз ҳам оилавий ҳаётни кўргансиз. Ўқишингиз тугашига ҳеч қанча қолмади. Тўйни тезлаштирамиз. Бу гапни сира ҳам кутмагандим. Ботир билан яшаш... -Менга вақт керак. -Бизда бу керагидан ортиқ бўлади. -Сиз мени барибир тушунмайсиз. -Агар мен сизга... Ҳуллас мен билан ҳаётингизни давом эттиришни истамасангиз айтишингиз мумкин. Ҳалиям кеч эмас. Бу гал уни овозидан ранжиганини сезиш қийин эмасди. -Мен у маънода айтмадим. -Мен эса шундай тушундим. Ботирда ҳам кўнгил борлигини мен унутиб қўйган эканман. Мени кўнглимни олишга интилиб келибдию, унга нисбатан ҳеч қандай ҳаракат қилмапман. Ўзимдан хафа бўлиб кетдим. Мендан ранжигани учун сукутда кетиб борардик. -Оёқларим оғриб кетди. -Ҳеч қанча йўл эмаску. -Мен доим машинада юриб ўрганман. Ортингдан келиб юришга қизиқиб кетибман. Энди машинагача бориш ёқмайди. -Унда нима қиласиз? -Такси чақириб машинамгача бораман. Бу сафар уни гапига мен кулдим. Ботир эса менга тикилиб қолди. -Юзимга бирор нима бўлибдими? -Илк бора самимий кулганизни кўрдим. Дарров жиддийлашдим. -Етиб келдим. -Билдим. Афсус хайрлашамиз. Сиз эртагача ўйланг. -Нимани? -Мен билан қолиш қолмасликни. Сизни мажбурлашдан йироқман. Ботир шу гапни айтганча такси тўхтатиш учун йплнинариги томонига ўтиб кетди. Мен эса юраги да тушиниксиз ўйлар билан дарвозамизни очиб кирдим. Ҳамма ишда уйда ҳеч ким йўқ . Кийимимни алмаштириб курсига ўтирганча ўйга толдим. Фарида опа менга ёмонликни раво кўрмайдилар. Шаҳло опа ҳам уларни мақтадилар. Мен Ботирни рад этсам дадамга ҳам бу бошқача туйилади. Қудаларни олдида ҳам ким деган одам бўламиз. Қолаверса никоҳ ўқилган. Ортга йўл йўқ. Шундан сўнг Ботир икки кунча мени тинч қўйди. Кейин эса қўнғироқ қилиб учрашувга чақирди. Илк бора Ботир учун бироз ўзимга қараб чиқдим. Ўқишим тугаши билан у олийгоҳ остонасидан олиб кетди. -Кўрнишингизга гап йўқ . Уялиб ерга қарадим. -Мен айтган гапни ўйлаб кўрдингизми? -Ҳа. -Ҳўш? Ботир машина кўзгусини ортга, яъни менга бурганича савол назари билан қаради. -Ҳеч нарсани ўзгартирмоқчи эмасман. -Айнан? -Давом этамиз. -Кейин афсусланмайсизми, кўнглимга қарши бордим деб? Ўшанда бунақа имкон бўлмайди. -Йўқ,-ишонч билан айтдим. -Унда жуда хурсандман. Энди эса табиат гўзаллигидан бахра олишга борамиз . Ўша куни Ботир мени умримда кўрмаган гўзал жойларга олиб борди. Чиройли табиат манзаралари, ариқлардан тошиб оқувчи сувлар, ям -яшил дарахтлар... Ҳаммаси мени ўзига маҳлиё қиларди. -Рахмат. Шундай чиройли жойларга олиб келганингиз учун. -Тўйдан кейин ҳам кўп бора борамиз бунақа жойларга. Ботир менга яқин келиб гапирди. Қочишга шай турганимни сезиб чаққонлик билан қўлимдан тутди. -Фақат қўлингиздан ушлайман. Бунга рухсат берарсиз. Иложсиз рози бўлдим. -Аввалги аёлимда кўнглим бўлмаган, аслида уни кўнглимга кирита олмадим. Ботирга ажабланиб қарадим. -Узоқроқ қариндош эди. Аёллик сифатларини ҳеч бири йўқ, дастурхонда доғлар турганда овқат ея оласизми? -Кўнгилни хира қилади. -Табиий. Чала ювилган пиёла, эрталаб тановул қилинган тухумни ҳиди келиб туради чой ичаман десангиз. Мен бу гапларни уни ёмонлаш учун айтмаяпман. Сизга фақат унга ўхшамаслигингиз учун айтяпман. Онам сизни ёқтирганини сабаби эса дастурхон тузатиш бобидаги маҳоратингиз ва фаросатли эканингиз бўлган. Чунки келинидан шунақа ҳислатни кўрмаган. Ўзига тўқ хонадон бўлганмиз тўғри, аммо бу дегани бегонани ҳизматчиликка оламиз дегани эмасди. Ойим бир жойда ўтирмсй ўзлари туриб ишларни қилаверардилар. Ҳатто ҳафталаб ювилмаган кирларимни ювганларини кўрганман. Унинг кейинчалик ҳасталиги барчасига якун ясади. Ажримни мен таклиф қилмадим, қизимиз кўз олдимизда бўлсин деб уни уйидагилар олиб кетди. Лекин уч йил яшаган давримизда менинг борлигим унга билинмасди. Эрни кутиб олиш, кузатиб қўйиш, нима овқат ёқади ҳеч бири унга қизиқ эмасди. Мен ҳаммасини айтмаяпман шунчаки сабаблардан кўрсатиб ўтяпман. Бу нарсалар эса мени уйдан безишимга олиб келди. Мен уни қизиқтирмаганимдек у ҳам мени қизиқтирмасди. Ойида бўладиган эр-хотин муносабатлари, ўшандаям тер ҳиди келган бадан, ювилмаган ёғли сочлар таъбимни хира қилмай қолмади. Мен кўчадагилардан ортмай қолдим. -Хотинингиз... У сезмадими? -Сезиш учун авваламбор мени борлигим уни қизиқтириши керак эди. Ҳаттоки уйда тунамасам ҳам унга фарқи йўқ эди. Сумбула ўтмишини ёдига олди. У ҳам шундай эдими? Ҳа деярли Ботир айтганларига яқин эди. Аммо уни мажбуран ўзидан каттага беришмаган. Ботир билан Ғиёсни ўртасида осмон билан ерча фарқ бор. -Билганда бирор нима дердими? -Билди, парво қилмади. Бу эса албатта нафсониятимга тегди. Бу турмушни давом эттириб бўлмасди. Балки боламиз бўлганида чидаб юрармидим? Лекин ундай бўлмади. Шу қадар тўйдимки ахийри биз умуман гаплашмай қўйдик. Ойим ҳам бизни муносабатни сезмай қолмадилар. -Афсусдаман. -Нега? -Турмушинфиз ўхшамаганидан. -Мен эса йўқ. Чунки сизни учратдим. Шунинг учун айтгандим эркакни кўчадагиларга чопмаслиги аёлига боғлиқ деб . Мен эса ўйлай бошладим, Ботирга мехр бера оламанми? Аввалги хотинидек ҳиссиз бўлсамчи? Йўқ бахтли бўлиш ҳаракат қилишим керак. Кимдир менга шундоққина бахтни келтириб бермайди. -Гапларимдан ўйга толдингизми? -Қўрқяпман. -Нимадан? Унга очиғини айтдим. -Аввалги аёлингиз хатосини такрорламай деб. -Бунинг учун эса,-Ботир қўлини юрагимга қўйди. Шу ерга мени киритишингиз керак. Ҳаяжондан юрагим дукурлаб уриб кетди. -Бу эса сизга. Ботир чўнтагидан узук чиқариб қўлимга тақди. -Энди мендан ҳеч қаерга қочиб қутулолмайсиз. Уятдан ерга қарадим. У иягимдан ушлаб ўзига қаратди. -Ҳаммаси яхши бўлади. Фақат бир муаммо бор. Унга ажабланиб қарадим. -Ққ.. қандай муаммо? -Қорним роса очди, бу кетишда сизни ямламай ютвораман. Ботирни гапидан рости роса кулгим келди. Жиддий айтганига бирор гап бўлибдими деб ўйлабман. -Қўрқдиз-а? -Ҳа , айтилмаган жиддий гап қолганми деб ўйлабман. -Нима ейишни хоҳлайсиз? -Менга фарқи йўқ. Аммо бу гапингиздан кейин мен ҳам очқаганимни ҳис қилдим. -Қани кетдик унда. Ботир мени кулдира-кулдира тоғ ёнбағридаги тамаддихонага олиб кирди. Бу ерни таомларини ҳиди бирам иштаҳани очаркан. Илк бора Ботирдан тортинмай таом едим. Ўртадаги бегоналик пардалари бир мунча кўтарилганди. -Оилангиз ҳақида айтиб беринг. Ботир уйга қайтишимизда яна саволга тутди. -Мен ҳақимда биласизку. -Аммо қандай оилада яшашингизни эмас. -Дадам, ойим аслида ўз туққан онам эмас, лекин туққанданда аъло кўраман. Шу сабаб ойи деб чақираман. Укам ва синглим бор. -Бизни уйда эса дадам, ойим ва мен. Иккита акам уйланиб бошқа уйга кўчиб ўтишган. Улар ҳам яқин атрофдаги маҳаллалардан. -Чет элда нима қилгансиз? -Дадамни иши сабаб кўпинча чет эл билан ҳамкорликлар борасида борардик. Кейин ўша ердаги олийгоҳга мени ўқитишди. Шунинг учун бироз ўзбеклардан фарқли равишда фикрлардим. Уйлангач эса ойим қайта тарбиялади. -Нега? -Айтганимдек қизлардан дугоналар кўп эди. Бундан уятли ёки бошқа нарсани ўйламасдим. Ўзбекчиликка тўғри келмас экан. Энди янада ойимни қаттиққўлликлари остида юрибман. -Сизга ҳам қийин экан. -Ҳа жуда, яхшиям тушунадиган сиз бор. Тезроқ уйимга олиб келсам... -Эеэ яна бошладиз. -Бўладиган гапни бўлгани яхшида. Мен ҳам Ботирчалик тўй бўлишини истайманми? Менимча йўқ. Бу ҳаётдан аламзада кўнгил кимнидир сева олармикан? *** Уйга келганимда онам манти пиширишга тайёргарлик кўраётган эканлар. -Қизим юзингга ранг кирибди. Хурсанд бўлдим. Ойимни олдиларида ҳам уялдим. -Яхши айландингизми? -Жуда зўр. Мана расмгаям олдим. Ойимга кетяпганимизни хабар қилиб смс жўнатгандим. Расмларни кўриб ойимни ҳам баҳри диллари очилди. -Роса зўр жой экан. Кўриб кўзинг қувнайди. -Жудаям. -Куёв билан муносабатинг қандай? -У мени кўнглимга йўл топишга ҳаракат қиляпти. -Сенчи? -Мени биласизку, ўзимни узоқроқ тортиб юрибман. -Бироз мехр беришга ҳаракат қилчи, озгина эътибор ҳолос. Жавобини биламиз кейин. -Хўп ойи. Мен кийимимни алмаштириб чиқaй сизга ёрдам бераман. Ойим билан бир пасда мантини қиймасини тайёрлаб, ҳамирини ёйиб букиб ҳам ташладик. Ойим пазанда эдилар, чаққонликлари эса бу пайтда жуда ас қотарди. -Сиздан кўп овқатларни ўрганишим керак. -Шундоғам яхши биласан,қўлинг ширин. -Сизчалик эмас ойи. -Баъзан сени ўзим туққанман деб ўйлаб қоламан. -Шундай ўйлайверинг, мени сиздан бошқа онам йўқ. Роҳила опа кўзларидаги ёшни енглари билан артдилар. *** Тун кириши билан ўзим Ботирга хабар ёздим «Яхши дам олинг, бугунги кун учун рахмат». Жавоб куттирмади. «Ҳали ухламадингизми?» «Энди тайёргарлик». Бироздан кейин ундан яна хабар келди. «Бу кунлариз ҳам ғанимат» Эслатиш эсидан чиқмайди буни. «Майли, ухладим энди. Ширин уйқу тилайман» «Сизга ҳам» Шу билан суҳбатимиз якун топди. Бир ярим йил олдин менга кимгадир хабар ёзиб жавоб кутасан дейишса ишонмасдим. Ўша дўзахдан сени қутқаришади дейишса ишонмасдим. Аммо мени қутқаришди. Бахтли ҳаёт ҳақида орзу қилганча уйқуга кетдим... Ўқишда доимги мавзу Сара эди. -Ҳали топилмабдими қотил? -Э топилмасин, дунё битта бузуқидан қутилди. -У ҳам бировни боласи унақа дема. -Боласига тарбия берсин эди бўлмаса. Йигитлар кўпинча шу борада баҳс юритишарди. -Мен яқинда ишга киряпман. Ҳаммани чалғитай деб доимгидек Қурбон ўртага қўшилди. -Қаерга? -Қанақадир компания, номи қийин эсимда қолмади. Ҳуллас таржимон бўлиб иш бошлайман. -Ооо зўрку, орамиздан ўз соҳаси бўёча иш топган биринчилардан бўлибсан. -Аммо лекин, бошлиқни кўрса ҳамма зир титраркан. -Сенамми? -Ҳа менам, қилаётган ишимни унутиб қўяман. -Жим домла келди дарага ҳамманг. Музаффаров менга олақараш қилиб қўярди. Лекин гапиришга ҳадди сиғмасди. Мен ҳам тинчгина эдим домладан қутилганимга шукр қилиб. Кунлар ўтиб борар, мен қўрққан кун яқинлашиб борарди. Унгача эса биз ҳам Ботир билан анчагина яқин бўлиб қолгандик. -Ойим юборган кийимлар ёқдими? -Ҳа ўзимга лойиқ экан. -Агар маʼъқул келмаса айт, алиштирамиз. -Йўқ ҳаммаси жойида. -Унда яхши. -Шахло опа кўришайлик деяётгандилар. Давоми бор... #shamsinurijodi
    5 комментариев
    32 класса
    #Kibora Кибора (7-қисм) Қамоқхонада осмон тўртбурчак бўлади. Бу Бакир озодликка чиққач ҳис қилган илк туйғу эди. Акалари уни тўғри қишлоғига олиб кетди. Тўй бўлди қишлоқда. Қўйлар сўйилди, элга ош тортилди. Аслида, аламлар унут бўлиши учун озодликнинг ўзи кифоя эди, аммо Бакир безовта эди. Қизларини кўргиси келар, Киборанинг хиёнатини бир лаҳза унутмаган эди. Гарчи ўзи талоқ қилган бўлса-да йигитлик ори уни тинч қўймасди. Акалари, опа-сингиллари ақл билан иш тутдилар. —Энди Тошкентга борма. Шу ерда, ёнимизда бўл. Яхши бир қиз топиб уйлантирамиз. Оила, рўзғор қурасан, ҳаётинг изига тушиб кетади ҳали... Йигит қизларини соғинарди. Аммо унинг учун шунча жон куйдирган, зиндондан қутқарган жигарларидан ўтиб кета олмасди ҳам. —Биламан, қизларингни соғиняпсан,-деди акаси,-эртага Тошкентга бориб келамиз. Фақат энди пойтахтда қолмайсан. Ёнимизда бўласан! Бакир акасининг шартига кўнди. Аслиддин йўқ бўлиб кетди. Киборанинг қўнғироқларига жавоб бермас, уйга умуман келмасди. Энди йигитда таҳдидли хабарлар жўната бошлади. "Мендан осонгина қутуламан деб ўйлаганмидинг!" "Қараб тур, шармандангни чиқараман!" Кейин ялина бошларди. "Илтимос, лоақал ўғлингизга памперс билан каша олиб келиб беринг", " Сутим йўқ, музлаткич бўм-бўш, қачон келасиз! " Йигит Кибора билан ўтган кунларига ачина бошлар, у йўқ юртларга бош олиб кетгиси келар, унга янги гўзал, бокира ҳаёт ваъда қилаётган Маъсуманинг сокин, тиниқ кўзларига асир эди. Кейинги пайтларда ўзига таскин қидириб, масжидларга чиқар, негадир ҳўнг-ҳўнг йиғларди. Киборага пул элтиб бераркан, бошқа кўрмасликни истарди. У умр бўйи излаган муҳаббатини топгандек эди. Маъсума уни ҳар сафар ҳайратга солар. Орзулари, ҳаётга муҳаббати, яхши энергияси билан, чиройли орзулари билан йигит қалбини бахтга тўлдириб борарди. Аслиддин унинг олдидан бахтиёр қайтаркан, яқин ўтмиши эсига тушиб, ўзидан жиркана бошлар, хатоларини тузатиш ҳақида ўйларди. Малика ҳар доимгидек дарсдан чиқиб, мактаб дарвозаси олдида синглисини кута бошлади. Ана, узоқдан Маъмура кўринди. Опасини кўриб, қадамини тезлатди. —Қорним очди,-деди синглиси келиши билан. —Мен ҳам очқадим, тезроқ юрайлик, ойим нимадир пиширган бўлсалар керак,- руҳлантирди Малика сўнг давом этди. —Биласанми, нима ўйладим? Бизнес бошламоқчиман. Синглиси индамай эшитиб кетарди. —Битта ўртоғим кеча йигити билан кафега борган экан. Ёнига саватда гул кўтарган битта қиз келиб — Севгилингизга гул ҳадя қилинг,-дебди. Йигит гулни олиб, пулини сўраса ўттиз минг сўм берсангиз, етади депти. Кўряпсанми, битта гулдан 20-25 минг фойда қиляпди. Бир дона атиргул нари борса, беш минг бўлади! —Зўр ғоя! Мен ҳам ёрдамлашаман! Опа-сингил бора-боргунча тушадиган фойда ҳақида, пули кўпайса нима қилиши ҳақида гаплашиб кетдилар. Уйларига яқинлашганда қора машинада ўтирган, кўзойнак таққан бир одам булар томонга қараб кела бошлади. Қизлар қўрқиб, қадамини тезлатди. —Малика! Маъмура! Бу овоз жудаям таниш эди. Қадрдон эди. Малика беихтиёр ўгирилди. Қора кўзойнагини қўлига олган киши.... —Дада, дадажооон! Югуриб кетди!- Малика. —Дадаааа! Қучоғини очиб борди Маъмура ҳам. Икки қизини баравар қучоқлаган Бакир кўз ёшларини тиёлмасди. Қизларини машинага солиб, емакхонага олиб кетди. —Қаерда юрибсизлар? Соат неча бўлди? Кибора қизларини шундай кутиб олди. —Ойи, дадам келди,-деди Малика, кейин ҳаммасини гапириб берди. Отасининг шу куниёқ қишлоққа қайтиб кетганини ҳам эълон қилди. Кибора йиғлади. Пешонасининг шўрлигидан ўкинди. Аслидинни қарғади. —Отанг яхши одам. Чиққани яхши бўпти,-деди охири... Шу куни Аслиддинга "Бугун ўғлингни уйингга олиб бораман!" дея таҳдид қилди. Пинагини бузмади, жавоб ёзмади йигит сўнг қорасини кўрсатмай кетди. Бир куни Манфаат яна ижара пулини сўраб келди. —Ўғлимни қуда қилдим, бой жойга қуда бўляпман. Ҳамма ижара пулларини йиғиб беринг. Келинимга сарпо қиламан,-деди аёл, Киборанинг чопқиллаб юриб кетган ўғлига тикилиб. Пичоқ бориб суякка қадалган эди. Кибора боласини аёлнинг қошига олиб борди —Биласизми, бу ким? Бу—сизнинг набирангиз! (8-қисм) —Аслиддиннинг ўғли. Мен кимман биласизми? Ўғлингизнинг аёлиман. Беш йиллик хотиниман Бу—менинг уйим. Керак бўлса, сиз чиқиб кетинг! Манфаат анқайиб қолди. Кейин болакайни итариб юбориб, важоҳат билан Киборага ўшқирди —Ол ҳароми ўғлингни. Сен ифлос оғзингга қараб гапир. Туҳматчи! Ўғлим келиб-келиб сендай турқи совуққа уйланадими? Башарангни қара мендан ҳам қарига ўхшайсан. —Ёқмаса ҳам шу! Манфаат унинг башарасига туфлаб юборди —Йўқол уйимдан, ҳозироқ бўшат уйимни! Сенга бериб қўядиган ўғлим ҳам, уйим ҳам йўқ. У аёлни кўчага судрамоқчи бўлди, аммо кучи етмади. Ўзи ҳарсиллаб, диванга ўтириб қолди. Кейин ўғлига телефон қилди. Ажабо, Киборанинг қўнғироқларига бир ойдан бери жавоб бермаган йигит онасининг чакириғига биттада "Лаббай" деди. —Манави исқиртни бугуноқ уйдан қувиб чиқармасанг, берган сутимга розимасман! Кейин ўрнидан туриб, ғолибона юриб чиқиб кетди. Йўқ, остонага етганда мункайиб кетди. Оёқ кийимини топа олмай қолди. Малика жуфтлаб бергачгина кийиб, эшикдан чиқиб кетди. Кибора уввос солиб йиғлар, қизларнинг юрак-бағри эзилар, қисматидан ўксир эдилар. Малика ўзини тутиб олди. —Ойи, мен дадамга айтаман, бизга уй олиб берадилар. Мен гул сотаман, сизни ўзим боқаман, кетайлик шу уйдан. Илтимос, ойижон. У аёл милиса олиб келиб қувмасидан кетайлик... Ўзим боқаман сизни. Энди катта бўлдим, ойи... Маликанинг гапига фаришталар "Омин" деган эканми, Бакирнинг ўзига тўқ жигарлари шу икки қиз учун шаҳардан икки хоналик уй олиб бердилар. Уй Маликанинг номига расмийлаштирди. Қизларнинг омади чопди. Эрталаб улгуржи нархда гул сотиб оладилар. Кечқурун уларни бир донадан саралаб, безакли қопчиқлар кийдириб, шаҳарнинг энг машҳур ресторанларига олиб борадилар. Бахтиёр жуфтликларнинг қошигп бориб, йигитларга севгилиси учун гул ҳадя қилишини сўрайдилар. Ҳеч ким рад этмайди. Баъзи кунлари уч юз—тўрт юз минг фойда қиладилар. Пулларни йиғадилар. Отасининг қизлари-да, барибир, меҳнатдан қочмайдилар. Бакир ҳам қишлоқда фермерликни йўлга қўйиб олди. Уйланди. Қўшни қишлоқлик ёши ўтиб қолган шифокор қиз тақдирига ёзилган экан. Қизлар пул тўплаб, етмаганини отасидан олиб ойма ой тўлаш шарти билан "Дамас" сотиб олдилар. Бир пайтлар Кибора олган ҳайдовчилик гувоҳномаси мана энди асқотди. Ўғлини боғчага жойлаб, ишга киришиб кетди. Энди у тонг саҳардан машинасига ўтирар, гулчилар хонадонидан, улгуржи бозорлардан сара гулларни ҳарид қилар, қизлари билан уларни доналаб қадоқлаб чиқар, тушда ҳам, кечаси ҳам энг машҳур емакхоналарга саватини тўлдириб кириб борар, барча гуллар сотилиб кетар, бир кунда бир миллионлаб фойда қиларди. Кибора меҳнатнинг роҳатини ҳис қилгач, ўзини хор қилган кунларига ачина бошларди. Пули кўпайган сари ўзига ишонч ортиб борар, янада кенгроқ қатламни эгаллаб олишга тиришарди. Ресторан эгаларини ҳам қуруқ қўймас, ҳаммасини жойида ҳал қилиб кетарди. —Бугун уч га бўлинамиз. Малика сен Юнусободдаги турк ресторанларига борасан, Маъмура сен Олмазордаги ресторанларга тарқатасан. Қолганини ўзим эплайман. Телефонда хабарлашиб турамиз! Ишчан аёл қиёфасига кирганди у. Охирги мўлжаллаган, пештоқига "Муҳаббат ошиёни" дея ёзилган ҳашаматли ресторанга кириб кетар экан чарчаганини ҳис қилди. Оёқлари чалишиб кетаётгандек эди. Ана, бурчакдаги столда қўш кабутардек чуғурлаб чиройли жуфтлик ўтирибди.. У саватини ерга қўйиб, ичидан яшнаб турган бир дона алвон атиргулни қўлига олди. Йигитга узатар экан табассум қилди —Севгилингизга гул ҳаля қилинг.. Йигит унга ялт этиб қаради. Ранги оқариб кетди. Кибора сал довдирагандек бўлди, аммо ўзини тез қўлга олди —Гўзал севгилингизга гул ҳадя этинг! —Ҳа, албатта! У жонҳолатда гулга қўл узатди. —Эҳтиёт бўлинг, тикони бор-а!-деди Кибора. Кейин қизга қараб —Бахтли бўлинг, синглим, —деди. Аслиддин чўнтагини титкилай бошлади. —Шарт эмас, мендан совға-деди, сўнг кибор аёллардек шаҳдам юриб хонани тарк этди. (9—қисм) Ирмоқлар дарёларга, дарёлар денгизларга қўшилиб боравераркан, умр ҳам сув мисоли оқиб ўтиб кетади. Кибора бирин-кетин қизларини узатди. У қизларга шунчалик суяниб қолгандики, ёлғизлиги билиниб қолди. Улар кетгач, баракаси ҳам учди. Бакир қизлари учун элга ош берди, ҳеч кимдан кам қилмай уўатди. Аёли иккинчисига ҳомиладор экан катта ўғлини етаклаб эрининг ёнида турди. Киборанинг ҳаваси келарди унга. Қизлар қандай тез узатилган бўлсалар, шундай тез уйга қайтиб келдилар. Кибора шундагина ёшлик чоғлари йўл қўйган хатоларини эслади. Хаёлига бот-бот ҳофизнинг "Бахтсиз бўлади қизи Аёл қилса хиёнат" деган сатрлари келадиган бўлди. Қани ҳаётини ортга қайтара олса! Қизлари ҳам аввалгидек ишчан эмас, ҳаётдан совуб кетган, соатлаб телефон титкилаб ўтирарди. Кейин келишиб олгандек бир кечада иккиси ҳам чет элга чиқиб кетдилар. Ман бир неча йилки улардан ном-нишон йўқ эди. Қаерда? Ким билан? Нима иш қиляпдилар? Дарак йўқ! Ёшлик зувиллаб ўтди-кетди. Кибора элликка кирмай тўшакка михланиб қолди. Кечаси билан емакхоналарда гул сотиб чарчади. Бир ҳафта бўлдики, қаттиқ ишлаяпди. Ўша куни кечаси деярли ухламади. Тонгда буюртма қилган гулларини олиш учун "Дамас"га ўтирди. Йўлда ўз- ўзидан кўзи илиниб кетаверди. Эсида қолгани баланд чинқириқ ва ағдарилиб бораётган машина.... Ҳаммаси тугади. Ўғлини уйлантирадиган ёшида соғлиғи ҳам, ҳоли ҳам йўқ эди. Ўша Бакир олиб берган икки хона уйнинг шифтига термулиб ётаркан бир куни ўғли ўзидан ёши катта жувонни етаклаб келди. —Бу-келинингиз,-деди у. "Хайрият, ўзи хотин топибди", — ўйлади Кибора аввалига. Келин келин эмас бало чиқди. Оёқ қўли қимирламай қолган Кибора унинг илтифотига муҳтож эди. Кун бўйи бир қошиқ оби ёвғон илинжида кўзлари мўлтираб ётарди. Ўғлининг иши тайинсиз, бунинг устига ҳамма бахтсизлиги учун тинимсиз ва шафқатсиз тарзда онасини айбларди. Аслиддин Маъсумага уйланди, аммо узоқ йиллар фарзанд кўра олмади. Ўша йиллар бир сабаб бўлиб ўғли борлиги, аввалги ҳаёти ҳақида аёлига гапириб қўйди. Маъсума кетиб қолди. Негадир эрини кечира олмади. Аслиддин яна икки марта уйланди. Бу сафар ҳар иккала оиласидан ҳам фарзанд кўрди, аммо аёлларининг бири онаси билан чиқиша олмай кетган бўлса, иккинчисини хиёнат устида ушлаб олди Кўп тавба қилди йигит. Гуноҳлари учун садақалар берди. Ҳаётини изга солишга кўп уринди... Ҳамон Яратганнинг марҳаматидан умидвор яшайди у. Аллоҳ меҳрибон. У ҳеч кимга зулм қилмайди, аммо инсонлар ўзларига ўзларига зулм қиладилар. " Оққан дарё оқаверади" деганларидек Бакирнинг ишлари яна ривожланиб кетди. Учта ўғли бирин-кетин ёнига кирмоқда. Ўзидек ғайратли, аёлидек меҳрибон улар. Бу—синовли дунё. Меҳрибон Аллоҳ ўзининг Саттор сифати билан гуноҳларимизни яшириб бораверар экан инсон зоти кимлигини унутиб қўяди. Дунё ва Охиратда зарра қадар яхшилик ҳисобга олинганидек, зарра қадар ёмонлик ҳам жазосиз қолмайди. Ҳикоя реал воқеалар асосида ёзилди, ким учундир ибрат бўлган бўлса, кимдир бироз бўлса ҳам мушоҳада қила олган бўлса мақсадимизга етибмиз. Доно халқимизда "Ким қилмағай, шул топмағай" деган пурҳикмат мақол бор. Аллоҳ ҳар биримизни ўзининг муҳаббатига ошно қилсин. Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради: “Уларда қалблар бор, лекин улар билан “англамайдилар”. Уларда кўзлар бор, лекин улар билан кўрмайдилар. Уларда қулоқлар бор, лекин улар билан эшитмайдилар. Ана ўшалар ҳайвонлар кабидирлар. Балки, улар (янада) адашганроқдирлар. Айнан ўшалар ғофиллардир” (Аъроф, 179) Сабр билан ўқиганингиз учун, ташаккур (тугади) Феруза Салходжаева
    4 комментария
    58 классов
    ШАМСИНУР #БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР -Шу опани феълларига беш кетаман. Жуда оғир босиқ инсон. -Ҳа жудаям. -Майли кўришаверинглар. Мендан салом айтинг. Ботир мени бир сизлаб, бир сенлаб гапирарди. Мен ўзим билмаган ҳолда унга ўрганиб борардим. Шаҳло опа билан боғда кўришадиган бўлдик. -Ассалому алайкум яхшимисиз опажон ? -Ваалайкум салом , кўринишингиз ажойиб. Уялиб ерга қарадим. -Уялишингиз ҳам сизга ярашди. Бу сизга мендан совға. Шаҳло опа қўлимга бежирим билакузук тақиб қўйдилар. -Опа буни ололмайман. -Сизни синглим деганман. Рад этманг. Хафа бўламан. Иложсиз совғани олдим. -Сарварани ўлимидан афсусданаман. -Балки тўғри юрса шу ишлар бўлмасмиди? -Ёш кетди, боласи ҳам бор эди. -Экспертиза уни боласи йўқ деб чиқарди. -Бўлиши мункинми шундай? -Қайдам, балки олдиргандир, балки нобуд бўлгандир. Бизга қоронғу. -Шердор акани қайта безовта қилишмадими? -Йўқ, ҳеч қандай далил топишмагач ҳозирча индашмади. Аммо ҳали қотил топилмади. Сарвара мавзусини ўзгартириб бўлажак оилам ҳақида гаплашдик. Фарида опа қайнонамни длим мақтаб гапирарканлар. Сумбулани ҳам ўз қизидек кўради дебдилар. **** Эркин қайта йўлимдан чиқмади. Уни табиатига ялиниб юриш ёт эди. Мен ҳам ундан ҳеч нима кутмаганман. У ҳақида ўйлаганим ҳам йўқ. Ботир Эркинни ўйлашимга вақт қолдирмасди. Бўш бўлди дегунча менга қўнғироқ қилар, вақтини кўпроқ мен билан ўтказишга интиларди. Вақт сувдек оқиб ўтар, июнни охирига ҳам етиб келгандик. Энди аввалги қўрқоқ қиз эмасдим, Ботир мени анча дадил бўлишимга катта ёрдам берганди. -Тўйга ҳам саноқли кунлар қолди. -Ҳар куни эслатиб ўтмасангиз бўлмайди а? -Албатта ахир озмунча кутяпманми? -Мен зерикарли одамман. -Ўзингам биласан а? Ботир доимгидек куларди. -Кўнгил учун ундай эмас десангиз бўлармиди? -Агар зериксам сен билан вақтимни ўтказмасдим. -Ҳмм -Биринчи боламиз менга ўхшаган бўлади, шунда ишга кетсам ҳам сени зериктирмай олиб ўтиради. -Менга ўхшасачи? -Йиғлоқ бўлади, сал нарсага йиғлайверади, икковингиз бир бўлиб уйни кўлга айлантирасизми? Шунга менга ўхшасин деяпман. -Кўрамиз қани кимга ўхширкан? Ўшанда гаплашамиз. Биз келажак ҳақидаям бемалол гаплашардик. Вақтимиз мазмунли ўтарди. Тўйга яқин қолгани сари дадам мени қизғона бошлаганларини айтардилар. -Қизим сенга жуда ўрганибмиз, ҳозирдан алам қиляпти. -Дадажон келиб тураман. -Албатта қизим, уйимизни тўри сеники -Сизларсиз қандай яшайман билмайман. -Ботир яхши йигит сени бахтли қилади. Дадамга жавоб беролмадим. Қандай Ботир ҳақида гаплаша олардим, индамай хонамга кирдим. Тўйга икки кун қолганда эса Роҳила опа онам ҳақида сўз очдилар. -Бориб тўйга айтишинг керак. Нима бўлгандаям у сени туққан онанг. -Майли мен ёмон инсон бўла қолай, аммо у ерга бормайман. -Бир мартагина бор, қайтиб бормасанг ҳам майли. Онангни кечиришинг керак. -Бунга кучим етмайди. Роҳила опа шу билан тинчимадилар. У киши Ботирни ишга солибдилар. Ботир менфа бир жой борализ деб олиб чиқдию, қаергалигини айтмади. -Айтақолинг илтимос, қаерга боряпмиз? -Сени қалбингдаги ғуборларни ювадиган ерга. Йўл узоқ бемалол жойлашиб ол. -Қўшиқ қўясизми? -Яхшиси суҳбатлашиб кетамиз. -Майли. -Кўзимни ранги қанақа? Саволниям додаси бўлдию. Ҳеч тикилиб қарамаганман. Одатда кўп тарқалган кўз ранги жигар. -Жигарранг. -Аниқми? -Ҳа. -Адашдинг . Машина бошқариб кета туриб менга қаради. Рост, шу пайтгача эътибор бермапман, унинг кўзини ранги умуман бошқача, жигар эмас , яшил, ва кўк барча ранглар аралашмаси эди. Чиройли ранг -Мен эса сени кўзингни рангини биламан. -Тикилиб ўтирганиздан кейин биласизда. -Топилмагани учун яна саволни мен бераман. Менга қайси ранг ёқади? Ўйлаб ўтирмай жавоб бердим. -Оқ. -Қойил, тўғри. Қаердан билдинг? -Қайсидир суҳбатимда оқ поклик рамзи дегандингиз. Шу эсимда қолган. -Энди сен савол бер. -Ҳмммм, нима десам экан. Нега менга уйланишга рози бўлгансиз? -Нега экан, хўш бир марта кўрганимда юрагим жиз этган бўлса, кейинги сафар сен менга эътибор қилмагандинг. Бу менда қизиқиш уйғотган. Ва энг асосийси енгил табиат эмассан. -Энди сиз. -Энг катта армонинг -Ўз туққан онам мехр бериб катта қилиши эди. Афсус бу энди ушалмайди. Яна оғриқли хотиралар эсимга тушди. -Келажакда сен армон нима билмаслигинг учун ҳаракат қиламан. -Энг катта орзуйингиз -Саккизта болам бўлиши. -А? Бу нима деганиз? -Тўртта қиз, тўртта ўғил. Ёмонми? -Ҳозирги замонда иккита меёрида ҳисобланади. -Биласанку менда меёр йўқ. Биз шунақа суҳбатлар билан анча йўлни босиб ўтдик. Мени уйқу элита бошлади. Мен ухлаб қолдим. Қанча ухладим билмайман аммо уйғонганимда биз менга оғриқли хотираларни эслатувчи кўчалардан ўтиб борардик. -Қа... қаерга келдик? Атрофга дахшат билан қарардим. -Мени... Қишлоққа олиб келмадиз-а? Ҳалиям ишонгим келмасди. -Ўша ердамиз. Йиғлаб юбордим. -Нега, мен ... Мени бардошим етмайди. Илтимос қайтайлик. Ўлиб қоламан ҳозир. Йиғлайвердим. Ботир машинани бир четга олиб тўхтатди. -Сумбула, фариштам йиғлама. Сени буни енгишинг керак. -Йўўўўўқ, мен бунга тайёр эмасман. Истамайман. -Сумбула ўзингни бос, тинчлан. Ҳаммаси жойида. Менга қара. Кўзларимга қара. У қалтираётган қўлларимдан яна қаттиқроқ ушлади. Кўзларига қарадим. -Мен сен биланман. Қўрқма ҳеч нарсадан. Бирортаси сенга озор етказолмайди. Бунга йўл қўймайман. Менга ишон. Бошимни тасдиқ қилиб қимирлатдим. -Энди айтчи, қайси уй онангни уйи. -Ҳа... Ҳали бор унгача. Ботир машинани қайта ўт олдирди. Биз ойим мени калтаклаб уйгача олиб борган кўчадан ўтардик. Кўз олдимда тинмай онасидан қилмагак айби учун кечирим сўраётган қиз гавдаланарди. Юзларимни кўз ёшларим юварди. -Йиғлама севгилим. Мен бор эканман ҳеч кимдан ва ҳеч нарсадан қўрқишинг керак эмас. У рулни бошқариб борар бир қўли билан эса қўлимни ушлаб менга таскин бериб борарди. Яқинлашиб қолгандик. -Ҳов анави уй. Мен кетганимдан кейинам ўша пахса девор ўзгармаган, деворлари нураб ётар, дарвозани ранги ўчганди. -Охирги марта қачон келгансан? -Тўйдан олдин. Кейин ҳеч қачон келмадим. Мен ҳеч кимга керак эмасдим . Ўлганим яхши эди. -Жим! Бу гапни асло тилингга олма. Ботирни жахли чиққанди. -Мен киролмайман. -Бирга кирамиз. Ботир машинадан тушиб мен томон эшикни очиб қўлимдан ушлаб машинадан туширди. Ҳамон титроғим пасаймаганди. Ботир мени ташлаб кетадигандек қўлидан қаттиқ ушлаб олгандим. Эшикни оҳиста тақиллатиб ичкарига кириб бордик. Онам тоғора кир юварди. Бизни кўриб ишидан таққа тўхтади. Ботир салом берди. -Ваалайкум . Мен ҳам зўрға салом бердим. -Нега келдинг? -Сизни тўйга айтишга келдик -Буни эри борку. Ботир менга қаради. -Дадам кетишимдан олдин ундан талоғимни олганлар. -Мени бормаслигимни биласанку. Онам ҳудди душманига қарагандек қарарди. -Уни мен олиб келдим. Янги ҳаётимизни ичидаги дард билан бошламасин дедим. Уни ҳам бахтли яшашга ҳаққи бор. Доим хотиралари ичини кемириб келади. Давоми бор... #shamsinurijodi
    19 комментариев
    31 класс
    #Kibora Кибора (3-қисм) Кибора қўрқибми, уялибми борди учрашувга. Қизиқ эри биттада сезди. —Бошқасини топгансан! Аёл каловланиб қолди. Эркак унинг кўзларига тик боқди. —Сенинг ким эканлигингни билишим учун шу синовлар тушган экан-да бошимга. Ота-онам айтганди-я зоти паст бу авлоддан қиз олмаймиз деб. Бор, боравер, йўлинг очиқ. Мени ўлдирдинг, тириклайин сўйдинг. Талоқсан, уч талоқ! Сени учратган кунимга минг лаънат! Эркак ортига бурилиб кетди. Кўз ёшини кўрсатмади аёлга. Бакир уни илк бор сўкди, илк бор лаънатлади, илк бор ундан юз ўгирди. Кибора қимирлай олмай ўтирар, туриши кераклигини билар, нимадандир қўрқарди. У секин юриб кетди. Йигитнинг гаплари кўксини тешиб ўтган, ювошгина, мўмингина эркакдан бунақа гаплар чиқишини тахмин қилса-да, бу қадар оғир бўлади деб ўйламаган эди. У тезроқ талоқ олишни ўйлаган, бор макрини ишга солиб тезроқ Аслиддинга турмушга чиқиб олишни режа қилганди. Йўл бўйи Бакирни эсламасликка уринди, аммо виждон азоби хотираларни олиб келиб шуури қатига ураверди. Мана у. Ҳомиладор аёлини тепаликка кўтариб олиб чиқяпди. Отаси, онасидан олис шу юртларда унинг мусофирлигини сездирмаган мард йигит. Мана у, туққанида ижтимоий тармоқдан ўрганиб қараб атала пишириб келган, чиройли табассум билан ойнадан қўлини кўтариб турган энг олийжаноб эркак. Мана у ҳар туғилган кунида гулдаста кўтариб келадиган эътиборли жуфт... Хотиралар бунча кўп бўлмаса...Бунча яхшиэди унинг эри... Виждон азобими, аламми аёлнинг юрак бағрини тобора эзиб борарди. Кўнглига ғашлик солар, қайтиб бориб Бакирнинг оёқлари остига ўзини ташлашни истарди. Кейин унинг "зоти паст", " минг лаънат"деган гапларини эслаб, енгиллашар, айбни эркакнинг ўзига ағдармоқчи бўларди. Шу аҳволда уйига етиб келди. Зўрға, судралиб. Боши оғриқдан ёрилай дер, ҳеч кимни кўргиси келмас, қисматидан ўксиб йиғларди... Аслиддин келганида бир аҳволда эди аёл. Йигитнинг ҳар доимгидек ёниб турган кўзлари бугун совуқ кўринди. —Кетинг, бугун тинч қўйинг,-деди. Ўрганиб қолганди йигит. Кета қолмади. Унга кўп нарса ваъда берди. —Никоҳ ўқитаман! Уйланаман сенга! Шу битта гап аёлни ўз ҳолига қайтарди. Бакир қайтармиди? Ҳали қамоқдан чиқадими, йўқми? Бошқа кўришмайди у билан. Уйланмаган йигит олмоқчи уни. Энди у эркак олисларда қолди. Бехудо эди аёл. Ислом тарбиясини кўрмаган, Аллоҳни танимаган. Нафсининг қули эди у. Кибора кеч турди. Бугун якшанба, қизлари ўқишга бормайди. Улар ҳам ухлаб ётибди. Юз-қўлини ювиб, чой қўйди. Аслиддиннинг хизмати ўлароқ музлаткич тўла эди. Нимадир пиширмоқчи эди эринди. Тўртта тухумни қайнатишга қўйди. Сариёғ, пишлоқ, яхна гўшт олган бўлди. Кимдир эшикни қаттиқ-қаттиқ тақиллата бошлади. —Бунча! Хозир, синади!.! У эшикни очди-ю, ранги оқариб кетди. Остонада Бакирнинг акаси-қайноғаси турарди. Салом берди аёл. Алик олди эркак тишлари ғичирлаб. —Уйни бўшат! Бугуноқ. —Бу уй қизларимники! Ҳеч қаёққа чиқмайман. —Яхшиликча кет, бу уй энди меники! Қайноғаси ҳуқуқшунос. Шундан қўрққанди. Демак эри нимадир қилган. Уй ҳам аслида эрининг номида ҳам эмасди. Прописка деган балодан ўтолмай кимнидир номига олинганди. Шуни ўйламабди Кибора. Ўз макри билан иккита эркакни йўлдан уришни уддалаган бўлса-да, барибир, илмсиз эди у. Қайноғаси унга икки кун муҳлат бериб, кўчага чиқиб кетди. Аслиддинга қўнғироқ қилди аёл. Йигит ҳам аллақачон унга ўрганиб улгурган, хўрозқандидан айрилишни истамаган гўдак мисоли эди. Тез етиб келди. Сора излай бошлади. (4-қисм) Қасрмонанд уйнинг кенг, салқин ҳовлисидаги ҳашаматли сўрида чой ичиб ўтирган Аслиддин отасига гап қотди. —Дада, ТТЗдаги домга квартирант қўйсак дегандим. Эркак бироз ўйлаб, секин гап бошлади. —Сенга ҳалақит беряпдими? —Йўқ, нега ҳалақит беради? Шунчаки ойимларга берардик ўша пулни. Ҳар ойда ўзлари учун ишлатардилар. —Вой ўзим ўргилай сендан. Аёлнинг кўзлари порлаб кетди. —Тўғри айтяпди дадаси, нима кўп қишлоқдан келганлар уйсизлар кўп. Ижарачи қўйсак, ойига 400-500 кўкида кеп турса ёмонми? —Билганингни қил! Тўхтамурод гапни калта қилди. Аслиддин ўрнидан туриб ҳовли адоғига қараб юрди. Телефонни қулоғига маҳкам босиб гапирди. —Бўлди, бугун домимизга кўчираман сизларни! Кибора қизлари билан янги уйга кириб келди. Аслиддин унга ким сўраса, ижарачимиз деб айтишни тайинлаб, жўнаб кетди. Янги уйда ҳам ҳамма нарса муҳайё эди. Аммо қизлари хайрон бўлди. —Нимага уйимиздан чиқиб кетдик ойи? —Бу кимнинг уйи ойи? —Энди шу ерда турамизми? —Бу йигит ким? Кибора ҳамма саволларга бирдан жавоб беришни истади. —Ўтир,-деди катта қизига, сўнг кичигига ишора қилди —Сен ҳам ўтир! —Даданг қамоқлан қайтмас экан. Амакинг уйни биздан тортиб олди. Бу йигит энди сизларга оталик қилади. У бизга мана шу уйини берди! Энди шу ерда яшаймиз. —Ойиии, —деди анча эси кириб қолган Малика, қанақасига у бизга оталик қилади, дадам қайтади, ойи, керакмас, келмасин, мен амаким билан гаплашаман, бизни ҳайдамайдилар, уйимизга кетайлик. Менга ёқмаяпди, ойи, илтимос, ойижон. —Йўқ, уларга уй керак, сенинг керагинг йўқ! Мен Аслиддинга тегяпман. Энди отанг шу йигит! Қиз бечора изиллаб йиғлар, кўнглини алам, ҳасрат, рашк, яна аллақандай тушунарсиз ҳислар эгаллаб борар, аммо унинг ҳолати онасининг тош юрагини зарра қадар юмшатолмасди. Йиғлай-йиғлай кўнди Малика. Жавдираб-жавдираб кўнди Паризода ҳам... Аслиддин энди истаган пайти бу хонадонга кириб келар, онанинг битта имоси билан қизлар кўчага чиқиб кетарди. Баъзан ётиб қоларди йигит... Ижара пулини онасига берди йигит. Ўз уйига пул тўларди у. Орадан олти ойлар ўтиб Киборанинг қистови билан домла топиб келди. Иккита мардикор йигит бир кунлик иш ҳақи эвазига гувоҳликка келтирилди. Никоҳ ўқилди. Кибора бугунги кун учун бошқача тайёргарлик кўрди. Ётоғини атиргул барглари билан безатди. Юрак нусхали шамлар келтирди... Ўша куни у Аслиддинга ота бўлишини эълон қилди... —Болам, ёшинг 25 дан ўтиб, 26 га қараб кетяпсан, кўз остингга олганинг бўлса айт, совчиликка борай, бўлмаса, ўзим ҳаракат қилаверай. Сен тенгилар битта-иккита болалик бўлди... Аслиддин, "Шошманг, ойи", —деди гапни қисқа қилиб. Кейин ҳам неча бор шу мавзуда гап очилмасин, ортга сураверди йигит. Зинонинг бу қадар урчиб кетишида, бўз йигитларнинг эрдан чиққан жувонларга илакишиб кетишида миллат оналарининг ҳам айби каттадир. Орзу-ҳавасни камайтириб, ўнта одам сақириб бўлса-да ўғилларни уйлаб қўймоқ лозим. Бу оилада эса ҳамма нарса етарли эди. Агар Манфаат сал жидду жаҳд қилганида эҳтимол.... Ҳа майли, биз воқеалар ривожини бирга кузатамиз... Кибора ўғил туғди. Ўз фамилиясини берди ўғлига. Отаси деган жойга эса " Аслиддин ўғли" деб ёздирдилар. Энди йигит тамомила боғланиб қолди аёлга. —Йигирма саккиз ёшга киряпсан, қачон уйланасан ахир! Манфаат опа энди росмана ташвишга тушиб қолганди. Онасининг саволларидан қочарди йигит. Манфаат опанинг тушлари алоқ-чалоқ эди. Бомдодни ўқигач узоқ дуо қилди. Ўғли келмабди. Қўнғироқ қилди, кўтармади, кўнгли ғаш тортди. Кейинги пайтларда уйга кам келаётган ўғлидан сабабини сўраганда —Буюртмалар кўпайиб кетди, икки сменлаб ишлаяпмиз,-деган жавобни олганди. Демак, чарчаб, ишхонада ухлаб қолган. Тушга яқин йўлга тушди. Синглиси билан гаплашмаса, бу ғашлик уни еб битиради. Ўғлига яхши қиз топиши керак. Тагли зотли, ўқимишли, қория, солиҳа бўлса яна яхши. Уй-жойи рисоладагидек бўлса, ўзи чаққон, ширинсўз бўлса. Ҳар кеч Манфаатнинг оёғини уқалаб қўйса! (5-қисм) Манфаат синглисиникида узоқ қолиб кетди. Аслиддиндек йигитга ким қизини бермас экан. Ўқимишли, бойвачча, таг-тугли, ёлғизгина ўғил бўлса. Аввал узоқроқ қариндошлар мўлжал қилинди. Кейин синглисининг, ўзининг қудалари томондаги қизлар сараланди. Кейин улар ичидан энг яхшилари ажратиб олина бошланди. Охири учта қиз қолди. Совчиликни энг аввало Турсун қорининг уйидан бошлайдиган бўлдилар. Яхшигина тадбиркор, тақволи оиланинг уч ўғилдан кейин кўрган ёлғиз қизи бор экан. Энди ўн саккизга тўлган, совчилари сочидан кўп қиз эмиш. Шарқшунослик институтининг араб тили куллиёти талабаси экан. Во ажабо, Аслиддин қизни рад этди! Ёқмаганмиш. Унга тўғри келмасмиш. Қишлоқда гап болалади. "Бакир қамалиб, хотини биров билан юриб кетганмиш" "Бакирнинг акаси Киборани ўйнаши билан тутиб олиб уйдан ҳайдаб чиқарибди" "Киборага ўйнаши уй олиб берибди" "Шундоқ йигит хор бўлди, қишлоқнинг олди йигити эди-я!" "Зоти паст оиладан уйланиш шундай бўлади, қизимни ол деб қанча имо қилдим, шу тасқарани танлаганди ўзи, унга бу ҳам кам. Мана менинг қизим таваррук бўлиб юрибди!" Гулойим ҳовли четидаги лой супанинг тагида пахта титиб ўтирар, катта келини тушликка пиёва тайёрлар экан, кичиги кирга сув иситар, ҳовлини қора тутун босган, иси димоқни ачитарди. Паша ғувилларди. Эшикдан қўшни Майрам хола кўринди. Гулойим ўрнидан туриб кўришар экан, эски кўрпачанинг четига ишора қилди. —Ўтиринг, опа. —Тинчлик, хотиржамлик бўлсин, —дуо қилди қўшни. Кейин бир сиқим пахтани қўлига олади. —Нима ҳаракат? —Ҳа, шу... Ўзингиз саломатмисиз? Яхши ўтирибсизларми? —Ўтирибмиз, худонинг куни ўтяпди, ҳарқалай... Гулойим сезди буниси ҳам Киборани сўрайди. Гап олгани чиққан. Сир бой бермай ишини қилиб ўтираверди. Келинлар чиқиб кўришди. Бироз сукутдан сўнг қўшни гап очди —Ҳай, Гулой, Киборангни эри қамоқда эмишми? —Ҳа, шундай бўлиб қолди. —Уйдан нега ҳайдашди қизингни. —Шу уй уларга керак бўлса, олсин, менинг ҳам кўчада қоладиган қиз эмас. Ундан яхши уйда ўтирибди. —Шундай дейсану уят бўлибди-да, эрини кутса бўларкан. Гулойимнинг сариқ юзи қизариб кетди. Бошидаги кир рўмолини тўғирлаб қўшнисига чақчайди —Сизни ишингиз бўлмасин, хўпми! Қизим қайда бўлса ҳам, нима қилса ҳам нонини сариёғ билан еб ўтирибди. Менга мишиғини оқизиб келмаяпдими, бўлди! Аёл қўшнисига аччиқ қилгандек тез-тез чигит суғура бошлади. Қўшнининг муроди ҳосил бўлдими, ўрнидан қўзғалди. —Бўлмаса, мен бора қолай... Гулойим минғирлаб хайрлашган бўлди... Кибора ҳомиладор бўлиши Аслиддиннинг юрагига ғашлик солиб қўйди. Шундагина у катта хато қилганини, энди ортга қайтиш амри маҳол эканини ўйлаб қолди. Ҳар куни уйланиши кераклигини эслатаётган ота-онасини ўйлаб ҳам қўрқиб кетарди. Улар икки дунёда ҳам Киборани қабул қилмайдилар. Бу-аниқ. Ўзи ҳам у билан бўлаётган муносабатида ғашлик сезади уни ҳеч қачон аёли сифатида қабул қила олмайди. Бўлажак фарзандларининг онасини бошқача тасаввур қилади. Оқила, меҳрибон. Кибора у кириб келганда ташқарида қандай об-ҳаво бўлмасин қизларини ташқарига қувади. Баъзида муроди ҳосил бўлган йигит кўп қаватли уйнинг балконига чиқиб сигарет тутатаркан опа-сингилларнинг мунғайибгина ўтиришига, ҳасрат,алам тўла нигоҳларига кўзи тушар, ўзини ҳам Киборани ҳам ёмон кўриб кетарди. Кейин анча вақтгача бу уйга қадам босолмас, аёл эса уни яна авраб-алдаб чақириб оларди... У эса қандай қилиб яна шу уйга келиб қолганини сезмай қоларди... Бу ой ҳаражатлари кўпайиб кетди. Кибора туғди-ю, ўзини Аслиддиннинг ҳақиқий аёлидек тута бошлади. Тўғрида, ўртада шаръий никоҳ бор ахир. Аёли бўлмай ким? Шундай экан яхшилаб таъминлаб қўйсин. Аслиддиннинг отаси пишиқ одам. "Пул минг сўмлаб йиғилади!" дейдиган одамлар хилидан. Негадир ўғлига топширган цехининг тушуми паст. Ҳаражатлар қаёққа кетяпди. Ўғли рўзғор қилмаса, ортиқча кийим-бош олмаса! Отаси цехнинн молиявий томонларини ўз қўлига олгач, Аслиддин пулдан қийнала бошлади. Онасига ваъда қилган ижара пулининг ҳам уч ойлигини бера олмади. Ўзи йигирма тўққизга кириб ўттизга қараб кета бошлади. (6-қисм) У онаси кўрсатган қизларга ўзини лойиқ кўрмас, негадир учрашувга чиқса, бошини кўтара олмай қоларди. Уйга келиб эса қизларнинг ёқмаганлигини айтар, шу билан мавзу ёпилар, онаси ҳам бир-икки кун йиғлаб-сиқтаб, кейин кўнарди. Манфаат опа ҳамма таниганларига совчиликка бориб бўлди, энди ким яхши қизнинг дарагини айтса, ўша ёққа бора бошлади. Кеча қўшниси бообрў бир хонадон ҳақида оғиз очди. Яхшироқ кўйлак олишни мўлжал қилди аёл. Эридан пул сўрагиси келмай, ўғлига қўнғироқ қилди —Аслжон, ўғлим, анави ижарачиларинг пул берадиганми? Мен кўйлак олишим керак. Йигит онасига аёлнинг эри қамалиб қолганлигини сабаб қилиб қутулди. Онасига берадиган қийматдаги пул йўқ эди унда. Манфаат опа индамади. "Ўғлимнинг кўнгли бўш, ўзим бориб келаман. Эри қамалса мен қаматибманми? Пулимни топиб берсин!" Баҳорнинг илиқ ҳавоси, ям-яшил, катта-катта дарахтлар орасидаги "дом" нинг чиройини очиб юборганди. Манфаат учинчи қаватдаги қўнғироқ тугмасини босиб тураркан, ҳансирарди. Эшикни сочлари тўзғиган 35-40 ёшлардаги аёл очди. Қўлида бир ёшлардаги бола, иккинчи қўлида сўрғичли шиша кўтариб олганди. —Сизга ким керак? -деди эшикни ярим очиб турган жувон —Бу менинг уйим,-деди Манфаат, сўнг аёлни итаргудек бўлиб уйга кирди. —Ўғлим сизни ижарага қўйган. Жувоннинг шундоқ ҳам оқ-сариқ юзи баттар оқариб кетди. Аёл тўғридаги уйга кириб диванга ўтирди —Бунинг устига лоақал битта кўрпача ташлаб қўймайсизми,, фалон пулга олганман. Кир бўлиб кетибди. Кейин фотиҳа қилган бўлди. Ичкаридан иккита қиз чиқиб келди, қўрқиброқ салом берди. Қизлар 15-16 ёшларда, новдадеккина, ҳуркак нигоҳ эдилар. —Ман ижара пулини сўраб келдим, —деди Манфаат опа мақсадга кўчиб. —Уч ойдан бери бир тийин бермайсизлар. Бугун қаердан топсангиз, шу ердан топинг. Пул олмагунимча уйимдан кетмайман. Кибора довдираб қолди. —Ҳалиги, ўғлингиз... —Ўғлим ўзи шунақа кўнгли бўш. Сизга индамаган. Ўзи шу ўғлим учун яхши бир жойга совчиликка кетяпман. Сиздан пулимни олсам, кийиниб келаман. Ёши ўттизга қараб кетяпди, уйланиш нияти йўқ бу болани. Шу сафар қиз ёқса, бўйнидан тортиб бўлса ҳам уйлаб қўяман. Кўчада нима кўп, ёмон хотин кўп. Битта-яримта исқиртга илашиб қолмасин. Кибора қўлида отилиб турган ўғилчасини қўйиб юборди. Болакай эмаклаб бориб Манфаатнинг этагига осилиб турмоқчи бўлди. Аёл болакайни кўтариб тиззасига ўтказиб ўзича ният қилди —Илойим, менга ҳам шунақа неваралар берсин! Кибора "Дод!" деб юборай деди. Лабини тишлаб тураркан, ичида "Бу хотин хозир неварасини қучоқлаб ўтирганини билса қай аҳволга тушаркин?" деб ўйларди. Манфаат эртагача пул топиб қўйишни тайинлаб, уйдан чиқиб кетди Ўша куни бу уйда Қиёмат бўлди. Аслиддин умри бино бўлиб бунақа жанжални кўрмаганди. Аввалроқ ҳам Киборанинг сал нарсага тутақиб кетишини, бесабрлигини билганди, шунда ҳам уни ўзига ҳақли деб билмасди. Қачондир бу аёлдан қутулиб кетаман деб ўйларди. Кибора кучдан қолгунча бақирди —Онанг сени уйлантираётган экан! Энди мен бу болани нима қиламан!? Онанг ҳар куни келаман, деб кетди. Сени деб уйсиз қолдим! Энди болани биттага кўпайтириб қочиб кетасанми?! Чинқириб чарчади аёл. Йигит серрайиб турарди. Кейин аёл кўксини чангаллаб ҳушидан кетди. Умрида бундай томоша кўрмаган йигит қўрқиб кетди. Нима қилишини билмай турар, кап-катта бўлиб қолган қизлар йигитнинг қораси кўриниши билан кўчага чиқиб кетганди. Аёл бир пайт ўзига келди. Кўксини чангаллаб, инқиллаб ётоғига ўтиб кетди... Кечқурун Аслиддин онасига ижара пулини берди. Аёл якшанба куни совчиликка борадиган, ўзи билан Аслиддинни ҳам олиб кетадиган бўлди. Йигитнинг учрашуви Бакирнинг жазони муддатидан аввал ўтаб чиқадиган кунига тўғри келди. Онаси айтганича бор экан. Ҳашаматли эди уй. Қиз ниҳоятда гўзал эди. Аслиддин умри бино бўлиб бунақа чиройли қизни кўрмаган эди. Қизда гўзаллик билан бирга нафосат, юзларида бир ҳотиржамлик мужассам эди. Йигирма беш ёшга кирган қиз дунё кўрган, магистратурани ҳам битирган, ўз бизнесини очиб улгурганди. Гаплашиб гапи тугамади уларнинг. Қиз уни ўрнидан туриб, назокат билан кузатиб қолди. (давоми бор) Феруза Салходжаева
    3 комментария
    83 класса
    Логопед бўлмаган пайтлар...
    2 комментария
    73 класса
Груҳимиз кузатувчилари диққатига! Рамазон ойи яқинлашса, Муаззам ойим раҳматлик адамларга "Баҳодирхўжа, балиқ олиб кел, балиқ ҳалқумни тозалайди", —дер эдилар. Асли ҳаромдан, ҳаром луқмадан ҳазар қилиб яшаган бўлсалар ҳам эҳтиёт шарт шу ишни амалга оширар эдилар ва биз Рамазон олдидан балиқ танаввул қилар эдик. Бу ҳақда ҳеч қайси манбада ўқимадим, бошқа ҳеч кимдан эшитмадим, аммо бувимнинг айтганлари бир умр ёдимда муҳрланиб қолди. Бугун эслашимга сабаб сиз азизларга бир янгиликни эълон қилмоқчиман. Биз ҳам Рамазон ойи олдидан руҳимизни, қалбимизни бир тозалаб олсак. Аслида, бу постни кўпроқ ўзим учун жойлаб бормоқчиман. Демак, иншааллоҳ, эртадан бошлаб ҳар куни тонгги 7:00 да бизд
ШАМСИНУР #БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР Онамни юз кўриниши тундлашди. -Унга ҳаммангни раҳминг келади. Лекин уни онаси ҳеч кимга керак бўлмади. Ҳатто ўз туққан қизига ҳам. -Сиз аввал мехр бера олдим деб ўзингизга савол беринг. Нега ўз қизингиз сизни кўришни хоҳламайди, бу ўзидан ўзи бўлмагандир. -Уни қиз туғилгани эрим бошқасини топиб олишига сабаб бўлган. -Сизга буни Фарҳод акани ўзи айтдими? Онам ўйланиб қолди. -Сиз... Она эмассиз, она номига лойиқ эмассиз. Қизингизга бахт тилаш ўрнига нималар демадингиз. Наҳот уни бу ҳаётга келиб яхши яшашга ҳаққи йўқми? Онам бир оғизам сўз айтмади. Бир нуқтага қараганча ўтирарверди. Мен эса Ботирни орқасида туриб дир дир титрардим. -Қўрқма, мен бор эканма
589330826019

Dil so‘z

📝Қарғиш ҳам, дуо. Ўн бир ўн икки ёшларда эдим адашмасам, кўчада махалламиз бошидаги Назира холани болалари, қўшни қизлар билан ўйнаётган эдик, Назира хола келдида, - Ҳа, қулоғингга том битганми, икки соатдан бери чақираман, нима деяпсан демайсана? Ўғлига қараб жаврадида ариқ қирғоғидаги тол шохини қайриб синдириб ўғлини оёқларига урди. Ўғли бақириб йиғлаганини эшитиб, йўлнинг нариги бетида ажриқ устига газетани ёзиб помидор бн ароқ ичиб ўтирган уч эркакнинг бири -Сен кимсану болаларинг ким бўларди? деди Назира холага . Кейин ўғлига қараб эшакка ўхшаб ханғирама э, ўзинг томонда ўйна, биз томонга келиб хавониям, кайфиятниям заҳарлашма, тенгларингни топиб, ўшалар билан ўйнашгин. -Ке ўша
ЁРУҒ КУННИ СОҒИНИБ Муаллиф: Наргиза Усанбоева Қисса 17-қисм — Янга бу ерга қизи билан келган, милиция ака. Қизининг отаси бошқа, — кимдир изоҳ берди. Мурда сари одимлаётган милиция ходими таққа тўхтади. Сўнг бурилиб аёлга тикилиб қолди. Худди бор воқеа унинг юзида ёзилган-у, ўқиб оладигандек кўзларини қисиб қаради. Она-болага яқинлашиб, яна тикилди. Сўнг ўйланиб деди: — Барибир боришингиз керак, биз билан. Сизга берадиган саволларимиз кўп. “Темболи” биринчи эрингиз экан. Қўшни “район”да яшаб туриб, ўлиги бизнинг ҳудуддан, сиз яшайдиган қишлоқдан топилган бўлса, турли фикрлар туғилади. Юринг... — Вой, шарманда. Вой, шўрим... Вой писмиқ, вой бузуқи, — Муниса мактаб ёнида яшайдиган бувисининг
  • Класс
Отангга ёлғон гапирма! Бу воқеани укамдан эшитганман... Унга дўсти айтиб берган экан: «16 ёшда эдим. Бир тонг дадам биздан ўттиз чақирим узоқликдаги қишлоққа, ўртоғиникига олиб бориб қўйишимни сўради. Машина ҳайдашни энди ўрганганим учун фурсатни бой бермай, бажонидил рози бўлдим. Дадамни манзилга ташлаб қайтаётганимда: “Машинани таъмирлатиб, икки соатдан кейин кел”, деб тайинладилар. Уловни таниш устада қолдирдим. Вақтни қандай ўтказишни билмай, ниҳоят кинохонага йўл олдим. Қизиқиб кетиб кетма-кет кино кўраверибман, ташқарига чиққанимда дадам айтган вақтдан икки соат ўтиб кетган эди. Кечикканим учун дадамнинг жаҳли чиқиши аниқ, қайтиб машинани миндирмаслиги ҳам мумкин. Бордим, кеч қол
#Kibora
Кибора
(7-қисм)
Қамоқхонада осмон тўртбурчак бўлади. Бу Бакир озодликка чиққач ҳис қилган илк туйғу эди.
Акалари уни тўғри қишлоғига олиб кетди. Тўй бўлди қишлоқда. Қўйлар сўйилди, элга ош тортилди. Аслида, аламлар унут бўлиши учун озодликнинг ўзи кифоя эди, аммо Бакир безовта эди. Қизларини кўргиси келар, Киборанинг хиёнатини бир лаҳза унутмаган эди. Гарчи ўзи талоқ қилган бўлса-да йигитлик ори уни тинч қўймасди. Акалари, опа-сингиллари ақл билан иш тутдилар.
—Энди Тошкентга борма. Шу ерда, ёнимизда бўл. Яхши бир қиз топиб уйлантирамиз. Оила, рўзғор қурасан, ҳаётинг изига тушиб кетади ҳали...
Йигит қизларини соғинарди. Аммо унинг учун шунча жон куйдирган, зиндондан қутқ
  • Класс
Дарвешдан сўрадилар: — Бойлик нимадир? Дарвеш жавоб қилди: — Сени севган оиланг, дуогўй ота-онанг, ҳолинг сўрайдиган фарзанд, уч-тўрт қадрдон дўст, бошингни пана қиладиган том, ризқингни топишингга васила бўлаётган ишинг, уйга олиб келадиган нонинг, сиҳату соғлигинг бўлса, сен ҳаммадан бадавлатсан! Чунки бу неъматларнинг барчаси бир вақтнинг ўзида бир инсонда бўлиши жуда камёб ҳол. П/С: Алҳамдулиллаҳ
Allohumma solli 'alaa sayyidina Muhammad! Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН !
ЁРУҒ КУННИ СОҒИНИБ Муаллиф: Наргиза Усанбоева Қисса 13-қисм Унга меҳр билан термулди. “Кўзлари меникидек кўк экан”, хаёлидан ўтди қизалоқнинг. — Болалар танаффус бўлди, — ўқитувчи бошини орқасига ярим буриб, юзини кўтармасдан гапирди. Сўнг яна Мунисага турмулди. — Менга ўхшаб кетишинг рост экан. Онам шунинг учун сени яхши кўрган бўлса керак. Бу қалампирмунчоқни онам берганмиди? Қизалоқ бош ирғади. Аммо ўқитувчидан кўз узмади. Унинг қалбида мавҳумсиз ҳислар, саволлар бош кўтаргандек эди. Аёл қалампирмунчоққа қўл теккизди-ю, пичирлади: — Сендан нега онамнинг ҳиди келяпти десам, шу сабабчи экан-да. “Уям буни Райҳон момонинг ҳиди деркан”, ўзича ўйлади Муниса. — Эртага ҳам дарсим бор сизларга
  • Класс
#Kibora Кибора (3-қисм) Кибора қўрқибми, уялибми борди учрашувга. Қизиқ эри биттада сезди. —Бошқасини топгансан! Аёл каловланиб қолди. Эркак унинг кўзларига тик боқди. —Сенинг ким эканлигингни билишим учун шу синовлар тушган экан-да бошимга. Ота-онам айтганди-я зоти паст бу авлоддан қиз олмаймиз деб. Бор, боравер, йўлинг очиқ. Мени ўлдирдинг, тириклайин сўйдинг. Талоқсан, уч талоқ! Сени учратган кунимга минг лаънат! Эркак ортига бурилиб кетди. Кўз ёшини кўрсатмади аёлга. Бакир уни илк бор сўкди, илк бор лаънатлади, илк бор ундан юз ўгирди. Кибора қимирлай олмай ўтирар, туриши кераклигини билар, нимадандир қўрқарди. У секин юриб кетди. Йигитнинг гаплари кўксини тешиб ўтган, ю
ШАМСИНУР #БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР -Шу опани феълларига беш кетаман. Жуда оғир босиқ инсон. -Ҳа жудаям. -Майли кўришаверинглар. Мендан салом айтинг. Ботир мени бир сизлаб, бир сенлаб гапирарди. Мен ўзим билмаган ҳолда унга ўрганиб борардим. Шаҳло опа билан боғда кўришадиган бўлдик. -Ассалому алайкум яхшимисиз опажон ? -Ваалайкум салом , кўринишингиз ажойиб. Уялиб ерга қарадим. -Уялишингиз ҳам сизга ярашди. Бу сизга мендан совға. Шаҳло опа қўлимга бежирим билакузук тақиб қўйдилар. -Опа буни ололмайман. -Сизни синглим деганман. Рад этманг. Хафа бўламан. Иложсиз совғани олдим. -Сарварани ўлимидан афсусданаман. -Балки тўғри юрса шу ишлар бўлмасмиди? -Ёш кетди, боласи ҳам бор эди.
  • Класс
Показать ещё