#Мафтуна_Абдуллаева
- Акамдан хабар борми?
- Билмасам, ойижон ҳаммаси яхши бўлади, деб айтяпти~ку.
- Сизни аяшганда.
- Нимадан аяшади,- Жайрона кир ювишдан тўхтаб Дилзодага қаради.
- Ҳомиладор хотинга эринг ўн беш йилга кетиши мумкин демайди~ку!
- Нима? Ўн беш йилга,- нафаси тезлашди қизни,- Нега?! Фарход ака ўлиб қолдими?!
- Йўқ, уни аҳволи яхши. Тўғри у ҳам даво қилиб ўтирибди. Лекин Марди акам бошқа "статья" билан кетяпти.
- Қандай?- Жайрона Дилзодани айтадиган гапи ҳаёт~мамотини ҳал қиладиган-дек, оғзига термулиб қолди.
- Номусга тегиш!
- Бўлмаган гап!- жаҳли чиқиб кетди қизни,- мен эримни яхши биламан. У бунақа пасткаш ишларни қилмайди!
- Мен ҳам шундай дедим. Чунки уни устидан ёзиб берган аёл, асли доимий ўйнаши эди. Менга уялмай Х деб сақлаб қўйибман дерди.
Жайрона титраб кетди. Бу ўша аёл. Демак, Мардбек уни алдаган. Ҳатто Дилзода ҳам билар экан.
- Сизга сабр тилайман. Бошида Марди акам сизга уйланганида жуда хафа бўлгандим. Энди ўйлаб қарасам, бу тақдирни менга совғаси экан. Фақат... Буни мендан эшитганингизни ҳеч кимга айтманг.
Жайрона ҳамон ўша илонга ўхшаб вишиллаган Дилзодани овозини тушларида эшитади. "Буни мендан эшитганингизни ҳеч кимга айтманг". Айтган ~айтмагани нимани ўзгартирарди. Ўша хабар боласини қотили бўлди. Ўша бўйи хонасига кириб, йиғлаб ухлаб қолган Жайрона аччиқ оғриқдан уйғонди. Оёқларидан иссиқ бир нарса сизиб келди. У жонҳолатда қайнонаси томон чопмоқчи бўлди, аммо оғриқдан букчайиб қолди.
- Онажон,- деди гиламни ғижимлаб,- боламга ҳеч нарса қилмасин... Эй, Худойим ўзинг асра! Унга ҳеч нарса қилмасин...- Жайрона ташқарига судралиб борар экан, фақат шу гапни такрорларди.
Аммо, дуолари ижобат бўлмади. Ўзига келиб ~кетиб туққан боласи, икки кун аппаратларга уланган ҳолда ётиб, жон берди. Жайронани шу икки кунда кўзёшлари ҳам қуриган экан, йиғлолмади, ҳатто. Емай~ичмай қолди. Аҳволи оғирлиги учун жавоб беришмади. У шифтга термулганча жим ётарди. Яқинлари келиб айтган гоҳи таънали, гоҳи раҳмли далдаларини жим эшитиб ўтирарди. Онаси ҳар куни ёнида. Доим шуни истарди. Онасини соғинарди. Аммо энди ҳатто шуни ҳам фарқи бўлмай қолди. Ҳеч нарсани завқи қолмади.
- Она,- деди шифокор эрта чиқасиз деб айтган куни келган онасига,- ростдан Марди тажовузда айбланяптими?
Маъмура опа қизидан кўзини олиб қочиб ҳа ишорасини қилди.
- Асли бузуқ аёл экан, уюштирилган дейишяпти.
- Асос бўлмаса, уйиштириб бўлмайди~ку,- аччиқ кулди Жайрона.
- Қизим сен уни ўйлама. Ҳали ҳаммаси яхши бўлиб кетади.
Жайрона бош силкиди. Кейин яна жим қолди. Жуда қаттиқ ўйга толганди...
Мана энди кетяпти. Бир қарорга келди. Ҳаётини бошидан бошлаш учун, ҳам ўзига, ҳам Мардбекка яхши бўлиши учун кетяпти...
Чиройли стюардесса қиз келиб, парвоз бошланганини эълон қилди...
ТЎРТ ЙИЛДАН КЕЙИН
- Жайрона, тўхтанг! Нега гапимни оҳиригача эшитмай кетиб қоляпсиз?
- Комил етарлича эшитдим. Жавобимни ҳам айтдим. Энди мени тинч қўйинг. Мен ўқишга тайёрланяпман. Уч ой вақт қолди. Ҳаёлимни бўлишларини ҳам, асабимга тегишларини ҳам ҳоҳламайман!- Жайрона жаҳл билан юриб кета бошлади. Жон ҳолатда ўқишга киришга ҳаракат қилаётган бир пайтда ҳирапашшадек ёпишиб олганиничи.
Уйига қайтиб, тинчлантирувчи дори ичиб ухлашга ҳаракат қилди. Озроқ мияси дам олмаса, боши тарс ёрилгудек оғрияпти. У ёқдан, бу ёққа ағдарилиб био амаллаб уйқуга кетди. Турганида соат тўрт бўлганди. Истар ~истамас овқатланиб, дарс қилишга киришиб кетди. Ҳатто кечки овқат маҳал бўлганини ҳам сезмай қолибди.
- Яна овқат ейиш керак,-Жайронага кўпроқ овқат қилишни ўзи ёқмади,- тухум пиширай десам, ҳозир ойим чиқиб қани нима еяпсан кўрсат дейди. Уфф. Одам бир ўзи бўлса, овқат ҳам егиси келмас экан.
Жайрона ўзига~ўзи жавраб овқат қилди. Ўқтин~ўқтин ёдига тушиб кетаётган Комилни гапини миясидан тушириб юбормоқчидек бошини силкиб~силкиб қўярди.
- Тайёрловга келган бўлсанг, ўқи. Тавба. 23 ёшида одамлар ишга кирса, у ҳалиям тайёрланиб юрибди. Шунда ҳам эсини йиғмаган. Икки кўзи қизларда. Анқов.
#Безори
Мафтуна Абдуллаева
Жайрона онаси телефон қилганча шунақа ўзига ўзи гапириб овқатланиб ўтирди. Кейин қилган иши, еган овқатини ҳисобини бериб онаси билан ҳайрлашди. Тағин дарс қилишга тутинди. Берилган топшириқлар тугаганда соат кечки ўн икки бўлганди.
- Эрта туриш учун, ухлаш керак,- Жайрона бир керишиб, китоб~дафтарини йиғиштириб, ўрнига ётди.
Уни ҳар бир куни мана бир йилдирки, шунақа ўтади. Битта ўзи ёлғиз яшайди. Тайёрловга боради, кутубхонага боради, уйга қайтади. Қобиғига ўралган дунёсига ҳеч кимни киритмайди. Тайёрлов гуруҳидагилар ҳам унга "немисларга ўхшаб жуда аниқ юрийсиз, опа" дейишади. Кўпи ўзидан кичиклар. Уларга қараб баъзан ўз ёшлиги эсига тушади... Унинг ҳам кўзлари ҳаётга бир пайтлар шундай ёниб боқарди. Яшашга, севишга, севилишга ташна эди... Энди эса... 22 кирди. Ўтган тўрт йил, тўрт асрдек ўзгартирди уни. Йиғлаб ёши қуриди, соғиниб севгиси сўнди, оғриниб қалби синди... Ҳеч нарса қолмади. Бари ўтди.
- Жайрона опа, қаранг Комил ака сизга қараб ўтирибди.
- Ўтираверсин.
- Жуда севади~да сизни. Ҳавасим келади.
Ёнидаги қиз шу йил мактабни битирган, рамантика деса ўзини томдан ташлайди. Гапи кор қилишига ишонмасада, барибир маслахат берди.
- Бир гап айтаман, мағзини сал кейин чақасан. Ҳеч қачон ҳисстётлари кучли одамни танлама. Уни ҳислари фақат сенга эмас, ҳаммага шунақа бўлади.
Қиз ҳеч нарсани тушунмади. Жайрона ҳам тушинтириб ўтирмади. Шунчаки дилидагини айтди, қўйди.
- Жайрона.
- Комил, мен шошаётгандим,- ўқув хонасидан чиқаётганда йўлини тўсиб олган йигитга аччиқланиб қаради Жайрона.
- Мени эшитмас экансиз майли. Бошқа гапирмайман. Фақат манзилингизни беринг, совчи қўяман.
Жайронани кулгиси қистади. Бу йигитга ҳозир ҳақиқатни айтса борми? Нима қилар экан?
- Иложи йўқ.
-Нега?
-Чунки мен ёлғиз яшайман. Ўйлайманки, ўзи ёлғиз яшайдиган, бунинг устига шу ёшгача турмушга чиқмаган қиз ота~онангизга маъқул келмайди.
-Уларга мен кимни десам шу маъқул.
-Комил... Жуда чуқурлашиб кетдингиз...- Жайронани уни кўзларига қараб виждони қийналди. Эртачи айтсам бўлар экан, ҳислари шунчалар жиддий бўлса қийналади деб ўйлади у,- мен... Мен аввал сизга мос эмасман... Ажрашганман.
-Энди мени ўзингиздан узоқлаштиришни бу йўлига ўтдингизми?
-Қандай тушунасиз билмайман. Лекин бу ҳақиқат. Ёш турмуш қурмаганимда, аллақачон ўқишга кирган бўлардим. Энди ўзимга келиб, ўқишга ҳаракат бошладим. Илтимос, тинч қўйинг. Мени асабларим шундоқ ҳам чарчаган. Бошқа ўқув маркази излашга мажбур қилманг.
Жайрона Комилни сал туртиб ўтиб кетди. Йўлда кетар экан негадир йиғлагиси келди. Кўксини аламми, соғинчми, хўрликми нимадир тимдалай бошлади.
Эртаси куни Комил дарсга келмади. Кейинги кун келди-ю, жуда ғалати бўлиб юрди. Жайрона эътибор бермасликка уринди. Аммо сени деб бир инсон азобланса, кўнгил хотиржам бўлмас экан. Жайронани ҳам кайфияти тушиб кетди. Шу ой тўлиши билан бошқа жойга боришни ҳам ўйлаб қолди. Ёки гуруҳни алмаштириб қўя қолсами...
Жайрона бир ҳафтача Комил аҳволи учун ўзини айблаб, курсни бутунлай ўзгартиришни ўйлаб турганда, олдига уни сўраб бир қиз келди.
- Жайрона сизми? Гаплашиб олсак бўладими? Озгина вақтингизни оламан. -деди ўзига яхшигина оро берган қиз Тошкент шевасида.
- Нима ҳақида?-сўзлар жойида бўлса ҳам, оҳангидаги беписандликни сезган Жайрона қош чимирди.
- Комил акам ҳақида.
- Мен ва Комил акангиз ўртасида гаплашиш мумкин бўлган гапни ўзи йўқ,- Жайрона кетишга чоғланди.
- Иссиқ ~совуқ қилиб олиб, ўзингни осмон олма,- бирдан туси ўзгарди келган қизни.
- Ҳов...
- Исмим Кумуш. Сенга ҳовв эмасман.
- Менга қара Кумуш, Комил мени умуман қизиқтирмайди. Кимисан билмадим, ота~онасига айтиб қўй тезроқ уйлантириб қўйишсин. Мени бошимни қотирманглар.
- Сен мегажин бўлмаганингда аллақачон фотиҳамиз бўларди. Бир нарса қилиб олгансан, кўзи кўр қулоғи кар бўлиб совчи қўяман деб туриб олган.
- Бор йўқол ҳамманг. Жонимга ҳам тегдинг,- Жайрона ғувиллашни бошлаган бошини ушлаб қиздан узоқлашди. Шу кунгача Комилга ачинган бўлса, энди ёмон кўриб кетди. Лекин энг ёмони уйида кутиб турган экан.
#Безори
Мафтуна Абдуллаева
Қорнини тўйғазиб, кейинги машғулотда кетмоқчи бўлиб, уйига шошиб келган қиз, эшиги олдида турган аёлларни кўриб ҳайрон бўлди.
- Ассалому алайкум,- деди қўлидаги калитни асабий ғижимлаб.
- Ваалайкум сизни кутиб тургандик,- деди юзидан заҳарлиги билиниб турган аёл. Жайрона қўрқиб кетди наҳотки уришгани келишди.
- Нега?
- Меҳмонни куттирганингиз камдек киритмайдиган одатингиз ҳам борми?
- Узр, киринг,-Жайрона эшикни очиб аёлларни киритди. Уларни иккиси ҳам атрофга разм солишди. Ҳамма ёқ тоза~озода турган бўлса ҳам заҳарханда аёл, ёнидаги бир мунча соддароғига бурун жийириб қўйди.
- Хуллас биз сизга совчи бўлиб келдик. Комилжондан. Бу киши оналари. Аммо суриштириб бир ўзингиз яшашингиздан бошқа нарса билолмадик. Ҳафа бўлмайсиз, ўзингиздан сўраймиз энди. Қаердансиз? Ота~онангиз ким? Нима иш қилишади?
- Буни сўрашга ҳожат йўқ,- жаҳли чиқиб, қалтираб келаётган қўлларини мушт қилди Жайрона,- очиғи шу Комил масаласи жуда жонимга тегди. Бугун битта Кумуш дегани олдимга келиб иссиқ-совуқ деди, сизлар келиб совчилик дейсиз. Мен Комилга бўладиган гапни айтдим. Мен,- деди шу гапини дона~дона қилиб,-турмушга чиқиб, ажрашганман. Шундай экан ҳеч қандай совчиликка ўрин йўқ. Кейин илтимос ҳар кимни жўнатманг олдимга. Агар вазият шу туриш давом этса, мен милиция мурожаат қилишга мажбур бўламан. Мени тинчлигимни бузяпсиз.
Аёллар бир~бирига қаради. Жайрона бу тўрт йил аввалги Жайрона бўлганда сал юмшоқроқ гапирарди, аммо буниси:
- Бошқа гапингиз бўлмаса, мени борадиган жойларим бор эди.
Комил онаси карахт бўлиб ўтирар, ёнидаги аёлни эса бу гап нафсониятига тегди. Бир нарсалар деб тўнғиллаб ҳамроҳини олдига солиб кетди.
- Нега одамлар сал чиройи бўлса, ўлдим куйдим деб ёпишиб олади а? Сал ғурур ҳам керакку.
Жайрона асабийлашганидан томоғидан овқат ҳам ўтмай, кейинги дарсига кетишга тайёргарлик кўра бошлади.
🌹
- Бекор айтибсиз?- деди йўлини тўсиб Комил, ҳамон таслим бўлганини билдирмай.
- Сиз жинними? Мен эрга текканман дедим. Фарқи йўқми? Ғурурингиз йўқми?
- Мен сизни шундай севаман. Ҳеч нарсани аҳамияти қолмади мен учун.
Жайронани кулгиси қистади.
- Нега куласиз?
- Баъзан шундай ўйлайсиз. Шу. Шундан бошқаси бўлмайди дейсиз. Қалбим борим деб ўйлайсиз. Лекин илоҳий бўлиб кўринган бу кўнгил майли қай нуқтада оғишини билмайсиз. Комил мен оташ бўлиб ёнганларга ишонмайман. Шам қанча баланд ёнса, шунча тез тугайди.
- Севгидан куйгансиз сездим. Ўзим даво бўламан,- Комил қўлидан тутмоқчи эди силтаб ташлади.
- Мен севгидан тониб бўлганман. Ёнишимга, курашишимга, севишимга асло умид қилманг. Шу ой тугаса, мен ўқув марказимни алмаштираман. Икки ҳафта менга сабр берса бас. Очиғи сизни кўрсам, кайфиятим тушиб кетяпти.
Жайрона атай оҳирги гапини айтди. Кўнгли қолса, қайта бутунлай қолсин.
🌹
- Жайрона опа,- деди тайёрловдаги қизлар, ўшандан кейин тинч ўтган кунларини бирида, битта зўр жой бор, лаваш егани борайлик.
- Майли,- деди қиз. Анчадан бери сиқилиб қолганди. Бир кўнгил ёзиб келаман деган ҳаёлда.
Айтилган жой ростдан ҳам шинамгина экан, гулдек очилиб келган қизларни кўриб, офицант йигитлар ҳам қўл-оёғи чаққон хизмат қилишни бошлашди.
- Вой биз буларни буюрмадик,- деди Шаҳло исмли қўнғироқсоч қиз стол устига келтирилган сарҳил мева, салат, ичимликларга ҳайрон қараб.
- Бугун акция, сизлар юзинчи мижоз бўлганингиз учун ҳаммаси текин.
- Зўр~ку,- қизлар чуғурлашиб дастурхонга қарашди. Жайрона келиб тўғри қилибман деди. Чунки таранг асаблари анча бўшашиб қайтди.
- Жуда ўзимни сиқиб ташлабман,- деб ўйлади уйқуга кетар олди.
Эрта тонгда тиниқиб туриб дарсларига отланди. Ҳаво бугун ҳам иссиқ бўлишни ваъда қилиб тургани учун, онаси Туркиядан яқинда жўнатган устида қизил митти гуллари бор кўйлагини кийди. Ойнага қараб ҳўрсинди. Чирой бахт берганда, сен олдинги сафларда турардинг деганди онаси бир гал унга. Начора, Аллоҳ ҳаммасини ҳам тўкис қилиб бермайди...
#Безори
Мафтуна Абдуллаева
Дарсга келиб, Комилни ёнидан жой олган Кумушни кўриб ҳайрон бўлди.
- Устозни қандай кўндирган ҳайронман,- деди Шаҳло,- ой ўртасидан олмасди.
- Ким билсин?- елка қисди Жайрона. Умуман унга нима? Қайтага иккови ошиқ-мошиқ бўлиб юргани минг марта яхши.
Дарс тугагач ҳамма кечаги меҳмондорчиликни эслай кетди.
- Яна бўлса зўр бўларди.
-Кейинги сафар яна борамиз.
Бормаган қизларни ичини куйдиришарди борганлар.
- Жайрона,- шу пайт устози қизни чақириб қолди,- сизни сўрашяпти.
- Ким?
Қўлида бир даста гул билан элтув хизматчиси кўринди.
- Бу сизга, имзо чекинг.
Жайрона ҳамма қараб турганига ноқулай бўлиб гулни олди.
- Кимдан экан?
- Бунча чиройли!
- Хати бор экан ўқинг.
Жайрона хатни асабий очди. Ёзувни ўқиб қўлидан тушиб кетди.
- Танийсизми?
- Рангингиз ўчиб кетди.
- "Қорбободан қорқизга".
- Ҳозир ёз~ку!
- Мазангиз яхшими?!
- Мен кетишим керак,- Жайрона гулни ташлаб чиқиб кетди.
" Фазлиддин. Ярамас, қаердан топди мени. Энди нима қиламан?! Ҳисоб сўраб келган бўлса~я. Бекор келдимми? Шошма нега қўрқяпман? Ўшанда ҳаммаси мени ишим бўлганини у билмайди~ку. Агар бирон нарса деса қўрқитаман. Уйдагиларимга айтишим керак. Бирон чора кўришади".
Жайрона шу куни туни билан тўлғаниб чиқди. Нимадандир қўрқиб босинқиради. Тайёрловга борганда ҳам, қайтганда ҳам кўзи олазарак бўлиб атрофга боқарди. Олдидан Фазлиддин чиқиб қоладигандек. Бироқ бир ҳафта ўтса ҳам, Фазлиддин қаршисидан чиқмади ҳам, бошқа ҳабар ёзмади ҳам.
Жайрона барибир хотиржам бўла олмади. Бу ёқда эса қизни ўзгариб қолганини ўзича тушунган Кумуш ғалаба лаҳзаларида яшарди. Отасини қаттиқ танқидидан "эсини йиғган" Комил қизга қараб қўйишдан нарига ўтмас. У ҳам ўз кўнглида Жайрона севиб туриб, мен учун севгисидан воз кечди дея надомат қилиб ўтирарди.
- Жайрона опа, биз ўша кунги жойга боряпмиз. Юринг балки яна акцияга учраб қолармиз.
- Мени боргим йўқ.
- Қанақа жой мен ҳам борай,- гапга Кумуш ҳам қўшилди,- ё мен борсам, сиз бормайсизми Жайрона.
Жайронани энсаси қотди.
- Нега энди, мана сиз бораман деганингизга боргим келиб қолди,- Жайрона атай боришга рози бўлди.
Қизлар ўтган сафаргидек шодон кулгулари билан кафени тўлдириб кириб боришди.
- Яна акция йўқми?- кулди қизлар, буюртма бериб.
- Қандай акция?- ҳайрон бўлди офицант.
- Ўтган сафар дугоналаримиз келганда, акция деб роса меҳмон қилган экансизлар?- деди Кумуш нозланиб.
- Бизда ундай акция бўлмайди,- деди йигит бепарво,- Хўжайинни ўзи таъйинлаб меҳмон қилинган қизларни айтяпсиз шекилли.... Мен ҳозир,- офицант "хўжайинингиз ким?" деган қизларни тилига кўчмаси кетиб қолди.
-Хўжайини ким бўлса?
- Биронтангни ошиғингдир,- деди Кумуш.
- Эгасини Қашқадарёдан дейишади. Ўзлари етиштирган жониворлардан қилишар экан. Ҳаром, касал жонивор гўштини аралаштиришмайди деб, мижозлари кўп бўларкан.
-Эгасини исми Фозилмикин?
- Қаердан билдинг?
- Тепасига "Фозил Шер" деб ёзилган~ку.
- Ҳа мен ҳам кўрдим, ёзувни икки четига шер тасвирини қўйилган.
Жайрона бу гапни эшитиб ғалати бўлиб кетди. "Фозилни кафесига келдимми жой қуриб кетгандек. Ўша куни ҳам у меҳмон қилган бўлса~я"
- Кафе хўжайини ким ўзи,- буюртмалар келгач,- ҳаммани қизиқтирган саволни берди Кумуш.
- Мардбек Равшанович...
Жайрона у ёғини эшитмади. Шарт ўрнидан турди.
- Қизлар мени бир нарса эсимга тушиб қолди. Кетишим керак. Жуда зарур эди,- Жайрона қизларни гапини эшитмай, тез юриб кетди. Ҳаёлига минг хил фикр айланарди. "Ё тавба тақдирми бу? Нега айнан Мардини кафесига келдим. Шунча жой қолиб. Нега бир йил ҳеч ким йўқ эди~ю, бирдан Фазлиддинни ҳам, Мардини ҳам дараги чиқиб қолди. Энди нима қиламан? Марди... У мени тинч қўймайди... Йўқ. Унда нега шу пайтгача жим юрди. Кечира олмаяпьи. Қишлоқда хотини бедарак кетибди деган гап билан қочиб кетибди бир хил маънога эга~ку! Яна қамоқда эканида ҳеч кимга айтмай кетиб қолдим. Нима ўтганини у билмайди... Ё билдимикин. Йўқ билмаган. Қандай ҳам билсин, ёки Фазлиддин яна бирон ўйин қилдими? Ўзи нега у мени кечириши керак... Аслида у менга жавоб бериши керак. Бироқ... У қочиб кетишимга буни асос деб ҳисобламайди... Эҳ, Худойим бошим ғовлаб кетди".
У пиёда кетиб борар экан, юрагини товонига тушириб бир машина чийиллаб олдида тўхтади. Қиз ўзига келмаси машина ойнаси туширилди. Жайрона орқага бир қадам тисарилиб қотиб қолди.
- Салом, хотинжон,- машинадан Мардбек тушди. Жайронани юраги тўхтаб қолай деди. Қаршисида Мардбек турарди. Ҳаётидаги у яхши кўрган, энг ёмон одам. Ҳа Мардбекни бошқача аташ мумкин эмас. Ҳаётига бўрон бўлиб кириб келиб, тўфон бўлиб чиқиб кетди. Кимлардандир ҳимоя қилмоқчи бўлиб уйланди-ю, ўзидан асролмади.
- Машинага чиқ,- Мардбек уни жавобини кутмай, машина томон етаклади. Жайрона шундагина ўзига келди. Аммо машина жойидан қўзғалиб шитоб билан кетиб борарди.
" Демак, билган. Балки ўша куни кўриб қолгандир. Ёки қизлар орасида ҳам одами борми! Нега буларни ўйлаяпман. Ҳозир нега деган саволдарни ёғдирса нима дейишни ўйлашим керак. Бор ҳақиқатни айтолмайман. Яна қон тўкилиши мумкин. Билиши керак бўлган қисминигина айтаман"
Мардбек ойнадан ичида вулқон қайнаса ҳам, ташқи кўринишидан бефарқ кетаётган хотинини машина ойнасидан кузатиб борарди.
- Хўш,- Мардбек Жайронани уч хонали квартирасига олиб келиб, қаршисига ўтқизтириб бургутқараш қилиб турар экан,- гаплашиб оламизми?
- Нимани? Ўнашингизни бориб зўрлаганингизними? Ёки шу туфайли болам нобуд бўлганиними?
- Йўқ, битта м... ни деб мени қишлоққа шарманда қилиб кетиб қолганинг ҳақида! Агар озгина қ... ўтирганингда, аризасини қайтариб олиб, чеь элга чиқиб кетганини эшитган бўлардинг!-қарсиллатиб ўртадаги столни урди.
Жайрона лабларини қаттиқ қимтиб, кўзларини қовоқлари босиб тушаётгандек оғир ёпиб-очди.
- Бу мени боламни қайтариб берадими?
- Сенга нечта бола керак,- Мардбек айланиб ўтиб қизни иягини қисди,- чиққанимга бир йил бўлди. Уйга ўтирганингда аллақачон туққан бўлардинг.
- Лекин мен кетдим. Кетишни истадим,- Жайрона силтаниб ўзини озод қилди,- хўш нима қиласиз! Ўлдирасизми? Сизларда одат~ку! Қочиб кетган хотинни қайтариб олиб боролмайсиз. Тинч қўйиш эса сизга ёд нарса, мени кўрсангиз азоб бергингиз келаверади,- Жайрона қанча ўзини тутишга уринса ҳам, кўзларидан дувиллаб ёш тўкила бошлади,- Майли ўлдиринг. Мен ҳам қутиламан, ҳаммасидан.
Мардбек Жайронага ғазаб билан қараб турарди. У қиз айтган ҳеч бир сабабни кетиш учун жўяли деб топмади. Тўғри ўша аёлни уйига яна борди. Сарҳушт эди. Тузоққа тушишидан бехабар эди. Билганидами?! Аммо аёл боплади. Эртасигаёқ экспертиза қилдириб, устидан ёзиб ҳам берибди. Бу ёқда бошига келаётганларидан бехабар Фарход билан пичоқлашиб юрибди. Ҳамма жойга шов~шуви кетиб бўлгач, аёл бирдан аризасини қайтариб олди. Узи ҳам гумдон ошди. Аммо қилар ишни қилиб кетди.
- Гапни олиб қочма. Менга битта жўяли сабаб келтир, кетишингни оқлайдиган.
Жайрона жавоб бермади.
- Севмадинг тўғрими? Севолмадинг. Роса уриндинг, лекин эплолмадинг. Шунинг учун ҳам биринчи туғилган имкондан фойдаланиб қолдинг.
Жайрона ёш тўла кўзини эрига тикди.
- Ўн етти ёшимда барча орзуларим поймол бўлиб сизга тегишга мажбур бўлдим. Оила, эр, рўзғор нима эканини билмасдим. Лекин чидадим. Кўндим. Орзуларимдан воз кечдим. Ҳаммасига қўл силтаб севдим. Сиз эса ҳар доим шундай шубҳа қилдингиз. Ишонмадингиз. Кўнлингизга келганини қилиб, ялло қилиб юрдингиз.
#Безори
Мафтуна Абдуллаева
Мадбекни қуйиқ қошлари чимирилди.
- Мени кетишимдан маъно тополмаяпсизми? Қуриқликда қолиб кетган болани қанча азоб билан туққанимни биласизми?! Эсласам ҳозир ҳам танам титрайди. Оғриқлардан қутилиб, ўз~ўзимни қанча айблаганимни~чи тасаввур қилоласизми? Бола шундоқ ҳам хавфда эканини билиб туриб, нега шунча тасирландим. Нега боламни ўйламай, бунча куюндим деб роса ич~этимни едим... Ёш эдим чидолмадим...
Жайрона бор овозида йиғлаганча дилидагини тўкиб ~солди. Мардбек эса унга тикилганча жим турарди. Юзидаги қаҳр ифодаси ҳали сўнмаган. Буни кўрган Жайрона бош чайқаб ундан узоқлашиб, эшик томон юрди.
- Қаёққа?- Мардбек ушлаб олиб қизни сочларини чангаллади.
- Ҳозир чиқаманда биронта машинани тагига ташлайман ўзимни,- у шу ишни ҳеч иккиланмай қиладиган алфозда турарди.
- Мендан шундай осон қутилмоқчимисан?- Мардбек пешонасини қизни пешонасига теккизди,- аввал озгина соғинчимни босай кейин ўйлаб кўраман, сени нима қилишни!- йигитни қўллари чангалини бўшатиб қизни сочларини силади,- сени жуда соғиндим.
Жайрона баттар йиғлашга тушди. Ўзини Мардбекни қучоғига отиб пичирлади:
- Мен ҳам сизни жуда соғиндим!
🌹
- Энди нима қиламиз?- деди Жайрона, оч қолдим деб овқат тайёрлатиб иштаҳа билан паққос тушираётган эрига қараб турарди.
- Нимани?
- Нимани эмас, мени. Қайта уйингизга олиб боролмаймиз... Шошманг, чиққанингизга бир йил бўлган бўлса, уйлантиришмадими?- Мардбек хотинини кўзидаги оловни кўриб мамнун жилмайди.
- Уйланган бўлсамчи?
- Мен ўзгардим, Мардбек ака, фикрлашим, ўзимга ишончим, ёшимга мос ўзгарди. Лекин, рашким ўша~ўша. Мен иккинчи ҳам бўлмайман, иккинчини қабул ҳам қилмайман.
- Қўрқма уйланганим йўқ. Ундан кейин сени кетиб қолди деб эмас, ҳайдаб юбордик деб айтишган. Бошқа яқинингиз йўқлиги учун қишлоқдагилар ишониб қўя қолишган. Боламиз нобуд бўлиши сабаб дейишгандир.
- Шунда ҳам олиб боролмайсиз, шундайми? Оилангиз олдида юзингиз шувут бўлади.
-Ҳа,- Мардбек қўлини артиб, сочиқчани алам билан отиб юборди. Кўзларида яна ғазаб учқунлади,- мен аввал ўзим сени тушуниб олай. Уйдагиларим бир гап бўлар. Ёки... Сен бу ерда, яна уйланиб уни у ерда қўйишим мумкин.
- Мардбек ака...
- Оооо, маданиятни қаранг. Ўзгариб кетибсан. Авваллари шунчаки Марди эдим. Сен эса учун кўйлак, лозим ва рўмолда юрардинг. Пойтахт сени ўзгартирибди.
- Мен уч йил Туркияда яшадим. Тошкентга бир йил бўлди келганимга,- Жайрона уни ошхона столига қисиб келган Мардбек итариб, нари қочди.
- Туркияда нима қилдинг?- Мардбекни овози ўзгарди.
- Дадам олиб кетди.
- Сени отанг йўқ эди.
- Мен у бизни ташлаб кетган деб айтгандим. Аслида сиз қамалишингиздан уч ойча аввал, онамни излаб келган экан. Узоқ йиллар Россияда яшаб, пул топишга берилиб кетибди. Аниқроғи сизга ўхшаб кайфини суриб юравериб умр ўтказган. Ақли кириб қараса, ҳатто пулларини ҳам ташлаб кетадиган вориси йўқ. Кейин биз эсига тушиб қолиб, излаштирибди. Мен қаттиқ тушкунликка тушиб қолганимни кўрган онам, отамни келганини билдирди.. Истасак у бизни янги макони Туркияга олиб боришини айтди.
- Ва сен рози бўлдинг,- қўлидаги чашкани полга қарсиллатиб урди Мардбек. Жайрона бир учиб тушди.
- Ўзимга ўзим беш кетмаяпман,- деди Мардбек хонани у ёғидан, бу ёғига юрар экан,- ҳалиям ёнингдаман. Ҳатто чертолмайман.... Нега қайтмадинг? Бир йил кетгандир ўзингга келишингга, нари борса икки йил. Кўриб турибман, аҳволинг яхши. Нега қайтмадинг?
- Қабул қилишмасди. Буни билиб қайтолмадим... Мени қандай топдингиз?
- Сендан фарқли, мен бошимга қанча бало келса ҳам, ким биландир қочиб кетди дейишса ҳам ишонмай изладим. Бир ой бўлди, топганимга. Бир ойдан бери ўзимни зўрға тияман ёнингга бормаслик учун,- Мардбек Жайрона елкаларини қаттиқ қисди.
- Оғрияпти.
- Мени юрагим оғрияпти.
- Қандай бўлар экан?- Жайрона Мардбекни кўксига бошини тиради,- ёмон оғрир эканми?
- Ўч олдингми ҳали?
- Мардбек ака чарчадим. Ҳали репититор боришим керак.
#Безори
Мафтуна Абдуллаева
- Ҳеч қаёққа бормайсан.
- Мен ўқийман,- Жайрона ўзини орқага олди. Сўзлари қатъий жаранглади. Инсофингиз борми? Аввал ҳам сиз туфайли ўқий олмадим.
- Мен сени ҳимоя қилдим.
- Ўзингиз ўйинни бошлаб бўлган эдингиз!
- Қандай ўйин?
- Сиз ёрдам бермаганингизда Сумайя қочиб кетолмасди. Мен бу ишга аралашмасдим.
- Севишганлар бирга бўлса нимаси ёмон.
- Ўлсин шу севги,- бақирди Жайрона. Шу севги туфайли ҳаётим-остин устин бўлди.
- Мени учратдинг норозимисан?
- Бошимни энг катта балосиз.
- Ишон бир умр аримайдиган баломан. Ҳозир кетишим керак. Уч соатларда қайтаман. Шу ерда ақлли қиз бўлиб ўтир.
- Мен репититор...
- Баҳслашма. Бугунча бормайсан. Мен аввал ўйлаб олай.
Мардбек қизни гапини эшитмай устидан қулфлаб чиқиб кетди. Жайрона эса оғир ўйлари билан ёлғиз қолди...
Мардбек уч соат деб кун ботганда кириб келди. Қайтиб келиб, овқатланиб бўлгач, йиғилиб қолган саволлари билан қизни кўмиб ташлади.
- Келинг бошидан ўзим айтиб бераман,- деди Жайрона оғир хўрсиниб,- онам дадам ҳақида айтгандан кейин, ростдан кетгим келди.
- Мени 15 йил кутишни истамадингми?
- Сиз мени ўша пайтдаги ҳолатимни тасаввур қила олмаяпсиз холос. Жуда тушкунликка тушиб қолгандим. Онам ўзимни бир нарса қилиб қўйишимдан қўрқарди. Кетишга ҳам улар ундади. Отамни ҳам мен туфайли кечирдилар... У ерда ўзимга келиб олганимдан кейин, узоқ ўйладим. Қайтиш ёки қолиш ҳақида. Отам номусга тегиш жинояти ёпилганини аниқлаб берди. Кўнглим хотиржам бўлди. Онам қайтиб боролмаслигимни, борсам бирон нима қилишлари мумкинлигидан қўрқди. Мен эса...- Жайрона Мардбекка тикилди,- сиз ўзгармайсиз. Сизни қанча яхши кўрмай, хиёнатларингизга чидаб яшашни истамайман.
- Яхши кўрасанми мени?- Мардбек қизни кўзларига термулди.
- Ҳа,- овози титради Жайронани,- ҳалиям яхши кўраман. Бўлмаса мени бу ерда ушлаб тура олмас эдингиз.
Мардбек Жайронани бағрига босди.
- Ҳали гапимиз тугамади,- Жайрона Мардбекни итариб ташлаб, тугмаларини қадади.
- Нимаси қолди. Бу ёғини тушундим. Менга ишонмагансан. Шу туфайли қайтмадинг. Ўқишга кириш учун қайтдинг.
- Ҳа.
- Ҳеч қайси танишингги учратмадингми?
- Йўқ. Сиздан бошқа.
- Мен шунчаки таниш эмасман,- Мардбек Жайронани оппоқ билакларини қаттиқ қисди,- бўлдими гапинг тугадими?
- Йўқ. Энди сиз менга жавоб беринг. Мени нима қилмоқчисиз?
- Шу уйда занжирлаб олиб ўтираман.
- Бундай қилолмайсиз. Бу ер сизни қишлоғингиз эмас. Мен эса эсини танимаган ўн етти яшар қиз эмасман.
- Шундай катта бўлиб кетдим дегин,- Мардбек бир силтаб ўзига тортди қизни,- бу менга ёқяпти.
- Мардбек ака! Тегманг. Жиддий айтяпман. Мен ўқийман!
- Унда яна битта хотин олишимга рози бўласан. Сен бу ерда, бошқаси у ерда.
- Ўлдириб қўя қоламан сизни.
- Буни қочиб кетишдан аввал ўйлашинг керак эди.
Мардбекни бўғишга интилаётган қиз бирдан тўхтаб қолди.
- Ростдан уйландингизми? Жавоб беринг!
- Йўқ.
Жайрона ўрнидан туриб, ўзини тартибга келтирди.
- Ишингиз ҳақида жиддий айтиб беринг менга.
Мардбек қизга қараб қолди. Ростдан ўзгариб кетган. Агар тўрт йил олдинги вақт бўлса, Туркия у ёқда турсин, онасиникига рухсатсиз борса ҳам калтак еган бўларди. Мардбек қўрқяпти... Ҳа қизни бир марта йўқотиб кўрди. Қанчалар қўрққани ўзига аён. Уйдагилари нақ бир йил яширишди Жайронани йўқлигини, кейин Мардбек кўришишни талаб қилавергач, айтишди. Дунёлари ёниб кетди йигитни. "Ерни тагидан бўлса ҳам топинглар" деб туриб олди. Топилмади. Икки йил ичи ёниб ўтирди. Ўшанда англади. Жайрона нима қилмасин ундан кеча олмайди. Топиб олсам уйга қамаб қўяман деб юрарди. Қаёқда?! Ана отали ҳам бўлибди. Энди ҳимоясиз эмас. Буткул айрилиб қолиши мумкин. Қолаверса, айби борни оёғи қалтирар деган гап ҳам бор...
- Тошкентга келганимга олти ой бўлди. Аввалдан режам бор эди. Шуни амалга оширдим. Бори шу.
- Уйдагилар яхшими?- Жайрона юрагида ажиб бир соғинч туйди.
- Ҳамма яхши,- негадир маъюс тортди Мардбек.
#Безори
Мафтуна Абдуллаева
- Фозилбек уйланмадими?
- Сен уларни қўй,- тундлашди Мардбек,- бу ёғига қоидалар ўзгаради, шуни қайғусини қил.
- Шунчалик қайғули шартларми?
- Ҳозир билиб оласан,- жиддий гап бошлади Мардбек,- майли репититорингга борасан, фақат мен олиб бораман. Лекин эрталаб ва кечқурун мени кузатиб, кутиб олишинг шарт. Чарчадим деган баҳоналар қабул қилинмайди. Энг асосийси эса бир йилга қолмай туғишинг шарт. Ҳомиладорликдан сақланиш учун бирон нарса қилсанг ўзингдан кўр.
- Фақат мени уйимда яшайман. Чунки онам ҳар куни қўнғироқ қилади. Бугунги учун ҳам баҳона топишим керак ҳали.
- Нега билмаслиги керак? Ё бошқа гап борми?
- Ҳеч гап йўқ. Икки ойгина сабр қилинг. Ҳаммаси чалкашиб кетмасин. Сиз ҳам, мен ҳам ҳеч кимга айтмаймиз. Ҳўпми?!
- Майли розиман. Чунки айни пайтда мени ҳам ишларим кўп. Фақат икки ой. Ўқишга кирсанг ҳам, кирмасанг ҳам уйимдагилардан бориб кечирим сўрайсан. Суддан олдин ҳукм чиқариб кетди, деб ранжиди улар.
- Кейин қандай ўқийман.
- Ўқитаман, ҳавотир олма.
Жайронани дили ғаш бўлди. Мардбекка қанчалик ишониш мумкин. Уни нима қилишини билиб бўлмайди. Ҳали Фазлиддин масаласи бор. У гул билан хат берди. Буни Мардбекка айтса, уни бир ёққа суради. Яна қамалиб кетса нима бўлади? Айтмаса ҳам бир куни Фазлиддин йўлидан чиқса~чи. Энг тўғриси ҳозирча айтмаслик, Мардбек билан кўрса, Фазлиддин ўзига керакли хулосани олар... Ёки яна биронта ўйин қилармикин, иккисини ажратиш учун. У бунақа ўйинларга уста.
- Нимани ўйлаб қолдинг?- ҳаёлга берилиб қолган Жайронани ёнига келиб, белидан қучди Мардбек.
- Ваъдаларингизни. Ўйлаб қарасам менга берган биронта ваъдангизни бажармаган экансиз.
- Сени,- деди Мардбек қизни қулоғига таҳлидли шивирлаб,- мендан ортиқ жойинг йўқ. Оғир кунимда ташлаб қочиб кетдинг.
- Одам бўлмайсиз! Фақат ўзингизни ўйлайсиз. Мени доим шахсий мулкингиз деб билгансиз!
- Рости ҳам шу! Сен фақат менга тегишлисан!
🌹
Эрта тонгда телефонини будилнигидан уйғонган Жайрона аввал қаерда эканини англолмай қолди. Кейин ҳамма нарса эсига тушиб ёнида ухлаб ётган Мардбекка ўгирилди.
У беозор бўлиб ухлаб ётарди. Жайрона ўрнидан туриб, ювиниб, нонуштага тайёргарлик кўра бошлади. Ҳаёли паришон. "Энди нима қиламан? Мардини яхши кўраман, лекин... наҳот яна ҳаммаси ўша ҳолатга қайтса. Йўқ Мардини қишлоққа бориш нияти йўққа ўхшайди.... Аммо оиласи кўйиб қўярмикин. Балки Фозил у ерда, биз бу ерда яшайверармиз. Лекин барибир уларни олдига бораман... Уффф
Ўйлаганимни фойдаси йўқ. Ҳаммасини вақт измига қолдирай. Қизиқ, у мени шунчалик яхши кўради деб ўйламагандим. Гапларимга ишонмайди, барибир кечирмайди, деб қайтмагандим. Бор ҳақиқатни балки ҳеч қачон айтмасман. Ҳаммасига Мардини ўзи айбдор мени Фазлиддинни смслари учун қийнамаганда, мен қайтардим. Лекин Фазлиддин қайтиб Мардига яна нимадир деса... Қўлида бирон далил олиб қолган бўлса-чи?... Эрим менга ишонармикин... "
- Нимани ўйлаяпсан!- орқасидан келган овоз ва белидан қучилган қўлдан Жайрона қўрқиб кетди,- нега қўрқасан?
- Суюлманг нонушта тайёрлаяпман. Тезроқ еб бўлинг мен репититор боришим керак.
Мардбекни қошлари ҳиёл чимирилиб дастурхонга ўтирди.
- Яхшироқ е. Қуруқ суяк бўлиб қолибсан. Бизни уйда яхши эдинг.
- Ҳомиладор эдим. Шуни эслаб қолгансиз.
- Ундан аввал ҳам, яхши эдинг. Сувдан чиқариб олган куним эсингдами, биринчи марта қучоқлаганман ўшанда,- деди Мардбек, ўрнидан туриб, шошиб идишларни ювишга тутинган Жайронага, стол суянчиғига ўзини ташлаб,- биринчи бўсангни ўша ерда олгандим.
- У сунъий нафас бўлган,- энса қотирганини яширмади Жайрона.
- Икки лаб туташганини қандай атаб қочишмасин, у бўса.
- Жуда зўр қилган экансиз. Ўшандан бери сиздан қутула олмайман.
- Қутилмайсан ҳам.
- Майли бу ҳақида ўйламай ҳам қўйдим. Туринг, ҳали уйимга боришим керак.
Мардбек Жайронани аввал уйига кейин репититорига ташлаб ўтди. Қиз дарсдан чиқиб онасига қўнғироқ қилди. У билан анча гаплашиб, Мардбекка дарси тугаганини ҳабарини ташлади.
- Уйинг ҳам ёмон эмас. Лекин менга ўз уйим қулай эди,- деди Мардбек қизни уйига келиб, ҳамма ёқни кўздан кечирар экан.
- Унда ўзингизни уйингизда яшайверинг.
- Ўйнашга ўхшаб кечалар учун келиб-кетибми? Бўлмайди.
- Мардбек ака, мени қийин вазиятда қолдирманг,- Жайрона эрини сузилиб келиб қучоқлади.
- Ҳа, ростдан катта бўлибсан, авваллари нозланишни билмасдинг. Энди кўрқишни билмай қолибсан.
- Ҳали одоб таёғингизни ишга солиб уриб қолмайсизми?
- Одобнома дарсини кечқурун ўтиб бераман, ҳеч ҳавотир олма.
- Мен туни билан дарс қиламан баъзи кунлари.
- Энди буниси ортиқча. Аввал мен, кейин дарс.
- Ёш болага ўхшаб ҳарҳаша қилманг,- деди Жайрона майингина қилиб.
- "Дух" инг ўсиб кетибди. Ўзи кимдир ҳам айтган экан, "Аёлларни ёлғиз қолдирманг, сизсиз яшаш яхшилигини билиб қолади" деб. Сен ҳам дунё кезиб мени писанд қилмай қўйибсан.
- Мени ўқитмаслик учун олдиндан банд ташлаяпсизми? Меҳнатимни куйдирмоқчимисиз?
- Бўпти, ҳозир яна дийдиёнгни эшитгим йўқ. Мен кетдим.
- Мен овқатланиб, яна репититор боришим керак.
- Оббо, тезлаш унда. Айтсанг йўлда овқатланиб олардик.
- Ораси икки соатда.
- Уфф.
Иккисини тортишувлар билан тўла ҳаётлари бошланди.
Мардбекни ишлари кечқурун тугарди. Жайрона эса кечки овқатдан кейин ҳам дарс қилишда давом этарди. Йигитга бу ёқмас, ораларида дилҳираликкача борадиган тортишув бошланиб кетарди. Мардбек баъзан Жайронага ён бериб ўзига бўлган эътибор камайганига кўнса, баъзан қайсарлик билан уни ҳит қилиб юборарди.
- Хотинимсан ухлагунимча ҳам, турганимда ҳам ёнимда бўлишинг керак- деди бир сафар қизни китобини отиб юбориб.
- Нонуштани катта холангиз тайёрлайдими? Ўзингизни босинг. Одамлар қолиб китоблардан рашк қиляпсизми энди?!- бақирди Жайрона ҳам.
- Бақирма менга,- Мардбек Жайронани сочларини чангаллади.
- Қўлингиз қичиган бўлса бокс билан шуғулланинг, агар менга қўлингизни учини теккизсангиз ёзиб бераман. Бу ер сизга қолоқ қишлоғингиз эмас.
- Нима?- қизни сочини қўйиб юбориб иягини қисди Мардбек.
- Қонуний эрим ҳам эмассиз. Мени мажбурлаб яшаяпти дейман.
- Зўрлади ҳам дерсан.
- Ҳа.
- Шунақами? Битта ўпиш учун китоблардан кейин навбатга туриб, туҳмат билан қамалгандан кўра, асос билан қамала қолай. Кел, бу ёққа,- Мардбек ўзини ётоқхонага уриб, қулфланиб олмоқчи бўлган хотинини ушлаб олди.
- Дарсим бор,- қаршилик қила бошлади Жайрона,- қўлим... оғрияпти. Ҳозир синдириб қўясиз.
- Яна дарсми... Аввал мен... Кейин дарс!
Жайрона ювиниб чиқиб, дарс қилишга ўтирди. Жуда берилиб кетган экан:
- Ухламайсанми?- деган овоздан чўчиб кетди.
- Ярамас, безори, қўрқиб кетдим,- кўксини ушлади. Жайрона.
Пепси ичиб келган Мардбек тиржайди.
- Сўкишни ҳам ўргандингми? Бунинг учун жазога тортилишингни биласанми?
- Уффф, кетинг. Жонимга тенгдингиз,- Жайрона ўрнидан туриб Мардбекни орқасидан итариб, эшик томон суриб борди,- чиқинг энди. Пепсини эса менга ташлаб кетинг.
- Тез бор, ухламай қараб ўтираман.
- Ухланг энди, ҳаққингизни олдингиз~ку.
Мардбек баланд овозда кулиб юборди.
- Ҳой, билағон,- деди қизни қўлидан ушлаб,- шунчалик ўқиб доно бўлиб кетган бўлсанг ҳам, мени кўнглимни билмабсан. Фақат тўшак керак бўлганда, кунига ўнтасига пулим етади. Менга кўксимда ухлайдиган, эрталаб юзларимни силаб уйғотадиган хотин керак тушиндингми?
- Ўнтага пулим етади денг?!
- Романтикани ҳам белига тепдинг, фақат шу жойини миянг чақдими- деди Мардбек қўл силтаб,- тез бор.
- Ўнтага пули етармиш,- аввалгидек ҳаёлини йиғолмади қиз,- кучинг етадими деб айтай дедим-у... Ҳа майли... Ярамас.
Жайронани иштиёқи сўниб ўрнидан турди.
- Бирдан келибсан,- уйқу аралаш сўради Мардбек.
- Кунда ўнта ... га пули етадиган эрим бор~ку, контрактга тушсам ҳам ўқитиб олади. Ўқиб нима қилдим?- чапга қараб ётиб олди Жайрона.
- Ўлдинг Марди,- деди ўзига-ўзи Мардбек,- энди гўрга кириб қутиласан бу хотинни таънасидан.
- Ажаб бўлибди.
4⃣3⃣
#Безори
Мафтуна Абдуллаева
Жайрона билан Мардбек икки ҳафта деганда бир~бирларига анча мостлашиб олишди. Жайрона аввалгидек бор эътиборини ўқишга қарата олмаётганига кўнди. Мардбек хотини аввалгидек нима деса ҳўп деб мўлтираб ўтирмаётганига кўнди.
- Ўқишинг аввалгидек эмас деди бугун ўқитувчим,- деди Жайрона кечки овқат устида ҳафақон ўтирар экан.
- Қайси ўқитувчинг!- ўсмоқчиланди Мардбек.
- Айтсам нима қиласиз? Бориб башарасини ёрасизми?- эрини чапани туришига кулгуси келди Жайрона.
- Сен учун "любой"ини ёраман.
- Мен учун тинч ўтирсангиз бўлди.
- Тинч ўтиришимга анча бор.
- Ҳар сафар сўрайман дейман, негадир гап бошқа томонга кетади. Эсимга келганида сўрай, Робия билан Ойсулув нима қилиб юрибди?
- Қишлоқдан шунчалик кўнглинг қолдими сўрамадинг ҳам дугоналарингни деб ўйлагандим. Юрибди иккови ҳам. Робия учта болали бўлган.
- Бунча яхши,- Робияни болалари қучоғида тасаввур қилиб ширин энтикди Жайрона, - Ойсулувчи?
- Ойсулув... У уч ой яшаб ажрашиб қайтиб келганди. Аниқроғи ҳайдаб юборишган.
- Бечора.
- Уйида янгасини қули бўлиб юрган икки йилчами...
- Кейинчи?
- Жалил уйланди.
- Ааа?- Жайрона оғзига олиб борган қошиғини жойига қўйди,- Жалил уйланган эди~ку!
- Иккинчи қилиб, шаҳарга "дом" га олган.
- Хотини индамадими?
- Йўқ. Чунки уни биринчи боласини туққанидан кейин бачадони олиб ташланган битта қиз билан қолди.
- Вой...
- Кейин Жалил ўзи оғзидан илиниб Ойсулувга қилган ишини айтиб берган отасига. Отаси эр-хотинни бир жойга қўйиб гаплашиб шу қарорга келган. Ойсулув бир йил ўтиб ўғил туғди. Ҳозир яна ҳомиладор. Буниси ҳам ўғил экан, омон~эсон туғса кундошига берар эмиш.
- Жинними, ўз боласини~я!
- Жалилни биринчи хотини билан Ойсулувни кўрсанг дугона дейсан. Боласини шунчалик ишонса керак. Ҳамма ҳам сендек эрини этагига яшириб ўтирмайди.
Ойсулув ҳақидаги гапни ҳазм қилолмай ўтирган Жайронани бирдан жаҳли чиқиб кетди.
- Ҳа, мен шунақаман. Агар иккита, учта қилгингиз келганда, мени излаб топманг эди.
- Ўзи емас, итга бермас,- Мардбек хотинини жиғига тегишда давом этди.
- Йўқ, итларга бераман. Агар мендан бошқасини десангиз итлар еса есин сизни.
- Гапини совуқлигини,- Мардбек кулиб қўйди. Аммо бу кулгу зўрма~зўраки чиқди. Шу билан ҳазил қилишни ҳам йиғиштирди.
🌹
Бир куни туғилган куни муносабати билан ўқув курсидаги қизлардан бири машғулот тугагач ҳаммани музқаймоқ билан хонани ўзида меҳмон қилар экан.
- Фақат тезлашинг. Хонани бўшатишингиз керак,- чиқиб кетди ўқитувчи.
Баъзилар раҳмат айтиб чиқиб кетди. Баъзилар қолди.
- Жайрона,- деди Кумуш Комилга кўз қирини ташлаб,- сизни доим битта машина олиб келиб, олиб кетади. Ким у? Бир куни иккингизни "дом" ингиз олдида ҳам кўрдим.
- Ҳа, уми?- деди Жайрона шунақа савол барибир берилишини билиб олдиндан жавоб тайёрлаб қўйганди,- қариндошим.
- Йигитингизми дебман.
Жайрона эътиборсиз гап эшитгандек кулиб қўйди. Аммо Кумуш кўпроқ нарса гумон қилгани билиниб турарди. Комил ҳам ер тагидан қараб қўйди.
Жайрона ўзини бепарво тутгани билан ичи ғашланди. "Бир ой қолди. Кейин уларни қайтиб кўрмайман. Ўшангача билиб гапни кўпайтиришмаса бўлди" деб қўйди ичида. Иссиқда чарчаб уйига қайтди. Мардбек "Ишим бор, ўзинг бориб кел" деганди. У билан қайтишга ўрганиб қолган экан кайфияти тушди. Кейин эса, Мардбек яна қўнғироқ қилиб, бир неча кун қишлоқда қолишини айтди. Буниси устига устумча бўлди.
Бугун бошқа дарси йўқлиги учун озроқ ётиб дам олди. Мардбек етиб борганини айтиш учун қўнғироқ қилиб уйғотиб юборди. Улар қисқагина гаплашишди. Мардбек яна қўнғироқ қиламан деб ўчирди.
- Мана сенга дарс қилиш учун кўп вақт,- деди қиз ўзига ўзи. Нари бери овқат еб, аввал онаси билан гаплашиб кейин дарс қилишда ўтирди. Токи Мардбек қўнғироқ қилиб безор қилмагунча дарс қилиб олай деган ҳаёлда эди. Аммо соат ўн бўлса ҳам, эридан дарак бўлмагач, ҳаёли чалғиб кета бошлади. Оҳири ўзи қўнғироқ қилишга қарор қилди. Номер териши билан оператор қизни алоқа йўқлиги ҳақидаги овози эшитилди. Қайта~қайта терса ҳам, шу ҳол такрорлангач, телефонни отиб юборди.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 8