#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР
Сара телефонимни қайтариб берди. У ер бу ерни кўриб чиқдим ҳеч қандай ўзгариш бўлмаган. Охирги кунларда кўзгуга кўп боқадиган, кийинишимга ҳам эътибор берадиган бўлибман..
Ҳаёт менга гўзалдек туйила бошлаганди. Сени ҳимоя қила оладиган инсон борлиги, сенга бўлган яхши муносабатлар барчаси яшашга ундарди.
-Сумбула...
-Нима?
-Мен билан бир жойга борасанми?
-Иш вақтику?
-Бошлиқ ўзимманку.
-Хўп майли.
Биз Эркин билан шаҳарни айландик, ўша куни энг хурсанд бўлган кунларимдан бири бўлди. Ҳаттоки бовлинг ўйнаб бунчалик хурсанд бўламан деб ўйламагандим. Эркин мени уйга ташлаб қўяётган вақтда эса эшигимиз олдидаги одамни кўриб яна титроқларим авж олди.
-Эркин ака.
-Гапир.
Менга кўзи тушган Эркин ҳолатимдан ажабланди.
-Сенга нима бўляпти?
Мен дарвоза томонни кўрсатдим.
-Ким у?
-Тттт... Тоғам.
-Ундан қўрқасанми?
-Ҳа, жуда.
-Юрчи.
Биз машинадан биргаликда тушдик.
-Хўш ҳизмат? Бу ерда нима қиляпсиз?
-Сенга нима, жиянимни олиб кетгани келдим.
-Буёғи қизиқ бўлдию. Қанақа жиян?
-Сумбула оманг кутяпти, кетишимиз керак.
Мен яна Эркинни ортига ўтдим.
- Ҳеч қаерга бормайман.
- Онанг сени кўришни истаяпти. Эринг...
Уни гапи оғзида қолиб Эркин сўзлай кетди.
-Сумбула мени хотиним, сен яна қанақа эр ҳақида гапиряпсан?
-Бизни суҳбатимизга қўшилма. Жияним мен билан кетади.
-Ҳеч қачон. Сизларни ўша дўзахларингга бормайман.
-Мажбур қиламан унда.
-Ҳей...
Эркин қаердан олди билмайман, қўлида пичоқни ушлаб тоғамни бўйнига тиради.
-Ўзинг кетасанми, ёки мурдангли олиб кетишсинми?
Тоғамни қорача рангги шу топда оқариб кетганди.
-Мени бу ўйинчоғинг билан қўрқитаман деб оввора бўлма.
Аммо Эркин пичоқни қаттиқроқ ботирди. Пичоқ тоғамни бўйнидан қон сизиб чиқишига мажбур қилди.
-К... Кетаман. Қўйвор.
-Агар хотинимни олдида кўрсам ичагингни бошингга салла қиламан.
Эркин тоғамни ёқасидан тортганча итариб юборди. То у кўздан йўқолгунча Эркин кўзини узмай ўтирди.
-Қалтирашинг тўхтадими?
Мен Эркиндан ҳадиксирай бошлагандим. Пичоқни тиғи қон эди. Икки кўзим пичоқда эди.
-Қўрқма, сенга зарар етказмайман.
Эркин пичоқни артиб чўнтагига солди.
-Энди келмаса керак. Нега онангни ёнига бормайсан?
-Менга... Мени онам бу уйда яшайди. Бошқа онам йўқ.
-Шуни танлаган экансан сени тўғри тушундим.
Мени ҳамон қўрқувим босилмаган ҳолда уйга кирдим. Роҳила опа ҳаёлга чўмганча ўтирардилар.
-Дарвоза олдидагини кўрдингми?
-Ҳа.
-Нима деди?
-Онангни ёнига олиб бораман деди.
-Балки борарсан?
-Йўқ, ҳеч қачон.
-Нима бўлганда ҳам у сени онанг.
-Сиз мени тушунинг ҳеч бўлмаса. Мени бирор куним калтаксиз ўтмаган. Мен доим турткиланишлар ичида яшаганман. Ҳалиям одамларга қўшилолмайман. Тоғам ҳам доим мени онамга чақиб урдирган, Ғиёсга ҳам айнан шу кимса сабаб текканман. Онам сабаб қўрқув мени тарк этмаган. Бир бора болам деб бағрига босмаган. Мен етимданам баттар ўсдим. Энди айтинг қандай борай?
Роҳила опа жим қолдилар. Сўзларимни таҳлил қила бошладилар чамамда.
-Сен ҳақсан. Мени ташвишга солгани онанг сендан кечирим сўрамоқчи бўлиб чақирсаю, сен бормасанг, унга нимадир бўлса ўзингни кечирасанми?
-Барибир бормайман.
Уйга кириб кетдим. Қўрқсам доим уйқум келади. Ҳеч нарсани ўйламасликка ҳаракат қилиб кўзимни юмдим.
***
-Сумбула яхшимисиз?
Русланни менда нима иши бор экан?
-Яхши.
-Менга дарс қилишда ёрдам беринг.
-Сиз дарс қилмайсизку?
-Сессияни ёполмай қоламан. Домла пул олмайдиганидан.
-Ана Сарварадан сўранг, ёрдам беради.
-Ғалати гапирдингизку. Уни ўзи томи кетган бўлса. Дарс тугул тўғри сўз чиқмайди ундан. Илтимос.
-Хўп.
Биз шу кундан бошлаб Руслан билан дарс қила бошладик. У менга рахмат тариқасида шоколад келтирарди. Мен кескин рад этсам ҳам сумкамга соларди. Русландан узоқ юришга қанча уринмай яна дарсни сўраб хабар ёзар, телефон қиларди. Тўғриси ортиқча гап қилмаган, шунгами унга дарсни сидқидилдан ўргатардим. Ишга боришимдаям ташлаб қўяй деб айтарди
-Ўзим етиб оламан, оввора бўлманг.
-Йўлим шу томондаку, нега оввора бўламан.
Бир марта уни машинасидан тушганимни Эркин кўриб мендан уни кимлигини сўради.
-Ҳар кимни машинасига чиқаверасанми?
-Курсдошим у, йўли шу томонда экан.
-Бунақаларни топган баҳонаси бу. Шу гапга ишондингми?
-Ишга кеч қолмай деб келавердим.
-Эҳтиёт бўл дейманда.
Эркин ҳудди аразлагандек қайта гапирмади. Мен эса қайта Русланни машинасига чиқмайман деб ўйладим.
Шаҳло опа жимиб кетдилар деб ўйлагандим лекин яна келдилар.
-Сумбула яхшимисиз ? Ойим сизни соғиниб қолибдилар.
-Яхши рахмат. Ўзингиз тузукмисиз? Фарида опа яхшимилар?
-Ҳа яхшилар. Режализ чала қолуди. Шердор анча хотинидан кўнгли совуган, шу вақтда уни кимлигини билдирсакми дегандим.
-Билмайман опа, мени бу ишга аралаштирманг. Ўзи шундоғам ўғрига чиқиб бўлдим.
-Рости келин нега бундай қилди ҳайронман.
-Мен ҳам. Ҳозир эса ҳеч нима бўлмагандек юрибди.
-Укамни хароб қилади бу мегажин.
-Бошида ҳаммасини айтишингиз керак эди.
-Қўрқаманда ўлдириб қўйса қамаладими деб.
-Бу ҳам тўғри. Аммо бу ҳолатда давом этиб бўлмайди.
Миршод Шаҳло опа билан гапга тушгач у ердан аста кетдим. Лекин ўшанда Миршодни Шаҳло опага аудиони ташлаб беришини сира кутмагандим. Шаҳло опа бу ердан чиқиб тўғри Шердорни ёнига борибдилар, унга айтмоқчи бўлганларида Сара қўнғироқ қилган. Эрига ҳомиладорлигини айтган. Шаҳло опа эса фикрларидан қайтгснлар боласи бор зора ақл кирса деб.
Бир куни икки дугона ҳаридга келишди кейин эса бири бирга айтаётган гаплари мени ҳайрон қолдирди.
-Нафис шу дўконни эгасини келинини танийман.
-Йўғеэе.
-Мен биринчи боламга ультратовуш текширувига боргандим. Сара дейдилар ўша танноз ҳам борибди. Ичим оғрияпти кўрингчи ҳайз куним яқинми деди.
-Хўш кейинчи?
-Ультратовуш текшируви эса Сарани ҳомиладор кўрсатди.
-Сиз ҳомиладорсиз.
-Иееэ бу нима деганиз? Ҳали турмушга чиқмаганманку.
-Уни сиз биласиз, болали бўлиш учун эрга егиш шартмас. Йўлларини қилиб туғаётганлар қанча.
Сара эса бир туки қилт этмай ётаверди. Кейин мани навбатимга ўтдик.
-Бойини топиб текканда. Ахмоқ.
-Юр олиб бўлдим.
Мен эшитган гапдан ҳайрон эдим. Дугоналар чоқиб кетишади. Сара бунча пихини ёрган бу. Мен сирлар очилган сари ҳайрон эдим.
-Сумбула менга қара.
-Лаббай.
-Менга аччиқ қаҳва.
-Хўп.
Биз Руслан воқеасидан кейин қайта яхши суҳбат қурмаётгандик. Қаҳвани ҳам қуруққина раҳмат деб олди.
-Опа манга қараб юборинг.
-Ҳа нима дейсан?
Миршод кулганча бир икки ҳазил қилди. Кейин жиддийлашди.
-Нега ока билан оралариз бузилди.
-Йўқ ҳаммаси жойида.
-Афсус жойидамас. Кўзим кўр эмаску.
-Сенга шунақа кўринган.
Миршодгаям сир бой бермадим. Аммо Эркин ҳамон ҳўмрайган. Салом аликдан бошқасига ўтмайди. Миршод тушунмаганни мен қайердан билай.
-У сизни рашк қилган.
-Қайердан оласан бу гапни.
Давоми бор
#shamsinurijodi
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 6