Предыдущая публикация
Ўзинг айла бизни нусратда.
Мудроқ босмас, Сени албатта
Уйғотиб қўй Роббим БОМДОДда..!
... Асра бизни шайтон макридан,
Сақла бизни нафс майлидан
Бошланганда ҳар кун янгидан,
Уйғотиб қўй Роббим БОМДОДда..!
... Мўминмиз деб, мўмин бўлмасдан,
Ухлаб ётсак рохат билмасдан.
Барокатдан қуруқ қўймасдан,
Уйғотиб қўй Роббим БОМДОДда..!
... Оҳ рохатдир Бомдод ҳавоси,
Нақд Жаннатдир Бомдод намози...
Янграганда азон овози,
Уйғотиб қўй Роббим БОМДОДда..!
... Тугар бир кун ҳаётнинг завқи,
Тинар бир кун кўнгилнинг шавқи.
Ўтмай туриб Бомдоднинг вақти,
Уйғотиб қўй Роббим БОМДОДда..!
... Кўзимиздан уйқуларни ол,
Қалбимизга ҳидоятни сол.
Ўқиганда чарчоғимиз ол,
Уйғотиб қўй Роббим БОМДОДда..!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев