Аёл ҳам инсондир, қирқта жони йўқ,
Ўшал битта жони қилдан нозикроқ.
Аёлнинг бардоши қирқ туяга юк
Деб айтмоқлигимиз бўлар жоизроқ.
Мақол деб аёлни қилманг эрмаклар,
Мақолчи озгина лофлардан қўшган.
Аёлни она деб айтар эркаклар,
Унинг ҳимояси чекимга тушган.
Пойини жаннат де, иймондан бўлур,
Қизларинг кўп бўлса,фирдавс умид қил.
Аёлнинг устидан нодонлар кулур,
Онангни ҳам майна қилмоқдасан бил.
Аёл кипригига қўнар шудринглар,
Туннинг пардасига ўралганда ғам.
Билмас бўлсангизлар,агар билинглар,
Юракнинг устида чап қовурға ҳам.
Аёлни гул деманг, сиздан илтимос,
Балки,гул аёлдан чиройин олган.
Аёлнинг бир дона айби бор, холос,
Жаннатда шайтонга алданиб қолган.
Аёл ҳам инсондир,қирқта жони йўқ.
Ўшал битта жони қилдан нозикроқ.
Аёлнинг бардоши қирқ туяга юк
Деб айтмоқлигимиз бўлар жоизроқ.
ШЕРАЛИЖОН ХАМРОЕВ ШОИР
Тел +79999751161
https://youtube.com/channel/UCn3_57iB-eZSnPcWu9ESDaQ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев