СEВМАГАН ҚИЗЛАР Қалам қоши ёй эди, Гўзалликка бой эди. Осмондаги ой эди, Севсак севмаган қизлар. Қадримизни билмасди, Назарига илмасди. Сира раҳм қилмасди, Севсак севмаган қизлар. Оқ либоси қор бўлди, Бизга дунё тор бўлди. Бойваччага ёр бўлди, Севсак севмаган қизлар. Дедик тақдирга майли, Ўзгарди замон зайли. Бой бўлдик сиз туфайли, Севсак севмаган қизлар. Бугун бизни билармиш, Юрак бағрин тилармиш. Роса аттанг қилармиш, Севсак севмаган қизлар. Кўзларида жоласин, Биров билмас ноласин. Шералижон дер боласин, Севсак севмаган қизлар. Шералижон Хамроев Шоир ✍ Тел +79999751161.
СЕВИШИНГ УЧУН Жоним берай кулишинг учун, Ноз, нозланиб юришинг учун, Айтгин нетай, айтгин не қилай, Мени севиб қолишинг учун. Бой бўлайми, бойлик йиғайми, Ёки ўтли шеърлар тўқайми, Олийгоҳга кириб ўқайми, Мени севиб қолишинг учун. Мажнундек чўл кезайми- абгор, Фарҳод бўлиб қазайми анхор, Айт не қилай эй, гўзал дилдор, Мени севиб қолишинг учун. Ёмон урдинг жонимдан,нетай, Сенга севгим армуғон этай, Кўчангдан от чоптириб ўтай, Мени севиб қолишинг учун. Туморингга бўлайми мунчоқ, Осмон бўлай,эй кўкдаги моҳ, Ҳаммасига тайёрман э воҳ, Мени севиб қолишинг учун. Бир кулиб қўй қувончга тўлай, Ёмон бўлсам,айт яхши бўлай, Ўлгин десанг,майли мен ўлай, Мени севиб қолишинг учун. Девон
АЁЛ ҲАМ ИНСОНДИР... Аёл ҳам инсондир, қирқта жони йўқ, Ўшал битта жони қилдан нозикроқ. Аёлнинг бардоши қирқ туяга юк Деб айтмоқлигимиз бўлар жоизроқ. Мақол деб аёлни қилманг эрмаклар, Мақолчи озгина лофлардан қўшган. Аёлни она деб айтар эркаклар, Унинг ҳимояси чекимга тушган. Пойини жаннат де, иймондан бўлур, Қизларинг кўп бўлса,фирдавс умид қил. Аёлнинг устидан нодонлар кулур, Онангни ҳам майна қилмоқдасан бил. Аёл кипригига қўнар шудринглар, Туннинг пардасига ўралганда ғам. Билмас бўлсангизлар,агар билинглар, Юракнинг устида чап қовурға ҳам. Аёлни гул деманг, сиздан илтимос, Балки,гул аёлдан чиройин олган. Аёлнинг бир дона айби бор, холос, Жаннатда шайтонга алданиб қолган. Аёл ҳам и
СИЗНИ СОҒИНЯПМАН ИЗТИРОБ ЧЕКИБ Сизни соғиняпман изтироб чекиб, Яланг оёқ боргум тиконни босиб. Йўлингизга қўйдим гулларни экиб, Ё, бугун сиз келинг райҳонлар осиб. Мен сизни соғиндим кўздан ёш тўкиб, Кўрмасам қоламан ақлдан озиб. Сизга йўллаганман имзолар чекиб, Жавобсиз муҳаббат хатларин ёзиб. Бахтингиз қушиман,ғамларни чўқиб, Ёнингизга боргум қанотим ёзиб. Агар, сиз келсангиз бахона тўқиб, Кутуб олар эдим поёндоз ёзиб. Қаддим дол бўлмоқда,боряпман чўкиб, Толнинг хивчинидек қолганман озиб. Сиз менинг маҳдҳимни ёлгондан ўқиб, Қачон келасиз-а бир озиб-ёзиб!? Юрагим чокларин қўйгансиз сўкиб, Келиб ямаб кетинг бўлганча косиб. Балки,қўйгандирсиз мени унутиб, Қалбингиз қаридан қабримни қозиб
Abubakr Alikhonov каналига падписатся килишни унутмангизлар олдиндан рахмад +992900031120
Показать ещё