Фақат охирги имтиҳон қолибди. Имтиҳон қуйидагича топшириқдан иборат экан:
- Кўчага чиқиб, ўзингдан кўра ёмонроқ бир одамни топиб кел.
Бўлажак даъватчи топшириқни бажариш учун кўчага чиқиб, айланиб юрибди.
Бир ароқхўрнинг олдига келиб, шу мендан ёмонроқ одам бўлса керак,-деб ўйлабди.
Кейин, балки у тавба қилар, кейин мендан кўра яхшироқ ишларни қилар, деган ўйга бориб, дастлабки фикридан қайтибди.
Кейин бир ғайридиннинг олдига бориб, шу мендан ёмонроқ одам бўлса керак,-деб ўйлабди.
Кейин, у бир кун келиб ҳидоятга келса-чи, менинг эса ҳали оқибатим аниқ эмас-ку, деган ўйга бориб, бу сафар ҳам дастлабки фикридан қайтибди.
Кейин бир итга дуч келиб, шу мендан ёмонроқ бўлса керак, одам тополмадим, ҳеч бўлмаса шу итни олиб борай,-деб ўйлабди.
Кейин қиёмат кунида кофирларнинг, қанийди тупроқ бўлганимизда, дея пушаймон қилишларини ўйлаб, ит ҳам одамдан яхши бўлиш эҳтимоли бор экан, деган хулосага келибди.
Хуллас, ўзидан ёмон одам тополмай, ортига қайтибди ва устозига, бу топшириқни бажара олмаганини, ўзидан ёмонроқ одамни топа олмаганини айтиб, бўлган воқеаларни гапириб берибди.
Шунда устози:
- Сен имтиҳондан ўтдинг, - деган экан.
* * * * *
Ҳоли ночорга ёмон гумонда бўлмаслик, ўзгага паст баҳо бериб, кибрга берилмаслик одамийликнинг юксак чўққисидир.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев