Свернуть поиск
Ашуро кунининг фазилати:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
- «Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам:
- “Ким Ашуро кунида аҳли-аёлига кенглик қилса, Аллоҳ таоло унга йилнинг қолганини кенг қилади»,-дедилар».
Имом Байҳақий «Шуабул иймон» китобида ривоят қилган.
Изоҳ: Кимки Аллоҳ розилигини истаб муҳаррам ойининг ўнинчи куни аҳли ва фарзандларига нафақа ва рўзғорда очиқ қўл бўлса, йилнинг ҳар бир кунида ўзининг ҳам ризқи кенг бўлиши умид қилинади.
Муҳаррам ойининг 10- куни, яъни Ашуро куни 25 июн, пайшанба кунига тўғри келмоқда.
1 комментарий
9 классов
Ашуро – шукроналик ва ибодат куни.
Ҳижрий тақвими бўйича йилнинг биринчи ойи Муҳаррам бўлиб, ҳурматли ойлар сирасига киради. Аллоҳ таоло Қуръони каримда тўртта ойни – Муҳаррам, Ражаб, Зулқаъда ва Зулҳижжани ҳурматли, яъни уруш ҳаром қилинган ойлар деб зикр қилган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рамазондан кейинги энг фазилатли рўза Аллоҳнинг ойи Муҳаррамдаги рўзадир” деб марҳамат қилганлар (Имом Муслим ривояти).
Муҳаррам ойининг ўнинчи куни Ашуро куни деб аталади. “Ашуро” сўзи арабча “ашара”, ўн сонидан олинган бўлиб, айнан ойнинг ўнинчи кунига ишора қилади. Бу кун ислом тарихида ва ундан аввалги умматларда ҳам улуғ аҳамият касб этган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилганларида, яҳудийларнинг Ашуро куни рўза тутаётганини кўрдилар ва бунинг сабабини сўрадилар. Улар: “Бу Аллоҳнинг Мусо алайҳиссаломни ва Бани Исроилни Фиръавндан қутқарган кунидир, Мусо алайҳиссалом бу куни шукроналик юзасидан рўза тутганлар” деб жавоб бердилар. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Биз Мусога улардан кўра ҳақлироқмиз” деб, ўзлари ҳам рўза тутдилар ва саҳобаларга ҳам рўза тутишни буюрдилар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Ашуро рўзаси тутишнинг фазилати ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Ашуро куни тутиладиган рўза бир йиллик гуноҳларни кафорат қилади деб умид қиламан” (Имом Муслим ривояти). Бу катта фазилат бўлиб, Аллоҳнинг бандаларига кўрсатган улкан раҳматидир.
Шунингдек, уламолар Ашуро рўзасини тутишда тўртта даража борлигини зикр этганлар. Муҳаррамнинг тўққизинчи, ўнинчи ва ўн биринчи кунларида рўза тутиш энг мукаммал даража, тўққизинчи ва ўнинчи кунлари рўза тутиш иккинчи даража, ўнинчи ва ўн биринчи кунлари рўза тутиш учинчи даража, фақат ўнинчи кун рўза тутиш тўртинчи даража. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳли китобларга хилоф қилиш мақсадида тўққизинчи кунни ҳам Ашуро рўзасига қўшиб тутишни назарда тутганлар.
Олимлар Ашуро кунида кўплаб тарихий воқеалар юз берганини зикр этганлар. Жумладан, Нуҳ алайҳиссаломнинг кемаси Жудий тоғида тўхтаган, Мусо алайҳиссалом ва Бани Исроил Фиръавн зулмидан нажот топган, Иброҳим алайҳиссалом оловдан омон чиққан, Юнус алайҳиссалом балиқ қорнидан қутулган кун сифатида тилга олинади. Буларнинг ичидаги энг асосий ва ишончлироғи Мусо алайҳиссаломнинг Фиръавндан нажот топишидир. Бу Имом Бухорий ва Имом Муслим каби муҳаддислар нақл қилган саҳиҳ ҳадислар билан собитдир.
Ашуро кунида аза тутиш, йиғлаш ва бошқа маросимларни ўтказиш шариатда асоси йўқ амаллардир. Аҳли сунна вал жамоа уламолари бундай амаллардан қайтарганлар. Ашуро куни шукроналик ва тоат-ибодат кунидир.
Муҳаррам ойининг 10-куни жорий йил 25 июнь кунига тўғри келмоқда. Мазкур Ашуро кунида мўминга лозим бўлган энг асосий амал рўза тутишдир. Рўзага қодир инсонлар Муҳаррамнинг тўққизинчи ва ўнинчи кунларини қўшиб тутсалар мустаҳаб бўлади. Шунингдек, бу кунда кўп зикр айтиш, Аллоҳга истиғфор айтиш, нафл намозлар ўқиш, Қуръон тиловат қилиш ва дуо қилиш ибодатнинг гўзал кўринишларидир.
Ашуро куни оила аъзолари ва яқинларга сахийлик қилиш, моддий таъминотини яхшилаш, эҳсон қилиш ҳақида ҳам баъзи ривоятлар зикр этилган. Олимлар бу масалада турлича фикр билдирган бўлсалар-да, яхшилик ва сахийлик ислом ахлоқининг асосий белгиси бўлгани боис, оила аъзоларига моддий жиҳатдан кенгчилик қилиш савобли амаллар сарасига киради.
Муҳаррам ойи ва Ашуро куни ислом умматига Аллоҳ таоло томонидан ато этилган муборак фурсатдир. Аллоҳ таоло барчамизни Ашуро рўзасини ихлос билан тутишга муяссар этсин.
Тошкент ислом институти “Қуръон илмлари” кафедраси ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов.
1 комментарий
12 классов
СУННАТ БЎЙИЧА НАМОЗ.
СУННАТ БЎЙИЧА ТАҲОРАТ.
Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Оламларнинг Роббиси Аллоҳга хамду санолар бўлсин. Солиҳларнинг дусти бўлмиш Аллоҳга хамдлар бўлсин. Менинг
Х,абибим мавлойим ку'з к,увончим Муҳаммад Ибн Абдулоҳга унинг аҳли оиласига ва барча асҳобларига саловату саломлар айтаман. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар менинг к,андай намоз уқиганимни кўрсанглар шундай ук,инглар деб марҳамат к,илганлар. Пайғамбаримиздан келган сахих Хадислар бўйича. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам к,аршиларига ( олд_томон ) ларига судра тусик, к,уйиб ук,иганлар. Бунга катта ахамийат берганлар. Намоз ук,увчи билан судранинг ораси, тахминан бир ярим икки метр булиши керак. Саждага борганда судра билан намоз ук,увчининг орасидаги масофа битта к,узичок, утадиган бўлиши керак.
Икки ракат намознинг уқилиши.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм деб унга оёқ билан Жойнамозга чик,илади
Ният.
Овоз чиқармасдан нийат айтилади.
Такбири тахрима.
Аллоҳ Акбар деб к,уллар елка ва к,улок,лар к,атори кутарилади.
Қиём. Унг к,ул чап к,улнинг устига к,уйилади. К,уллар кукрак устига ёки кукрак остига к,уйса хам дуруст булаверади.
Ушбу дуо ук,илади,
Аллоҳумма баъид байни ва байна хотайа_йа кама баъатда байнал машриқи вал мағриби Аллоҳумма наққини минал хотайа кама йунаққос савбул абйазу минад данаси Аллоҳуммағсил хотайа_йа бил ма’и вас салжи вал барод.
0 комментариев
34 класса
Оби зам зам муқаддас суви.
Муқаддас зам-зам булоғининг сирлари ўрганилмоқда, бу эса дунё олимларини ҳайратга солмоқда.
- Дунёда муборак нарсалар кўп. Улар Аллоҳ томонидан унинг ўзига хос илм ила яратилган бўлиб, мана қанча даврлар ўтса ҳамки, бу неъматлар инсон учун хизмат қилиб келаётир, аммо айримларининг сири ҳали ҳамон мавҳум. Биз бу муборак неъматларнинг фақат Аллоҳдан эканлигига иймон келтиришимиз, уларнинг хизматидан фойдаланганимиз учун Яратганга шукр қилишимиз, тарихи ва инсониятга уларнинг яна қандай фойдаси борлигини ўрганишимиз лозим.
Юқорида айтиб ўтганимиз бундай муборак неъматлар сайёрамизда бисёр. Ана шулардан бири муқаддас зам-зам булоғидир. Чўлнинг ўртасида 4000 йилдан
13 комментариев
286 классов
ҚУРЪОНИ КАРИМ ҲАҚИДА САВОЛ-ЖАВОБЛАР?!
Савол:
— Қуръони карим қандай Китоб?
Жавоб:
— Қуръон Аллоҳнинг Каломидир. Бу Китоб бандаларни энг тўғри йўлга бошлайди, нима ҳақ, нима ноҳақ, нима ҳалол, нима ҳаромлигини баён этади. Қуръон ҳукмлари ҳеч қачон эскирмайди, ўзгармайди, қиёматгача амалда бўлади. Қуръон ҳам қалбимиз, ҳам танамиз учун шифодир. Қуръон қалбни ислоҳ қилади. Каломуллоҳ фақат айрим маросимларда, йиғинларда ўқиш ёки дам солиш учун эмас, инсонларни огоҳлантириш учун туширилган. Қуръон билан ҳамнафас инсон икки дунё саодатига эришади.
***
Савол:
— “Қуръон” сўзининг маъноси нима?
Жавоб:
— Қироат қилиш, ўқиш.
***
Савол:
— Қуръоннинг яна қандай номлари бор?
Жавоб:
— Мусҳаф
8 комментариев
224 класса
Гуноҳларингиз танангиздан чиқиб кетишини хохлайсизми?
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
— “Ким таҳорат олса-ю, таҳоратини чиройлик қилса, унинг хатолари танасидан чиқиб кетади, ҳаттоки, тирноқлари остидан ҳам чиқиб кетади”,-дедилар.
📚Имом Муслим ривоятлари.
Аллоҳга ва охират кунига ишонган бандагина таҳорат олади, иймонли бандагина таҳоратни чиройлик ва мукаммал бажаради.
Мулоҳаза қилиб кўрилса, юзимиз, қўлларимз, оёқларимиз ва бошимиз қолган бошқа аъзоларимизга қараганда тез кирланади.
Шундай экан, мана шу аъзоларимизни тез-тез ювиб турилмаса, улардан бадбўй ҳид тарқайди. Бошқа томондан олиб қаралса, айнан шу тўрт аъзолари
3 комментария
358 классов
Ёлғиз аёл метин бўлар,
Йиғлаб умри ўтин бўлар,
Ўт қўйманглар у шўрликка...
Бағри ёниб тутун бўлар!
Кўзларида яшайди ёш,
Ўзи қайғу ўзи сирдош,
Аравани ёлғиз тортар...
Кеча кундуз қучиб бардош!
Тўр меники деёлмайди,
Хандон отиб кулолмайди,
Ками кўсти бўлмаса ҳам...
Кўнглини тўқ тутолмайди!
Ташвишлардан елиб толмас,
Рўзғорининг ками қолмас,
Гар билсангиз дилбандининг...
Бир кам деган ғами бўлмас!
Жон беради болам дея,
Зар чопонда юрсин дея,
Ўз умрини қурбон қилиб...
Тахт ясайди фарзанд дея!
Ёлғиз бўлса куни ёлғиз,
Қалби эмас туни ёлғиз,
Ғийбат тошин отаверманг...
Аёл ёлғиз,Тангрим ёлғиз!
Кулган юзин хунук деманг,
Йиғлаб турса тузук деманг,
Дилгинасин билмай туриб...
Қадамини бузуқ деманг!
26 комментариев
802 класса
ГУНОҲГА МУБТАЛО БЎЛУВЧИНИНГ БИР АЖОЙИБ МИСОЛИ...
Агар банда гуноҳга мубтало бўлса, у ҳолда у бепарво бўлиб қолади. Бир гуноҳдан кейин иккинчи гуноҳни қила бошлайди. Айни шунинг учун баъзи салафлардан нақл қилинганки, улар шундай деганлар:
إن من عقوبة السيئة السيئة بعدها وإن من ثواب الحسنة الحسنة بعدها
Яъни:
— "Шубҳасиз, гуноҳнинг жазоси гуноҳдан кейин гуноҳдир ва яхшиликнинг мукофоти яхшиликдан кейин яхшиликдир”.
(Ал-жавобул кофий, 56).
Сабаби шуки, гуноҳга бир маротаба журъат бўлса, у ҳолда одам кўпроқ гуноҳ қилишга ҳиммат кўрсатади. Унинг бир ажойиб мисолини баъзи ориф зотлар баён қилганлар, улар шундай деганлар:
— "Бир куни бир киши лойда кийимларини йиғиштириб олиб ва оёқлари тойи
2 комментария
204 класса
Ассалому алайкум Самодаги Юлдузларим гуруҳидаги самимий инсонлар!!!
Бир киши бир даврага келиб қўшилди-ю, лекин шу оннинг ўзидаёқ у ерни тарк етди.
Чунки бу давра фақат ҳасадчилардан таркиб топган эди.
Сўнг навбатдаги издиҳомга
ташриф буюрди.
Аммо у жойдан ҳам тезда
йироқлашди, негаки бу
даврага ғийбат оралаган эди.
Кейин эса ул Зот
учинчи даврага борди.
Унда ҳам узок вақт қолишнинг имкони бўлмади.
Ва ниҳоят, ул киши
тўртинчи йиғинга қадам
ранжида айлади ва шу
ерда мудом қолиб кетди.
Чунки, бу анжуманда содиқ
дўстлар, дониш аҳлининг
вакиллари йиғилган бўлиб,
даврада самимийлик
мавжуд эди...
Ҳурматли Самодаги Юлдузларим гуруҳи аъзолари!
Гуруҳга янги қўш
6 комментариев
18 классов
Закреплено
68 комментариев
24 раза поделились
537 классов
01:27
04:43
загрузка
Показать ещёДополнительная колонка
О группе
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ яхши Инсонларим!
Хуш келибсиз Самодаги Юлдузларим гуруҳига. Гуруҳимиз манзур бўлган бўлса қўшилинг ва дил изҳорларингизни қолдиринг.
Шукрда бардавом, сабрда маҳкам бўлинг, чунки у иккиси неъматларни зиёда қилиб, мусибатларни аритади.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу.
САМОДАГИ ЮЛДУЗЛАРИМ ГУРУҲИ МАЪМУРИЯТИ.
- ТУРКМЕНИСТАН, Ашхабад (Асхабад, Полторацк, Ашгабад)
Показать еще
Скрыть информацию
Музыка68
Правая колонка