Бир куни тиланчи ҳашаматли бир уйга яқинлашди. Эшикни тақиллатиб, бир парча нон сўради. Уй соҳиби эшикка келиб:
— Эй, бетайин! Бу уйни нон дўкони деб ўйладингми? Кет! Нонни нон дўконидан сўра! — деди.
Тиланчи:
— Афандим! Ҳеч бўлмаса бир парча гўшт беринг, — деди.
Уй соҳиби ғазабланиб:
— Эй, ахмоқ! Бу ер қассоб дўкони эмас. Гўшт қассоб дўконида бўлади. Кет, ўша ердан сўрайсан! — деди.
Тиланчи:
— Эй, афандим! Ичим ёняпти, бир қултум сув бер! — деди.
Уй соҳиби:
— Бу ер булоқ эмас! Сув истасанг, булоққа бор! — деди.
Хуллас калом, уй эгаси тиланчининг барча истакларини кинояли, қаҳрли сўзлар билан рад этди.
Тиланчи:
— «Модомики, бу уйда ҳеч нарса йўқ экан, бу ер ҳожатхона бўлса керак»-деб, уйнинг ичига кирди ва у ерда ҳожатини чиқармоқчи бўлди.
Уй соҳиби орқасидан югуриб:
— Бу ер ҳожатхона эмас! — деб бақирди.
Тиланчи:
— Эй, бадфеъл одам! Жим бўл! Бундай уйда таҳорат ушатиш керак, — деди.
ХУЛОСА: Эй, инсон!
Инсонийлик бир-бирига ёрдам асосига қурилгандир.
Кишиларга моддий ва маънавий ёрдам берган киши — энг яхши инсондир. Бунинг акси бўлганлар жамиятнинг энг ёмон аъзоларидир. Шу сабабли бу қиссада тиланчига бир қултум сув ҳам бермай, уни камситган, таҳқирлаган кишилар бир мурда ёки нажосат уюмига ўхшатилган. Инсон илму ирфондан, одоб-ахлоқдан бебаҳра бўлса, мурдага ўхшайди. Ҳақиқий инсон қўли ва тили билан жамиятга фойда етказади. Агар сенда бу жиҳатлар йўқ бўлса, сен инсон эмассан. Бу қиссадан ибрат ол-да, инсон бўл!
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев