ёнимда, аммо
қаламим,
Тебратиб турибман
тўхтатганим йўқ.
Сендан бошқа йўқми дарду
аламим?
Бил-ки, бировлардан кўнглим
жуда тўқ.
Омонат жонимни омон
сақласа,
Мен шоир бўламан худо
хохласа.
Мен ҳали кўкни бир қучмаган
қушман,
Мендаги қанотни
синдиролмайсан.
Билмам, кимсан, дўстми ёки
бир душман,
Минг урин бир ишни
тиндиролмайсан.
Онам берган оқ сутини
оқласам,
Мен шоир бўламан худо
хохласа.
Одамлар не деса дейишсин
майли,
Майда бир заррадан излайман
фикр.
Онам берган дуолари туфайли,
Ҳозирча соғ-омон юрибман
шукр.
Майлига кимгадир ёқиб,
ёқмасам,
Мен шоир бўламан худо
хохласа.
Ёшим ўтган сайин ғамлар
меҳмоним,
Шодлик секин аста мендан
кетмоқда.
Ташвишга тутилиб қолар ҳар
оним,
Қўрқинчли шарпалар таъқиб
этмоқда.
Машъум ажал эрта кўриб
қолмаса,
Мен шоир бўламан худо
хохласа.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4