0 комментариев
    0 классов
    Предлагаем наполнить Ваше сообщество реальными и живыми участниками, привести Вам новых клиентов и заинтересованных пользователей. Качественная, активная аудитория с учетом особенностей и специфики Вашей группы! ✅ Работаем проверенными методиками привлечения участников в сообщества, не нарушая правил сайта. ✅ Ориентируемся на пожелания клиента и тематику групп. ✅ Обеспечим рост Вашей группы на постоянной основе до 200 человек в день. ✅ Оперативно отвечаем на Ваши сообщения, своевременно реагируем по всем вопросам и информируем о ходе выполнения работ. 💪 Мы найдем среди миллионов активных пользователей именно Вашу целевую аудиторию! 💬 Для заказа и по всем вопросам обращайтесь в сообщения
    0 комментариев
    0 классов
    Оллохим накадар буюклигинг олдида накадар ожизмиз...
    0 комментариев
    1 класс
    Бу дунёнинг ишларидан ОЗОРлар сезсам, Тиниб оққан зилолсувда ғуборлар курсам, Ёлғон тула,ФИСҚУ~ФАСОД бозорлар кезсам, Меҳр эмас, ҚАДР учун ёмон оғриндим ! Ишонганинг арзонларга сотса СИРингни, Алдовлар~у,надоматлар эзса ДИЛингни... Ганим деган <<МАЛЪУН>> тилаб турса ўлимни, Меҳр эмас, ҚАДР учун ёмон оғриндим ! Афсонага айланса гар меҳр~окибат, Хақиқатни ЭГИБ турса қабих разолат... МЎМИН дилин тарк этса гар тоат~ибодат, Меҳр эмас, ҚАДР учун ёмон оғриндим ! Пул айирса ака~ука,хатто падардан, Мадад эса ётдан келиб,келмас жигардан... Удум бўлса ЭЛ ОЛДИДА кимдан ЎЗАРДАН*, Меҳр эмас, ҚАДР учун ёмон оғриндим ! ИШОНЧ деган туйғуни хам янчиб эзсалар, Иймонсизлар ИЙМОН хақда ВАЪЗлар АЙТСАЛАР....... Яссавий хам Нақшбандийлар унут бўлсалар, Меҳр эмас, ҚАДР учун ёмон оғриндим ! ИЙМОН ила ҲИДОЯТ хам фарздир АЛЛОҲдан, Дўстим фурсат етиб келди уйғон* ҒАФЛАТдан... Бандагамас ЯРАТГАНГА эгилсин бу тан, Меҳр эмас, ҚАДР учун ёмон оғриндим !
    0 комментариев
    2 класса
    Мен шундай қушман-ки,қаноти синиқ, Сен шундай шаршара,сувлари тиниқ. Мен шундай хазонман йўлда янчилган, Сен шундай наштарсан қалбга санчилган. Мен шундай охангман булбул тарк этган, Сен шундай бахорсан,хаёт бахш этган. Мен шундай нихолман,қуриб битмаган, Сен шундай охусан,хеч ким етмаган. Мен шундай инсонман,сенга кераксиз, Сен шундай гўзалсан,лекин юраксиз.
    0 комментариев
    5 классов
    Ҳаёт йўлидаги муаммонгни еч, Эр-йигит, бошингда бордир зўр хатар. "Эрман"-деб қаддингни керолмайсан ҳеч, Аёлинг оқила бўлмаса агар?! Сипқорсанг бир қултум бўлар балки кўл, Қадам боссанг титраб кетса ҳам-ки, йўл. Девқомат савлатинг бариси бир пул, Аёлинг оқила бўлмаса агар?! Икки бўлмай туравераркан "бир"инг, Оёқ битиб юрар оилавий "сир"инг. Кўриниб қоларкан тозадан "кир"инг, Аёлинг оқила бўлмаса агар?! Тили йўқ, неларни сўзлар гунг юрак, Тақдир шундай ўнқир, чўнқирли йўлак. Бу сенга ривоят ёки бир эртак, Аёлинг оқила,фаришта бўлса?!
    0 комментариев
    1 класс
    Дунёга келдингми, яша, даврон сур, Ўзингни ҳар тараф сен ҳам уриб кўр. Тўхтаб қолма асло илдам қадам юр, Чунки буни ҳаёт дейдилар! Ажрата бил дўстим, оқ ва қорани, Дилини оғритма дили порани. Яна излаб юрма бирор чорани, Чунки буни ҳаёт дейдилар!
    0 комментариев
    6 классов
    Сен йўқсан ёнимда, аммо қаламим, Тебратиб турибман тўхтатганим йўқ. Сендан бошқа йўқми дарду аламим? Бил-ки, бировлардан кўнглим жуда тўқ. Омонат жонимни омон сақласа, Мен шоир бўламан худо хохласа. Мен ҳали кўкни бир қучмаган қушман, Мендаги қанотни синдиролмайсан. Билмам, кимсан, дўстми ёки бир душман, Минг урин бир ишни тиндиролмайсан. Онам берган оқ сутини оқласам, Мен шоир бўламан худо хохласа. Одамлар не деса дейишсин майли, Майда бир заррадан излайман фикр. Онам берган дуолари туфайли, Ҳозирча соғ-омон юрибман шукр. Майлига кимгадир ёқиб, ёқмасам, Мен шоир бўламан худо хохласа. Ёшим ўтган сайин ғамлар меҳмоним, Шодлик секин аста мендан кетмоқда.
    4 комментария
    2 класса
    Ишонганинг сени сувга чўктирса, Бу нима? Тасодиф битта офатми? Бол деб алдаб заҳарларга бўктирса, Яшашдан маъни йўқ, шу ҳам ҳаётми? Суйганинг ўзгани қўлидан тутса, Зор бўлиб сенимас, бировни кутса. Ўлдим-куйдимларин дарров унутса, Яшашдан маъни йўқ, шу ҳам ҳаётми? Fаним сени алдаб ишончинг олса, Сўнг бошинга минг бир ташвишни солса. Охири ортингдан қиқирлаб қолса, Яшашдан маъни йўқ, шу ҳам ҳаётми? Жигаринг тулкидан ўтган ҳийлагар- Бўлса, ойу-кунинг бир тутам бўлар... Ёғочдек ичингдан қурт чиқса агар, Яшашдан маъни йўқ, шу ҳам ҳаётми? Бундайин ҳаётга қўл силта БАХТИ. Сенга раво бўлсин чин дунё тахти. Дегин бу дунёдан кетаринг вақти, ''Яшашдан маъни йўқ, ш
    2 комментария
    5 классов
    Сен нимасан қадимийсан ўшасан, Сен хаётда энг муқаддас гўшасан. Сен инсонни бир умрга қўшасан, Улар сенга бўлишмоқда кўп интиқ, Сен уларга бағрингни оч чимилдиқ. Сен ўзбекнинг энг қадимий расими, Сенга бўлсин икки ёшнинг таъзими. Улар кирса айт-чи,бағринг розими? Улар сенга бўлишмоқда кўп интиқ, Сен уларга бағрингни оч чимилдиқ. Сенга кирган олма бўлсин,нок бўлсин, Сенга кирган сармевали ток бўлсин. Сенга кирган нурдан тоза,пок бўлсин. Бу тун сенга қувноқ икки дил интиқ, Бир илох,ий макон бўлгин чимилдиқ.
    0 комментариев
    2 класса
Предлагаем наполнить Ваше сообщество реальными и живыми участниками, привести Вам новых клиентов и заинтересованных пользователей. Качественная, активная аудитория с учетом особенностей и специфики Вашей группы! ✅ Работаем проверенными методиками привлечения участников в сообщества, не нарушая правил сайта. ✅ Ориентируемся на пожелания клиента и тематику групп. ✅ Обеспечим рост Вашей группы на постоянной основе до 200 человек в день. ✅ Оперативно отвечаем на Ваши сообщения, своевременно реагируем по всем вопросам и информируем о ходе выполнения работ. 💪 Мы найдем среди миллионов активных пользователей именно Вашу целевую аудиторию! 💬 Для заказа и по всем вопросам обращайтесь в сообщения
Оллохим накадар буюклигинг олдида накадар ожизмиз...
575240868127

Само Юлдузи

Показать ещё