Предыдущая публикация
йироқ улар.
Доим фарзанд
йўлларига муштоқ улар.
Меҳр
деймиз, беролдикми бир
заррасин.
Болам дейди, ҳеч
нолимас бироқ улар.
Ўтар йиллар, ташвишларга
кўмиламиз.
Гоҳ қайғуга, гоҳо
нурга чўмиламиз.
Айрилгач
сўнг қадрларин кеч биламиз.
Ўлган деманг, ҳар дам ҳушёр,
уйғоқ улар.
Онаси бор отаси бор эй бой
инсон.
Қанча молу давлатинг
бор, бил ҳой инсон.
Менинг
каби бўлма ҳоли кўп вой
инсон.
Хотирамда чақиндайин
порлоқ улар.
Умр тиланг, ўпинг қўлу
пойларини.
Беринг мудом
меҳрингизни сойларини.
Бошдан баланд тутинг ўрин
жойларини.
Сизни дебон
чекмасинлар ҳеч оҳ улар.
(РУХСОРА 17.01.2018)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5