(укинг хулоса килинг)
Халқимизда «олқиш олган
омондир, қарғиш олган
ёмондир», деган ибратли гап
бор. Чиндан ҳам баъзи ҳаётий
воқеаларни тинглаб, ҳайрон
қоласан, киши. Бунинг оддий
тасодиф эканига ишонгинг
келмайди. Мана, ўзингиз
ўқиб, хулоса чиқаринг.
ИРИМЧИ ОВСИННИНГ ЖАЗОСИ
...Кароматхоннинг келин бўлиб
тушганига олти йилдан ошди-
ю, бўйида бўлмади. Эри
иккисининг бормаган жойи,
кўрсатмаган дўхтиру табиби
қолмади. Қайнисини
уйлантириш баҳона бўлиб,
қайнона-қайнотаси уларни
алоҳида уйга чиқариб
юборишди. Тўй ҳам бўлиб ўтди.
Келган келин дарров
ҳомиладор бўлиб, кетма-кет
туғиб берди.
Каромат ўзи
болага зор бўлгани учун,
овсинининг болаларига
қарагиси, кўтариб ўйнатгиси
келарди. Овсини эса, у келиши
билан болаларини уйига олиб
кириб кетар, кетиши билан
бутун уйлари-ю, болаларигача
исириқ тутатиб чиқарди. Бундан
ҳайрон бўлган қайнонаси бир
неча бор насиҳат қилди, лекин
у шу ишини қўймади.
Каромат
унинг нега бундай қилишини
биларди, лекин индамасди,
дардини ичига ютарди, у ерга
камдан-кам борарди.Овсини
учинчи фарзандини туққанида,
Каромат йўқлаб борди.
Қайнсингиллари ҳам энди
келиб туришган, қайнонаси
овсинининг уйида ўтирган
экан. Овсини ичкари уйдан
анчадан кейин чиқди-ю,
қайнсингиллари билан
кўришди. Қайнонаси Кароматга
«чиллали аёл, яхши ният билан
қучоқлаб кўришинг», деди.
Каромат ўрнидан туриб,
кўришиш учун овсини томон
интилди. Овсини эса ундан
ўзини тортди ва билан
кўришолмайман, ирими
шунақа» деди-ю, бурилиб уйига
кириб кетди, боласинику,
умуман олиб чиқмади. Ҳамма
ҳайрон, лол, лекин ҳеч ким
бирор нарса дея олмади.
Ўша
куни Каромат бир амаллаб
ўзини тутиб ўтирди, кўз ёшлари
дув-дув оқса-да, овозини
чиқармади. Қайнонаси-ю, қайн-
сингиллари уни юпатиб, яхши
гаплар билан уйига кузатишди.
Унинг дили вайрон бўлди,
овсинидан қаттиқ ранжиди.
Ичида ўзига Оллоҳга илтижо
қилиб фарзанд сўради,
овсинини эса «Худойим сенга
кўрсатмаганини шу болангга
кўрсатсин, деб аламидан
қарғади... Шу воқеадан кейин
Кароматнинг илтижолари
Худога етиб, кетма-кет уч қиз
кўрди. Овсинига ҳеч рўйхушлик
бермади, ўзини мажбурлаб,
салом-алик қилади. Юзи ёруғ
бўлсада, уни кўрса, дил яралари
янгиланаверади.
Орадан йиллар ўтди.
Овсинининг, Кароматнинг
болалари катта бўлишди.
Ҳаммалари бирин-кетин
турмуш қура бошлашди.Тақдир
тақозосини қарангки,
овсинининг учинчи фарзанди
уйланди-ю, неча йиллардан
бери бефарзанд... Бормаган
жойи, кўрсатмаган дўхтири
йўқ...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев