Сарри Киевдаги стадион майдони ҳолати сабаб УЕФАни танқид қилди
«Челси» бош мураббийи Маурицио Сарри Европа лигасининг 1/8 финалидаги «Динамо»га қарши жавоб ўйини олдидан ўз фикрларини билдирар экан, Киевдаги стадион майдонининг ҳолатига алоҳида диққат қаратди.
«Бу – даҳшат. Газон ҳолати яхши эмас. Мен буни хавфли, жуда ҳам хавфли деб биламан. Ҳозирги вақтда бу майдонда ўйнаш ҳақиқатан ҳам хавфли. Жароҳат олиш эҳтимоли жуда юқори. Аммо наилож, вазиятга кўнишга мажбурмиз. Шу майдондан ўйнашдан бошқа чорамиз йўқ.
УЕФА, масалан, футболчиларнинг рўйхати каби нарсаларга нега жуда бунчалик жиддий эътибор қаратишини тушунмайман. Мана, шундай расво майдонда ўйнашимизга тўғри келяпти.
Майдон нима сабабдан бунчалик ёмонлигини билмайман, балки қиш бўлгани учундир. Бу фақат биз эмас, рақиб учун ҳам муаммо туғдиради. Икки йил олдин бу стадионда ўйин ўтказгандим, ўшанда газон аъло даражада эди.
Ўйин жуда қийин ўтиши турган гап, шундай экан рақибга паст назар билан қарай олмаймиз. «Динамо» қанчалик хавфли эканини яхши биламан. Жамоанинг Европа лигасидаги бошқа ўйинларини кўрдим, улар жуда яхши ўйин кўрсатишган. Биз ғалабани кўзлаб майдонга чиқишимиз керак», – деган Сарри.
Эслатиб ўтамиз, «аристократлар» дастлабки ўйинда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Жавоб ўйини бугун Украина пойтахтидаги «Олимпия» стадионида Тошкент вақти билан соат 22:55да бошланади.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 26