намозхонларга қарата:
"Агар хозир сизга 2 соатдан кейин жонингни
оламан, деган ҳабар келса нима қилар
эдингиз?", дея савол билан юзланади.
Шунда масжидда йиғилганлар:
"Мен бировдан қарзим бор эди, ушани бериб,
садақа чиқараман",
яна бири
"Қўшнимиз бева бечора, ушанга садақа
бераман, иложи борича яхшилик қиламан",
бошқаси эса:
"Онамдан дуо оламан, бутун бойлигимнинг
ярмини садақа қиламан", дея масжидда фақат
бир хил фикрдаги гаплар янграйди.
Шунда имоми хатиб:
"Эй бандалар, азиз биродарлар, шунча ақл бор
экану нега ишлатмайсизлар? Уша пайтдаку 2
соатда ҳамма нарсага улгурарсиз, сизга 2
соатдан кейин жонингиз олиниши айтилди,
қаранг 2 соат бу кўп вақт, аммо хозир, айни
дамда 5 минутдан кейин яшашга кафолат
бероласизми? Қани жавоб беринг? Ўлимнинг
хохлаганда келишини билмайсизми? Хозир 5
минутга, йўқ, йўқ 1 минутга яшашга кафолат
беролмайсизу нега шу ишларни хозир
қилмайсиз?", -дея одамларнинг ўлимга бўлган
фикрини янада кенг ёритибди.
Сизу биз хам 5 минутга яшашга кафолатимиз
борми?
Албатта йўқ, шунинг учун ўлимни доим ёдда
сақлаш ва бунга тайёргарлик кўриш керак.
Бир киши Довуд Тоийга:
“Менга насиҳат қилинг” деди. Шунда у зот:
“Ўлим аскарлари сени кутиб туришибди”
дедилар.
Аллоҳ барчамизга Ўзи рози бўладиган
амалларни қилишимизга Ўзи ёрдам берсин!
Аллоҳим, биз Сенга муҳтожмиз, дуоларимизни
ижобат қил....
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев