қилган ҳадисда Абу
Дардо розияллоҳу анҳу шундай
дейди: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва салламнинг: «Қайси бир
мусулмон ўзининг биродарига ғоибона дуо қилса, бир Фаришта: "ва
лака бимисл" Сенга ҳам дуойинг
мислича бўлсин деб туради»,
деганларини эшитдим. Бошқа
ривоятда эса: "Мусулмон кишининг ўз
биродарига қилган ғоибона дуоси мустажоб дуодир. Унинг бош
томонида муваккал бир фаришта
бўлади, биродарининг ҳаққига ҳар
дуо қилганида: Амин! "ва лака
бимисл" деб туради», дедилар. Шарҳ
Ғоибона дуо қилиш дегани мусулмон киши мусулмон биродари ҳаққига
орқаваротдан қилган дуосидир. Бу
ўтган Пайғамбарлар ва солиҳ
кишиларнинг яхши кўриб, қилиб
келишган амалидир. Бу амал
мусулмонлар жамиятида меҳр- муҳаббатни, қалбда эса ихлосни зиёда
қилади. Бундан ташқари ғоибона дуо
қилувчининг дуосига Фаришталар
Омин, деб туришади. Бошқа
ишларида ҳам бўлганидек ҳар бир
мусулмонга боғланган, ҳайрли дуо қилганида Амин! "ва лака бимисл"
деб турадиган фаришта бўлади.
Бугунги дарсдан олинадиган
фойдалар Мусулмонларга ғоибона
дуо қилишнинг фазли улуғ, бу амални
Пайғамбарлар ва солиҳ бандалар қилишган. Ғоибона дуода ихлос ва
мўминларга муҳаббат мавжудлиги
учун ва фариштанинг “Амин” деб
туриши дуо ижобат бўлишигаякин
булади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев