Ҳақиқатни енгди гумонлар
Ўтиб кетди яхши замонлар
Улар борки олаяпмиз нафас
Яхшиларни асранг ëмонлар
Гарчи қалблар бир сиртмоқдалар
Пойингизда ўтинмоқдалар
Улар сизни тушинмоқдалар
Яхшиларни асранг ëмонлар
Улар ерда, сизлар шохдасиз
Пасга тушманг дамом доғдасиз
Борган сари кўпаймоқдасиз
Яхшиларни асранг ëмонлар
Қабул қилиб тахқирингизни
Ҳис қиларлар кўп сирингизни
Тугатасиз бир-бирингизни
Яхшиларни асранг ëмонлар
Банда борки ризқини терар
Нечун бунга кўкрагин керар
Болангизга ким одоб берар
Яхшиларни асранг ëмонлар
Баъзан Зоғни булбул чўқийди
Айтинг кимлар ғазал тўқийди
Китобни ҳам кимдир ўқийди
Яхшиларни асранг ëмонлар
Бир озгина одам бўлишни
Тун қўйнида дуо қилишни
Ўргатарлар сизга кулишни
Яхшиларни асранг ëмонлар
Улар ўлса дунë нетади
Бошига бир бало етади
Бор барака қочиб кетади
Яхшиларни асранг ëмонлар
Ўлган вабо тирилиб кетар
Ишқ девори сурилиб кетар
Балиқлар ҳам қирилиб кетар
Яхшиларни асранг ëмонлар
Чиқолмай қоласиз ўрмондан
Насиба оласиз армондан
Фарқингиз қолмайди хайвондан
Яхшиларни асранг ëмонлар
Зулмингизга беравермай эрк
Камситишни бир зум қўйинг тек
Сизни улар асраëтгандек
Яхшиларни асранг ëмонлар
Хиëнатни сўзлатманг асло
Диëнатни излатманг асло
Қиëматни тезлатманг асло
Яхшиларни асранг ëмонлар
Ўтинг энди дил тавофига
Келинг қалбни ҳам инсофига
Ëзилишчун улар сафига
Яхшиларни асранг ëмонлар
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев