пулни ҳисоблаш яхши одат
эмаслигини ҳаммамиз яхши
биламиз. Деярли барча халқларда
бу ҳолатга салбий баҳо берилади.
Лекин ҳозирда бой ва машҳур
инсонларнинг рейтинги, уларнинг
қанча пул топиши ҳақидаги
маълумотларни бериб бориш
анъанага айланиб қолган. Бундай
маълумотлар дунёнинг обрўли
нашрлари томонидан расмий
ташкилотлар, юлдузларнинг
менежерлари ва агентлари берган
ҳисоб-китобларга асосланиб
бериб борилади.
Бизнинг мақоламизда гап асосан
спорт оламида муваффақиятларга
эришган инсонлар ҳақида боради.
“Дунёнинг энг бой спортчилари”
рўйхатини ўқиганидан сўнг кўп
ота-оналар ўз болаларига “Нима
қилиб бекор ўтирибсан? Ундан
кўра бориб спорт билан
шуғуллансанг-чи?” деб танбеҳ
берсалар ажабмас.
Айни пайтда спортнинг гольф,
бокс, футбол, теннис, баскетбол ва
автомобиллар пойгаси турлари энг
кўп пул топадиган касблардан
ҳисобланади.
Бундан ташқари, машҳурликка
эришган жуда кўп спорт усталари
ўз пулларини бошқа соҳаларга
тикиб ҳам маблағ тўплайдилар.
Масалан, Тайгер Вудс ўз номи
билан гольф анжомлари
чиқаради, Мария Шарапова
Sugarpova бренди остида пойабзал
ва конфетлар ишлаб чиқаришни
йўлга қўйган.
Охирги йилларда ўз
касбдошларидан кўра кўп пул
ишлаб топган спортчилар ўнталиги
дунёнинг нуфузли нашрлари
томонидан берилган рўйхатда
қуйидагича кўриниш олган.
10. Пейтон Мэннинг, америка
футболи
Умумий даромади: 42,4 млн.
доллар. Майдонда: 32,4 млн.
доллар. Рекламадан: 10 млн.
доллар.
Барча даврларнинг энг зўр
квотербеки ҳисобланган бу
ўйинчи обрўли мукофотлар олиш
бўйича ҳам рекордчи
ҳисобланади. Бир мавсумни
бўйнидан олган жароҳат билан
ўтказиб юборган тирик афсона
молиявий масалаларда бари бир
юқори поғоналарда турибди.
9. Криштиану Роналду, футбол
Умумий даромади: 42,5 млн.
доллар. Майдонда: 20,5 млн.
доллар. Рекламадан: 22 млн.
доллар.
Бу спорт тури пайдо бўлганидан
бери “Энг қиммат футболчи”
ҳисобланиб келадиган Криштиану
ҳар доимгидек ўз обрўсини сақлаб
турибди. Кўплаб мухлисларга
қувонч улашаётган футболчи
юлдуз бўлсада ҳамон ўз устида
ишлаш билан банд. “Реал Мадрид”
клубининг алмаштириб бўлмас
ярим ҳимоячисини яна “Жаноб
қазғоқ”-деб ҳам аташади. Бунга
сабаб бор, кўриб турганингиздек,
унинг қазғоққа қарши шампунлар
рекламаси каби рекламалардан
келадиган даромади
майдондагисидан кўпроқ.
8. Дэвид Бэкхем, футбол
Умумий даромади: 46 млн. доллар.
Майдонда: 9 млн. доллар.
Рекламадан: 37 млн. доллар.
Яқинда янги клуб билан шартнома
имзолаган Бекс ўз маошини хайрия
мақсадлари учун тарқатишини
эълон қилган эди. Тўғрида,
афсонавий футболчига
рекламадан келаётган маблағ
майдондагисидан кўра кўпроқ
суммани ташкил этиб турган
бўлса... Бу ҳолат унинг
инсонийлик хислатлари ҳам
таҳсинга сазовор эканлигидан
далолат. Футбол нуқтаи назаридан
қараганда ёши анча ўтиб қолган
Бэкхем барибир дунёнинг энг кўп
пул топадиган футболчиси бўлиб
турибди.
7. Фил Микельсон, гольф
Умумий даромади: 47,8 млн.
доллар. Майдонда: 4,8 млн.
доллар. Рекламадан: 43 млн.
доллар.
Гольфчилар ҳар доимгидек юқори
поғоналарда. Ёши қирқни
қоралаган “Чапақай” лақабли Фил
бу спорт турининг энг зўрларидан
бири. Тайгер Вудснинг асосий
рақиби сўнгги йилларда артрит
касаллигидан жиддий даволанди.
Қарангки, Микельсон бу бахтсиз
ҳодисадан фойда чиқара билди -
турли дори ишлаб чиқарувчи
компаниялар билан шартнома
тузиб анчагина пул ишлади.
Қизиғи, гольфчи кундалик
юмушларда ўнг қўлидан
фойдаланади. Гольфни эса чап
қўли билан ўйнайди.
6. Коби Брайант, баскетбол
Умумий даромади: 52,3 млн.
доллар. Майдонда: 20,3 млн.
доллар. Рекламадан: 32 млн.
доллар.
Миллий Баскетбол Лигасининг
“Лос-Анжелес лейкерс” клуби
ўйинчиси НБАнинг энг кўп пул
оладиган баскетболчисидир. Баъзи
манбаларда у 2012 йил давомида
жами бўлиб, 59,8 миллион доллар
топгани ҳақида ҳам маълумотлар
бор.
5. Рожер Федерер, теннис
Умумий даромади: 52,7 млн.
доллар. Кортда: 7,7 млн. доллар.
Рекламадан: 45 млн. доллар.
Маълумки, теннис “Киборлар
спорти” сифатида тан олинади.
Шундай бўлсада кучли ўнликда
фақат бир донагина теннисчи бор,
лекин қизиғи у кучли бешликка
кира билган. Охирги йиллардаги
муваффақиятсиз мавсумлардан
сўнг Федерер яна мазмунли
ўйинлар кўрсатиб, мухлисларни
хурсанд эта бошлади. У ҳали дам
олишни ўйлагани йўқ. Майли гўзал
ўйин намойиш этадиган спортчи
қўзларни қувнатиб юраверсин.
Ахир даромади ёмон эмаску...
4. Леброн Жеймс, баскетбол
Умумий даромади: 53 млн. доллар.
Майдонда: 13 млн. доллар.
Рекламадан: 40 млн. доллар.
Ўтган мавсумда Леброн янги
рекорд ўрнатди. Барча
юлдузларнинг анъанавий матчида
у Майкл Жорданинг кўрсаткичини
такрорлаб трипл-дабл (икки ёки
уч карра дубл) қайд этишга
эришди. Кўриб турганингиздек
мухлисларни норозили қилиб
“Кливленд”дан “Майами
Хит”клубига ўтган Леброн пул
ишлашда ҳам яхши
кўрсаткичларга эга.
3. Тайгер Вудс, гольф
Умумий даромади: 59,4 млн.
доллар. Майдонда: 4,4 млн.
доллар. Рекламадан: 55 млн.
доллар.
Дунёнинг энг бой спортчиси ҳар
доимгидек юқори даражада ўйин
кўрсатмоқда. Ҳатто оилавий
мажаролар - турмуш ўртоғи билан
ажралиш ҳам унинг кўп маблағ
топшига ҳалақит бергани йўқ.
Вудс, гольфда обрў топган
бўлсада, турнирларда кўп иштирок
этавермайди. Лекин йиллар
давомида иқтидори ва меҳнати
орқали топган “ном” унга катта
миқдордаги даромад манбаи
бўлиб келмоқда. Nike фирмаси
билан тузилган кўп йиллик
шартномадан Вудсга жуда катта
фойда келтирмоқда.
2. Мэнни Пакьяо, бокс
Умумий даромади: 62 млн. доллар.
Рингда: 56 млн. доллар.
Рекламадан: 6 млн. доллар.
2012 йилнинг 8 декабрида
Мексикалик Хуан Мануэл Маркес
устидан кутилган ғалаба ўрнига
чуқур “нокаут” ва охирги пайтдаги
мағлубиятлар серияси Мэннининг
даромадлари ошишига халақит
қилмади. Ғолиб бўлган мексикалик
бу баҳсдан 10миллион топган
бўлса, мағлуб Пакьяо 25 миллион
доллар ишлади. Иқтисодчилар
нуқтаи назари бўйича Мэнни
ғолиб. Лекин, барибир рингда
ғолиб чиққанга нима етсин?..
1. Флойд Мэйуэзер, бокс
Умумий даромади: 85 млн. доллар.
Рингда: 85 млн. доллар.
Рекламадан: 0
Америкалик боксчи, ярим енгил ва
ярим ўрта вазнларда жаҳон
чемпиони бўлган Флойд Мэйузерга
ватанида “Пул” деб тахаллус
қўйишган. Бу лақаб боксчига ўз-
ўзидан қўйилмаган чунки, Флойд
ҳар қандай вазиятдан “пул”
қилишни биладиган боксчи.
Нуфузли Forbes нашрининг
ҳисобларига кўра у сўнгги
йилларнинг дунёнинг энг бой
спортчиси. У 2011 йилнинг
июнидан 2012 йилнинг июнигача
жами 85 миллион доллар ишлаб
топган (йўғ-э, муштлашиб топган).
Ажабланарлиси, бу вақт давомида
у иккитагина жанг ўтказган холос.
Бундан ташқари Флойд унчалик
нуфузли бўлмаган ярим ўрта
вазнда фаолият юритади.
Бутун дунё Мэйузерни топган
маблағларидан ҳайрон бўлиб
турган бир пайтда спортчи ўзини
замонавий бокснинг афсонаси
эканлигини – ҳатто Муҳаммад
Алидан ҳам устунроқлигини айтиб
юрибди. Лекин, дунёда пул билан
ўлчанмайдиган нарсалар ҳам бор.
Кличколар-чи?деган саволингизга
жавоб: 28 миллион доллар ишлаб
топган Владимир Кличко
рейтингда 24 ўринда, яна бир
машҳур футболчи Месси эса 11
ўринни эгаллаб турибди.
Нима бўлса ҳам ўз иқтидори,
меҳнати ва ғалабага бўлган
иштиёқи билан катта сармоя
топаётган спортчиларга
“Омадларини берсин”-деб
қоламиз.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев