Улуғ саҳобий Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу айтдилар: "Тунгги ибодатларимдан ажр-савоб умид қилганим каби, уйқумдан ҳам савоб умид қиламан". Ҳа, ихлос ва яхши ниятлар ила уйқу ҳам ибодатга айланади. Беихлос ва бадниятлар ила ибодатлар ҳам гуноҳга айланади.
Нима киласиз яшириб?! Эй аёллар, нима киласиз яшириб, барибир уларга ўхшагингиз келади-ку! Харир матодан тикилган либослари билаклари-ю, товонлари, ёкаларию юзларигача беркитиб турганини кўриб доимо хавас ила бокасиз-ку. Жамоат транспорти, ишда ёки кўчада, хуллас, каерда бўлса хам ўзингизга ўхшаб кийинмаган мунис аёлларни кўриб колсангиз, уларга эътибор бериб, мен хам имкони бўлса шундай кийинардим, деган хаёл ўтган-ку качондир. балки, бу хаёл Сизга хар куни бир келиб кетар?! Нега буни амалга ошириш имконияти йўк экан. Бор-да, бўлганда хам кандок. Факатгина фикрларингизни бир оз ўзгартириб, нафсингизни жиловласангиз кифоя. Кийинми? Билмасангиз билиб кўйинг, мана шу кийин кўринаётганлиги ша
Иймон сақлар замон бўлди Яхшиларнинг камайиши ёмон бўлди, Ёмонларга замона ҳам омон бўлди. Ўзгаларнинг аҳволига кўп куйинма, Замон бўлди, иймон сақлар замон бўлди! Ҳаққа чорлов калималар бошқа ёқда, Ул журъатга бардош берар бош қаёқда?! "Вал аср”нинг тартибига дош қаёқда?! Замон бўлди, иймон сақлар замон бўлди. Содиқ дўстлар сен ҳақингда миш-миш айтар, Қўни-қўшни ёв макридан минг бор батар. Аёлингга пичирлаган сўзинг – хатар, Замон бўлди, иймон сақлар замон бўлди. Зиноларни икки ёшнинг сайли, дерлар, Оқсоқоллар бир хўрсиниб, майли, дерлар, "Юпин кийим замонанинг зайли", дерлар, Замон бўлди, иймон сақлар замон бўлди. Илм аҳли маҳлиёдир сайқалларга, Нифоқ урчир бу кун диний пайкалларга, Т
Жойнамоз устида ўтирган одам Бу фурсат Аллоҳ-ла турар юзма-юз, Гўё дарахт баргин қучгандек шабнам. Дунёда жамики азиздан азиз Жойнамоз устида ўтирган одам. Фақат унга хосдир кундуз-у туни, Ўтган дамларига этмайин алам, Бир четга суролган дуне ғамини Жойнамоз устида ўтирган одам. Майли, гарданида гуноҳлари бор, Балки, комиликка етмаган бу дам. Қарадим, чеҳраси нурли, улуғвор Жойнамоз устида ўтирган одам. Иймонсиз тўдалар сарсон-саргардон Қалбига тополмай юрганда малҳам, Маҳлуқот ичинда энг яхши инсон Жойнамоз устида ўтирган одам. У ҳақда ким нима деса, гапирсин, Ёзса, тугаб битсин жамики қалам, У салом бергунча дунё жим турсин, Жойнамоз устида ўтирган одам. Ахир, не каслар бор, юртдошл
Қалб қотишининг 66 та сабаби. Алҳамдулиллаҳи Роббил аламийн, вассолату вассаламу алан Набиййил амийн ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн. Аммо баъд. Албатта, қалб танадаги барча аъзоларнинг подшоҳи ва йўлбошчисидир. Агар қалб тўғри бўлса, бошқа аъзолар ҳам тўғри бўлади. Агар қалб эгри бўлса, тана аъзолари ҳам эгриликда унга эргашади. Бу борада Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Огоҳ бўлинглар, жасадда бир парча гўшт бор. У ислоҳ бўлса, жасаднинг бошқа аъзолари ҳам ислоҳ бўлади. Агар у бузилса, тананинг бошқа аъзолари ҳам бузилади. Огоҳ бўлингларки, ўша бир парча гўшт қалбдир”. Демак, қалб танамиздаги энг муҳим аъзо экан, унинг касаллигини ва ўша касалликдан қутилиш йўлларини би
Ҳижобли аёл Кўзинг-у қалбингни забт этган тўлиб, Нафосат ҳақида сурсанг гар хаёл. Нуқсонсиз гўзаллик тимсоли бўлиб Юрган бир ҳасратдир ҳижобли аёл. Бироқ осон эмас юрмоқ ҳижобда, Бугун бу кўпларга келмоқда малол. Ҳис қилар ўзини ўн ёт дунёга, Келгинди хилқатдир ҳижобли аёл. Авж олган бузуқлик, маъсиятлардан, Не-не қадриятлар бўлди-ку увол. “Эй Роббим, паноҳ бер!”, дея булардан Беркинган сувратдир ҳижобли аёл. Кўплар аёл номин бўлғайди тинмай, Авратлар очилиб, бўлишар хуш ҳол. Тақвосин кўрсатиб, ўзин кўрсатмай, Сақланган сийратдир ҳижобли аёл. Миллат-у динини кўплар унутиб Гуноҳлар қаърида топаркан завол, Тақвоси тимсоли либоси бўлиб, Динига қувватдир ҳижобли аёл. Беҳаё кимсалар, динсиз
Қиёмат бор, дедик Туғилдик мусулмон маконда, Лек ёлғон учради ҳар онда, Алдовлар урчиган замонда Хайрият, Қиёмат бор, дедик! Ул Кундан титрагай юраклар, Офият бўлибдир тилаклар, Зулмдан тўкилса ичаклар, Хайрият, Қиёмат бор, дедик! Фарқ йўқмиш на оқ-у қоралар, Кўнгилни шубҳалар дарралар, Ҳаж учун олинса поралар, Хайрият, Қиёмат бор, дедик! Бошимни урайми деворга, Қўймаслар бир бора дийдорга! Лақаблар қўйилса диндорга, Хайрият, Қиёмат бор, дедик! Йиғладик, эсладик Аллоҳни, Ўзидан сўрадик паноҳни, Бир четга суриб-да гуноҳни, Хайрият, Қиёмат бор, дедик! Турибмиз ҳамон ҳақ мақомда, Руҳимиз бошқа издиҳомда, Сочимиз оқарди Исломда, Хайрият, Қиёмат бор, дедик! Бу юртнинг бўлсин-е войлари, Тес
Omonatdorlik mukofoti. Makkada bir kambag'al kishi yashardi. U soliha ayolga uylangan edi. Bir kuni ayoli unga: “Ey aziz xojam, bizda yeyishga taom ham, kiyishga libos ham yo'q” dedi. Er darhol ish izlab bozorga chiqdi. Rosa ish qidirdi, ammo topa olmagach, Masjidul Haromga borib, ikki rakat namoz o'qidi va Allohdan mushkulini oson qilishini so'rab, astoydil duo qildi. Duosini tugatib, Haram maydoniga chiqdi. O'sha yerda bir hamyon topib oldi. Ochib qarasa, ichida ming dinor bor ekan. Topib olingan pul bilan xotinimni hursand qilaman deb darhol uyiga jo'nadi. Lekin ayoli hamyonni rad etdi va eriga: “Siz bu hamyonni qaytarib berishingiz kerak. Chunki, Haramda yotgan narsani olish joiz ema
O‘n besh yil davomida miyasi o‘lik bo‘lgan kishi haqida ajoyib qissa! Bir ayol 1415 hijriy/1994 milodiy yili oldinroq erida sodir bo‘lgan qissani hikoya qiladi: "Erim yosh, hayotga qiziqishi kuchli, harakatchan hamda nihoyatda kelishgan, chiroyli yigit edi. Dindor va chiroyli xulq egasi edi. Ota-onasiga ko‘p yaxshilik qiluvchi insonlardan edi. Hijriy1390/milodiy 1970 yili turmush qurdik. U bilan birga boshqa Saudiya Arabistonidagi oilalar singari otasining uyida yashar edik. Ota-onasiga qilgan yaxshiligini ko‘rib hayratga tushardim. Allohga men uchun ushbu erni nasib qilgani uchun hamd aytardim. Turmushimiz qurganimizdan bir yil o‘tib qiz farzandli bo‘ldik. Keyinroq erimning ishi mamlakat
Шеърият (Хайрулла Ҳамидов) Ҳамиша интилгин холислик сари Жуда тез тугагай умр дафтари, Кундан-кун сезилгай анинг хатари, Катта тижоратга изн сўрасанг, Ҳамиша интилгин холислик сари! Ҳисоблаб юрмагил ёз, қишларини, Унут бевафонинг ташвишларини, Четга от кишилар миш-мишларини, Ҳамиша интилгин холислик сари! Истасанг гул манзил, гўзал бир малҳам, Дунё ишларига чекма асло ғам, Митти бир амални қилар вақтинг ҳам Ҳамиша интилгин холислик сари! Ғаним аҳволинга қотиб кулса-да, Энг гулгун чеҳралар ғамгин сўлса-да, Кичкина бир қадам билан бўлса-да Ҳамиша интилгин холислик сари! Олдинда машаққат, ва лекин нажот, Асли чин – ўлимдан кейинг ҳаёт, Ортга қайрилмоқни хаёлингдан от, Ҳамиша интилгин холис
Показать ещё