киритилган янги
ўзгаришларга мувофик
бундан буён энг кам иши
0 чи эмас, балки
1 чи разряд бўйича белгиланади. Айрим хисоб-китобларга
кўра, бу энг кам иш хакки
микдори икки баробарга
ортади деганидир. Хозирда бу микдор 72
минг 355 сўм ёки кора
бозор курси бўйича 26
долларга якинни ташкил
килади. Тошкентдан иктисодчи
Жахонгир Шосалимовнинг
айтишича, сўнгги ўзгариш
иқтисод учун "ҳеч қандай"
аҳамиятга эга эмас. "Бу хўжакўрсинга
чиқариб қўйилган рақам
ҳеч нарсани ҳал
қилмайди. Рақамларни
бундай кўтариш билан
ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Чунки, бунақа
ойликка яшаб
бўлмаслигини ҳамма
билади", дейди
иқтисодчи. Ўзбекистонда расман
аҳоли турмуш
даражасини кўтариш
мақсадида маошлар
оширилиши айтилади. Аммо, оддий одамлар иш
ҳақлари оширилиши
ҳақидаги хабарни
хурсандчилик билан эмас,
хавотир билан
қаршилашларини айтишади. Аввалги йилларда энг кам
иш ҳақи
кўпайтирилганидан кейин
жамоат транспорти ёки
коммунал хизматлар
айрим турлари учун ҳақлар икки бараварга
ошгани кузатилган. Бу қимматлашувлар кўп
ҳолларда президент
фармонида кўзда тутилган
оширилган маошни
ишчи-хизматчилар ўз
қўлларига олмасдан туриб юз берган. Жаҳонгир Шосалимовнинг
таъкидлашича, ҳозирда
солиқлар, газ, сув
тўловларининг ўзи "ҳар
бир оилага 200 минг
сўмдан ортиққа тушаётган" бир пайтда
Ўзбекистон ҳукуматининг
ушбу қадамини аҳоли
турмуш тарзини кўтариш
йўлидаги саъй-
ҳаракатлари сифатида қабул қилиш мумкин
эмас. "Солиқларнинг ўзига 200
минг кетади, яшаш учун
яна 300 минг. 500
мингдан кам даромад
қиладиган оила бу
умуман инқирозга маҳкум бўлган оила", дейди у. Ўзбекистон Президенти
Ислом Каримов шу
йилнинг 1 августидан энг
кам иш ҳақи, пенсия ва
нафақалар миқдорини
ошириш ҳақида фармон чиқарганди.
#новости
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев