ҳукумати
мамлакатга
ўзбекистонлик
ҳуқуқ
ҳимоячисини киритмади
Қирғизистонлик
чегарачилар
“Эзгулик” ҳуқуқ
ҳимоя ташкилоти
раҳбари Васила
Иноятовани Бишкек аэропорти транзит
зонасидан нарига
ўтказишмади.
Иноятова Бишкекка
29 июн куни тунда
қирғизистонлик ҳамкасблари билан
учрашиш учун учиб
келди, бироқ
аэропортнинг
транзит зонасидан
чиқа олмади, дея хабар беради
Францияда
жойлашган
“Ўтюраклар клуби”
ҳуқуқ ҳимоя
ташкилоти, Иноятовадан
иқтибос келтириб.
Етти соат кутгач, бар
қанча халқаро
ҳуқуқ ҳимоя
ташкилотлари ёрдамида Истамбул
транзити орқали
Парижга учишга
муваффақ бўлди.
«Ўтюраклар клуби»
рахбари Мўтабар Тожибоева унинг
мамлакатга кириши
рад этилишига
Иноятованинг
қирғизлар ва
ўзбеклар ўртасидаги Қирғизистон
жанубида 2010
йилнинг июнида юз
берган воқеалар
чоғи олиб борган
фаолияти билан боғлайди.
Иноятова
Тошкентдаги
Қирғизистон
элчихонаси олдида
Қирғизистон ҳукуматини
мамлакат
жанубидаги этник
ўзбекларга
зўровонликни
тўхтатиш акцияларини
уюштирган.
UZNEWS.NET Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган. Uznews.net материалларидан фойдаланиш ва кўчиришда манба кўрсатилиши шарт.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев