__Кимдир сизни сўкканда,
__Магзавалар тўкканда,
__Кўз ёшларга чўкканда,
__Дуо қилинг!
__Аламлар дилни ёқса,
__Дўстлар илондай чақса,
__Туҳматдан "гуллар" тақса,
__Дуо қилинг!
__Омадингиз чопмаса,
__Истагингиз топмаса,
__Ҳамма сизни топтаса,
__Дуо қилинг!
__Қайғу босиб келса гар,
__Тақдир хазил қилса гар,
__Кулиб туриб ҳар сафар!
__Дуо қилинг!
__Бошингизда ғавғолар,
__Огир - юмуш савдолар,
__Ҳеч кетмаса балолар,
__Дуо қилинг!
__Шармандаи - шармисор,
__Қилишса-да хўп абгор,
__Жонингиз чекса озор,
__Дуо қилинг!
__Уришса, қўлин силаб,
__Эзгуликлар хам тилаб,
__Табассум билан қараб,
__Дуо қилинг!
__Қарғалар чўқиласа,
__Қўни қўшни дўқласа,
__Милтиғини ўқласа,
__Дуо қилинг!
__Давралардан хайдашса,
__Ғийбат килиб вайсашса,
__Доим сизни қайрашса,
__Дуо килинг!
Иззатилло 79611885442 мусофир юртда юрган кизлар учун.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2