✨Ҳазрати Умар бир куни Пайғамбаримиз саллалоху алайхи васалламнинг Муборак қабрларини зиёрат қилади.
Равзаи шариф ёнида бир бадавийнинг дуо қилётганини кўради ва орқасига ўтиб дуосини эшитади. Бадавий шундай дуо қиларди:
- “Ё Роббим, бу Сенинг Ҳабибинг, мен ҳам қулингман. Шайтон эса душманинг.
Агар мени мағфират қилсанг Ҳабибинг хурсанд бўлади, қулинг нажот топади, душманинг эса хафа бўлади.
Мени авф қилмасанг, Ҳабибинг хафа бўлади, душманинг хурсанд бўлади, қулинг эса ҳалок бўлади. Роббим, Сен Ҳабибингни маҳзун қилмайсан, душманингни ҳам севинтирмайсан, қулингни ҳалок қилмайсан, Карами кенг, Марҳамати чексиз Мехрибон Зотсан.
Роббим, Араблар орасида аслзода инсонлар вафот этганида қулини озод қилиш урфи бор.
Мана Оламларга Раҳмат бўлган зот вафот этди. Қабри олдида мен турибман.
Мени жаҳаннамдан озод қил”. Буларни эшитиб турган Ҳазрати Умар овозининг борича:
- “Ё Роббим, бу бадавий сўраётган нарсани мен ҳам истайман” - деб соқоллари хўл бўлгунча йиғладилар.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев