Бу жониворлар бир қарашда безарар ва ҳимоясиз кўрингани билан уларнинг кўпчилиги инсон ҳаётига хавф солиши мумкин. Бу далил ташқи кўриниш алдамчи бўлишини исботлайди, десак муболаға бўлмайди. Ўзининг ноодатий ташқи кўриниши билан бошқа ҳайвонлардан ажралиб турувчи жониворларга бир назар ташланг-а!
1. Фугу балиқ
Фугу сингари шакли чиройли ва ажойиб балиқ бўлмаса керак. Лекин бу кўринишга алданманг. Чунки фугу балиғи заҳарлилар орасида дунёда иккинчи ўринда туради. Балиқчилар фугуни қармоқдан олаётганда захарланиш ёки тишлаб олишдан сақланиш учун қалин қўлқоп кийиб олишни маслаҳат берадилар.
Фугунинг заҳарини кесувчи восита мавжуд эмас. Унинг заҳари диафрагмани шол қилиб қўяди, натижада бўғилиш юзага келади.
2. Лори
Бир қарашда кўзлари катта-катта, беозоргина кўринган бу митти жонивор сут эмизувчилар туркумига мансуб бўлиб, заҳарли ҳисобланади. Лори уй ҳайвони сифатида ноқонуний тарзда кўп сотилади. Бироқ, унинг тирсагида заҳар ишлаб чиқарилади.
Хавф сезган жонивор заҳарли моддани оғзига олади ва сўлаги билан аралаштириб терисини ялайди. Йиртқичлардан ҳимоя вазифасини бажарувчи бу заҳар анафилактик шок ҳолатига сабаб бўлиб, кўпинча ўлим билан тугайди.
3. Америка буғуси
Мультфильм қаҳрамонлариники каби ёқимли бўлган бу табассум сизни алдаб қўймасин. Америка буғуси энг хатарли ҳайвонлардан бири ҳисобланади.
Одатда улар инсонларга ҳужум қилмайди, лекин болаларига хавфни сезиб қолса агрессив бўлиб кетади.
4. Казуара
Улар ёрқин рангдаги туяқушларга ўхшайди. Казаурани Австралия ва Янги Гвинеянинг тропик ўрмонларида учратиш мумкин. Улар одатда панада ҳаёт кечиришади. Лекин уларни безовта қилишса ўз ҳудудларини ҳимоя қилишади. Тезлик билан сакрай олувчи бу жонивор рақибига узун тирноқлари билан хужум қилади.
5. Кўк доирали саккизоёқ
Миттигина кўринган бу саккизоёқ жуда хавфли. У ҳақли равишда дунёдаги энг заҳарли ҳайвонларнинг бири ҳисобланади. Саккизоёқни Асвтралиядан Япониягача бўлган ҳудудлардаги сув ҳавзаларида учратиш мумкин. Бу жониворга атайлаб тегилса ёки босиб олинса, тишлаб олиши мумкин. Кўк доирали саккизоёқ заҳрига зиддизаҳар ҳалигача топилмаган. Унинг заҳри катта одамни бир неча дақиқа ичида ҳалок қилиши мумкин.
6. Айиқлар
Айиқлар йирик йиртқичлар орасида энг кўркам жонивор ҳисобланиши билан бирга эртак қаҳрамонлари сифатида ҳам кўп тилга олинади. Улар инсонларга ҳужум қилувчи ва ҳалок қилувчи йиртқичлар сафидан жой олган. Гризли ва қутб айиқлари энг қўрқинчли айиқ ҳисобланади. Ҳамма айиқлар, шу жумладан вегетериан панда ҳам хавфли жонивор саналади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев