Сувларнинг қисмлариСувлар беш қисмга бўлинади:1. Ўзи пок ва бошқани ҳам покловчи, ишлатишлик макруҳ бўлмаган сувлар. Буларга осмон, анҳор, қудуқ, булоқ, ёмғир ва қор сувлари киради. Булар аслий сифатида боқий турган сувлардир.2. Ўзи пок ва бошқани ҳам покловчи, лекин ишлатишлик макруҳи танзиҳий бўлган сувлар. Буларга мушук, ташқарида эркин юрган товуқ, сичқон ва шунга ўхшаш уй хайвонлари ичган ва улардан қолган сувлар киради. Чунки уй ҳайвонлари нажосатдан сақланишмайди. Бундай сувлардан фойдаланишдан макруҳи танзиҳийлиги ўша ҳайвонларнинг ҳолатларидан бехабар кишилар учундир. Аммо бу ҳайвонлардан бири тоза нарсани еди-ю, сўнг сувни ичди. Шунда қолган сувни ишлатишда макруҳлик йўқ, ёки бу ҳа