.
.Лавашли “Пицца”
Байрам баҳона би-и-ир
тайёрлаб кўринг-чи!
Зарур масаллиқлар(6-8
кишилик): 2 та тайёр
лаваш хамири, 100 гр.
дудланган товуқ гўшти, 1-2 та бодринг, 2
та помидор, 3-4 ош қошиқ майонез, 150
гр. пишлоқ, 1 ош қошиқ сариёғ, туз.
Тайёрлаш: 1). Лаваш хамирини текис
очиб, юзасига майонездан суртинг. Битта
хамир бўлагини газ печи патнисига
қўйиб, устидан сомонча шаклида
тўғралган товуқ гўшти, йирик кесилган
помидор ва бодрингни териб чиқинг.
2). Масаллиқлар устидан туз сепишни
унутманг. Сўнг қирғичдан ўтказилган
пишлоқдан сепиб, иккинчи лаваш
хамири билан беркитинг. Унинг юзасига
сариёғ суртиб, 10-15 дақиқа газхонага
қўясиз. Тайёр бўлгач, иссиқлигида
бўлакларга ажратиб олинг.
Тайёрлаш вақти: 15 дақиқа.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 14
Оила дастурхонига
Зарур масаллиқлар: 450
гр. исмалоқ, 200 гр.
творог, 3 дона тухум, 3
ош қошиқ ун, 100 гр.
пишлоқ, 1 ош қошиқ эритилган сариёғ,
туз.
Тайёрлаш: 1). Чуқурроқ идишда творог,
тухум ва унни аралаштириб олинг.
Сомонча шаклида тўғралган исмалоқ ва
тўртбурчак кесилган пишлоқни ҳам
творогли аралашмага қўшинг. Туз
намагини ростлаб, 10 дақиқага
қолдиринг.
2). Пишириқ қолипига сариёғ суртиб,
творогли масаллиқни жойланг. Юзасини
текислаб, 180 даража ҳароратда
қиздирилган газ печига 45 дақиқага
қўйинг. Тоблама иссиғича дастурхонга
тортилади. Таъбга кўра, қаймоқ ёки
сметана билан безатишингиз мумкин.
Тайёрлаш вақти: 1 соат.
Энг сарасини сизга
илиндик!
Зарур масаллиқлар: 500
гр. лаҳм товуқ гўшти, 1
дона тухум, 50 гр. ун,
майда помидорлар, 2 та яшил булғор
қалампири, туз, мурч, ўсимлик ёғи.
Тайёрлаш: 1). Товуқ гўштини қиймалаб,
туз, мурч, 2 ош қошиқ ун ва тухум
қўшасиз-да, аралаштирасиз.
2). Қиймадан ёнғоқ катталигида зувала
ясаб, унга ботириб олинг. Сўнг қизиб
турган ёғда ҳар тарафини қизартириб
пиширасиз. Пишгач, қоғоз салфеткага
солинган ликопчага териб, ортиқча
ёғини силёитинг.
3). Булғор қалампирини бир неча
бўлакларга бўлинг. Кабоб чўпига товуқли
"Крокет” ҳамда сабзавотларни кетма-кет
териб, газ печи патнисига жойланг.
Хоҳишингизга кўра, кабоб устига
қирғичдан чиқарилган пишлоқ сепиб, 15
дақиқа газхонага қўйинг.
Тайёрлаш вақти: 30 дақиқа.
Зарур масаллиқлар: 1 ст.
сув, ярим ст. ўсимлик
ёғи, 3 дона тухум, 1 ст.
сметана, 100 гр. шакар,
3-4 ош қошиқ какао
кукуни, 450 гр. қора
шоколад, музлатилган олча меваси.
Тайёрлаш : 1). Сувга тухум, шакар ва
ўсимлик ёғидан солиб, енгил
кўпиртиринг. Какао ҳамда ун қўшиб,
юмшоқ хамир ёоринг. Тайёр масаллиқни
пишириқ қоғози солинган патнисга ёйиб,
қиздирилган газ печида пишириб оласиз.
2). Ширинлик коржи тайёр бўлгач, бироз
совутинг. Сўнг қўлда майдалаб, сметана
билан аралаштиринг. Масаллиқдан ёнғоқ
катталигида думалоқ зувала ясаб, ҳар
бирининг орасига музлатилган мевадан
қўйинг.
3). Шоколадни буғли ваннада эритиб,
думалоқланган ширинлик устидан қуйиб
чиқинг.
Тайёрлаш вақти: 40 дақиқа.
Байрамнинг асосий
таоми
Зарур масаллиқлар(6-8
кишилик): 1- 1,5 кг. қўй
гўшти қиймаси, битта
пиёз, 100 гр. нон, битта нордонроқ олма,
бир дона тухум, ўсимлик ёғи, туз, мурч,
зира.
Тайёрлаш: 1). Гўшт қиймасига ивитилган
нон қўшиб, яхшилаб эзғиланг. Майда
тўғралган пиёз ва майди тишли
қирғичдан ўтказилган олмани қўшиб,
аралаштиринг.
2). Туз, мурч ва зирани майдалаб,
қиймага қўшасиз. Тухумни ҳам солиб
бўлгач, қўлда кабоб тайёрлаб олинг.
3). Ҳар бир кабобни унга ботириб, қизиб
турган ёғда қовурасиз. Сўнг кичик кабоб
таёқчаларини суқиб, газ печи патнисига
теринг. Таом қиздирилган газ печининг
ўртача ҳароратида 20-25 дақиқа
пиширилади. Дастурхонга тортишда
помидор ва бодринг бўлаклари билан
безатинг.
Тайёрлаш вақти: 30 дақиқа.
Нонуштага мазали таом
Зарур масаллиқлар: 2
ст. ун, 50 гр. сариёғ,
ярим ст. шакар, 2 ош
қошиқ хамирюмшатгич,
1 чой қошиқ кориандр зиравори, 1 та
лимон қириндиси, ярим стакандан
тозаланган бодом ва писта.
Тайёрлаш: 1). Хона ҳароратида эриган
сариёғни шакар билан кўпиртиринг. Сўнг
ун, кориандр, лимон қириндиси, тухум ва
хамирюмшатгичдан қўшиб,
аралаштирасиз.
2). Хамирга тозаланган ёнғоқлардан
қўшиб яна аралаштиринг. Масаллиқни
пишириқ қоғози солинган қолипга солиб,
қиздирилган газ печида 30 дақиқа
пишириб олинг.
3). Тайёр бўлгач, таъбга кўра, пишириқ
юзасига асал суртиб, нон ўрнида
истеъмол қилиш мумкин.
Тайёрлаш вақти: 30 дақиқа.
Десерт учун ажойиб
танлов!
Зарур масаллиқлар: 100
гр маргарин, 100 гр
сметана, 1 стакан
шакар, 250-300 гр ун, 1 чой қошиқ хамир
юмшатгич (разрыхлитель). Начинкаси
учун : 200 гр творог, 2 дона тухум, 2-3 та
олма, 150 гр майдаланган ёнғоқ.
Тайёрланиши: 1) Ёнғоқни қуруқ товада
10-15 дақиқа қовуриб, ховончада
майдаланг. Идишга унни элаб, хамир
юмшатгич, шакар ва сарёғни қўшиб,
аралаштиринг. Сўнг қовурилган ёнғоқни
қўшинг. Аралашма уваланувчи хамир
кўринишида бўлади.
2)Творогга тухум, сметана ва таъбга кўра
шакарни қўшиб, аралаштиринг.
Олмаларни юпқа парак шаклида кесиб,
аралашмага қўшинг.
3)Пишириқ қоғози солинган патнисга
уваланувчи ҳамирнинг бир қисмини
солиб, устидан начинкани текислаб
жойланг. Сўнг хамирнинг қолган қисмини
ҳам солиб, пирог устини қопланг.
4)Пишириқни 200 даража ҳароратда
қиздирилган газ печида 30-35 дақиқа
давомида пиширинг. Пишгач устини қанд
упаси билан безатиш мумкин.
Тайёрланиш вақти: 30 дақиқа
Таомномангизга
янгилик киритинг!
Зарур масаллиқлар:
битта ўртача
катталикдаги балиқ, 2-3
ош қошиқ ўсимлик ёғи, бир бош пиёз, 2
ош қошиқ аччиқ хантал қайласи, ярим
чой қошиқ қалампир, туз.
Тайёрланиши: 1. Балиқ гўштини ўртача
катталикдаги тўртбурчак шаклда тўғранг.
Туз, мурч ва хантал қайласини қўшиб,
аралаштиринг-да, 20 дақиқага қолдиринг.
2. Пиёзни катта бўлакларда кесинг.
Маринадланган балиқ гўштини кабоб
чўпига пиёз бўлаклари билан кетма-кет
теринг.
3. Газ печи патнисига темир панжарали
патнисни қўйинг-да, устидан сихланган
балиқ гўштини қўйинг. Балиқли таом 200
даражада қиздирилган газ печида 25
дақиқа давомида пиширилади. Пишгач,
бодринг ва помидор бўлаклари билан
безатиб, дастурхонга тортиш мумкин.
Тайёрланиш вақти: 45 дақиқа.
Кичкинтойларингиз
билан бирга тайёрланг!
Зарур масаллиқлар:
400-500 гр. ун, 200 гр.
маргарин, 150 гр.
шакар, 2 дона тухум, 1 чой қошиқдан
истеъмол содаси, сирка ва ванилин,
какао кукуни.
Тайёрланиши: 1. Чуқурроқ идишда
тухумни аталаб, шакар билан
аралаштиринг. Сиркада сўндирилган
истеъмол содасини тухумли масаллиққа
қўшинг.
2. Маргаринни қирғичдан чиқариб,
тухумли масаллиққа қўшинг-да,
аралаштиринг. Сўнг оз-оздан ун ва
ванилинни қўшиб, юмшоқ хамир
тайёрланг. Истагингизга кўра хамирнинг
бир қисмига какао кукуни
аралаштиришингиз мумкин.
3. Хамир бироз тингач, икки бўлакка
ажратинг. Ҳар бир бўлакни ўртача
юпқаликда ёйиб, стакан ёрамида кесиб
чиқинг. Печеньега тугма кўринишини
бериш учун кесилган юмалоқ шаклдан
бироз кичикроқ ўлчамдаги стаканни
хамир юзасига ботиринг. Сўнг шарбат
ичиш учун мўлжалланган чўпча ёрдамида
тугманинг тешикларини ҳосил қилинг.
4. Печеньеларни 180 даражада
қиздирилган газ печида 15-20 дақиқа
давомида пиширинг.
Тайёрланиш вақти: 30 дақиқа.
Нонуштабоп егулик...
Зарур масаллиқлар: 250
гр. товорог, 50 гр.
сарёғ, 2 та қизил булғор
қалампири, 1 та
бодринг, 2 ош қошиқ зайтун ёғи, 1 бўлак
саримсоқ пиёз, туз, қора мурч.
Тайёрланиши: 1. Булғор қалампирини
сомонча шаклида узун қилиб тўғранг.
Патнисга териб қиздирилган газ печига
15 дақиқага қўйинг. Тайёр бўлгач,
пўстидан ажратиб, майда тўртбурчак
шаклда тўғранг.
2. Творогга сарёғ ва зайтун ёғи қўшинг.
Майда тўртбурчак шаклда тўғралган
бодринг, қирғичдан чиқарилган
саримсоқ пиёз ва пишган булғор
қалампирини ҳам қўшиб, туз ва мурч
сепиб, аралаштиринг.
3. Творогли паштетни 20 дақиқага
музлатгичга қўйиб олиб, сўнг нон
бўлакларига суртиб, дастурхонга
тортишингиз мумкин.
Тайрланиш вақти: 25 дақиқа.
Зарур масаллиқлар: 200
гр. маргарин, ярим
стакан майонез. 1 дона
тухум, 1 чой қошиқ
истеъмол содаси+сирка,
кераклича ун; қиймаси
учун: 500 гр. мол гўшти қиймаси, 2 та
пиёз, 1 дона тухум. 100 гр. пишлоқ, 1
дона тухум сариғи, оқ седана уруғи, туз,
мурч.
Тайёрланиши: 1. Маргаринни қирғичдан
чиқариб, 1-2 стакан ун билан уваланг.
Тухум, майонез ва истеъмол содасини
қўшинг. Оз-оздан унни қўшиб, юмшоқ
хамир тайёрланг.
2. Қиймага майда тўғралаган пиёз ва
тухумни қўшиб, аралаштиринг. Туз ва
мурчни қўшинг.
3. Хамирни юмалоқ шаклда ёйиб, узун
тасмалар кесиб чиқинг. Қиймадан
юмалоқ шакл ясаб, устидан қирғичдан
чиқарилган пишлоқдан сепинг. Сўнг
қиймани қўлингизга олиб, атрофини
кесилган хамир бўлаклари билан ўранг.
4. Тайёр пишириқни газ печи патнисига
териб, устидан тухум сариғини суртинг-
да, кунжут билан безатинг. Сомсаларни
200 даражада қиздирилган газ печида
25-30 дақиқа давомида пиширасиз.
Тайёрланиш вақти: 30 дақиқа.
Ён дафтарингизга ёзиб
олинг!
Зарур масаллиқлар: 3-4
та олма, 150 гр. қўнғир
рангли шакар, 2-3 та
ялпиз барги, безак учун: қаймоқли
музқаймоқ, 100 гр. майдаланган ёнғоқ.
Тайёрланиши: 1. Олмаларни пўстидан
арчиб, майда тўртбурчак шаклида
тўғранг. Қуруқ товага тўғралган
меваларни солиб, оловга қўйинг.
Шарбати ажралгач, оловни пасайтиринг.
2. Алоҳида товада шакарни эритинг.
Қиёми ажралгач, олма бўлаклари
солинган товага қўшасиз-да, енгил
аралаштирасиз. 5-10 дақиқадан сўнг
оловдан олиш мумкин.
3. Десерт тайёр бўлгач, ликопчага
пишириқ учун мўлжалланган кичик
қолипни қўйиб, ичига 2 ош қошиқдан
қиёмли олма солинг. Қолипни аста
олганингизда мева шакли юмалоқ
кўринишга келади. Сўнг устидан
музқаймоқни қўйиб, музлатгичга қўйинг.
Дастурхонга тортишда музқаймоқ
устидан майдаланган ёнғоқ бўлакларидан
сепинг.
Тайёрланиш вақти: 30 дақиқа.
Ҳам осон, ҳам тўйимли
Зарур масаллиқлар: 150
гр бринза, 2 боғ салат
барги, 1 боғ кашнич,
5-6 дона майда
помидор, 5-6 ош қошиқ маринадланган
жўхори, 100 гр қотган нон бўлаги, 50 гр
ўсимлик ёғи, 1 ош қошиқ сирка, туз.
Тайёрланиши: 1. Салат баргини совуқ
сувда чайиб, пичоқ ёрдамида бир неча
бўлакларга ажратинг. Бринзани катта
тўртбурчак шаклида, помидорни эса
иккига бўлиб, паррак шаклида тўғранг.
2. Чуқурроқ идишга салат барги, йирик
тўғралган кашнич кўкати, бринза,
помидор, жўхори ва ўсимлик ёғини
солиб, енгил аралаштиринг. Салат
устидан сиркани қуйиб, туз намагини
ростланг. Дастурхонга тортишдан аввал
қотган нон бўлаклари билан безатинг.
Тайёрланиш вақти: 15 дақиқа.
Корейс миллий
ошхонасидан...
Зарур масаллиқлар: 3-4
та кабачки, 2 та
помидор, 2 та бодринг,
битта бақлажон, 2 бўлак саримсоқ пиёз, 2
та қизил булғор қалампири, ўсимлик ёғи,
кўкатлар, туз, таъбга кўра аччиқ
қалампир кукуни.
Тайёрланиши: 1. Кабачкиларни узунасига
кесиб, 10 дақиқа тузли сувга солинг. Сўнг
салфеткага териб қуритинг. Ўсимлик ёғи
солинган товада икки тарафини
қизартиринг.
2. Помидор, бодринг, бақлажон ва
булғор қалампирини ўртача катталикдаги
тўртбурчак шаклда тўғранг. Саримсоқ
пиёзни қирғичдан ўтказинг. Ўсимлик ёғи
солинган товада майда тўғралган пиёзни,
сўнг помидор, бақлажон ва булғор
қалампирини 15-20 дақиқа давомида
қовуринг. Оловни ўчиргач, бодринг,
саримсоқ пиёз ва тўғралган кўкатлар
билан аралаштиринг.
3. Ҳар бир кабачкига 1-1,5 ош қошиқдан
сабзавотли аралашмани солиб, рулет
кўринишида ўранг. Рулетни ликопчага тик
қилиб тергач, кўк пиёз ёрдамида енгил
боғлаб қўйинг.
Тайёрланиш вақти: 30 дақиқа.
Дастурхонингизга кўрк
бағишлайди
Зарур масаллиқлар: 200
гр маргарин, 1 стакан
шакар, 3 дона тухум, 1
стакан майонез, 1 стакандан тозаланган
майиз ва ёнғоқ, 2 ош қошиқ асал, 1 чой
қошиқ хамир юмшатгич, керагича ун.
Тайёрланиши: 1). Маргаринни оловда
эритиб, шакар ва тухум қўшинг. Сўнг
майонез аралаштириб, яхшилаб аталанг.
Хамир юмшатгич ва оз-оздан ун қўшиб,
юмшоқ хамир қоринг. Майиз ва ёнғоқни
гўшт қиймалагичдан ўтказиб, асал билан
аралаштиринг.
2). Хамир тингач ўртача қалинликда
ёйинг. Икки тарафидан суратда
кўрсатилганидек кесинг. Ўртасига
майизли аралашмани суртиб, кетма-кет
икки тарафидан ўриб чиқинг.
3). Юзасига аталанган тухумни суртиб,
180 даража ҳароратда қиздирилган газ
печида 25-30 дақиқа пиширинг.
Тайёрланиш вақти: 30 дақиқа.