Бу касалликларни аниқлаш учун уларнинг фарқларини билиш зарар қилмайди.
Қизилча (краснуха)
Қизилча вируси “RUBIVIRUS” деб аталади. Бу касалликнинг инкубацион (яширин) даври 14-21 кундир.
Аломатлари
* Бола ҳароратининг 38,5 даражагача кўтарилиши;
* Боланинг грипп бўлгандек ўзини беҳол ҳис этиши;
* Бурун оқиши;
* Боланинг юзида қизил, пуштирангдаги тошмачаларнинг пайдо бўлиб, тезда баданга тарқалиб, учинчи куни бутунлай йўқ бўлиши;
* Қулоқ ва бўйин лимфа томирларининг шиши
Уй шароитида
Қизилча вирусли касаллик бўлганлиги учун у айнан қайсидир дори воситалари ёрдамида даволанилмайди. Грипп касаллигининг давоси сингари болага тез-тез суюқлик ичириш мақсадга мувофиқдир. Бу касаллик билан оғриган беморларда иссиқ унчалик кучли бўлмайди, шу сабабли ҳам оддий иссиқни туширувчи сироплардан фойдаланиш мумкин.
Давоси
Қизилчага қарши ўз вақтида эмланиш шарт. Касаллик аломатлари бўлганда, албатта, шифокорга мурожаат қилиб, бошқа касаллик эмаслигини аниқлагандан сўнг кутиш лозим. Қизилча асосан асоратсиз ўзи ўтиб кетадиган касаллик саналади. Бу касаллик билан бемор бўлган болаларнинг баданига, тошмаларига бирор малҳам суртиш шарт эмас.
Унутманг!
Қизилча билан оғриган болани ҳомиладор аёллардан бироз узоқроқда тутган маъқул. Қизилча касаллигига қарши иммунитети бўлмаган ҳомиладор аёлларга касаллик юқса, аёлнинг аҳволида турли муаммолар юзага келиши ёки ҳомилада бирор муаммо бўлиши мумкин.
Қизамиқ
Қизамиқ вирусли касаллик бўлиб, унинг инкубацион даври 8-12 кунни ташкил этади.
Аломатлари
* Оддий шамоллашга ўхшаб бошланади;
* Тана ҳарорати 40 даражагача кўтарилиб кетади;
* Йўтал, кўз қизариши, чироқ нури ёқмаслиги каби аломатлар кузатилади;
* Касалликнинг тўртинчи куни боланинг юзига тўқ қизил тошмалар тошади;
* Тошмалар бир-бири билан уланиб, бутун баданга тарқалади;
* Ўртача 5 кун давомида тошмалар кетмайди;
* Боланинг юзидан бошлаб тошмалар кета бошлайди;
* Боланинг энг оғир ҳолати тошмалар пайтида кузатилади.
Уй шароитида
Боланинг тошмалари кетгунча бўлган вақтда изоляция қилиб туриш лозим. Бемор болага тез-тез кўп суюқлик бериш керак. Боланинг иситмасини доим назорат қилиб бориш, оша бошлаганда эса иситма туширувчи воситалар ёрдамида уни тушириш талаб қилинади.
Давоси
Қизамиққа қарши ўз вақтида эмланиш шарт. Қизамиқ асорати сифатида юзага чиқиши мумкин бўлган пневмония, отит, энцефалит каби касалликларнинг олдини олиш ва даволаш керак. Қизамиқ касаллигини боланинг лунжи ички тарафидаги оқ доғлардан ҳам билса бўлади. Агарда болада қизамиқ касаллиги пайдо бўлса, шифокорга бориб, буни аниқ бошқа касаллик эмаслигини текширтириб олганингиз маъқул. Тошма тошадиган бошқа вирусли касалликлардан фарқли равишда қизамиқ касаллигида бола ўзини жуда ёмон ҳис қилади. Бу касаллик юқори тана ҳарорати билан асоратли кечади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1