(10-qism)
Ху сайин ҳафтанинг икки-уч кунини кинотеатрда ўтказадиганлар сирасига мансуб эмаслиги учун филм техникаси ҳақида айтадиган гапи йўқ. Унинг одоби эса ўзи билмайдиган соҳада сўз айтишига тўсқинлик қиларди. Фақат ўз соҳасидан келиб чиқиб, бир-икки оғиз сўз билан баҳсга аралашишга ҳам кишининг ҳадди сиғмайди.
Бундай филмлар ахлоқсиз, одобу тарбиясиз кимсалар учун кўнгил очиш воситаси бўлиши мумкин. Лекин булар Хусайин каби оила тарбияси ва Имом Хатиб мактаби таҳсилини ўзаро уйғунлаштирган, шарафли бир мусулмон бўлиш орзуси билан урган ўспиринга кўнгилхушлик воситаси бўлиши қийин. Бу филмлар адаб ва ҳаё йўлидан узоқлаштириши ва дарслардан чалғитиши мумкин. Ҳусайиннинг бу филмдан олган ёлғиз сабоғи: бошқа қайтиб бундай филъмларга келмаслик ва вақтни зое кетказмаслик бўлди. Бу разолатни томоша қилиш учун кетган пулчи? Бу пулга бир фақир тушлик қилиши мумкин эди. Филмни ярмида тарк этмоқчи ҳам бўлди, аммо ўртоқлари билан филмни танқид қилиш учун кутди, сабр қилди.
Қолаверса, бир неча кишини «кино» касаллигидан қутқариш ҳам ёмон иш эмасди. Лекин бутун Туркияда ҳар кун икки юз мингдан зиёд киши вақтини кинода ўтказиши назарда тутилса, Ҳусайиннинг ўртоқларига қиладиган яхшилиги денгнздан томчи дейиш мумкин.
Шунча одамни кинодан қайтариш хаёлий бир гап эди. Ёшликнинг гўёки сел каби кинохоналарни, майдонларни тўлдирадиган 6у даврида мазкур мақсад йўлида уринишлар сувдан ёғ чиқазишга уринишдек бир гап эди. Қанийди, ақлли ва ўзига тўн; мусулмонларнинг бир гуруҳи дин, диний ва ахлоқий мавзуларда филм ишлаб чиқарадиган ширкат тузсалар. Кўпчилиги масжидга фақат ўлганида бир неча кишининг елкасида зиёрат қлиш учун биринчи ва сўнгги марта келадиган бу кишиларга кинотеатрларда кўрсатиладиган филмлар орқали дин ва ахлоқ туйғусини яхшироқ юқтириш мумкин. Бундай йўл тутиш қаёққа кетаётганини ўзи ҳам билмайдиган кўплаб ёшларга йўл кўрсатган ва уларни ҳалокатдан қутқарган бўларди.
Чиққач, филм таъсири билан суҳбатлашган дўстларнинг ҳаяжони босилди. Ҳусайин тенгдошлари бемалол тинглашига кўзи етгач, сўз бошлади ва фикрларини англатди. Тинглаётганлар қаторида юзида мамнуният акс этганлар бор эди. Ҳеч хушламаётганларини билдираётганлар, англатаётганлар ҳам топиларди. Сўзларини тугатганда илк эътироз баралла эшитилди:
— Хўш, Ҳусайин, биз ҳеч дам олмаймизми, кўнгил очмаймизми? Ҳусайиннинг жавоб беришига ўрин қолмади, Бир жўраси:
— Дам олишга ҳаққимиз бор. Аммо дам оляпмиз деб бунақа одоб ва ахлоқ йўлларига пистирма қўйган филмларни кўриш ҳам ҳар ҳолда дам олиш бўлмаса керақ Дам олиш фақат филм томоша қилиш деганими?! Кўнгил очиш-чи? Менинг ахлоқимни бузмайдиган, номус ва иффат туйғуларимни орттирадиган, меҳнатга нисбатан кишида куч-қувват, ғайрат, муҳаббат уйғотадиган филмлар бўлсин, биз ҳам кўрамиз, биз ҳам қутлаймиз.
Ҳусайин бу суҳбатнинг фойда бераётганини кўриб мамнун бўлди. Бундан кейин кинога ҳафтада бир боришга қарор қилинди. Кино учун кетадиган қолган пулга китоб олиниб, ҳаракатчан, тарбияли ва фақир бир дўстга ҳадя қлинди. Ҳадя этганлар кўнглида пулни беҳуда харжламагани, яхши иш қнлганидан ҳузур бор эди.
Кейинроқ ҳам Ҳусайин синфдошлари билан бу мавзуда макггаб ичида кенгроқ ташвиқот юритишга киришди. Кино пулларини хайрли йўлга сарфламоққа рози бўлганларнинг ғайрати билан кутубхона ташкил этиш қарорлаштирилди. Китоб жавони усгига «Бу китоблар кинога бериладиган пулга олинди деган ёзув илинди.
Ҳусайин кинога борганини бир ҳафта ўтгач, онасига айтди. Ҳодисани бир бошдан гапириб берди. Сўзларини тугатганда Фотимахоним ўғлининг сочларини силади:
— Мамиун бўлдим, ўғлим, ҳурсанд бўлдим. Умид қиламанки, ҳар кун бир янги яхшилик эшигани очгайсан. Шу йўлда машғул бўласан. Ҳар яхшиликни ёлғиз Аллоҳ ризоси учун адо этишга ғайрат қилгайсан. Фақат сендан истаганим бир яхшилик қилганингда, нега кўпроқ қилмадим, нега кеч қилдим дея Аллоҳдан кечирим сўра. Мен ўғлимни шундай кўрмоқни истайман. Шундай кўрсам, қувонаман, болам.
Ҳусайин онасининг бу юксак туйғуси, нозик ҳислари қаршисида эриб кетди. Сўзлари гўзал, ўзи сўзидан яхши бўлган онасининг Қуръон ахлоқи билан нурланган юзига шукрона ва миннатдорлик ҳислари билан боқди. Бу из умр бўйи Ҳаққа қул бўлмоқ шарафи билан порлаб, фақат Ҳақ неъматлари қаршисида лойиқ ибодат этолмаганининг, муносиб қул бўлолмаганининг ранжидаси билан ёнарди.
Ҳафта давомида яхшилик қилгани учун севинган, ўзига сиғмай юрган Ҳусайин энди қаршисига хар кун янги фазилат билан чиққан онасига лойиқ ўғил бўлмагани учун куйинарди. Унинг кўк кўзларига тикилиб бир он ўйга толди. Ҳар нарсага ибрат назари билан боққан, самимийлигига тўлиб-тошган 6у кўзлар унинг бепоён уммонларни тамсил этган покиза руҳига таржимонлик қилгандай. Толғин кўзларидан сизган икки томчи ёш Ҳусайинда сўз билан тушунтириш мушкул бўлган ҳис ва ўйларнинг долғаланганини билдиради. Бирдан ўз кўзларининг ҳам бу кўзлар каби мовий бўлмаганидан ранжигандай бўлди. Қандай ғалати ҳолки, онанинг кўзлари мовий, ўғилники қора! Сўнгра Аллоҳ таоло ҳар нарсага қодирлигини, куруқ тупроқдан юзлаб тур мева, гиёҳ ва гуллар етиштирган Аллоҳнингбу ишда ҳам бир ҳикмати борлигини ўйлади. Кўз ранги жиҳатидан эмас, ахлоқ ва тушунча тарафидан унга ўхшши кераклигини хотирлади. Неча кўзлари кўк одамлар борки, покиза ахлоққа дахлдор эмас.
Ҳусайин шуларни ўйлаганда азон овози аср кирганини, ҳар хил машғулотларни қўйиб, Яратган ҳузурида туриш кераклигини эълон этарди.
* * *
Имом Хатиб мактабининг тўртинчи синфига ўтганда дарс татбиқоти сифатида ҳутба ўқиш вазифаси топширилади. Ҳусайин қандай мавзуни олиш кераклиги ҳақда бир қарорга келолмасди. Илк дафъа хутба жуда ҳам ҳаяжонли эди. Хаёлида баъзи мавзулар жонланар, лекин ҳеч бирига кўнгли чопмасди.
Асрдан сўнг мактабдан қайтаркан кўзи ерда, хаёли мавзу танлаш билан машғул. Ўйлай-ўйлай оғир-вазмин одимларди. Ёнидан ўтаётганларнинг аёл, эркаклигини фарқламасди. — Хусайин, йўл бўлсин! Бошини қўтарди. — Қалайсан, Ҳусайин?!
— Худога шукур. Тинчлиқ Ўзинг қалайсан? — Аллоҳга шукур. Ўйчан экансан. — Шукур, яхши. Ёмон эмас.
— Аллоҳ яхшиликдан айирмасин. — Омин.
Ажрашдилар. Ора-сира кўришиб турадиган самимий дўсти. Юришда давом этди. Эски ўйчанлик тарқалиб кетди.
Бугун чоршанба, Чўрим бозори қизғин. Йўллар одатдагидан кўра тиқилинч. Яқин қишлоқлардан келганлар энди кетмоқчилигини маълум қилгандай магазинлари олдига қўйган юкларини ҳозирлашмоқда. Доира (айлана дўкон)лардан бир оз эрта чиққан аёл-еркаклар қўлларида тўрхалта олиб бозорга шошилиброқ кетишмоқда. Эски ҳокимият биноси бўлган тарафдан Қуббали Жомъе йўналишида келган автобус ёмғир сувларини сачратмасин дея бир четга чекиниб, ўтиб кетишини кутиб турди.
Жомеъ рўпарасидаги магазиннинг ёнида чўккалаган кампир Хусайиннинг диққатини тортди. Устидаги либослар фақирлигига, юзидаги ажинлар умр бўйи машаққат чекканига далолат эди. Олдида бир сават бор эди. Бир кўли билан сават тутқичидан ушлаб, шу қўли устига пешонасини суяб турар, чуқур-чуқур нафас оларди. Олдидан ўтган автобус сачратган сувлари безовта қилмас ёхуд чекинмоққа тоқати ва мажоли йўқ эди. Бошини кутарди. Атрофдан ўтаётганларга ёрдам умидида бокди.
Шу орада олдидан ўтаетган очиқ-сочиқ хотин уни туртиб, четга итарди ва йўлида давом этди. Уч қадамча юриб, яна қайтди, сумкасидан ҳамёнинн олнб, ундан кампирга пул узатди. Бу пайт Ҳусайин ҳам уларга уч-тўрт қадамча яқинлашиб қолганди, Момо аввал қўлига тушган пулга, сўнг уни берган аёлга қаради, пулни қайтарди:
— Тиланиш учун ўтирганим йўқ, чарчадим, — деди. Покиза инсонларга ярашадиган муомала эди бу. Тиланадиган аҳволга тушмагунча бу йўл билан қорин тўйдиришни муносиб кўрмаслик доим ҳам учрайдиган фазилат эмас. Бу пул олинса не бўларди? Берган ҳам, олган ҳам зарар қилмасди. Аммо «мендан муҳтожроқлар бордир» дея зирқираган виждонга не деймиз?
Кўча бошларида ўтириб келган-кетганга қўл очганларни, кечгача зшикма-ешик кезганларни ўилади Ҳусайин... Бу одамлар ўртаҳол ҳунарманд ёки дўкондорни ортда қолдирадиган пулнн қўлга киритишмоқда...Ҳатто булар орасида бозорма-бозор кезадиганлари ҳам бор. Бир неча кун бурун бир баққол битта тиланчини душанба куни Мажидўзуда, сешанба куни Сингурлуда, Чоршанба куни Кўҳна (Сўргун)да, пайшанба куни Олачада, жума куни Чўрумда кўрганини айтганди.
Бундай маблағ тикиш талаб қилинмайдиган «санъат»ни ким ҳам севмайди. Сармоя йўқ, солиқ тўлаш йўқ, «бўш турган қўлни Аллоҳ севмайди», дея эшиқдан-ешикка санғиб, дўкондан- дўконга изғир ва бир-иккита дуони минғнрлашдан иборатми бу «санъат». Бундай тиланчиликнинг қандай қийинчилиги бор?
Хўш, топталган ор-номус, йўқотилган одоб ва иффат туйғусиға нима дейсиз? Буларнинг ҳеч қандай қадри юқми?
Йўқ, асло йўқ!.. Уятнинг кўчаларига аллақачонлардан буён қадам босмаган, «Худо берсин!» — деган жавобни эшитгач ҳам кетишни хаёлига келтирмаган, шилимшиқ каби ёпишқоқ, кўз остига олган одамини зулук каби сўрмагунича кўнгиллари жойига тушмаганидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, юқорида қайд этилган туйғулар улар учун бир неча ҳарфларнинг йиғиндиси — қуруқ сўз, ҳолос.
Аммо инсонликнинг асл моҳиятини англаганлар учун одоб ва иффат сўзларининг маънолари дунёдан ва дунёдаги барча нарсалардан бениҳоя қимматлидир.
Мана, момонинг берилган садақани олмаган пайтда ҳис этган руҳий ҳолати. Агарда бу пулни олса, иккинчи марта берилган садақани олиши осонлашади, бу эса учинчисини олишга хоҳиш уйғотади ва шу тариқа поёнига етишига жуда оз фурсат қолган умр тиланчилик билан якун топади. Бу эса умр бўйи хаёлига ҳам келтиришни истамаган мудҳиш бир якун.
Яланғоч хотин бир сония турди, сўнг йўлида давом этди. Ҳусайиннинг ёнидан ўтар экан: «Булар одам бўлмайди», дея ғудранмоқда эди. Хусайин чидаб туролмади: — Хоним афанди, одам бўлишлари учун тиланчилик қилишлари керакми? Хотин ҳайрон бўлиб, Ҳусайин томонга қайрилди: — Бир нима дедингизми?
— Одам бўлишлари учун тиланчилик қилишлари керакми, дегандим.
Хотин саволга «ҳа» деб жавоб беролмади. Гапни чўзмаслик учун бўлса керак, йўлида давом этди. Ҳусайин кекса хотиннинг ёнига келиб:
— Ҳола, истасангиз ёрдамлашай, саватингизни уйингизгача олиб бориб берақолай, — деди. Аёл бошини кўтарди. Қаршисида очиқ чеҳрали йигитча турарди. Унга миннатдор нигоҳ ташлади:
— Аллоҳ сендан рози бўлсин, болам. Мадорим бутунлай қуриди. Озроқ ёрдамлашиб юборсанг, яна ўзим оламан, — деди.
Саватдан қўлини олиб, икки тиззасига таянди. Бутун кучини қўлларига ва тиззаларига тўплаб, кучаниб ўрнидан турди. Ҳусайин саватни олди. Жуда оғир эмасди. Лекин кампирни бемалол чарчата оларди. Бирга маҳалла оралаб юрдилар. Кампир ора-сира «Аллоҳ муродингга етказсин!», деб дуолар қилиб борарди. Лекин Ҳусайин саватни дуо учун эмас, диннинг муҳтожларга ёрдам этиш йўлида берган амрини бажариш, инсонлик вазифасини адо этиш учун кўтариб борарди, Албатта, унинг дуо этишига ҳам қарши эмасди. Ёшликда Аллоҳ ризоси учун бир кексага ёрдам берган киши, ўзи кексайганда ёрдам берадиган ёшларнинг топилишига ишонарди.
Бу аёл ўрнида ўз онаси бўлганда, бу азиятни у чекканида нима қиларди? Унинг шу аҳволда эмаслигига шукр қилишнинг ягона йўли бу аёлга ва у кабиларга ёрдам бермоқдир. Бундайларни кўриб, ўзикинг аҳволига шукр этиб ўтиб кетмоқ ўйсизлик, бепарволик саналиши керак. Агар бойларнинг молида фақирлар учун Аллоҳ тарафидан белгиланган ҳақ бўлса — Ҳусайин бу ҳақнинг борлигига ишонарди — худди шундай ёш ва соғломларнинг куч-қувватида кексалар ва ожиз-заифлар учун тайин этилган ҳақ ҳам бор. Бу ёрдам тан куч-қувватининг закотидир. Бу мурувват ва инсонлик туйғусининг юксак нуқтасидир.
— Уйим шу ерда, ўғлим, Аллоҳ сендан рози бўлсин! Бу сўз Ҳусайиннинг хаёлини бўлди. Саватни эшик олдига қўйди. Эшикнинг туриши уйнинг хароблигидан хабар берарди. — Ўғлим, сенинг отинг нима? Кимлардансан? — Нима қиласиз, ҳола?
— Бир йўлим тушса, уйингизга кириб, сендан кўрган яхшилигимни онангга айтардим.
— Шарт эмас, ҳола. Мен онам эшитиши учун эмас, Аллоҳ ризоси учун ёрдамлашдим. Онамни хурсанд этишни истасангиз, ҳақ йўлдан айрилмаслиги учун дуо қилинг.
Ҳусайин кетди. Эшикдан ичкари кирган момонинг кўзлари ёшли эди. Бу ёшнинг сабаби ўзининг кучи етганда бошқаларга ёрдам этолмаганлик пушаймонидан эди. Бошқа биров бу ешларнинг сабабини яхшнлик қилишни севадиган бир инсонни учратганидан пайдо бўлган туйғулар туфайли деб тушуниши мумкин. Ҳеч танимаган бнр бола юкини кўтариб келтириб бергани ва ўз неварасидан бундай олижаноблик кўрмагани назарга олинса, инсонийликдан узоқ бўлган неварадан ҳақорат кўриши, оғир сўзлар эшитиши, катта она ўрнига «сассиқ кампир!» дея бақириши, ўзининг шу аҳволига рози бўлиб шукр этиши ҳисобга олинса, иккинчи қарашни олдинга сурганни ҳақли дейиш ҳам бемалол мумкин.
Ҳусайин кекса аёлдан ажрашгач, уйга келди. Кўз олдида кечган ва икки аёлнинг баҳси яхшилик ва ёмонлик курашига ўхшаган бу ҳодисани ўйламасдан бўлмасди. Уйимда бир ҳафтага етгулик егулигим бор деб берганни олмаслик буюк фазилатдан дарак бўлса керак. Момонинг ўша юқори табақага мансуб кибор хотинни шарманда ва паришон қилишига нима дейсиз?! Булар бир замонда яшаган икки гуруҳга мансуб аёллар тимсоли. Бир тарафда эрининг кўз ўнгида очиқ-сочиқ ҳолда кўча кезган ва ўзидан баландга эгилиб, заифни суриб ўтадиган, амал- тақал қилиб турмушга чиқиб олган ҳаёсизлар; иккинчи тарафда оғзидаги нонни бировга илинган, тиззасидаги ярани ўз туғишганига қўрсатмоқдан ор қилган, уялган, номусини бошига кўтарган, номус учун ҳаётини сева-сева фидо қилишга тайёрлар...
Ҳусайиннинг онаси иккинчи гуруҳга мансуб. Бу гуруҳнинг тимсоли — муносиб қобилиятли, қиладиган ишини ўйлаб, мутлақо Аллоҳ ризоси учун адо этадиган бир она...
Бу йил ўн олтига кирган Ҳусайим, шу чоққача тасодифан бўлсин, онасини боши очиқ ёки яланғоч ҳолда кўргани йўқ.
Ҳусайин онасига шоҳиди бўлган ҳодисани айтиб бергач, сўзини шундай тугатди: «Менинг онам, онажоним, билсангиз, сизни шундай яхшн кўраманки... Менинг ёнимда гўё бир бегона бордай доим ўраниб, ёпиниб юрасиз».
— Ўранишимни «мендан чекиниш» деб ўйлайсанми? Оналар ўғилларидан чекиниб ўранмаслар, мен ҳам сендан чекинмасман. Сени номаҳрам санасам, кимим қолур менинг бу дунёда?! Сен бўлмаган пайтларда, Одила ва Самиҳанинг ёнида ҳам шу ҳолда бўламан. Улар олдида ҳам бошим ўроғлиқ юраман, ёлғиз қолганимда ҳам шу ҳолдаман. — У пайт кимдан қочиб, ўранасиз? — Бил. Ўзинг бил кимданлигини! Фотимахоним Ҳусайинга ёшлигида дугоналарига берган жавобни айтди. Шу қадар самимий сўзлагани ўн йиллардан кейин ҳам тасдиқ бўлди.
Ҳусайин бу йил тўртинчи синфда, ўн кундан кейин келадиган жумага хутба ўқиш учун тайёрланиш топширилганини айтгач:
— Қайси мавзуни танласам, она? — деди.
— Ҳозиргина айтганларинг гўзал мавзуларку, ўғлим? Буларнинг боши мода. Мода ҳақида тайёрлан.
Ҳақиқатан гўзал мавзу топилганди.
* * *
Ўн кундан сўнг жума намози учун миноралардан таралган азон саси мўминларнинг жума эканини унутмасликларини таъмин этаркан, уйнинг бир бурчида, жойнамоз устида, бутун борлиғи билан яратганга юзланиб, ўғли ўкийдиган ҳутбада янглишмаслигини, шу хутба сабабли йўлларидан адашганлар яна ҳақ йўлга ва ўзларига келишларини дуолар қилган бир ўгай она бор эди. Йиллар давомида, қатъий ирода, туганмас сабр ва ўгай эмас, ҳақиқий она меҳри билан бағрига босган етимини энди жон-жонидан ва чин кўнгилдан дуо этарди. Орадан кечган ўн бир йил вақт уни эт билан тирнокдай болаларга боғлаб қўйди, уларнинг ўгайлигини деярли унутди. Энди Аллоҳ мададини тилаган гул юзли фарзандига «менга охиратда шафқатчи, шафоатчи бўлади, деган эзгу умид билан боқар,унга оналик муҳаббати билан бир навбатда алоҳида маънавий меҳр ҳам кўйганди.
Бироздан сўнг ўғлидан хабар келиши керак. Тонгда ҳар кунгидай алоҳида бир ҳаяжон билан йўлга чиқараркан, кўлини ўпган боласини:
— Аллоҳ мададкор бўлсин, гуноҳкор онангни ҳам дуо қилишни унутма, ўғлим... — деб кузатди. Жомеъ лиқ тўлган. Одилбек ўғлини кўриб ҳаяжонланмаслик учун устун орқасида яширингандай бўлиб ўтирибди. Бир замонлар Эрдолбекнинг сўзларига ишониб ва алданиб Имом Хатиб мактабига беришни истамаган ўғли тўрт йиллик таҳсил мевасини кўрсатиши, отаси уни айнан шу мактабга бергани учун мамнун этиши керақ
Жума қунига махсус азон айтиб бўлинганда минбарда секин оёққа турган ўғлини кўриши билан қўзларида пайдо бўлган икки томчи ёшни артишни лозим топмади.
Халқ шундай ўн олти, ўн етти ёшлилар ўқиган хутбага одатланди. Неча йилки, энди дин илмини унутай деганида баҳор чечагидай йигитларни тинглаш завқу ҳаяжонини тота бошлади. Хутбанинг арабча қисмини ёддан ўқиган ва туркча қисмига келган Ҳусайиннинг овози секин- секин кўтарила бошлади. Кўзларидан ёшлари сизилиб, внждонлари олдида тиллари қисиқ, бошлари ҳам бўлганларнинг бошлари кўксиларига тағин ҳам эниб борарди. Туркча қисмини, сиз ҳурматли ўқувчилар билан бирга тингламоқни раво кўрдик: Муҳарам мусулмонлар! Хутбамиз мода ҳақида. Бу миллатни мода балоси маҳв этган. Мода аталмиш бехосият одатлар келтирган балою гуноҳ дунё ва охиратда бизга етиб, ортиб ҳам қолур. Оиламиз ислом одатлари билан идора этилган, одамларимиз Аллоҳтсан кўрқан, миллатимизга оталаримизнинг одату анъаналари ҳоким бўлган замонларда роҳатда эдиқ ҳар соҳада йўлимиз очиқ эди. Бугун йўлларимиз эмас, аёлларимиз очиқ. Ислом одатларига эмас, инглиз, франтсуз ва бошқаларнинг одатларига, Расулуллоҳнинг амрларига эмас, Оврўподаги кимлиги номаълум, қандайдир ахлоқсизнинг хоҳишига бўйсунамиз. Айни ўринда Пайғамбаримизнинг бир ҳадиси шарифини нақл этиш жоиз. Марҳамат қиладиларки: “Ким қайси қавмга ўхшаса, ўшалардандир!»
Агар Расулуллоҳнинг амрларига модага аҳамият берганимиз каби муносабатда бўлганимизда эди, кўплаб покиза ва ҳақиқий мусулмон кишилар етишарди. Агар модага кетган исроф, фақиру фуқарога харжланса, неча бағри ярага малҳам, қанча кўнгли яримга хурсандчилик бўларди. Йилда бир неча бор ўзгурадиган модага сарфланган харажатларнинг ҳисоби йўқ, «Бу йил оқ либос кийилади», дейилдими тамом... амр — амрдир. Кучи етган-етмаганнинг устида оқ либос бўлиши шарт. «Бу йил оёқ кийимларнинг товони бир қарич бўлармиш, либосларнинг этаги тиззасидан бир қарич юқори чиқармиш, сочлар фалон шаклга кирармиш», дейилганидан сўнг паст пошнали оёқ кийим, этаги тиззани, оёқни бекитадиган либос қидириб кўринг-чи. Модага берилгани учун ўзини маймундай турли қўринишга солган қанчалаб кишиларнинг аслида уйида ейишга тузук-қуруқ таоми йўқ...
Лекин биз уларки эмас, модани бошлаб берадиган бойларни айбдор деб биламиз. Илгари вақтларда тўйга кета туриб фақирлар ўксинмасин дея зийнатларини тақмаган, ҳавасланиб, кўнгли тушмасин, оғринмасин, харажатга қийналмасин деб ҳашамдор кийинмаган олижаноб инсонлар бўлган экан. Энди эса ўзидан бошқани ўйламайдиган, барча фазилати чўнтагидаги пулдангина иборат бўлган бойларимиз бор. Бугун ҳар тўй учун алоҳида кийим тиктирмаса уяладиган, ўн беш, йигирма бош кийимни кам дейдиган аёлларимиз мавжуд.
Бутсдайларга Расулуллоҳнинг қизида фақат бир бош либоси бўлганини эслатинг. Бугун устига кийиши учун энг оддий либосни топишга ҳам қийналадиган, «бир мурувват соҳибини йўлла, ё Раб», дея инграб, илтижо қилаётган қанча аёллар борлигини эслатинг. Инсонлик шарафи ва фазилати бойларнинг ким ўзарга кийиниши, бўйлашиб, баҳслашишида эмас, балки очларни тўйдириш, яланғочларни кийинтиришда эканнни тушунтиринг. Модага сарф этнлаётган ҳар тийиннинг Аллоҳ ҳузурида ҳисоби, жавоби борлигини ақлларига жойланг.
Жаноблар, ҳикоя деманг.матал-чўпчак деб тингламанг, уйига ҳафтада гўшт кирмаган, иссиқ шўрва ичмаган, тўйиб овқатланмайдиган қанчалаб диндошларимиз бор... Биз қиш кунлари иссиқ печ ёнида илиққина ўтирар эканмиз, қуруқ, совуқ қозонларига кўзёшлари томган биродарларимиз қанча?! Ўйлаб кўрсак, дин ва ахлоқий жиҳатдан биздан кўп юксак. Аллоҳ ҳузурида биздан шарафлироқ қанчалаб биродарларимиз биз қорин тўқлигидан меъдамиз билан машғул пайтларимиз очлиқдан қийналаётган бўладилар. Муҳтарам мусулмонлар!
Биламизки, шундай бойларимиз борки, кунда юзлаб лира фойда кўрадилар, ҳар кун гўшт, ёғ ва асалга бўкадилар, тағин ҳеч нарсага эришмаганидан, хузур топмаганидан, бир миллиони икки миллионга чиқмаганидан шикоят қилишади. Бундайлардан мурувват кутмаймиз. Фақат бой хотинларининг тирноқ бўёғига харжлаганича пул топиш учун эшикма-ешик юриб одамларнинг кирларини ювишга мажбур бўлаётганларни унутмайлик.
Айрилишни истамаганимиз бу дунёдан ёлғиз кафан билан бирга айрилар эканмиз, ёнимиздан яхшиликларимиз, ибодатларимизгина жой олишини, охиратда бизга еганларимиз эмас, едирганларимиз, кийганларимиз эмас, кийдирганларимиз фойда келтиришини унутмайлик. Модомики, эл эшигида тиланчи эмас эканмиз, бунга шукрона ўлароқ, ун, ўтин тополмаган, ҳолини бировга арз этолмаганларни йўқламасак, ёрдам бермасак, Аллоҳнинг сўроқларига қандай жавоб берамиз? Эртага, қилган исрофларимизнинг гуноҳлари қаршисида тер тўкиб, пушаймон бўлмасдан бурун ўзимизга келайлик, бу хил қашшоқликнинг ва исрофгарчиликнинг олдини олайлик.
Ҳусайин хутбасини битирганда, кишиларнинг кўнглида уйғонган тўлқинланиш, юракларни тўлдирган ҳаяжон туйғулари бу хутбанинг одамларга жуда ёққанидан дарак берарди. Аммо хутба тингловчиларга ёқиш учунгина эмас, халққа таъсир этиш, уларни тўғри йўлга бошлаш учун ўқилди. Шу сабабли хутбанинг таъсирини ўша кунги тилга тушиш, Одилбекни дўконига келиб табриклаб кетган хеш, дўсту ақрабонинг эътибори билангина ўлчамоқ тўғри бўлмаса керак.
Бундан кейин ёнида ярим яланғоч қизини ёки набирасини тартнбга чақирадиганлар бўлдими ёки бўладими? Хотинини безатилган молдай ётоқ кийимида намойишга чиқарган эркаклар бу кимларга тақлид эканини тушуниб, тушунтирадими? Бу чиркин ҳаракатларга барҳам бериладими? Юзларидаги ор ва номус ҳиссини чапланган бўёқлар ҳамда упа-еликлар йўқ қилиб юбормайдими? Даврон яна эски давронлигича қолааерса, у Кун учун кўзлардан томган икки томчи ёш билан икки томчи сувнинг фарқи қолармикин?
Жомеънинг имоми уни табриклади, бир оқсоқол нуро-ий чол қучоқлаб, кўзларидан ўпди. Жомеъдан чиқаркан Ҳусайиннинг оёқ кийимини қўярда-қўймай тўғрилаган ўн саккиз ёшли йигитнинг самимияти-чи?!
— Мен ўқиёлмадим, ҳеч бўлмаса битта ўқиганнинг оёқ кийимини тўғрилаш савобидан маҳрум бўлишни истамайман.
Бу ўспиринни Ҳусайин танимайди. Аммо Фотимахоним уни узоқдан бўлса-да кўрганда эди, Исмоилнинг ёш чеҳраси, ғамган нигоҳи унинг кўз ўнгида намоён бўларди. Ҳа, бу ёш йигит ўша Исмоил эди. Қаршисидаги ўзидан икки ёш кичик Ҳусайин бир замонлар ҳар еган таёғидан сўнг кўзларини силаб артган Фотима опасининг ўгай ўғли эканини билармикан? Ҳусайин бу самимий, азамат йигитга ҳам ўз онаси Фотимахоним меҳр-шафқат кўрсатганини сеза олармикан? Ҳатто, Фотимахонимдан кўрган меҳрига шу йигит сабаб бўлганини кашф этишга имкон бормикин?


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4