Мураббий ўз муридларига таълим бераётган ёки йўл кўрсатаётган вақтда, олдидаги эшитиб ўтирган кишиларни ўзидан кўра яхшироқ, деган эътиқодда бўлиши лозим. Ўзини улардан кўра ёмон, уларни эса ўзидан кўра яхши деб билиши керак.
Сизларни ичингизда кимдир; «Мен тўғри йўлда Аллоҳнинг динига ҳизмат қилаётган бўлсам, ундан ташқари ҳамма вақтимни Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг йўлида ўтказаётган бўлсам, улар эса дунёси, ҳавойи нафси ва ўзларининг роҳатлари билан машғул бўлсалар қандай қилиб улар мендан яхши бўлади» — деб айтиши мумкин.
Ҳа, буни билишнинг йўли осон. Аллоҳ сени ички дунёйингни улардан беркитиб қўймадими?! Шундай.
Сен ўзинг беркитган сирингни билсанми?! Биласан.
Мен ўзимни мисол қилиб а
Шундай экан мен уларга нисбатан яхши гумонда бўлиб, ўзимни камтар тутишим ва ўзимни улардан ёмон деб билишим лозим. Илгари ўтган соддадил солиҳ инсонлар ўз шогирдлари орасида дарс айтиб ўтирган вақтларида, зоҳиран ўзларини уларга усто...